Форум
Пятница, 09.12.2016, 04:54Главная | Регистрация | Вход

Hush kelibsiz

BUGUN KUNGA

ИСЛОМИЙ ТЕСТЛАР

FORUM

Namoz vaqti BO'LMA

Forumga kirish

Мини-чат

Izoh Faollari

Ассалому алейкум. Нима учун кинолар курсатмаяпти.


ШУ сылкага боссез скачат кила оласиз

hatm.quron.uz

Закот ҳисоблагич

uzwebiston.

quran.uz

hadis.islom.uz

www.islom.uz

muslimaat.uz

oilam.uz

www.hilol.com

www.siyrat.uz

info.islom.uz

www.fiqh.uz

e-tarix.uz

e-adabiyot.uz

halol.org

arabic.uz

forum.islom.uz

tib.islom.uz

savollar.islom.uz

media.islom.uz

blog.islam.uz

islam.uz ru

masjid.uz

kamolon.uz

mumina.uz

muslim.uz

ziyo.uz

muxlis.uz

novza.uz

www.buxoriy

xatib.uz

www.islomtv.com

www.houseofquran.c

islom.ziyouz.com

ayol.uz

www.tiu.uz

www.hisnulmuslim.c

Ar.Ruqyah

Коран он-лайн

Info islom

mp3quran

taqvo.ucoz.net

www.ihsanilim.com/

Tavhid com

Qur'onshunoslik

Ислом овози

www.ahlisunnat.com

www.favvora.com

hikmatnuri.com

uzgen.jimdo.com

IslamHouse

Talaba Biz

Lug'ot

Исломий Китоблар

Наш опрос

Сайтнинг янги кўринишини қандай баҳолайсиз?
Javob berildi: 91

AllMuslims

Savol javob uz

islom uz

Поиск

Статистика

Форум
[ Новые сообщения · Участники · Правила форума · Поиск · RSS ]
Страница 1 из 11
Форум » O'qing va ...hulosa!!! » O'qing va ...hulosa!!! » ЙИҒЛАЙ ОЛМАЁТГАНЛИГИМИЗ УЧУН ЙИҒЛАЙЛИК! (Йиғлай олмасак ҳам, ҳеч бўлмаса кулишдан тўхтайлик.)
ЙИҒЛАЙ ОЛМАЁТГАНЛИГИМИЗ УЧУН ЙИҒЛАЙЛИК!
TaqvoДата: Суббота, 05.01.2013, 10:32 | Сообщение # 1
Олтин тож сохиби
Группа: Sayt boshqaruvchisi
Сообщений: 136
Награды: 3
Репутация: 3
Статус: O'chig
ЙИҒЛАЙ ОЛМАЁТГАНЛИГИМИЗ УЧУН ЙИҒЛАЙЛИК!
«Кулинг, умрингиз узаяди», дейишади кўпинча. Кулгининг шифо эканлигини тарғиб қилувчилар балки ҳақдирлар. Йиғлашга келганда эса...

Ҳеч эътибор берганмисиз, йиғлаган инсон юпангач, унинг юзига тикилганмисиз? Ҳатто, чақалоқлар бўлса ҳам майли. Менимча, йиғлаган инсоннинг юзи кулгидан тўхтаган инсондан кўра нурлироқ бўлади. Гўзалроқ бўлади. Нега?

Йиғлаш қалбни даволайди. Қалбни юмшатади. Инсоннинг йиғлаши унинг ўз ёри томон яқинлашмоғидир. Қалбини, қонини, жонини Унга фидо этмоқдир. Йиғламоқ англамоқдир.

Йиғласак кўзларимизга зарарми? Майли шундай бўлсин.

Кулгидан қалбларимиз қорайгандан кўра, кўр бўлсин кўзларимиз йиғламоқдан.

Йиғламоқ бу тилсиз, қалб билан гапирмоқдир. Йиғлаган қалбга Аллоҳ таолонинг ўзи меҳмон бўлади. Йиғлаб роҳат олишимиз балки шундандир.

Йиғламоқ бу нафс йўлларини кўз ёш билан ювмоқдир.

Бир олимдан, «сизнинг устингиздан кулишларига қандай чидаб турасиз?» деб сўрашганда:

- Бу устимдан йиғлашларидан минг карра яхшироқдир, - деб жавоб берган экан.

Келинг азизлар, атрофимизга, ўзимизга, қалбимизга холис боқайлик. Ана ўшандагина бизни йиғлатадиган ва йиғлашга арзийдиган ҳолатлар орасида қолганимизни янада яхшироқ англаган, ўзимизни йиғидан тўхтата олмаган бўлармидик.

Ҳаққини тўлиқ бажармай ўқиётган намозларимизга йиғлайлик.

Турли дунёвий ҳасрат билан эгилиб туришимизга ва буни намоз деб номлаётганимизга йиғлайлик.

Бизни яратган, гапиртирган, ризқ берган, ўлдирадиган ва сўроқ қиладиган Аллоҳ билан висол онларимиз бўлган саждаларимиздаги ҳолатимиз учун йиғлайлик.

Намозларда бутун гуноҳларимизнинг авф қилиниши фурсатини бой бераётганлигимиз учун йиғлайлик.

Уйқунинг қучоғида ўтказган ғафлат онларимиз учун йиғлайлик.

Ҳар куни гувоҳи бўлаётганимиз, ибратга тўла воқеаларга қалбларимизнинг юмшамаётганлигига йиғлайлик.

Бу воқеалардан туяқуш каби бошимизни тиқиб қочаётганимизга, ўзгармайдиган ҳақиқат -ўлим соатини ўзимиздан, қалбимиздан узоқ тутаётганимизга йиғлайлик.

Дунёларни ютиб юборса ҳам тўймайдиган нафсимиз учун ва бу нафсга қул бўлаётганлигимиз учун йиғлайлик.

Дуо қилинг, ижобат қиламан, деган, Раҳмон ва Раҳийм бўлган Аллоҳга дуо қилмаётганимизга йиғлайлик.


 
TaqvoДата: Суббота, 05.01.2013, 10:33 | Сообщение # 2
Олтин тож сохиби
Группа: Sayt boshqaruvchisi
Сообщений: 136
Награды: 3
Репутация: 3
Статус: O'chig
Сўраган нарсангизни бераман деб ваъда қилган Аллоҳ қаршисида, гўёки, бу ваъда бажарилмай қолиши мумкиндек, ундан мукаммал иймон, ихлос ва тақво сўрамаётганимиз учун йиғлайлик.

Ҳеч ўлмайдигандек, тупроқ остига кирмайдигандек ва сўроқ қилинмайдигандек ўтказаётган кунларимизга йиғлайлик.

Ҳар қандай ифлосликни қилиб, қалбимизни тоза деб, ўзимизни овутаётганимизга йиғлайлик.

Болаларимизни биздан, бизнинг эса улардан қочадиган паллада, Қиёмат соатида, бу ҳаётда борлиғимизни бағишлаб топган мулкимиз ёрдам бера олмаслигини тушуна олмаётганлигимиз учун йиғлайлик.

Баъзи амалларимизни гуноҳлигини ҳам билмасдан елкамизга ортиб олиб, тавбасиз Аллоҳ таолонинг рўпарасига чиқишимиз хавфи ичида яшаётганимиз учун йиғлайлик.

Тоғдек гуноҳларимиз кўрсатилганда, бу гуноҳларни қачон қилгандим, эй Раббим, деб турадиган Кундан бехабар ҳолда яшаётганимиз учун йиғлайлик.

Қуръон бизга етар деб, суннатга орқа ўгираётганлигимизга йиғлайлик.

Тилимизда ёдлаб олган, лекин маъносини билмайдиган, амал қилинмайдиган Аллоҳнинг сўзлари, токчаларимизда сувенир каби чанг босиб ётган Аллоҳнинг китоби, бизга даъво қилиши мумкинлигини билмаётганлигимиз учун йиғлайлик.

Ҳатто пайғамбарлар Муҳаммад (с.а.в.)нинг уммати бўлишни орзу қиладиган кунда, ул зотнинг уммати бўлишдан ва шафоатларидан бенасиб қолиш хавфидан огоҳ эмаслигимизга йиғлайлик.

Олов ўтни еб тугатганидек, бутун солиҳ амал ва яхшиликларимизни еб тугатадиган ғийбатдан қутула олмаётганимизга йиғлайлик.

Берувчи ва олувчи аниқлигини билган ҳолда, ҳасрат ва надоматларимизга йиғлайлик.

Гулнинг ҳам, тиконнинг ҳам, боғнинг ҳам, боғбоннинг ҳам соҳиби аниқ бўлса-да, буларнинг эгасидек ҳаракатларимизга йиғлайлик.

Бу муҳташам салтанат остида яшаб ҳам. ўзимизни улуғ ҳис қилишимизга йиғлайлик.

Йўқликдан борлиқни пайдо қилган ва абадий ҳаёт ваъда қилган Раббимиз учун бир кунда бир неча дақиқа ибодат қилишдан қочаётганлигимизга йиғлайлик. Қочиб охири қаерга боришимизни ўйлаб йиғлайлик.

Бир оёғимиз билан қабрда бўлсак-да, бойлик ортидан югураётганлигимизга йиғлайлик.

Аллоҳ таолони бор деб, гўёки У йўқдек яшаётганимизга йиғлайлик.

Ақл юритмайсизларми, ўйлаб кўрмайсизларми, деб бизга хитоб қилган Қуръоннинг овозига жавоб берадиган овозимиз чиқмаётганлиги учун йиғлайлик.

Яхши кунда унутиб, ёмон кунда эслайдиганимиз Аллоҳимизга кўрсатаётган бевафолигимизга йиғлайлик.

Яхши-ёмон, динсиз-диндор, мусулмону-бутпараст демасдан барчамизга, ҳар куни неъматларини бераётган Аллоҳ учун қуллигимизни ифодаси бўлган намоз, закот, рўза, силаи-раҳм, зикр, амри-маъруф каби ибодатларга эътиборсиз эканлигимизга йиғлайлик.

Аллоҳ Раҳмондир, барча гуноҳларимизни кечиради, деб шайтоннинг тузоғига тушаётганлигимизга йиғлайлик.

Йиғлайверинг, бу бизга нажотдир. Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.) Аллоҳ учун йиғлаган кўзлар учун дўзахнинг харомлигини айтиб берганлар ҳаммамизга.

Биз шундай бахтли инсонлармизки, йиғлаган расулнинг умматимиз, ёш оқмайдиган кўздан асрагин Аллоҳим, деб нола қилган Муҳаммад (с.а.в.) нинг умматимиз.

Келинг, ҳаммамиз бирга йиғлайлик.

Йиғлашга арзигулик ҳолатимизга кулаётганлигимизга йиғлайлик.

Қуриган киприкларимизга, ёшармаган кўзларимизга йиғлайлик.

Йиғлай олмаётганлигимиз учун йиғлайлик.

Дунё шундоқ ҳам қўрқинчли бўлиб кетяпти. Қалбларимиз қотиб кетяпти. Қалбимизни Аллоҳга бурайлик ва уни юмшатишини ундан сўрайлик. Кўз ёшини Раббимиздан йиғлаб сўраб олайлик.

Йиғлай олмасак ҳам, ҳеч бўлмаса кулишдан тўхтайлик.


 
Форум » O'qing va ...hulosa!!! » O'qing va ...hulosa!!! » ЙИҒЛАЙ ОЛМАЁТГАНЛИГИМИЗ УЧУН ЙИҒЛАЙЛИК! (Йиғлай олмасак ҳам, ҳеч бўлмаса кулишдан тўхтайлик.)
Страница 1 из 11
Поиск:

Copyright MyCorp © 2016 |