1 Апрелда ёлғонга рухсатми? - 29 Марта 2014 - Taqvo. Radyo
Пятница, 09.12.2016, 04:52Главная | Регистрация | Вход

Hush kelibsiz

BUGUN KUNGA

ИСЛОМИЙ ТЕСТЛАР

FORUM

Namoz vaqti BO'LMA

Forumga kirish

Мини-чат

Izoh Faollari

Ассалому алейкум. Нима учун кинолар курсатмаяпти.


ШУ сылкага боссез скачат кила оласиз

Kalendar

«  Март 2014  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31

hatm.quron.uz

Закот ҳисоблагич

uzwebiston.

quran.uz

hadis.islom.uz

www.islom.uz

muslimaat.uz

oilam.uz

www.hilol.com

www.siyrat.uz

info.islom.uz

www.fiqh.uz

e-tarix.uz

e-adabiyot.uz

halol.org

arabic.uz

forum.islom.uz

tib.islom.uz

savollar.islom.uz

media.islom.uz

blog.islam.uz

islam.uz ru

masjid.uz

kamolon.uz

mumina.uz

muslim.uz

ziyo.uz

muxlis.uz

novza.uz

www.buxoriy

xatib.uz

www.islomtv.com

www.houseofquran.c

islom.ziyouz.com

ayol.uz

www.tiu.uz

www.hisnulmuslim.c

Ar.Ruqyah

Коран он-лайн

Info islom

mp3quran

taqvo.ucoz.net

www.ihsanilim.com/

Tavhid com

Qur'onshunoslik

Ислом овози

www.ahlisunnat.com

www.favvora.com

hikmatnuri.com

uzgen.jimdo.com

IslamHouse

Talaba Biz

Lug'ot

Исломий Китоблар

Наш опрос

Alloh Ta'alo huzurida eng katta gunoh nima?
Javob berildi: 187

AllMuslims

Savol javob uz

islom uz

Поиск

Статистика

Главная » 2014 » Март » 29 » 1 Апрелда ёлғонга рухсатми?
21:15
1 Апрелда ёлғонга рухсатми?

Абдуллоҳнинг телефони жиринглади. Дўстларидан бири ташвишга туширадиган, қалбнинг тинчини бузадиган машъум нарсадан хабар берди. Телефонда гаплашаётиб кайфияти бузилган Абдуллоҳдан оила аъзолари ташвишнинг сабаби нима эканини сўрашди. Абдуллоҳ рўй берган воқеани айтиб берганди, улар ҳам Абдуллоҳнинг ташвишига шерик бўлиб, бутун оила ғамга ботди. Ҳеч қанча вақт ўтмай ҳалиги дўсти яна телефон қилди ва мазкур айтган ташвишли хабари ҳазил экани, бундан баъзиларнинг одатига кўра 1 апрел муносабати билан айтиладиган ёлғонни ва ҳазил-мутойибани ирода қилганини айтди.
Шариатимиз бундай хунук ҳазилга нима дейди?

Ёлғончилик хулқларнинг энг ёмони ва ўта пасткашлик бўлиб, Ислом шариати уни иймонни қотирадиган, иймондан узоқлаштирадиган ва мунофиқликнинг белгиларидан бўлган хулқ деб эътибор қилади.
Шариатимиз муайян, истисноли ўринлардан бошқа барча ўринларда ёлғон гапиришга рухсат бермайди. Бу истисноли ўринлар ичида ҳазиллашиб ёлғон гапиришга ўрин йўқ.
Ҳатто Пайғамбар с.а.в. одамларни кулдириш мақсадида гапириладиган ёлғондан ҳам қайтарганлар. Айтганларки:
ويل للذي يحدث بالحديث ليضحك به القوم فيكذب ويل له ويل له
“Гапириб қавмни кулдириш учун ёлғон гапирадиган кимсага вайл бўлсин, вайл бўлсин, вайл бўлсин,...” Имом Абу Довуд, Термизий ва Насоий р.а.лар ривояти.
Ёлғоннинг зарари катта ва барча разолатларга пойдевор бўлгани учун Расулуллоҳ с.а.в. вайлни такрор-такрор айтдилар. Бошқа ҳадисда эса шундай деганлар:
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ قَالَ: قَالَ رَسُولُ الله: لاَ يُؤْمِنُ الْعَبْدُ الإِيمَانَ كُلَّهُ حَتَّى يَتْرُكَ الْكَذِبَ فِي الْمُزَاحَةِ....... أخرجه أحمد
“Банда ёлғонни ҳатто мазаҳ ўрнида ҳам тарк қилмагунича тўлиқ иймон келтирган бўлмайди......” Имом Аҳмад ривояти.
Демак, мазаҳ ўринларида ҳам ёлғон гапириш мумкин эмас экан.
Шунингдек Пайғамбар с.а.в. ўзларининг кўп ҳадисларида мусулмон кишини хоҳ ҳазил бўлсин, хоҳ жиддий бўлсин ўз биродарини қўрқитишдан қайтарган.
رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ فِي سُنَنِهِ مِنْ طَرِيقِ عَبْدِ الرَّحْمَنِ بْنِ أَبِي لَيْلَى ، حَدَّثَنَا نَفَرٌ مِنْ أَصْحَابِ مُحَمَّدٍ صَلَّى الله عَلَيه وسَلَّم أَنَّهُمْ ، كَانُوا يَسِيرُونَ مَعَ رَسُولِ اللهِ صَلَّى الله عَلَيه وسَلَّم ، فَنَامَ رَجُلٌ مِنْهُمْ فَانْطَلَقَ بَعْضُهُمْ إِلَى حَبْلٍ مَعَهُ فَأَخَذَهُ فَفَزِعَ ، فَقَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى الله عَلَيه وسَلَّم : لاَ يَحِلُّ لِمُسْلِمٍ أَنْ يُرَوِّعَ مُسْلِمًا. هَذَا الإِِسْنَادِ رُوَاتُهُ ثِقَاتٌ.
Имом Абу Довуд р.а. Абдурраҳмон ибн Абу Лайлодан ривоят қилади. У киши дедилар: Муҳаммад с.а.в.нинг саҳобалари бизга гапириб беришди. Улар Набий с.а.в. билан бирга йўлга чиққандилар. Улардан бир киши ухлаб қолди. Уларнинг баъзиси бориб унинг арқонини олиб қўйганди, у қўрқиб кетди. Расулулллоҳ с.а.в.: “Мусулмон учун мусулмонни қўрқитиш ҳалол эмас”, дедилар.
عن النعمان بن بشير قال كنا مع رسول الله في مسير فخفق رجل على راحلته فأخذ رجل سهما من كنانته فانتبه الرجل ففزع فقال رسول الله لا يحل لمسلم أن يروع مسلما
Нуъмон ибн Башир р.а.дан ривоят қилинади, у киши айтдилар: Расулуллоҳ с.а.в. билан йўлда кетаётган эдик. Бир киши уловининг устида мудраб қолди. Шунда бир киши унинг ўқдонидан ўқни олиб қўйди. У киши уйғонди ва қўрқиб кетди. Набий с.а.в.: “Ҳеч бир киши учун мусулмон кишини қўрқитиш ҳалол эмас”, дедилар. Имом Тобароний р.а. ривояти.
عَنْ عَبْدِ اللَّهِ بْنِ السَّائِبِ بْنِ يَزِيدَ عَنْ أَبِيهِ عَنْ جَدِّهِ أَنَّهُ سَمِعَ رَسُولَ اللَّهِ -صلى الله عليه وسلم- يَقُولُ « لاَ يَأْخُذَنَّ أَحَدُكُمْ مَتَاعَ أَخِيهِ لاَعِبًا وَلاَ جَادًّا».
Абдуллоҳ ибн Соиб ибн Язиддан, у киши отасидан, у киши бобоси (розияллоҳу анҳу)дан, у киши эса Расулуллоҳ с.а.в.нинг: “Ҳеч бирингиз биродарингизнинг буюмини ҳазиллашиб ҳам, чиндан ҳам олиб қўймасин”, деб айтаётганларини эшитганлиги ривоят қилинади. Имом Термизий р.а. ривояти.
Демак, ушбу ҳадисдан маълум бўладики, бировнинг буюмини ҳазиллашиб ҳам олиб қўйиш жоиз эмас экан.
Сизни қалби-ю икки қулоғи билан тинглаб турган, сизга ишонч билдирган кишини алдашингизни Пайғамбар с.а.в. катта хиёнат санаб шундай деганлар:
عَنْ سُفْيَانَ بْنِ أَسِيدٍ الْحَضْرَمِىِّ قَالَ سَمِعْتُ رَسُولَ اللَّهِ -صلى الله عليه وسلم- يَقُولُ: «كَبِرَتْ خِيَانَةً أَنْ تُحَدِّثَ أَخَاكَ حَدِيثًا هُوَ لَكَ بِهِ مُصَدِّقٌ وَأَنْتَ لَهُ بِهِ كَاذِبٌ».
“Сизга ишониб турган биродарингизга ёлғон гапириб бир гапни айтишингиз қандаям катта хиёнатдир.” Имом Аҳмад ва Тобароний р.а.лар ривоят қилишган.
Бундай ёлғонлар, хусусан 1 апрел муносабати билан гапириладиган ёлғонларнинг тўрт жиҳатдан ҳаром экани маълум бўлади.
1. Ёлғон гапиришнинг ўзи ҳаром. Чунки Қуръони карим ва суннат бундан қайтарган.
2. Бундай ёлғон ҳазил бўлса-да, унинг ортида бир лаҳза бўлса ҳам асоссиз, ҳожатсиз бир инсонни қўрқитиш, ваҳимага солиш, қалбини сиқиш вужудга келади. Рости айтилгунга қадар бу ёлғонни ким эшитса, ташвишга тушиши, хусусан оила аъзоларининг ғамга ботиши рўй беради.
3. Бу ёлғонда хиёнат бор. Чунки сизга ишониб турган кишини сиз алдаяпсиз. (Кейин яна қайта ишончини оқлай оласизми?)
4. 1 апрел ёлғонига тақлид қилиш аҳмоқона одатга тақлид қилиш бор. Шунингдек бизнинг юртларимизда бўлмаган, халқимиз орасида тарқалмаган, динимизга зид бўлган ботил тақлидни кенг ёйишликка хизмат қилишдир. Шунингдек динимизда қабоҳат ва разолат деб эътибор қилинган хулқларда мусулмон бўлмаган кишиларнинг аҳмоқона ишларига эргашиш бор.
Кўпинча бундай ёлғонлар сабабидан жамиятда ҳар хил кўнгилсизлик ва нохушликлар вужудга келади. Ҳатто баъзи ҳолатларда эр-хотин ўртасида ишончнинг кўтарилиши, оилаларнинг бузилиши рўй беради. Ёлғон ҳазиллар сабабидан қанча-қанча кўнгилсизликлар юз берганига гувоҳ бўлганмиз. Бу исбот талаб қилмайдиган ҳақиқат бўлса керак.
Ёшлигимизда бобо, момоларимиз ёлғон гапиришдан қайтарарди, ҳатто ҳазиллашиб бўлса ҳам ёлғон гапирмагин, охири ёмон бўлади, деб қўйларини бўри еб кетган “Ёлғончи чўпон”нинг ҳикоясини айтиб беришарди.
Хулоса шуки, ёлғон ҳар доим ҳаром, хусусан 1 апрел муносабати билан гапириладиган ёлғоннинг ҳаромлиги зиёдароқдир. Чунки бу билан жамиятда бузуқ хулқнинг тарқалишига ёрдам берган бўлади. Бунинг оқибатида одамлар ўртасида ишончисизлик юзага келади. Валлоҳу аълам.

Сидиқметов Қудратуллоҳ


 

Категория: Ibratli hikoyatlar | Просмотров: 351 | Добавил: ☜★☞ADMIN☜★☞ | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2016 |