Қандай қилиб тақводор рафиқа бўлиш мумкин? - 12 Мая 2014 - Taqvo. Radyo
Пятница, 09.12.2016, 04:55Главная | Регистрация | Вход

Hush kelibsiz

BUGUN KUNGA

ИСЛОМИЙ ТЕСТЛАР

FORUM

Namoz vaqti BO'LMA

Forumga kirish

Мини-чат

Izoh Faollari

Ассалому алейкум. Нима учун кинолар курсатмаяпти.


ШУ сылкага боссез скачат кила оласиз

Kalendar

«  Май 2014  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031

hatm.quron.uz

Закот ҳисоблагич

uzwebiston.

quran.uz

hadis.islom.uz

www.islom.uz

muslimaat.uz

oilam.uz

www.hilol.com

www.siyrat.uz

info.islom.uz

www.fiqh.uz

e-tarix.uz

e-adabiyot.uz

halol.org

arabic.uz

forum.islom.uz

tib.islom.uz

savollar.islom.uz

media.islom.uz

blog.islam.uz

islam.uz ru

masjid.uz

kamolon.uz

mumina.uz

muslim.uz

ziyo.uz

muxlis.uz

novza.uz

www.buxoriy

xatib.uz

www.islomtv.com

www.houseofquran.c

islom.ziyouz.com

ayol.uz

www.tiu.uz

www.hisnulmuslim.c

Ar.Ruqyah

Коран он-лайн

Info islom

mp3quran

taqvo.ucoz.net

www.ihsanilim.com/

Tavhid com

Qur'onshunoslik

Ислом овози

www.ahlisunnat.com

www.favvora.com

hikmatnuri.com

uzgen.jimdo.com

IslamHouse

Talaba Biz

Lug'ot

Исломий Китоблар

Наш опрос

Сайтнинг янги кўринишини қандай баҳолайсиз?
Javob berildi: 91

AllMuslims

Savol javob uz

islom uz

Поиск

Статистика

Главная » 2014 » Май » 12 » Қандай қилиб тақводор рафиқа бўлиш мумкин?
23:16
Қандай қилиб тақводор рафиқа бўлиш мумкин?

 Қандай қилиб тақводор рафиқа бўлиш мумкин? Мақтовга лойиқ бўлган, фақат Ундангина ёрдам ва мағфират сўраладиган зот Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин. Нафсимиз ёмонлиги ва гуноҳ ишларимиздан юз ўгириб Аллоҳга юзланамиз. Бизга тўғри йўлни кўрсатган ва бу йўлда ўзи ҳам улкан ўрнак бўлган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга саловоту саломлар бўлсин!

 

Албатта кимники Аллоҳ таоло ҳақ йўлга йўлласа,уни ҳеч ким бу йўлдан адаштира олмас ва кимники Аллоҳ таоло ҳақ йўлдан адаштирса,уни ҳеч ким тўғри йўлга сола олмас.Аллоҳнинг ягоналигига ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи вассалам Унинг расули ва элчиси эканлигига гувоҳлик бераман.

 

Аллоҳ таоло ва Унинг пайғамбари бир ишни ҳукм қилганда-ҳеч бир мўмин ва мўминага(уни бажариш ёки бажармаслик)ишларида ихтиёр берилиши мумкин эмасдир. Кимки Аллоҳ ва унинг пайғамбарига итоатсизлик қилса,бас,у аниқ залолат билан йўлдан озибди. ( Азҳоб сураси 36-оят.)

 

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мени рад этганлардан бошқа умматимнинг барчаси жаннатга киради”, дедилар. Одамлар сўрадилар: “Я Расулуллоҳ, сизни ким рад этади?” У зот (с.а.в.) дедилар: “Ким менга эргашса жаннатга киради, ким мени айтганларимга амал қилмаса мени рад этган бўлади”. (Имом Бухорий ривояти) Оламлар Роббиси Аллоҳ таолога ҳамду сано бўлсин! Эркакни аёл устидан бошқарувчи эканини У Зот бундай баён қилди:

 

Эркаклар хотинлар устидан (оила бошлиғи сифатида доимий) қоим турувчидирлар. Сабаб-Аллоҳ уларни айрим (эркак)ларини айримлари (аёллари)дан баъзи ҳусусиятларда ортиқ қилгани ва эркаклар ўз (оилаларига) ўз мол мулкларидан сарф қилиб туришларидир. (Нисо сураси 34-оят)

 

Бу сўзни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қуйидаги сўзлари тасдиқлайди: ”Агар Аллоҳдан бошқа бирор Зотга ибодат қилишни буюра олганимда аёлларни эрларига сажда қилишларига буюрардим!М уҳаммаднинг нафси қўлида болган зотга қасамки, аёл киши ўз эри олдидаги бурчини бажармасдан аввал Аллоҳ олдидаги бурчини бажара олмайди. Аёл эрининг буйруғини ҳеч қачон рад қилмаслиги керак, хатто туғруқ жараёнида ҳам”.

Аллоҳ азза ва жалла айтди:

Аёллар ичида солиҳалари-бу (Аллоҳга ва эрига)итоатли, ғойибга Аллоҳ сақлаганича ҳимоятли яъни эрларининг сирларини, мулкларини ва обрўларини сақловчилардир. Нисо сураси 34-оят.

Ҳозирги кунимизда ҳам аёлларимиз бу сўзларга эътибор беришлари лозим. Айниқса бу ҳаддини билмай, ўзини эркаклардек тутадиган ва ўз эрларини бошқаришга уринадиган аёлларга тегишли. Бундай аёллар ўзларига қулай бўлган барча ишларни қилмоқдалар. Улар тартибсиз ҳаёт тарзини олиб боришяпти. Буни аёлларнинг ҳуқуқ ва эркинлиги тенглиги учун кураш деб атамоқдалар.Аслида бу аёллар ҳозирги дунё ҳаётини оҳират ҳаётидан устун қўймоқдалар.

Азиз синглим! Эҳтиёт бўл ва йўлдан адашма! Зеро, даҳшатдан болаларнинг сочлари оқариб кетадиган кун сени кутмоқда ,юқоридаги аёлларнинг йўлидан борма!

Абдуллоҳ ибн Амр (р.а) айтадилар: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: ”Дунё ҳаёти бу-вақтинчалик ҳузр-ҳаловатдир. Уларнинг ичида энг яхшиси Муслима аёлдир”, дедилар.(Имом Муслим ривояти) Абу Ҳурайра (р.а) айтдилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: ”Аёл кишига 4 сифати учун уйланилади; бойлиги, насли, гўзаллиги ёки диндорлиги учун. Сен диндорини танлагин”, дедилар. (Имом Бухорий ривояти) Яна айтадилар: “Бахт 4 нарса устига қурилади: муслима аёл, кенг уй, ибодатли қўшни ва яхши улов. Бахтсизлик ҳам 4 нарса орқали бўлади: ёмон хотин, ёмон қўшни, ёмон улов ва тор жой”. (Ал-Ҳаким)

Суннатда имонли жуфт танлаш қанчалар муҳим экани жуда кенг баён қилинган. Бу эса муслималар эгаллаши лозим бўлган сифатларки, улар орқали Аллоҳ ризолигига эришилади. Муслила синглим! Бу сифатларни эслаб қолишга ва у билан ўзингни тарбиялашга ҳаракат қил. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: ”Агар аёл 5 вақт намоз ўқиса, рамазон рўзасини тутса, оқила бўлса ва ўз эрига итоаткор бўлса, унга “Жаннатга хоҳлаган эшигингдан кир” дейилади”, дедилар (Ибн Ҳиббон ривояти) Яна Сарвари коинот соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Сизларнинг аёлларингиз ўз эрларини яхши кўрувчи, серфарзанд ва ўз эрларига ғамхўр бўлсалар, жаннатда яшовчиларнинг бири бўладилар. Агар бундай аёл эрини хафа ҳолда кўрса, қўлларини унинг қўллари устига қўяди ва “сиз рози бўлмагунингизгача кўзларимни юммайман” дейди.

Абу Ҳурайра (р.а)дан: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан айтадилар: ”У кишидан сўрадилар: ”Қандай аёл энг яхши ҳисобланади? Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай жавоб бердилар: “Эри унга қараганда уни хурсанд қиладиган, итоаткор, эрининг бойлигини беҳуда сарфламайдиган ва унга ёқмайдиган ишларни қилмайдиган аёл- энг яхши аёлдир”. Муслима синглим! Сенда шундай ҳислатлар борми? Агар бўлмаса унга тезроқ эга бўлгинки, Аллоҳ розиллиги топасан. Буни ўзинг учун, эринг учун, фарзандинг учун ва энг муҳими икки дунёнинг саодатига эришиш учун ҳам бажаргин! Бир куни Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам бир аёлдан сўрадилар: ”Турмушга чиққанмисан?” У “Ҳа” деб жавоб берди. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам яна сўрадилар: “У сендан розими?” Аёл: “Бирор нимани қила олмасам, у мендан аччиқланади, жаҳли чиқади”, деди. Шунда У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Унга эътиборли бўлгин! Зеро,у сени жаннатинг ёки дўзахингдир”, дедилар. (Имом Аҳмад ривояти)

 
Бундан хулосага келамизки ҳар бир муслима аёл:
1)тақводор бўлиши; 2)Аллоҳ таъқиқламаган барча ишларда ўз эрига итоаткор бўлиш; 3)ўз номусини ҳимоя қилиши айниқса, эри йўқлигида; 4)Эри ва фарзандлари мулкини асраши; 5)Эри уни ҳар доим гўзал, ораста ва табассумли ҳолатда кўришига ҳаракат қилиши; 6)Эри ундан хафа ҳолида уни кўнглини олиши, зеро эри унинг жаннати ё дўзахидир; 7)Эри хоҳлаганда уни рад қилмаслиги лозимдир.
Агар аёл шу ишларни бажарса унга Аллоҳ томонидан жаннат ваъда қилинган. Муслима синглим! Ушбу ҳадислар ва ўгитлардан сўнг ўзинг хулоса қил! Фақат унутмагинки, саодатга эришиш ўз қўлингда. Зеро аёлнинг жаннат калити унинг тақводорлиги, ўз эрига итоаткорлигидадир! Аллоҳ барчамизни Ўзи ва Расули (с.а.в) тасвирлаган муслималардан бўлишлигимизни насиб этсин.амин! 
 

 

Категория: Aqoid ilmlari | Просмотров: 537 | Добавил: Sirlik_inson | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2016 |