Агар эр ўз ота-онасига бепарво бўлса, уни тўғри йўлга солиш аёл кишига вожиб эмасми? - 24 Июля 2014 - Taqvo. Radyo
Четверг, 08.12.2016, 07:03Главная | Регистрация | Вход

Hush kelibsiz

BUGUN KUNGA

ИСЛОМИЙ ТЕСТЛАР

FORUM

Namoz vaqti BO'LMA

Forumga kirish

Мини-чат

Izoh Faollari

Ассалому алейкум. Нима учун кинолар курсатмаяпти.


ШУ сылкага боссез скачат кила оласиз

Kalendar

«  Июль 2014  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031

hatm.quron.uz

Закот ҳисоблагич

uzwebiston.

quran.uz

hadis.islom.uz

www.islom.uz

muslimaat.uz

oilam.uz

www.hilol.com

www.siyrat.uz

info.islom.uz

www.fiqh.uz

e-tarix.uz

e-adabiyot.uz

halol.org

arabic.uz

forum.islom.uz

tib.islom.uz

savollar.islom.uz

media.islom.uz

blog.islam.uz

islam.uz ru

masjid.uz

kamolon.uz

mumina.uz

muslim.uz

ziyo.uz

muxlis.uz

novza.uz

www.buxoriy

xatib.uz

www.islomtv.com

www.houseofquran.c

islom.ziyouz.com

ayol.uz

www.tiu.uz

www.hisnulmuslim.c

Ar.Ruqyah

Коран он-лайн

Info islom

mp3quran

taqvo.ucoz.net

www.ihsanilim.com/

Tavhid com

Qur'onshunoslik

Ислом овози

www.ahlisunnat.com

www.favvora.com

hikmatnuri.com

uzgen.jimdo.com

IslamHouse

Talaba Biz

Lug'ot

Исломий Китоблар

Наш опрос

Сайтнинг янги кўринишини қандай баҳолайсиз?
Javob berildi: 91

AllMuslims

Savol javob uz

islom uz

Поиск

Статистика

Главная » 2014 » Июль » 24 » Агар эр ўз ота-онасига бепарво бўлса, уни тўғри йўлга солиш аёл кишига вожиб эмасми?
00:25
Агар эр ўз ота-онасига бепарво бўлса, уни тўғри йўлга солиш аёл кишига вожиб эмасми?

Бу воқеани заргарлик дўконларидан бирида ишлайдиган танишим хикоя қилиб берган эди. Хайит байрами куни чиройли кийинган бир йигит дўконимга хотинини етаклаб кириб келди. Уларнинг орқасида гўдак болани қўлида кўтариб олган кекса онахон кўринди. У дўкон остонасидан ичкарига бир икки қадам киргач, ундан уёғига ўтмасдан пойгакда туриб қолди. Билсам, бу қария мазкур йигитнинг онаси, қўлидаги бола эса унинг набираси экан. 
Халиги одамнинг аёли турли-туман қимматбахо жавохир буюмлар териб қўйилган ойнали пештахталар ичига гўёки шўнғиб кетиб, улардан бошини кўтаролмай қолди. Кўзига яхши кўринган хамма нарсани қўлига олиб, бўйнига, қўлларига тақиб кўрар, эрига хам “қалай” дегандек кўрсатарди. Шу тариқа, у нархига парво хам қилмасдан анча нарсани харид қилиб қўйди. 
Танлайдиганини танлаб бўлгач, эрига имо қилган эди, у: “неча пул бўлди?”, дея югуриб олдимга келди. Хисобни кўриб, қўрқиб кетади деб ўйлаган эдим. 
- Жами йигирма беш миллион бир юз етмиш минг, сўм бўлди . . . 
- Ие, “бирюз етмиш минг”и қаттан келди, ока? - деди у пешонаси тиришиб . . . - хисобни тўғри қилинг . . . 
- Ха-а-а, халиги . . . онангиз бир юз етмиш минг сўмлик кичкина узук олгандилар . . . 
Шу пайт кўз ўнгимда ғалати ходиса юз берди. Бояги киши қани ўша узук дея, харид қилинган бир талай тилла буюмлар ичидан узукни олиб, олдимга улоқтириб, “кампирларга нима бор экан, тилла тақиб(!)”, деди. Бу холатдан титраб кетдим. 
Онаси унинг гапини эшитгач, йиғлаб, дўкондан чиқиб кетди. Дўконнинг ойнаванд деворидан уни кузата бошладим. У ўғлининг машинасига бориб, маъюс холда ўтирди. Бўғзимга бир нарса қадалгандек бўлди. Унга рахмим келиб кетди. Қаршимда гўёки, ўз онам бехурмат қилингандек бўлди. 
Шу пайт бояги бойваччанинг хонимафандиси қўлларини пахса қилиб, эрини койий кетди. - Нима қилардиз, а шунақа қилиб?.. Уфф, шу етми турувди. Шу қиганизга энди, ўғлизга қарамай қўйсалар нима бўлади, а?!.. Ким кўтариб юради, энди болани?.. Ман кўтармиман-у ахир!!! 
Субханаллох . . . Анави кекса аёл қайнонамиди ўзи, ёки хизматкор?.. Хайратдан ёқамни ушлай дедим. 
Охири, сабрим чидамасдан халиги одамга танбех беришга мажбур бўлдим. Жуда хам хунук иш қилдиз-да биродар, - дедим. Шунча пул сарфлаганда, биттагина арзон узук нима эди . . . шунинг учун бунчалик пасткашликка бориш керакмиди? Энди, бориб, ойингизни кўнглини олинг дея насихат қилдим. 
Йигит машинада ўтирган онасининг олдига бориб: 
- Хохласангиз ўша узукни ола қолинг, ойи-и!.. Бўлди қилинг, энди, намунча?!.. - дея тўнғиллади. 
- Йўқ!.. хеч нарса керакмас, деди онаси. Шунчаки, хамма каби мен хам байрам сабабли хурсанд бўлишни хохловдим холос. Гап, узукда эмас, кўнгилда болам!.. Бахонада қадрим қанчалик эканини билиб олдим. Қаердан хам ўша узукни олмоқчи бўлдим-а… Аллох кечирсин сени болам, хайит куни хурсандчилигимни ўлдирдинг . . . 
Шу пайт, беихтиёр кўзимга ёш келди. Ич-ичимдан эзилиб кетдим. Бу нуроний, муштипар онаизорнинг чил-чил синган дилига малхам топишга ожиз эдим. 
Бу воқеани эшитиб, менинг хам кўзларим ёшланди. Нахотки, одамлар ўз ота-оналарига нисбатан бу қадар бемехр бўлиб кетишган бўлса!.. Ота-онани хор қилиш шунчалик бўладими? Мурғак гўдаклик чоғимиздан бошлаб то улағайиб, ўзимизни эплайдиган бўлгунимизга қадар емай едириб, киймай кийдирган, бизнинг рохатимиз учун неча уйқуларини харом қилган, бутун умрини, соғлигини бизларга бахшида қилган ота-оналаримизга ташаккуримиз, муносабатимиз шуми? Яхшиликнинг жавоби нахот шундай бўлса?.. Ота-онасини бошидаги тож, бирисини ой, бирисини қуёш деб билган олийжаноб халқимизнинг асл қадриятлари қайларда қоляпти?.. Нахотки, келинларимиз хам биттагина қайноналарини Аллох учун, ёки бундай тушунча уларга бегона бўлса, хеч бўлмаганда ўз эрларининг хурмати учун кўнглини олишни, хурматларини жойига қўйишни ўзларига эп кўролмайдилар?!.. Агар эр ўз ота-онасига бепарво бўлса, уни тўғри йўлга солиш аёл кишидан вожиб эмасми?!.. 
Қайтар дунё, дейдилар. Эрта бириси кун улар хам ўғил уйлантириб, қайнона бўлганларида, ўзларига нисбатан шундай муомала қилинса, чидай олармиканлар?!.. Охиратдачи, охиратда ота-онасига бемехр ва бепарво фарзанднинг оқибати не бўларкин . . . 
Ота-онага яхшилик қилиш фарз, уларни ранжитиш, дилларини оғритиш эса гунохи кабирадир. Ота-онани йиғлатиш, гунохга буюрмаган холатда итоат қилмаслик, дилларини оғритиш, кексайганларида яхшилик қилмай, ёрдам бермай ташлаб қўйиш, чунончи қарияларга уйига олиб бориб қўйиш, дўстни отадан, хотинни эса онадан устун қўйиш хам ота-онага оқ бўлиш жумласидан хисобланади . . . ! ! ! 

Жаноби Хақ таоло мархамат қилиб, буюради (маъноси): 
“Раббинг, ёлғиз Унинг Ўзига ибодат қилишларингизни хамда ота-онага яхшилик қилишларингизни амр этди. Агар уларнинг (ота-онангизнинг) бириси ёки хар иккиси сенинг қўл остингда кексалик ёшига етсалар, уларга қараб “уф” тортма, уларни жеркма. Уларга (доимо) яхши сўз айт! Улар учун мехрибонлик билан, хорлик қанотни паст тут – хокисор бўл ва: - “Парвардигорим, мени гўдаклик чоғимдан тарбиялаб-ўстирганларидек, сен хам уларга рахм-шафқат қилгин”, деб (хақларига дуо қил)!”. (Исро сураси, 23-24 - оятлар) 

Категория: Ibratli hikoyatlar | Просмотров: 589 | Добавил: Sirlik_inson | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2016 |