Амирур мўминин - 21 Июля 2013 - Taqvo. Radyo
Пятница, 09.12.2016, 04:57Главная | Регистрация | Вход

Hush kelibsiz

BUGUN KUNGA

ИСЛОМИЙ ТЕСТЛАР

FORUM

Namoz vaqti BO'LMA

Forumga kirish

Мини-чат

Izoh Faollari

Ассалому алейкум. Нима учун кинолар курсатмаяпти.


ШУ сылкага боссез скачат кила оласиз

Kalendar

«  Июль 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031

hatm.quron.uz

Закот ҳисоблагич

uzwebiston.

quran.uz

hadis.islom.uz

www.islom.uz

muslimaat.uz

oilam.uz

www.hilol.com

www.siyrat.uz

info.islom.uz

www.fiqh.uz

e-tarix.uz

e-adabiyot.uz

halol.org

arabic.uz

forum.islom.uz

tib.islom.uz

savollar.islom.uz

media.islom.uz

blog.islam.uz

islam.uz ru

masjid.uz

kamolon.uz

mumina.uz

muslim.uz

ziyo.uz

muxlis.uz

novza.uz

www.buxoriy

xatib.uz

www.islomtv.com

www.houseofquran.c

islom.ziyouz.com

ayol.uz

www.tiu.uz

www.hisnulmuslim.c

Ar.Ruqyah

Коран он-лайн

Info islom

mp3quran

taqvo.ucoz.net

www.ihsanilim.com/

Tavhid com

Qur'onshunoslik

Ислом овози

www.ahlisunnat.com

www.favvora.com

hikmatnuri.com

uzgen.jimdo.com

IslamHouse

Talaba Biz

Lug'ot

Исломий Китоблар

Наш опрос

Alloh Ta'alo huzurida eng katta gunoh nima?
Javob berildi: 187

AllMuslims

Savol javob uz

islom uz

Поиск

Статистика

Главная » 2013 » Июль » 21 » Амирур мўминин
07:11
Амирур мўминин

Ироқдан бир аёл Умар ибн Абдулазизни излаб келди. Одамлардан Амирур мўмининнинг уйини сўраб-суриштирганида, унга хароба кулбани кўрсатишди. Шу эски уй Амирнинг уйими, дея ажабланди. Сўнг ҳовлига кириб, Халифанинг хотини Фотима бинти Абдулмаликни кўрди. У буғдой янчиб, ун қилаётган эди. Ироқли аёл уни хизматкорлардан бири деб ўйлади. Сўнг: 

- Амирул мўмининнинг хотини қаерда?  деб сўради.

- Менман. Нима ишинг бор? - деди Фотима. 

Аёл ажабланди. Хаёлидан Шу Амирнинг хотиними? Кийимлари эскирган, ямоқлари бор, рўйида ранг йўқ. Бизда қоровулнинг хотини ҳам бундан яхши кийинади, деган ўйлар ўтди. Шу аснода ичкаридан Умар ибн Абдулазизнинг ўзи чиқиб келиб, тупроққа сув қўйди ва лой қилиб қора бошлади. Сўнг деворнинг нураган жойига суваб қўйди. Ироқлик аёл у зотни ҳам хизматчилардан деб гумон қилиб, Фотимага: 

- Эй синглим, бу лойчи сенга кўп қараяпди, бошингга рўмол ташлаб олсанг бўлар эди, - деди. Фотима унга жавобан айтди: 

- Бу киши эрим  Умар ибн Абдулазиз-ку. 

Аёл энди ўзини тутолмай йиғлаб юборди. Кўзларидан шашқатор ёш оқди. Бир оздан кейин Умар разияллоҳу анҳу юмушини тугатиб, аёлнинг олдига келди ва нима ҳожати борлигини сўради. 

- Уйим эскирган, эй Амирул мўминин, - деди аёл, - уни таъмирлашга сиздан ёрдам сўраб келган эдим. Аммо сизнинг уйингиз меникидан хароброқ экан.

Шунда у киши айтди: 

- Эй Аллоҳнинг чўриси, билгилки, бу уйнинг хароблиги уйларингизнинг обод бўлишига сабабдир. Бу уй кошона бўлса, сизларники харобага айланади. Агар мен эски уйда яшасам, бу ҳолни ҳис этиб, уйларингизни яхшилаб қуриб бераман. Эй Аллоҳнинг бандаси, айт яна нима истайсан?


- Менинг ўнта қизим бор. Уларнинг эри ҳам, бола-чақаси ҳам, тайинли нафақаси ҳам йўқ. Уларга байтул молдан озгина мояна беришингизни сўрайман. 

Умар ибн Абдулазиз қоғоз-қалам олиб, аёлдан: Каттасининг исми нима? деб сўради. Аёл айтгач, Умар разияллоҳу анҳу Фалончига юз динор, деб ёзди. Аёл Аллоҳга ҳамд айтди. Кейин иккинчи қизининг исмини сўради. Аёл айтди ва Умар разияллоҳу анҳу Фалончига юз динор, деб ёзди. Аёл яна Алҳамдулиллаҳ, деди. Шундай ёзиб-ёзиб, ўнинчисига етиб келди. Аёл унинг ҳам исмини айтди. Умар унга ҳам юз динор ёзди. Аёл бу сафар ҳамд айтмасдан, у кишига миннатдорлик билдирди. Шунда Умар разияллоҳу анҳу ўнинчисининг исмини ўчириб ташлади. Аёл ҳайрон бўлиб, сабабини сўраган эди.


Мўъминлар амири: 

- Қизларингнинг ҳар бирига ҳақ ёзганимда Алҳамдулиллаҳ деб турдинг, мен байтул молдан улуш ажратавердим. Аммо ўнинчисига ҳақ ёзганимда, менга раҳмат айтдинг. Менда мол бўлмаса, юз динорни қаердан олиб бераман? Бир кунлик маошим динорнинг тўртдан учига тенг, шуни беришим мумкин. Опаларига ҳам айт, берилган моллардан сингилларига улуш ажратишсин, - дея раҳмат деган сўзга рози бўлмаслигини билдирди.


Ироқлик аёл у зотнинг ҳузуридан хурсанд чиқди.


Категория: Ibratli hikoyatlar | Просмотров: 542 | Добавил: Taqvo | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2016 |