Биродарлик унут бўлди… - 2 Апреля 2014 - Taqvo. Radyo
Четверг, 08.12.2016, 06:57Главная | Регистрация | Вход

Hush kelibsiz

BUGUN KUNGA

ИСЛОМИЙ ТЕСТЛАР

FORUM

Namoz vaqti BO'LMA

Forumga kirish

Мини-чат

Izoh Faollari

Ассалому алейкум. Нима учун кинолар курсатмаяпти.


ШУ сылкага боссез скачат кила оласиз

Kalendar

«  Апрель 2014  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930

hatm.quron.uz

Закот ҳисоблагич

uzwebiston.

quran.uz

hadis.islom.uz

www.islom.uz

muslimaat.uz

oilam.uz

www.hilol.com

www.siyrat.uz

info.islom.uz

www.fiqh.uz

e-tarix.uz

e-adabiyot.uz

halol.org

arabic.uz

forum.islom.uz

tib.islom.uz

savollar.islom.uz

media.islom.uz

blog.islam.uz

islam.uz ru

masjid.uz

kamolon.uz

mumina.uz

muslim.uz

ziyo.uz

muxlis.uz

novza.uz

www.buxoriy

xatib.uz

www.islomtv.com

www.houseofquran.c

islom.ziyouz.com

ayol.uz

www.tiu.uz

www.hisnulmuslim.c

Ar.Ruqyah

Коран он-лайн

Info islom

mp3quran

taqvo.ucoz.net

www.ihsanilim.com/

Tavhid com

Qur'onshunoslik

Ислом овози

www.ahlisunnat.com

www.favvora.com

hikmatnuri.com

uzgen.jimdo.com

IslamHouse

Talaba Biz

Lug'ot

Исломий Китоблар

Наш опрос

Alloh Ta'alo huzurida eng katta gunoh nima?
Javob berildi: 187

AllMuslims

Savol javob uz

islom uz

Поиск

Статистика

Главная » 2014 » Апрель » 2 » Биродарлик унут бўлди…
22:44
Биродарлик унут бўлди…

Аллоҳ таоло бандаларини «ухувват»га, яъни бир-бирларига биродар, дўст бўлишга буюрган. Ухувват – Ислом биродарлиги, дин қардошлиги, қондошлиги, барча мўмин-мусулмонларнинг бир-бирларига хайрихоҳлиги, дўстлиги, севгиси, шафқати, ёрдами демакдир.  У бошқа бирон қавм ёки миллатга раво кўрилмаган, муносиб топилмаган улуғ бир илоҳий ҳадядир.  Аллоҳнинг амри ўлароқ мусулмонларга ато этилган неъматдир.  Аллоҳ таоло айтади: «Мўминлар ҳеч шак-шубҳасиз оға-инидирлар». (Ҳужурот, 10); «Мўмин ва мўминалар бир-бирларига дўстдирлар. Улар яхшиликка буюрадилар, ёмонликдан қайтарадилар» (Тавба, 71) «Аллоҳнинг сизларга берган неъматини эсланг: бир-бирингизга душман бўлган пайтларингизда дилларингизни ошно қилиб қўйдию, сизлар Унинг неъмати сабаб биродарларга айландингиз» (Оли-Имрон», 103).

Имом Абу Ҳомид  Ғаззолий «Иҳёи улумид-дин» асарида ёзишича, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: «Баъзи амаллар ибодат шаклида бўлмаса ҳам савоби жуда кўпдир». Масалан, намоз шаклий ибодат саналади: таҳорат олиб қиблага юзланамиз, «Аллоҳу акбар» деб бошлаймиз, рукуъ, сажда қиламиз ва эвазига савобга эришамиз. Аммо мусулмон биродарлиги каби маънавий ибодат ҳам борки, у зоҳиран қадрсиздай, аҳамиятсиздай туюлса ҳам, аслида у динда муаззам бир савоб, муаззам бир ибодатдир» (Абу Ҳомид  Ғаззолий, «Иҳёи улумид-дин», IV жилд, «Дорул-иҳё», Байрут, 1986). 
Асри саодат Ислом биродарлигининг, дин қардошлигининг ибрат ўлароқ ажиб бир замони эди. Ислом  тарихига назар солсангиз, бу жабҳада дунё ахлоқига олтин ҳарфлар ила ёзилғуси, маданиятларнинг тожи бўлғуси мисоллар тўлиб-тошиб ётибди. Масалан, Уҳуд жангида бир гуруҳ аскарлар Расулуллоҳнинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) кўрсатма ва насиҳатларини бузиб, муҳораба майдонини тарк этишади. Бу ўзбошимчалик мусулмонларга қимматга тушади: қўллари баланд келиб тургани ҳолда мағлубият аламини тотишади, кўплаб қурбонлар берилади, ҳатто Расулуллоҳ яраланадилар. Агар ухувват бўлмаганида мусулмонлар хиёнаткор дўстларини маломат этишган, қилмишларини юзларига солиб шарманда қилишган, ҳатто Расулуллоҳдан (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) уларни жазолашни талаб этишган бўлар эди. Аммо, Аллоҳ амрларига содиқ қолиб, бундай қилишмади, ҳеч кимни айблашмади. Ҳатто айбдорларнинг номлари қиёматгача сир бўлиб қолди. 
Ёки бошқа бир воқеани эсга олинг: Саҳобийлардан Каъб ибн Молик ва шериклари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан Табук юришига боришдан ҳеч қандай сабабсиз қолиб кетишди. Бу катта жиноят эди. Шунинг учун Пайғамбар алайҳиссалом Каъб ибн Молик ва яна икки кишидан қаттиқ ранжийдилар. Уларнинг ҳукмини Аллоҳга ҳавола этиб, асҳобга улар билан сўзлашмасликни буюрадилар. Каъб ва унинг икки биродари салкам икки ой бутун  Мадина аҳлининг таъна-маломатлари ва нафрати остида яшашга мажбур бўлади. Ниҳоят, Аллоҳ таолодан ваҳий нозил бўлиб, уларнинг гуноҳи кечирилгани, тавбалари қабул бўлгани эълон этилади. Шунда уларнинг биродарлари қанчалик қувонишади.  Бири отлиқ, бири пиёда бўлган икки биродари бу муждани Каъбга етказишга ошиқишади. Қаршисидан чиққанлар эса худди ўз жиноятлари авф этилгандай уни кўкракларига босишар, табассум ила табриклашар эди. 
Ёхуд Асҳоби суффа билан боғлиқ воқеаларни ёдга олинг: Аҳли суффа – ҳовли-жойи, моли ва егулиги, ҳатто тузукроқ кийими бўлмаган саҳобийлар эди. Ҳамиша оч яшашар, тунда масжиднинг бир бурчида  мизғиб олишар эди. Аммо иймонлари, дин ғами  кучли эди. Битта хурмони кўпинча ўнлаб киши бўлиб ерди. Шеригимга етмай қолмасин, дея мазасини тотиб улгурмай, биродарига узатарди. Расулуллоҳ гоҳо уларнинг оч қолганидан хабар топиб, ўзига тўқроқ саҳобийларга Асҳоби суффадан ўн, йигирма ёки ўттиз нафарини таомлантиришни юклардилар. Буларнинг ҳаммаси исломий биродарликнинг кўринишлари эди. 
Хўжайинининг қаттиқ қийноқ-азобларига жавобан фақат «Аҳад, Аҳад» (Аллоҳ ягонадир) деб иймонидан кечмаган Билол Ҳабашийни Абу Бакр Сиддиқ томонидан  сотиб олиниб, қулликдан ва хўрликдан озод этилгани ҳам диний биродарлик эди. 
Мадиналик ансорларнинг Маккалик муҳожирларга кўрсатган дин қардошлиги, биродарлиги, ёрдами ҳеч қайси дин, миллат ёки тузумда бўлмаган эди.  Расулуллоҳ асҳобларининг бир-бирларидан молини, таомини, ёрдам ва маслаҳатини қизғанмагани ҳам, бир-бирларига насиҳат қилиб, ҳидоятга чорлагани ҳам, ҳамиша ҳамкорликка тайёрлиги  ҳам дин қардошлиги эди. 
Советларнинг узоқ йиллик истибдоди мусулмонларимизни ана шу илоҳий неъматдан йироқлаштириб, ҳаттоки узиб юборди. Уларнинг   исломий биродарлигига раҳна солди. Бир-бирларига гиж-гижлади, фитна ва нифоқни урчитди. Оқибати аянчли, аламли бўлди: биродарлик ҳақидаги мезонлар бузилди, қарашлар ўзгарди, тушунчалар бошқача бўлди. Энди бир диндаги, бир ақидадаги, бир миллатнинг фарзандлари бир-бирига ғаним, ёв. Бир-бирига нафрати, ғазаби, ҳасади қайнаб-тошган. «Ким биз билан бўлмаса, у душманимиздир» деган қоида устувор. Улар юртини вайрон, динини поймол, эркини пайхон қилган асл душманларини ҳам шунчалик ёмон кўришмайди. 
Бири бенамоз, бетавфиқ, фосиқ кимсаларнинг ҳурматини жойига қўядию, аммо бир мўмин биродари билиб-билмай намозини сал бошқачароқ ўқиб қўйса, ола қараш, қора қарашни бошлайди. Ҳатто масжиддан қувиб солишга тайёр. Бошқаси атрофдаги беҳаёларча, шир яланғоч юрганлар билан иши йўқ, аммо муслим биродари масжидга бошяланг кириб қолса, энг улкан ғанимига дуч келгандай ғазаби қўзийди. Айримлар қувурга тиқилиб қолган мушукни қутқариш ҳақида жон-жаҳди билан қайғуради, лекин дунёнинг қайсидир бурчагида мусулмонлар қони бегуноҳ тўкилаётгани билан иши йўқ. Баъзиларимиз бир ғайридинга ёки динсиз кишига ёрдам кўрсатишга, эҳсон қилишга тайёрмиз, аммо ёнгинамиздаги мусулмон қўшни, мўмин қариндошнинг ночор аҳволидан «бехабар»миз. Ҳатто кўмак сўраб келса энсасимиз қотади, бурнимизни жийирамиз.  
Ваҳоланки, Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом бутунлай бошқача таълимни берганлар. Мусулмонларнинг бир-бирларига дўст, биродар, кўмакдош бўлишлари  зарурлигини бундан ўн беш аср муқаддам эълон этиб, Ислом умматини ўзаро биродарликка, қардошликка, ҳамкорликка чақирганлар. Абдуллоҳ ибн Умардан (розийаллоҳу анҳу) ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай деганлар: «Мусулмон мусулмон кишининг биродаридир. Унга зулм ҳам қилмайди ва биродарини душманга ҳам топшириб қўймайди. Ким биродарининг ҳожатида бўлса, Аллоҳ ҳам унинг ҳожатида бўлади. Ким мусулмондан ғам-ташвишни кетказса, Аллоҳ таоло уни қиёмат ғам-ташвишларидан халос этади. Ким мусулмоннинг (айбини) беркитса, Аллоҳ таоло қиёмат кунида унинг ҳам (айбини) беркитади». (Имом Бухорий ва Муслим ривояти).
Абу Ҳурайрадан (розийаллоҳу анҳу) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Эй Аллоҳнинг бандалари, биродар бўлинглар. Мусулмон мусулмон билан ака-укадир. Унга зулм қилмайди, ҳақир санамайди ва хўрламайди. Тақво бу ерда (деб қалбларига уч марта ишора қилдилар). Яна: «Мусулмон биродарини ҳақир санамоғи унинг ёмонлигига кифоя қилади. Ҳар бир мусулмоннинг бошқа бир мусулмон қони, моли ва обрўсига тажовуз қилмоғи ҳаромдир», дедилар. (Имом Муслим ривояти). 
 Анасдан (розийаллоҳу анҳу) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Киши ўзи учун яхши кўрган нарсани биродарига ҳам раво кўрмагунича комил мўмин бўла олмайди», деганлар. (Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари). Бундай мазмундаги ҳадисларни яна кўплаб келтириш мумкин. Исломий биродарлик ҳақида салафларимизнинг, машҳур уламоларимизнинг сўзлари бундан ҳам кўп. 
Ислом динининг талаби шундай экан, унда нега бизлар исломий биродарлик ва қардошликдан бунчалик узоқлашиб кетганмиз? Бир-биримиз билан дўстлашиш, ака-ука тутиниш, қон-қардошлик ришталарини боғлаш ўрнига ғаним фитнасига учиб ёки арзимас манфаатлар учун ёвлашамиз, ўқрайишамиз. Энг даҳшатлиси, бир-биримизни жисман ёки руҳан маҳв этишгача борамиз? Ваҳоланки, Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом: «Бир-бирларингизга биродар бўлмагунингизча мўмин бўлмайсизлар, мўмин бўлмагунингизча жаннатга кира олмайсизлар», деб таълим берганлар-ку! (Имом Муслим ривояти).
 Ухувват унут бўлганининг асосий сабаби билимсизлигимиз, жоҳиллигимиз, дин душманларининг орамизга нифоқ, ихтилоф, парокандалик солиш учун тинмай уюштираётган фитна-найрангларига эътиборсизлигимиздир. Бизлар намоз ўқияпмиз, рўза тутяпмиз, Маккага бориб-келяпмиз. Аммо Исломнинг асл моҳиятига кириб бормаяпмиз, динимизнинг соф талабларини тушуна олмаяпмиз. Бир биродаримизнинг ҳаракатида сал нуқсон-камчилик кўрсак, дарров у билан гаплашишни ҳам йиғиштириб қўямиз. Бизнинг фикримиздан бошқача фикрдами, зумда уни душманга чиқарамиз. Бир мўмин биродаримизнинг кичкина хатосидан фил ясаб, дарров уни диндан чиққанликда айблай бошлаймиз. Айбловларимиз шунчалик беўхшовки, рақибимизнинг шаъни, жамиятдаги обрўси, иззат-нафси, оилавий сирларини ҳам аяб ўтирмаймиз. Умматни тўғри йўлга бошлайдиган, ихтилофларни ислоҳ қилишга вазифаланган олимларнинг ўзлари баъзан «гулханга мой қуйиб» туришади. Баҳс-тортишувларда ҳақиқат изламай қўйилди, бунда Аллоҳ розилиги ҳам унутилди. Нима қилиб бўлсаям, «душман томон» бир бадном этилса, ёмонга чиқарилса  бўлди! «Душман томон»нинг ҳам Исломда эканининг, улар ҳам Каъбага юзланиб сажда қилишининг мутлақо аҳамияти йўқ! Чунки у томон биз билан бир хил фикрламайди, бизнинг йўлимиздан юрмайди, устозимизни тан олмайди, демак, улар душман, диндан қайтган, уларнинг «қони ҳалол!». Бундан ҳам ортиқ жоҳиллик, бедодлик бўлармикин?!
Ахир салаф ва халаф олимларимиз Ислом ақидасига жиддий хавф солувчи адашган оқимлар мавжуд замонда ҳам уларга бугунгичалик нафрат ва душманлик кайфиятида бўлишмаган. Масалан, Имом Шофиъий баҳс-тортишув мажлисларига рақиблари сўзидан ўз хатоларини билиб олиш учун борар экан. Бизлар эса, рақибимиз хатосини топиш, унинг «танобини тортиб қўйиш» учун баҳслашамиз. Ҳеч ким мухолифимнинг ҳам фикри тўғридир, балки мен хато ўйлаётгандирман, демайди. Илмий баҳс-тортишувлар меъёри ва одоби аллақачон унутилиб бўлган. Нафслар лаззати, ғурур иззати йўлида илмий ҳақиқатлар бир четга суриб ташланмоқда. Ваҳоланки, улуғларимиз бундай бўлишмаган, бунга ўргатиб кетишмаган.
Узоққа бориб нима қиламиз. Бир неча йиллар олдин шайх Носириддин Албоний исмли машҳур бир олим яна бир атоқли олим шайх Юсуф Қаразовийнинг «Исломда ҳалол ва ҳаром» китобини ўзига хос кескин услубда қаттиқ танқид қилди. Биздақа жоҳил кишилар дарров рақибимизнинг танқидига жавобан раддиялар излаган, унинг камчиликлари топган, жамиятдаги обрўсига қарамай, шармандасини чиқарган бўлардик. Аммо Юсуф Қаразовий бундай қилмади. У: «Албонийдек таниқли муҳаддиснинг эътибори биз учун шараф» дея жавоб қайтарди. Шу билан масалага нуқта қўйилди. Бу одоб, олимлар одоби эди. Уч-тўрт ҳадисни ёдлаб олиб, ҳар қандай олимни «мот қилиш»га ўзни чоғлаган айрим қизиққон укаларимиз учун ибрат ўлароқ одоб эди. 
Расули Акрамнинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) кўрсатмаларига бўйсунган  ҳар бир мусулмон бошқа диндошларини дўст тутади, уларга ҳамиша ёрдамга ошиқади, ҳурмат-эҳтиром кўрсатади, шариат талабларига кўра муносабатда бўлади. Исломда дўстлашиш, дўст топиш ва уни мустаҳкамлашга тарғиб ва ташвиқ бор. Янги дўст орттиринг, мўминлар билан биродарлашинг, зиёфат қилиб чорланг, ҳадялар беринг, касаллигида зиёрат қилинг, муҳтожлигида ёрдам кўрсатинг, деган даъватлар бор. Билингки, «Янги бир одам билан дўст бўлган мусулмоннинг даражасини Аллоҳ жаннатда  бир даража  юқори кўтаради», деб марҳамат этилган. 
Айниқса, бугунги таҳликали асримизда, айрим хорижий ўлкаларда мусулмонларнинг  эътиқоди, иззат-нафси  топталаётган, хўрланаётган, иймонига тажовузлар тўхтамаётган ҳозирги даврда мусулмонлар бирдамлиги ва биродарлигининг аҳамияти, қиймати  ортиб бораётир. Аллоҳ таоло бизларни, дўст-биродар бўлишга буюрган. Сарвари коинот  соллаллоҳу алайҳи ва саллам мўминларни яхлит бир жасадга ўхшатган эканлар. Шундай бўлгач, нега жоҳилият даврининг душманлик ва ёвузликларига тақлид қиляпмиз? Ораларимизда низо, кўролмаслик, ғийбат, ҳақорат, адоват каби ярамас иллатларнинг урчишига йўл қўймоқдамиз?
Ўзимизни ўнглаш вақти келди. Шахсий низолар, тарафкашликлар билан душман тегирмонига сув қуйишга барҳам бериш пайти келди. Аллоҳнинг йўлида, Унинг ризолигига эришиш ниятида бир-биримиз билан дўстлашиш, самимият ила муомала-муносабатда бўлиш, ёрдам кўрсатиш, хайрихоҳлик қилиш пайти келди. Чунки Ислом биродарлиги – дунёда нусрат, иззат, улуғлик бўлса, охиратда жаннат, фароғат, абадий неъматдир. Бир донишманд айтганидай, «Умматнинг равнақини иттифоқдан излаш керак».
Аллоҳ таоло айтади: «Бас, Аллоҳдан қўрқингиз ва ўз ораларингни ўнглангиз! Агар мўмин бўлсангизлар, Аллоҳ  ва унинг Пайғамбарига бўйинсунингиз!» (Анфол, 1). Ана шу илоҳий амрлардан чекиниб, Ислом биродарлигига ҳиёнат қилувчи кимсаларга эса Аллоҳ таоло қаттиқ жазони ваъда қилади: «Аниқ ҳужжатлар келганидан кейин бўлиниб кетган ва бир-бирлари билан ихтилоф қилиб, талашиб-тортишган кимсалар каби бўлмангиз! Ана ундайлар учун улуғ азоб бордир». (Оли-Имрон, 105).

Категория: Din va shariat | Просмотров: 341 | Добавил: Sirlik_inson | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2016 |