Динсиз билан мунозара - 4 Апреля 2014 - Taqvo. Radyo
Четверг, 08.12.2016, 06:57Главная | Регистрация | Вход

Hush kelibsiz

BUGUN KUNGA

ИСЛОМИЙ ТЕСТЛАР

FORUM

Namoz vaqti BO'LMA

Forumga kirish

Мини-чат

Izoh Faollari

Ассалому алейкум. Нима учун кинолар курсатмаяпти.


ШУ сылкага боссез скачат кила оласиз

Kalendar

«  Апрель 2014  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930

hatm.quron.uz

Закот ҳисоблагич

uzwebiston.

quran.uz

hadis.islom.uz

www.islom.uz

muslimaat.uz

oilam.uz

www.hilol.com

www.siyrat.uz

info.islom.uz

www.fiqh.uz

e-tarix.uz

e-adabiyot.uz

halol.org

arabic.uz

forum.islom.uz

tib.islom.uz

savollar.islom.uz

media.islom.uz

blog.islam.uz

islam.uz ru

masjid.uz

kamolon.uz

mumina.uz

muslim.uz

ziyo.uz

muxlis.uz

novza.uz

www.buxoriy

xatib.uz

www.islomtv.com

www.houseofquran.c

islom.ziyouz.com

ayol.uz

www.tiu.uz

www.hisnulmuslim.c

Ar.Ruqyah

Коран он-лайн

Info islom

mp3quran

taqvo.ucoz.net

www.ihsanilim.com/

Tavhid com

Qur'onshunoslik

Ислом овози

www.ahlisunnat.com

www.favvora.com

hikmatnuri.com

uzgen.jimdo.com

IslamHouse

Talaba Biz

Lug'ot

Исломий Китоблар

Наш опрос

Alloh Ta'alo huzurida eng katta gunoh nima?
Javob berildi: 187

AllMuslims

Savol javob uz

islom uz

Поиск

Статистика

Главная » 2014 » Апрель » 4 » Динсиз билан мунозара
07:56
Динсиз билан мунозара

Динсиз билан мунозара

Имом Аъзам Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг йигитлик дамлари эди. Аллоҳга ишонмайдиган бир динсиз одам Куфа шаҳрига келиб қолди. У кўп шаҳарларни кезиб: “Аллоҳ йўқдир, ҳамма нарса табиат тарафидан яратилган”, деб олимлар билан баҳс юритарди. Куфа шаҳри олимларини ҳам мунозарага чақирди. Мусулмонлар унга:
– Истасанг, бизнинг бир кичик олимимиз билан мунозара қиласан. Агар баҳсда уни енгсанг, у ҳолда катта олимларимиз билан кўришасан, – дедилар.
У рози бўлди. Мунозара жойи ва вақти белгиланди. Куфаликлар бир жойга йиғилдилар. Лекин ёш олим ҳадеганда келавермади. Вақт ўтган сайин динсиз одамнинг ғурури ортаверди.
– Олимларинг мендан қўрқиб келмади, – дея кула бошлади у. Шу пайт ёш Нўмон ибн Собит кириб келди.
Динсиз одам:
– Нимага шунчалик кеч қолиб келяпсан. Мендан қўрқдингми? – деб сўради. Нўъмон ибн Собит эса:
– Йўқ, қўрқмадим. Уйимиз дарёнинг у тарафида. Кўприкдан ўтишим керак эди. Қарасам, кўприк бузилибди. Ноилож дарахтларга қайиқ бўлиб, мени сувдан ўтказиб қўйишларини амр қилдим. Дарахтлар қайиққа айландилар ва мени бу томонга ўтказиб қўйдилар. Шу сабаб бироз кечикдим, узр сўрайман, – деди.
Абу Ҳанифанинг бу жавобидан динсиз одам қаҳқаҳ отиб кулди.
– Эй беақл бола, ҳеч замон дарахт ўз-ўзидан қайиққа айланиб қоладими? – дейиши билан Абу Ҳанифа жиддий оҳангда:
– Аслида беақл сиз эмасми? Ҳатто бир қайиқнинг ўз-ўзидан пайдо бўлганини қабул этолмаяпсиз. Бу чексиз-поёнсиз коинотда сузиб юрган оламларнинг ўз-ўзидан пайдо бўлишини қандай изоҳлаш мумкин? Бу гапдан лол бўлиб қолган динсиз:
– Мени боплаб қўлга туширдинг, бола. Хўп, шу борлиқни яратган Аллоҳни кўрсат, мен ишонай, – деди.
Абу Ҳанифа қўлига бир пиёлада сут олиб сўради:
– Сариёғ билан пишлоқ нимадан олинади?
У жавоб берди:
– Албатта сутдан олинади.
Абу Ҳанифа деди:
– Унда сиз сутдаги сариёғ билан пишлоқни менга кўрсатинг.
Динсиз одам ҳайрон бўлиб:
– Албатта, бу сутнинг ичида сариёғ билан пишлоқ бор, бироқ улар кўринмайди, – деди.
Унинг заиф еридан тутган Абу Ҳанифа:
– Шу сутнинг ичида оддий сариёғ билан пишлоқ борлигини билганимиз ҳолда, уларни кўрсата
олмаймиз. Улуғ Аллоҳ таолони “мана Аллоҳ” деб кўрсатиш мумкин эканми? Сутнинг ҳар заррасида ёғ қандай пайдо бўлса, Аллоҳ ҳам бу оламда шундай бор, бироқ кўринмайди, – деди. Бу ақлли жавобдан ҳам қониқмаган динсиз одам:
– Яхши, энди сўнгги саволимга жавоб бер, устунлигингни тан олай. Аллоҳ бор экан, у ҳозир нима иш қиляпти? – деб сўради.
Абу Ҳанифа бироз ўйланиб турди- да, деди:
– Курсидан пастга тушинг, кейин жавоб бераман.
У одам курсидан пастга тушди. Унинг курсисига кичик олим ўтириб олгач, деди:
– Ҳозир Аллоҳ сизни курсидан туширди, менга ўхшаган кичкина бандасини курсига чиқарди.
Шунда ёш Абу Ҳанифанинг рақибида мажол қолмади. Йиғилганлар олдида калимаи шаҳодат айтиб, имонга мушарраф бўлди.



 

Категория: Ibratli hikoyatlar | Просмотров: 362 | Добавил: ☜★☞ADMIN☜★☞ | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2016 |