Гуноҳга ёрдам бериш - 27 Октября 2014 - Taqvo. Radyo
Четверг, 08.12.2016, 06:58Главная | Регистрация | Вход

Hush kelibsiz

BUGUN KUNGA

ИСЛОМИЙ ТЕСТЛАР

FORUM

Namoz vaqti BO'LMA

Forumga kirish

Мини-чат

Izoh Faollari

Ассалому алейкум. Нима учун кинолар курсатмаяпти.


ШУ сылкага боссез скачат кила оласиз

Kalendar

«  Октябрь 2014  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031

hatm.quron.uz

Закот ҳисоблагич

uzwebiston.

quran.uz

hadis.islom.uz

www.islom.uz

muslimaat.uz

oilam.uz

www.hilol.com

www.siyrat.uz

info.islom.uz

www.fiqh.uz

e-tarix.uz

e-adabiyot.uz

halol.org

arabic.uz

forum.islom.uz

tib.islom.uz

savollar.islom.uz

media.islom.uz

blog.islam.uz

islam.uz ru

masjid.uz

kamolon.uz

mumina.uz

muslim.uz

ziyo.uz

muxlis.uz

novza.uz

www.buxoriy

xatib.uz

www.islomtv.com

www.houseofquran.c

islom.ziyouz.com

ayol.uz

www.tiu.uz

www.hisnulmuslim.c

Ar.Ruqyah

Коран он-лайн

Info islom

mp3quran

taqvo.ucoz.net

www.ihsanilim.com/

Tavhid com

Qur'onshunoslik

Ислом овози

www.ahlisunnat.com

www.favvora.com

hikmatnuri.com

uzgen.jimdo.com

IslamHouse

Talaba Biz

Lug'ot

Исломий Китоблар

Наш опрос

Alloh Ta'alo huzurida eng katta gunoh nima?
Javob berildi: 187

AllMuslims

Savol javob uz

islom uz

Поиск

Статистика

Главная » 2014 » Октябрь » 27 » Гуноҳга ёрдам бериш
04:53
Гуноҳга ёрдам бериш

Аллоҳ таоло Қуръони каримда «Яхшилик ва тақво йўлида ҳамкорлик қилинг. Гуноҳ ва душманлик йўлида ҳамкорлик қилманг». (Моида, 2). Ушбу мўъжазгина жумла дунёдаги барча ҳамкорликлар учун асосий қоида ҳисобланади. Исломдан аввалги даврда ҳамкорлик қоидаси уруғчилик, қабилачилик ва бошқа шунга ўхшаш ўлчовлар асосида бўлар эди. Ўзига яқин бўлган шахс, тоифа, қабила, давлат ёки халқ нима қилса, унга ҳамкор бўлиш зарур эди. Жумладан, зулм ва душманлик ишларида ҳам. Исломда эса ҳамкорликнинг бош шарти яхшилик ва тақводир. Агар шу шарт вужудга келса, ҳамма билан ҳамкорлик қилинаверади. Аммо қаерда гуноҳ ва ёмонлик бўлса, ким бўлишидан қатъи назар, ҳамкорлик қилинмайди. Яна бошқа бир ўринда «...ҳаргиз, жиноятчиларга ёрдамчи бўлмасман», деб марҳамат қилган(Қосос, 17). Бу оятда Аллоҳ таоло Ўз пайғамбари Мусо алайҳиссаломнинг тили билан, гуноҳда ёрдамчи бўлишни қоралаб, улкан гуноҳ, жиноят дея тарифламоқда. Ушбу оятлар далил ўлароқ, гуноҳга ёрдам бериш ҳаром саналади. Шу ўринда биз гуноҳга ҳамкорлик қилиш даражаларини яхшилаб ўрганиб олмоғимиз лозим бўлади. Фиқҳий китобларда келган «ионат» лафзи, ҳамкорлик қилиш, кўмакчи бўлиш, ёрдам бериш маъноларини англатади. Гоҳо, «ионат»ни мажозий маънода сабабчи бўлиш деб ҳам айтадилар. Шунинг учун сабабчи лафзига кенгроқ тўҳталиб ўтамиз. 1). Агар сабаб бўлинётган нарса гуноҳларга чорловчи, қизиқтирувчи ва ундовчи бўлса. Аллоҳ таоло «Уларнинг Аллоҳдан ўзга ибодат қиладиганларини сўк¬мангизки, билмасдан, тажовуз ила Аллоҳни сўкиб юрмасинлар» (Анъом, 108) Мушриклар Аллоҳни қўйиб, санам ва бутларга ибодат қиладилар. Ушбу ояти каримада мушрикларнинг ўша бутларини ҳақорат қилмаслик буюрилмоқда. Уларнинг бутларини сўкишдан қайтаришнинг асосий сабаби оятнинг ўзидан англашиляпти, яъни мусулмон киши мушрикнинг санамини сўкса, бундан ғазабланган мушрик ҳам унга жавобан Аллоҳ субҳанаҳу ва таолони таҳқирлаши мумкин. Яъни уларни олиҳаларини ҳақоратлаш билан Аллоҳни ҳақоратланишига сабабчи бўлиб қолиниши мумкинлигини уқтирилмоқда. «...майин сўз қилманг, яна қалбида касали бор бўлган тама қилиб юрмасин» (Аҳзоб, 32) (Аёллар)Овозингизни майин, назокатли қилиб, эркак кишига таъсир этадиган ҳолатда гапирманг. Ғайирли кимсалар сизнинг майин овозингизни эшитиб, фисқу фужурни бошлаб қолмасинлар. «Илгариги жоҳилиятнинг очиқ-сочиқлиги каби очиқ-сочиқ юрманг» (Аҳзоб, 33). Жоҳилият – Исломдан олдинги тузум. У вақтда аёллар очилиб-сочилиб, ясан-тусан қилиб, эркакларнинг эътиборини ўзига тортишга интилар эдилар. Ўзларини бозорга солиб, таналари ва зебу зийнатларини кўз-кўз қилар эдилар. Бундай очилиб-сочилиб юриш «табарруж» дейилади. Аллоҳ таоло Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг покиза аёлларини жоҳилият тузумининг хотинлари каби очиқ-сочиқ юрмасликка амр этмоқда. Бу амр ҳар бир муслима аёлга тегишли. Булар билан ҳам гуноҳга сабабчи бўлиб қолиниши мумкинлиги баён қилинмоқда. 2). Агар гуноҳга чорловчи бўлмаса-ю, унга сабаб бўладиган бўлса. Бу икки суратда бўлади. А) Киши бировга берган ёки сотган нарсасидан гуноҳ йўлида ҳеч қандай ўзгартиришсиз фойдаланиш. Масалан, уйини фоҳишага ёки дўконини ҳаром нарсаларни сотадиганларга билиб туриб ижарага бериш. (Агар билмай берган бўлса, узрли саналади ва тезда бу ижарасини бузиши талаб қилинади.) Ёки ароқ, чўчқа каби ҳаром нарсаларни машинасида ташиш. Зинокорлар билан фоҳишалар ўртачиса восита-қўшмачи бўлиш. Бир сўз билан айтганда, гуноҳга шароит яратиб бериш. Бу сурат гуноҳда ҳамкор бўлишнинг яқин сабабчиси дейилади. Бунга сабабчи бўлган кимса, ўша гуноҳни қилган билан баробар бўлади. Бу ишни мен қилмаяпман, дейиши баҳона бўла олмайди. Б) Киши бировга берган ёки сотган нарсасидан гуноҳ йўлида ўзгартириш билан фойдаланиш. Масалан, душман темирчисига темир сотиш. У ундан қилич ясаб мусулмонларга қарши ишлатади. Ароқҳўр ёки зинокорга уларни ҳаром иш қилишларини била туриб манзилига элитиб қўйиш. Бир сўз билан айтганда, аниқ гуноҳни қилишини била туриб гуноҳкорларни ҳох моддий ҳох маънавий қўллаш. Бу сурат гуноҳда ҳамкор бўлишнинг узоқ сабабчиси дейилади.(Биз бу ўринда мақолани мухтасар қилиш мақсадида бир ёки икки мисол билан чекландик. Лекин ўқувчиларимиз ва барча мусулмонлар ўзларининг касби ва хунаридан келиб чиқиб юқоридаги қоида-усулга таққослаш ила ҳар қандай гуноҳ ва ёмон ишларга ёки шундай гуноҳ ишларни ривожига хисса қўшиб қўймасликка эътибор қаратади деган уимддамиз). Ислом поклик, мусаффолик динидир. Поклик ва мусаффоликка тарғиб қилади. Жирканчлик ва разолатларнинг барча кўринишидан қайтаради. Булардан қайтариш билан бир ўринда буларга сабаб бўладиган омилларни ҳам ҳаром қилган. Токи башарият поклик ва мусаффоликда ҳаёт кечирсин. Абдуманнон Абдуллоҳ

Категория: Din va shariat | Просмотров: 354 | Добавил: Taqvo | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2016 |