Ғийбат хакида Мукаддима - 9 Июня 2014 - Taqvo. Radyo
Четверг, 08.12.2016, 07:03Главная | Регистрация | Вход

Hush kelibsiz

BUGUN KUNGA

ИСЛОМИЙ ТЕСТЛАР

FORUM

Namoz vaqti BO'LMA

Forumga kirish

Мини-чат

Izoh Faollari

Ассалому алейкум. Нима учун кинолар курсатмаяпти.


ШУ сылкага боссез скачат кила оласиз

Kalendar

«  Июнь 2014  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30

hatm.quron.uz

Закот ҳисоблагич

uzwebiston.

quran.uz

hadis.islom.uz

www.islom.uz

muslimaat.uz

oilam.uz

www.hilol.com

www.siyrat.uz

info.islom.uz

www.fiqh.uz

e-tarix.uz

e-adabiyot.uz

halol.org

arabic.uz

forum.islom.uz

tib.islom.uz

savollar.islom.uz

media.islom.uz

blog.islam.uz

islam.uz ru

masjid.uz

kamolon.uz

mumina.uz

muslim.uz

ziyo.uz

muxlis.uz

novza.uz

www.buxoriy

xatib.uz

www.islomtv.com

www.houseofquran.c

islom.ziyouz.com

ayol.uz

www.tiu.uz

www.hisnulmuslim.c

Ar.Ruqyah

Коран он-лайн

Info islom

mp3quran

taqvo.ucoz.net

www.ihsanilim.com/

Tavhid com

Qur'onshunoslik

Ислом овози

www.ahlisunnat.com

www.favvora.com

hikmatnuri.com

uzgen.jimdo.com

IslamHouse

Talaba Biz

Lug'ot

Исломий Китоблар

Наш опрос

Alloh Ta'alo huzurida eng katta gunoh nima?
Javob berildi: 187

AllMuslims

Savol javob uz

islom uz

Поиск

Статистика

Главная » 2014 » Июнь » 9 » Ғийбат хакида Мукаддима
18:17
Ғийбат хакида Мукаддима
 
 Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Ғийбат хакида

Мукаддима

Оламлар Парвардигори Аллохга хамду санолар, Пайгамбарлар хотами Мухаммад саллаллоху алайхи ва салламга рахмату саломлар бўлсин!

Азиз ўкувчимга ″Тавба рисолалари″ туркумидан биринчи китобни такдим килаётирман. У яхшиликларни барбод килувчи, ёмонликларни келтирувчи, вактларни зое кетказувчи бир ифлос касаллик хусусида сўзлайди. Бу – гийбат касаллиги. Диний назоратнинг етишмаслиги, хаётнинг кулайликлари, бўш вакларнинг кўплиги унинг авж олишига сабаб бўлмокда. Бу ишда алокаларни осонлаштирувчи телефоннинг хам ўзига яраша хиссаси бор.

Хар нарсадан Олий ва хар нарсага Кодир Аллохдан дуо килиб сўрайманки, шу мужазгина рисола билмаганни билдирувчи, уйкудагини уйготувчи, эзгулик ва тавба эшикларини очгувчи бўлсин!

Аллох ишларимизни холис Ўзининг муборак Юзи учунгина бўлишини муяссар айласин!

 

 

Азиз биродарим, билингки тилини тийган одамнинг хатоси кам, тизгини ўз кўлида, ўзи эса хавф-хатардан холи бўлади. Бундай одамга Пайгамбар (саллаллоху алайхи ва саллам) жаннатнинг кафолатини берганлар:

«Ким менга икки жаги ва икки оёогининг орасига кафолат берса, мен унга жаннатнинг кафолатини бераман».

Икки жагнинг ораси бу – тил.

Имом Нававий рахматуллохи алайх айтадилар:

«Билгинки, хар бир мусулмон тилини хар кандай фойдасиз гапдан тиймоги лозим. Агар бир гапни айтишу айтмасликнинг фойдаси тенг бўлса, уни айтмаслик суннатдир. Зеро гохида мубох гап харом ёки макрух гапга айланиб кетади. Одатда бундай ишлар кўп бўлади. Саломатликга нима етсин?!»

Кимнинг тили тўгри бўлса, бошка аъзолари хам тўгри бўлади. Агар тил осийлик килиб одамларнинг обрўсини тўкиш кўчасига кирса, бошка аъзолар хам унга эргашиб Аллох белгилаб кўйган худудларни топтайдилар. Пайгамбар (саллаллоху алайхи ва саллам) шундай деганлар:

«Одам боласи эрталаб ўрнидан турганида унинг хамма аъзолари тилга ёлбориб шундай дейдилар: Биз хусусимизда Аллохдан такво килгин. Зеро, биз сен билан биргамиз. Агар тўгри бўлсанг, тўгри бўламиз, эгри бўлсанг эгри бўламиз».

Хадисдаги ″ёлбориб″ сўзининг арабчаси ″тукаффиру″ бўлиб келган. Имом Нававий рахматуллохи алайх ″ёлбориб″, ″ўзини паст олиб″,   ″бўйин эгиб″ маъносида деганлар. Имом Албоний эса: ″Бу сўз аъзолар тилни неъматларга нонкўр бўлиш манзилатига туширишларидан киноя″ дейдилар.

Азиз биродарим! Тил бу — Аллохнинг улуг неъматлари ва ажойиб санъатларидан биридир.

Унинг хажми кичик, аммо тоати хам, гунохи хам буюк. Зеро, тоатнинг манбаи бўлмиш иймон хам, гунохнинг энг етиб борган нуктаси бўлмиш куфр хам шу тилнинг гувохлиги билан билинади. Тилнинг майдони кенг, бепоёндир. У эзгулик борасида хам, ёвузлик борасида хам хохлаганича от сура олади. Шуниниг учун хам тилининг тизгинини кўйиб юборган одамни шайтон узок-узокларга, халокатга олиб боради. Тилни шариат тизгини ила тизгинлаб олган хамда бу тизгинни дунё ва охират учун фойдали бўлган ишлардагина ишлатган одам омондадир.

«... ва айримларингиз айримларни гийбат килмасин! Сизлардан бирон киши ўзининг  ўлган биродарининг гўштини ейишни яхши кўрурми?! Ана ёмон кўрдингизми?! (Бас, гунохи бундан-да ортикрок бўлган гийбатни хам ёмон кўрингиз)! Аллохдан кўркингиз! Албатта Аллох тавбаларни Кабул килгувчи, Мехрибондир». (Хужурот:12- оят).

«(Эй инсон),ўзинг аник билмаган нарсага эргашма! Чунки кулок, кўз, дил — буларнинг барчаси тўгрисида (хар бир инсон) масъул бўлур (яъни, бу уч аъзоси борасида Киёмат кунида сўрокка тутилади)». (Исро:36-оят).

«У (инсон) бирон сўзни талаффуз килмас, магар (талаффуз килса), унинг олдида хозиру нозир бўлган бир кузатувчи (айтилган сўзларни ёзиб олувчи фаришта) бордир». (Коф:18-оят)

Абу Мусо розияллоху анху айтадики: Мен Пайгамбар саллаллоху алайхи ва салламдан, мусулмонларнинг кандайлари афзал бўлади, деб сўраган эдим, у зот: «Мусулмонлар унинг тили ва кўлидан саломат бўлган кишидир», — деб жавоб бердилар.

Пайгамбар саллаллоху алайхи ва саллам айтадилар: «Кимки Аллохга ва охиратга иймон келтирган бўлса, яхши гап бўлса гапирсин, бўлмаса жим турсин!»

Укба ибн Омир розияллоху анху айтадики: «Эй Расулуллох, нажот нимада», деган эдим. У зот:

«Тилингни тий, уйинг сенга кенг бўлсин (яъни ахлинга яхши муомалада бўл) ва гунохларингга йигла», — дедилар.

Муоз ибн Жабалнинг хадисида келадики, Пайгамбар саллаллоху алайхи ва саллам унга ишнинг боши, устунлари ва чўккисини уктириб, кейин шундай дедилар: ″Буларнинг хаммасининг асоси нимада эканлигини айтиб берайми?″. Муоз айтадики: ″Ха, эй Расулуллох″, — дедим. Шунда у зот тилларини ушлаб: ″Буни тийгин″, — дедилар. Мен: ″Эй, Расулуллох гапирган гапларимизга хам жавоб берамизми?″, — деган эдим, у зот: ″шуни хам билмайсанми, ахир одамларни дўзахга юз тубан килиб туширувчи шу тиллари билан ўриб олган хосилларику!″, — дедилар.

Анас розияллаху анху айтади: Пайгамбар саллаллоху алайхи ва саллам бизга хутба килиб, рибо (судхўрлик) хусусида сўзладилар ва унинг на кадар катта гунох эканлигига ургу бериб шундай дедилар:

«Кишининг рибодан топган дирхамининг гунохи Аллохнинг наздида 36 марта зино килишидан хам каттарокдир. Мусулмоннинг обрўсини тўкиш риболарнинг рибосидир».

Энди гийбатчини дунёю Охиратда жазоланишига бир назар ташлайлик.

Пайгамбар саллаллоху алайхи ва саллам айтадилар:

«Эй тили билан муъмин бўлиб дилига иймон кирмаган кимсалар! Мусулмонларни гийбат килманглар, уларнинг айбларини кузатиб юрманглар. Зеро, кимки мусулмон биродарининг айбини кузатиб юрса, Аллох унинг айбини кузатиб юрур. Энди Аллох кимнинг айбини кузатиб юрган бўлса, гарчи уйининг ичида бўлса хам шармандасини чикарур».

Жобир ибн Абдуллох розияллоху анху айтадиларки: «Биз Пайгамбар саллаллоху алайхи ва саллам билан бирга эдик. Бирдан сассик хид таралди. Шунда Пайгамбар саллаллоху алайхи ва саллам: «Бу нимани хиди эканлигини биласизларми? Бу муъминларни гийбат киладиган кишиларнинг хидидир», — дедилар.

Анас ибн Молик айтадики: Пайгамбар саллаллоху алайхи ва саллам шундай деганлар:

«Мени меърожга олиб чикилганида бир кавмнинг олдидан ўтдим. Уларнинг мисдан тирноклари бўлиб, юзларини ва кўкракларини тирнар эдилар.″Эй Жаброил, булар кимлар?″, — деб сўраган эдим. У зот: ″Одамларни гўштларини ейдиган ва обрўларини тўкадиган кимсалар″, — деб жавоб бердилар».

 

 

Ғийбат харомдир

Имом куртубий айтади: «Мусулмон уламолари бир овоздан: Ғийбат — гунохи кабирадир деб айтишган. Уни килган одамнинг Аллохга тавба килмоги вожибдир».

 

 

Ғийбатнинг  таърифи

Ғийбат бу — биродарингизнинг ўзи эшитиб колса, ёктирмайдиган ″айб″ини айтмогингиздир. Бу ″айб″ унинг хох баданию насабида, хох хулкию динида, хох феълию сўзида ва хох кийимбошида бўлсин фарки йўкдир.

Бадандаги ″айб″га мисоллар: Кўрлик, гилайлик, новчалик, паканалик, коралик, сариклик, каллик ва бошка ёкимсиз сифатлар.

Насабдаги ″айб″га мисоллар: Унинг отасининг зоти паст, ё у хинди, ё фосик, ё хасис, ё ахлат ташувчи  ва шу каби одамлар хуш кўрмайдиган сифатлар.

Хулкдаги ″айб″га мисоллар: Бадхулк, бахил, мутакаббир, жанжалкаш, аразчи, кўркок, тегманозик каби сифатлар.

Динга алокадор феъллардаги ″айб″га мисоллар: Ўгри, каззоб, пияниста, хоин, золим, намозга бепарво, закотга эътиборсиз, рукуъни тўгри килмайди, саждани яхши бажармайди, нажосатдан сакланмайди, ота-онасига яхшилик килмайди, касамхўр, рўза тутгани нимаю гийбату фиски-фасоди нима?!

Дунёга алокадор феъллардаги айбларга мисоллар: Одобсиз, одамларни менсимайдиган, ўз хаддини билмайдиган, махмадана, уйкичи, бошкалар устидаги ўзининг хаккини кўриб, ўзи устидаги бошкаларнинг хаккини кўрмайдиган ва бошка сифатлар.

Кийимдаги айбларга мисоллар: енги кенг, пойчаси калта, устибоши кир кабилар.

Пайгамбар саллаллоху алайхи ва саллам гийбатнинг таърифини сўраб дедилар:

«Гийбат нима ўзи? Биласизларми? Сахобалар:

-         Аллох ва унинг расули билувчирок, — дейишди.

-         (Ғийбат бу) биродарингизнинг ўзи ёмон кўрадиган бир ″айб″ини айтмогингиздир. Сўрадиларки :

-         Агар биродаримда мен айтган ″айб″ (хакикатда хам) бор бўлса-чи?

-         Агар биродарингда сен айтган ″айб″ бор бўлса уни гийбат килибсан, агар бор бўлмаса бўхтон килибсан».

Ғийбат тил билангина чекланиб колмайди.

Биродарим! Тил билан гийбат килишнинг харомлигига сабаб, унда бир бошка биродарингизни камситишлик борлигидир. Киноя билан айтиш очик айтишдан фарк килмайди. Имо ва ишора, мазах килиш ва эрмаклаш, ёзув ва харакат, хуллас бошка бировни камситувчи хар кандай иш гийбатга киради.

Оиша онамиз розияллоху анхо айтадилар: «Бизникига бир аёл кирди. Кайтиб чикиб кетаётганида, кўлим билан унинг паканалигига ишора килдим. Шунда Пайгамбар саллаллоху алайхи ва саллам уни гийбат килдинг дедилар».

Ўхшатиб килик килиш, эрмаклаш ашаддий гийбатдир.

Пайгамбар саллоллоху алайхи ва саллам Оиша онамизни бир аёлга ўхшатиб килик килаётганини кўриб шундай дедилар:

«Ўзимда фалон-фалан (айблар) бўла туриб, бошка бир одамни эрмаклашни мен ўзимга эп кўрмайман».

Ёзув билан гийбат килиш хам харом. Зеро, калам икки тилнинг биридир.

Биродарим! Юкоридагилардан бирини килган одам гарчи рост сўзлаётган, бор ишни килаётган бўлсада, у гийбатчидир, гунохкордир, биродарини гўштини егувчидир. Агар ёлгон сўзлаётган бўлса, у хам гийбатчи ва хам ёлгончи-бўхтончидир.

Муоз ибн Жабал айтади: « Пайгамбар саллаллоху алайхи ва салламнинг олдиларида бир киши хусусида сўзланиб, у накадар ожиз дейилди. Шунда Пайгамбар саллаллоху алайхи ва саллам″биродарингизни гийбат килдинглар″, — дедилар. Сахобалар айтдиларки: ″Ё Расулуллух саллаллоху алайхи ва саллам биз унда бор нарсани айтдикку!″, ″Унда бўлмаган нарсани айтганларингда унга бўхтон килган бўлар эдинглар″, — дедилар, Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам».

Хасан айтади: «Бошкаларнинг айбини айтиш уч хил бўлади. Уччаласи хам Аллохнинг китобида бор. Биринчи гийбат (унда бор нарсани айтиш ), иккинчи бўхтон (унда йўк нарсани айтиш), учинчи ёнгончилик (эшитганини айтавериш)».

Пайгамбар саллаллоху алайхи ва саллам айтадилар:

«Мусулмоннинг мусулмонга хамма нарсаси харом: Кони хам, моли хам, обрўси хам».

Гийбат обрўга алокадор бўлгани учун уни мол ва кон каторига кўйилди.

 

 

Ғийбатнинг турлари

Гийбат турли хил кўринишларда, шаклларда бўлади. Энг ёмони бир вактнинг ўзида хам гийбат хам риё килишдир. Чунончи, бир одамнинг олдида бошка бир одамнинг подшох саройига борганлиги  айтилса, у ″Аллохга шукурки: подшохларнинг олдига кириш, суяк илинжида уларга ялтокланиш балоси бизга юкмади″, деб риё ва гийбат килади. Яна бир мисол: Бошкаларни камситиш ва ўзини улуглаш максадида: ″Аллох бизни хаёсизликдан асрасин″, дейди.

Гохида бир одамни мактаб кейин ёмонлашга ўтади.

Айтадики: ″Кандай яхши одам эди-я! Ибодатларни тўла-тўкис адо этар эди. Шундай одам мана шу ахволга тушиб колса-я. У хам хаммамизга ўхшаб сабрсизлик килди-я″. Бу гапларидан максади бировни ёмонлаш оркали ўзини макташ бўлади. Бу иш билан у хам гийбатчи, хам риёкор ва хам мактанчокка айланади. 

Ғийбатнинг сабаблари

1- Аллохдан кўркиш ва харомдан эхтиёт бўлишнинг етарли даражада бўлмаслиги. Чунки Аллохнинг буюклигини ва хар бир ишдан вокифлигини хис килган одам у Зотни газаблантирадиган ишлардан ўзини четга олади.

2- Бирор иш туфайли ёмон кўриб колган одамини гийбат килиш билан аламидан чикиш.

3- Гохида одам дўстлари билан алока узилиб  колмаслиги учун хам уларнинг гийбатларига кўшилади. Уларнинг гапларига эътироз билдирсам огир олиб колмасинлар, деб шундай килади.

4- Бошкаларни камситиш оркали ўзини улуглаш. Масалан, фалончи нодон, дунёкараши тор, дейди. Бу билан ўзини илгор бир инсон килиб кўрсатмокчи бўлади.

5- Хасад: Хасадчи, одамлар бошка бировни яхши кўриб, хурмат килаётганларини кўрадида, у одамга хасад килганлигидан гийбат килишга ўтади.

6- Хазил: Одамларни кулдириш учун бировларга сўзида, харакатида таклид килиб, эрмак килади. Айримлар бу ишни ўзларига хатто касб килиб хам олганлар.

7- Ўзини хамма нарсадан хабардор, кўп маълумотга эга бир киши килиб кўрсатиш.

Гийбатнинг бундан бошка сабаблари хам бор.

 

 

Мубох (рухсат этилган) гийбат

Гийбатсиз эришиб бўлмайдиган бир шаръий максад учун гийбат килиш мубох. Бунинг сабаблари олтита:

1- Султон ёки козига арзини айтаётган пайтида. Масалан, фалончи менга зулм килди, дейиш мумкин.

2- Бирон мункар ишни ўзгартиришга ёрдам сўраш максадида. Масалан, фалончи фалон ишни килиб юрибди, уни тийиб кўйгин, дейиш мумкин (буни хам шу иш кўлидан келадиган одамга айтилади).

3- Фатво сўраш: Масалан, муфтига бориб, фалончи менга бундай зулм килди. Ундан халос бўлиш учун нима килишим керак?, дейиш мумкин. Аммо якин кишилари хакида сўрамокчи бўлса, мас: бир одамга отаси ёки эри зулм килса кабилида гапирса яхша бўлади.

4- Мусулмонларни ёмонликдан огохлантириш. Масалан, ровий (хадисни ривоят килувчи) ёки гувохнинг айбини билса айтиб кўйиш. Бу иш жоизгина эмас, балки вожибдир. Кудачилик ёки шерикчилик ишларда хам айбни яширмасдан айтишлик.

5- Бир одам фиску-фужур ишларни хеч кимдан яширмасдан очикчасига килаётган бўлса уни гапириш мумкин.

6- Аниклик киритиш: Масалан, биров кўр, кар ёки соков лакаби билан танилган бўлса, уни (таништишир пайтида зарур бўлса) айтиш мумкин. Унинг бошка бир хурматли сифати айтилиб, аниклик киритилса яхширок бўлади.

 

 

Ғийбатнинг каффорати

Гийбат харомдир, гунохи кабирадир унинг каффорати хусисида олимлар ихтилоф килган бўлсалар хам, тавба килиш вожиблиги хусусида иттифок килганлар.

Тавба кабул бўлишининг  учта шарти бор:

1.      Килинган гунохдан тийилиш.

2.      Килган ишдан пушаймон бўлиш.

3.      Кайтиб килмасликка катъий карор килиш.

Гийбатдан тавба килишнинг тўртинчи шарти хам бор. Чунки гийбатчи иккита жиноят килади. Биринчидан, у харом ишни килиб Аллохнинг хаккига жиноят килади. Унинг каффорати тавба ва пушмон килиш. Иккичидан, у банданинг хаккига жиноят килган бўлади. Бунда агар айтган гапи ўша одамнинг кулогига етиб борган бўлса, ундан кечирим сўраб килган ишидан пушаймонлигини изхор килади, агар гийбати унинг кулогига етиб бормаган бўлса, гапириб ўлтирмайдида гойибона унинг хаккига истигфор айтади.

 

 

Салафларнинг дурдона сўзларидан

Во ажаб! Инсон харом ейиш, зулм, зино, ўгрилик килиш ва арок ичиш каби ишлардан тийила оладию, тилини тийишга келганда ожизлак килиб колади. Келинг, яхшиси бу хусусда салафларнинг холига бир назар ташлайлик.

Вахб айтади: ″Мен бирор инсонни гийбат килсам бир кун рўза тутиб бераман, деб назр килдим. Аммо гийбатни ташлай олмадим. Гийбат хам килавердим, рўза хам тутавердим. Кейин хар бир гийбатим учун бир дирхам садака киламан, деб ният килдим. Шу дирхамларни яхши кўрганимдан гийбатни ташладим″.

Суфён ибн Хусайн айтади: ″Илёс ибн Муовиянинг олдида ўтирган эдим, бир киши ўтиб колди. Мен уни камситадиган бир гап айтдим. Шунда у:″Жим бўл″, деди. Кейин менга Илёс ибн Муовия шундай деди:

- Румга карши уриш килганмисан?

- Йўк.

- Мўгул-татарларга карши уриш килганмисан?

- Йўк.

- Сендан руму-мўгиллар саломат бўлибдию, мусулмон биродаринг саломат бўлмабти-да.

Шундан кейин бу ишни кайтиб килмадим″.

Яхё ибн Муоз айтади:

«Муъминнинг сендан оладиган насибаси учта бўлсин. Унга фойда бермасанг зарар хам килма, уни хурсанд килолмасанг гамга хам солма, мактай олмасанг ёмонлама хам».

Иброхим ибн Адхам зиёфатга чакирилибди. Келиб ўтиргач, одамлар: Фалончи келмади дейишибди. Шунда улардан бири: ″Ўзи у огиркарвон одам″,- дебди. Бу гапни эшитган Иброхим: ″Мени корним шу ахволга солди. Кайси бир зиёфатга бормай, бир мусулмонни гийбат килмай иложим йўк″, — деб хеч нарса емай чикиб кетибди.

Рабийъ ибн Хайсамга: «Сиз бировни айблаганингизни кўрмадик», деганларида: «Ўзимдан рози эмасману бошкани ёмонлашга каёкдан вакт топай», —  деган экан.

Хасан Басрий рахматуллохи алайхга, сизни фалончи гийбат килди, дейишса, унга бир товок хурмо хадя килибди. Халиги одам келиб, мен сизни гийбат килсам, сиз менга хадя берасизми? — дебди. Шунда Хасан Басрий рахматуллох алайх: «Барча яхши амалларингни савобини хадя килган экансан, шунга яраша муомала килиб кўйишни хохладим», деган эканлар.

Абдуллох ибн Муборак шундай деган эканлар:

«Агар бировни гийбат килмокчи бўлсам, аввало ота-онамни гийбат килардим. Чунки, менинг яхши амалларим савобига ўшалар хаклирок».

Ашхаб ибн Абдулазиз ўзини гийбат килган одамга мактуб йўллаб, шундай дебди:

«Аммо баъд: Сенга мактуб ёзишимга сабаб, мен хакимда кўпрок гийбат килгин дер эдиму, лекин гунох йўлига сени чакиришдан кўркдим. Билгинки, мен сенинг яхшиликларинг ичида кўйлар яйловда юргандек юрибман. Вассалом».

Азиз биродарим!

Намозин, рўзасин, бор амалларин,

Савобин бўлишар ким килса гийбат.

Гунохни кўтарур, во ажаб.

Ўгил-кизга хам килмас бундай саховат.

Абу Бакр ибн Абдуррахмон айтади:

«Ўзинг колиб, одамларни гапириб юрмагин. Чунки сен уларга эмас ўзингга ўзинг жавобгарсан. Кунингни, фалончи ундай, фалончи бундай, деган гаплар билан ўтказиб юборма, чунки хар бир айтган гапинг сакланиб сенинг зиёнингга ишлар».

 

 

Ғийбатнинг давоси

Ийсо алайхис-салом хаворийларидан: «Шамол авратининг бир четини очиб ташлаган холда ётган бир одамнинг олдига келиб колсангизлар, уни ёпиб кўярмидингизлар?», — деб сўрадилар.

-Ха — дедилар.

-Бекор айтибсизлар. Колганини хам очиб ташлардингизлар.

-Субханаллох, кандай килиб колганини хам очиб ташлаймиз?!

-Олдингизда биродарларингиздан бирининг бир айби айтилса, унинг колган барча ёмон ишлари хакида сўзлашмайсизларми? Шу ишларингиз унинг колган авратини очиб ташлашингиз эмасми?  

Ғийбат аталмиш машъум касалликдан кутилиш учун билиш ва килиш керак бўлган айрим ишларни санаб ўтамиз.

1. Ғийбатчи Аллохнинг газаби ва азобига гирифтор бўлур.

2. Унинг яхши амалларининг савоблари ўзи гийбат килган одамга ўтиб кетар. Яхшилиги бўлмаса, гийбат килинувчининг гунохлари унинг устига юкланур. Ким ушбуни ёдида тутса тилини гийбатдан бутунлай тияди.

3. Ғийбатчи ўзининг айбларини ўйлаб уларни ўнглашга харакат килсин. Ўзи айбли бўлатуриб, бошкани айблашдан уялсин.

4. Ўзида ундай айб бўлмаса Аллохга хамд айтиб шукур килсин. Нафсини энг катта айб (яъни гийбат айби) билан кир килмасин.

5. Мусулмон биродарини гийбат килиш унинг ўлик холида гўштини ейиш билан баробардир. Гийбатчи ўз биродарини гўштини еяётганини хис килсин.

6. Ғийбатчини ўз холига ташлаб кўймасдан, дархол тўхтатмок лозим. Бир мусулмоннинг обрўсини ўзи йўк бўлса хам химоя килиш вожиб.

7. Ғийбат ва тилни гийбатдан саклаш хусусида келган хадисларни эслаш лозим.

Пайгамбар саллаллоху алайхи ва саллам:

«Биласизларми? Хонавайрон, карздор-муфлис ким?, — деб сўрадилар.

Сахобалар:

- Биз пули хам, нарсаси хам йўк одамни хонавайрон муфлис одам деймиз, — дейишди.

Пайгамбар саллаллоху алайхи ва саллам:

- Умматимнинг хонавайрон муфлиси шундай кимсадирки, у Киёмат кунига намози, рўзаси, закоти билан келур. Айни пайтда бир одамни хакорат килган, бировнинг молини еган, яна бировни нохак конини тўккан, яна бировни эса урган бўлади. Бу кимсаларга унинг яхши амалларининг савобидан берилур. Карзини тўлаб бўлмай туриб, яхшиликларининг савоби тугаб колса, уларнинг хатоларидан олиниб унинг устига юкланур. Кейин ўзи дўзахга ташланур, —дедилар». (Имом Муслим ривояти).

 

 

Ғийбатдан ман килишнинг фазилати

Ғийбатнинг шохиди бўлган мусулмон уни дархол тўхтатиб, биродарининг обрўсини саклаб колмоги лозим. Бу иш нафл эмас вожибдир. Агар тўхтатилмаса эртами-кеч жазосини тортилур. Бу вазифани адо этишнинг фазилати хусусида ёркин далиллар келган.

Асмо бинт Язиднинг ривоят килишича, Пайгамбар саллаллоху алайхи ва саллам шундай деганлар:

«Кимки, дўстининг обрўсини ўзи йўклигида химоя килса, уни дўзахдан озод килиш Аллохнинг устидаги хак бўлиб колади».

Яна Пайгамбар саллаллоху алайхи ва саллам шундай дейдилар:

«Кимки, биродарининг обрўсини сакласа, Аллох таъоло Киёмат куни уни дўзахдан саклайди». (Термизий ривояти)

Биродарим, гийбатга кулок солган одам гийбатчининг гунохига шерикдир. Иложи бўлса тили билан, бўлмаса, дили билан кайтармок лозим. Кодир бўла туриб кайтармаса, гунохкор бўлур. Тили билан ″Жим бўл″, дейишию, ичида ўзи хохлаб туриши мунофикликдир. Тўхташликка ишора килишнинг ўзи кифоя килмайди. Очикчасига кайтармок лозим.

Пайгамбар саллаллоху алайхи ва саллам айтадилар:

«Кимнинг олдида бир муъмин хорланса ва у ёрдам беришга кодир бўла туриб ёрдам бермаса, уни Аллох Киёмат кунида хамма халойик кошида хорлайди».

Биродарим! Ғийбатчининг мажлисларни кирлатишига, обрўларни тўкишига асло йўл кўйманг. Мусулмонларнинг шарафини химоя килинг. Шояд сиз йўк бўлиб ўша гийбатчи гўштингизни емокчи бўлганда, сиз учун хам бир химоячи топилиб колса.

Категория: Aqoid ilmlari | Просмотров: 613 | Добавил: Sirlik_inson | Рейтинг: 4.0/1
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2016 |