Пятница, 19.04.2024, 08:39Главная | Регистрация | Вход

Hush kelibsiz

BUGUN KUNGA

ИСЛОМИЙ ТЕСТЛАР

FORUM

Namoz vaqti BO'LMA

Forumga kirish

Мини-чат

Izoh Faollari

Ассалому алейкум. Нима учун кинолар курсатмаяпти.


ШУ сылкага боссез скачат кила оласиз

Kalendar

«  Ноябрь 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930

hatm.quron.uz

Закот ҳисоблагич

uzwebiston.

quran.uz

hadis.islom.uz

www.islom.uz

muslimaat.uz

oilam.uz

www.hilol.com

www.siyrat.uz

info.islom.uz

www.fiqh.uz

e-tarix.uz

e-adabiyot.uz

halol.org

arabic.uz

forum.islom.uz

tib.islom.uz

savollar.islom.uz

media.islom.uz

blog.islam.uz

islam.uz ru

masjid.uz

kamolon.uz

mumina.uz

muslim.uz

ziyo.uz

muxlis.uz

novza.uz

www.buxoriy

xatib.uz

www.islomtv.com

www.houseofquran.c

islom.ziyouz.com

ayol.uz

www.tiu.uz

www.hisnulmuslim.c

Ar.Ruqyah

Коран он-лайн

Info islom

mp3quran

taqvo.ucoz.net

www.ihsanilim.com/

Tavhid com

Qur'onshunoslik

Ислом овози

www.ahlisunnat.com

www.favvora.com

hikmatnuri.com

uzgen.jimdo.com

IslamHouse

Talaba Biz

Lug'ot

Исломий Китоблар

Наш опрос

Сайтнинг янги кўринишини қандай баҳолайсиз?
Javob berildi: 91

AllMuslims

Savol javob uz

islom uz

Поиск

Статистика

Главная » 2013 » Ноябрь » 30 » ИЙМОН ЗАИФЛАШУВИ.....
10:21
ИЙМОН ЗАИФЛАШУВИ.....
• Ассалому алейкум азизларим....

Иймон заифлашувини муолажа этиш ҳақида гап бошлашдан олдин бир мулоҳазани баён этиб ўтиш мақсадга мувофиқ бўлади.

Гап шундаки, қалби қотиб бораётганини сезаётганларнинг аксарияти ташқи даволарни излайдилар, даволашда ўзгаларга суянишни хоҳлайдилар, ҳолбуки агар жиддий ҳаракат қилсалар ўзларини ўзлари ҳам даволашлари мумкин.

Иймони сусайган кишининг ўзини ўзи даволаши аслида энг тўғри муолажа услуби бўлса ҳам ажабмас, негаки иймон банда билан Парвардигори ўртасидаги алоқадир.

Биз қуйида бир қанча шаръий воситаларни зикр этиб ўтамиз-ки, Аллоҳ таъолога суянган ҳамда нафсини курашдан аямаган ҳолда шу услубларни қўллаган мусулмон ўз иймонидаги заифлашувни муолажа этиб, қалбидаги қаттиқликни кетказиши мумкин бўлади

• Қуръони Карим маъноларини тадаббур қилмоқ

Аллоҳ таъоло Ўз китобини ҳамма нарсани баён қиладиган ва истаган бандасини ҳидоят сари бошлайдиган нур этиб нозил қилган.
Унинг заминида касал қалблар учун шифо ҳамда фаол ва амалий муолажа борлигида ҳеч қандай шубҳа йўқ.

«Биз мўъминлар учун шифо ва раҳмат бўлган Қуръон оятларини нозил қилурмиз». Исро: 82

Муолажа йўлига келсак, у Қуръон оятлари ҳақида ўйланиб тадаббур қилишдир.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Қуръони Каримни тадаббур қилардилар, баъзи оятларни таҳажжуд намозларида такрор-такрор ўқирдилар, ҳатто бир кеча намоз ўқиётганларида бир оятни тонг отгунча такрорлаб чиқдилар.

Бу қуйидаги ояти карима эди:

«Агар уларни азобласанг, улар сенинг (ожиз) бандаларинг. Агар уларни мағфират қилсанг, албатта сен ўзинг Азиз ва Ҳаким зотсан!». Моида: 118

• Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам Қуръонни тадаббур билан тиловат қилардилар.

Утора билан Убайдуллоҳ ибн Умайр Оиша онамиз ҳузурига кирдилар ва у кишидан:
— Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан сиз кўрган энг ажабланарли нарса ҳақида гапириб беринг,- деб илтимос қилдилар.

Шунда Оиша онамиз йиғладилар ва дедилар:
— Бир кеча намоз ўқиш учун турдилар ва: «Эй Оиша мени ҳоли қўйинг, Парвардигоримга ибодат қилай»,- деб айтдилар. Мен: «Аллоҳга қасамки мен сизга яқин бўлишни суяман ва сизни нима хурсанд қилса, мен ҳам ўшани яхши кўраман»,- дедим.

Сўнгра у киши туриб таҳорат олиб келдилар-да, намоз ўқий бошладилар. У киши йиғлайвердилар, ҳатто этаклари ҳўл бўлиб кетди.

Сўнг яна йиғладилар ва йиғлайвердилар ҳатто ерни ҳам ҳўл қилдилар.

Билол розияллоҳу анҳу Расулуллоҳни намозга чақиргани келган эди, у зотни йиғлаётган ҳолда кўриб: «Ё Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам, йиғлаяпсизми? Ахир Аллоҳ таъоло сизнинг ўтган ва кейинги гуноҳларингизни барини мағфират қилган-ку?!»- дедилар.

Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Шукр қилувчи банда бўлмайинми?! Менга бу кеча бир неча оятлар нозил бўлдики, уларни ўқиб, тафаккур қилмаган кимсаларга вайл бўлсин:

«Осмонлар ва ернинг яралишида ҳамда кеча ва кундузнинг алмашиниб туришида ақл эгалари учун (бир Яратгувчи ва Бошқариб тургувчи Зот мавжуд эканлигига) оят-аломатлар бордир. Улар турганда ҳам, ўтирганда ҳам, ётганда ҳам Аллоҳни эслайдилар ҳамда осмонлар ва Ернинг яралиши ҳақида тафаккур қилиб (дейдилар) "Парвардигоро, бу (борлиқ)ни беҳуда яратганинг йўқ!».
Оли Имрон: 190, 191
•Албатта бу ҳадис мазкур оятларни тадаббур қилиш вожиблигига далолат қилади.

Қуръони Каримда тавҳид, гўзал ваъдалар, даҳшатли ваъийдлар, шаръий аҳкомлар, қиссалар, одоб ва ахлоқларнинг зикри бор, уларнинг қалбларга таъсири турличадир.

Шунингдек баъзи суралар қалбда бошқаларидан кўра кўпроқ қўрқув уйғотади.

Бунга Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу сўзлари яққол далилдир:

«Ҳуд ва унинг шериклари қаримасимдан туриб сочларимни оқартириб юборди» (Албоний, "Силсилатус- Саҳийҳа" 2/679)

Бошқа бир ривоятда: "Ҳуд, Воқеа, Вал-мурсалот, Амма ятасоа'алун ва Изаш-шамсу куввират суралари». – дейилган. Термизий ривояти.

Ушбу суралар Иймон ҳақиқатлари ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қалбларини ўз оғирлиги билан тўлдирган улкан масъулиятларни ўз ичига олганлиги туфайли Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сочларини оқартирган.

Чунки қалбга тушган оғирликнинг аломати соч-соқолда ҳам намоён бўлади.

«Бас, (эй Муҳаммад алайҳис-салом) сиз ва сиз билан бирга тавба қилган зотлар ўзингизга буюрилгани янглиғ тўғри йўлда бўлингиз!». Худ: 112
Асҳоби киромлар ҳам Қуръони Каримни тадаббур ила тиловат қилар, унинг мазмунидан қаттиқ таъсирланар эдилар.

Абу Бакр розияллоҳу анҳу ғамгин, кўнгли бўш инсон эдилар. Агар одамларга имом бўлсалар ва Аллоҳнинг каломини ўқисалар йиғидан ўзларини тийиб туролмас эдилар.

Умар розияллоҳу анҳу эса ушбу оятни тиловат қилиш таъсиридан бетоб бўлиб қолганлар:

«Парвардигорингизнинг азоби шак-шубҳасиз, воқеъ бўлгувчидир. Унинг учун бирон даф қилгувчи — тўсиқ йўқдир». Ват-Тур: 7,8.

Яъқуб алайҳис-салом ҳақидаги: «Мен ғаму ташвишларимдан Ёлғиз Аллоҳгагина шикоят қилиб (йиғламоқдаман)...». Юсуф: 86 деган оятни ўқиганларида Умар розияллоҳу анҳунинг  ҳўнграшлари сафларнинг ортидан ҳам эшитилган.

Усмон розияллоҳу анҳу айтганлар:
«Агар қалбларимиз пок бўлганда эди, Аллоҳнинг каломидан сира тўймаган бўларди».

Ул зот қони Қуръонининг устига тўкилиб, мазлум ҳолда ўлдирилди.

Саҳобалар ҳаётидан бу каби ҳолатларни кўплаб келтириш мумкин.

Айюб Сихтиёний: «Саид ибн Жубайрни (тобеинлардан) намозда «Ва (Барчангиз) Аллоҳга қайтариладиган Кундан қўрқингиз! Сўнгра ҳар бир жонга қилган амали учун тўла жазо берилади ва ҳеч кимга зулм қилинмайди». Бақара: 281-оятини йигирма мартадан ортиқ қайта ўқиганини эшитдим»,- деб айтган
Категория: Aqoid ilmlari | Просмотров: 1309 | Добавил: ☾☆DjIslamiyya | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024 |