ИНТЕРНЕТ иймон, ахлоқ ва ақллар учун синовдир - 9 Июня 2014 - Taqvo. Radyo
Четверг, 08.12.2016, 07:00Главная | Регистрация | Вход

Hush kelibsiz

BUGUN KUNGA

ИСЛОМИЙ ТЕСТЛАР

FORUM

Namoz vaqti BO'LMA

Forumga kirish

Мини-чат

Izoh Faollari

Ассалому алейкум. Нима учун кинолар курсатмаяпти.


ШУ сылкага боссез скачат кила оласиз

Kalendar

«  Июнь 2014  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30

hatm.quron.uz

Закот ҳисоблагич

uzwebiston.

quran.uz

hadis.islom.uz

www.islom.uz

muslimaat.uz

oilam.uz

www.hilol.com

www.siyrat.uz

info.islom.uz

www.fiqh.uz

e-tarix.uz

e-adabiyot.uz

halol.org

arabic.uz

forum.islom.uz

tib.islom.uz

savollar.islom.uz

media.islom.uz

blog.islam.uz

islam.uz ru

masjid.uz

kamolon.uz

mumina.uz

muslim.uz

ziyo.uz

muxlis.uz

novza.uz

www.buxoriy

xatib.uz

www.islomtv.com

www.houseofquran.c

islom.ziyouz.com

ayol.uz

www.tiu.uz

www.hisnulmuslim.c

Ar.Ruqyah

Коран он-лайн

Info islom

mp3quran

taqvo.ucoz.net

www.ihsanilim.com/

Tavhid com

Qur'onshunoslik

Ислом овози

www.ahlisunnat.com

www.favvora.com

hikmatnuri.com

uzgen.jimdo.com

IslamHouse

Talaba Biz

Lug'ot

Исломий Китоблар

Наш опрос

Сайтнинг янги кўринишини қандай баҳолайсиз?
Javob berildi: 91

AllMuslims

Savol javob uz

islom uz

Поиск

Статистика

Главная » 2014 » Июнь » 9 » ИНТЕРНЕТ иймон, ахлоқ ва ақллар учун синовдир
18:34
ИНТЕРНЕТ иймон, ахлоқ ва ақллар учун синовдир

ИНТЕРНЕТ 

иймон, ахлоқ ва ақллар учун синовдир

Араб тилидан Муҳаммад Исмоил таржимаси

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

 

Алҳамду лиллаҳ, вассолату вассаламу ала росулиллаҳ.

Аммо баъд...

Интернет маълумотлар оламида улкан инқилоб ва иймон, ахлоқ ҳатто ақллар имтиҳони учун кенг майдондир.

Унда яхшилик учун барча эшиклар очиқ, ёмонликнинг барча кўринишлари очиқ-сочиқ.. Интернетга боғланиш имконияти бор ҳар бир киши тилига истаганича эрк бериши, истаган нарсасига кўз югуртириши, истаган нарсасини ёзиши мумкин, унинг устида на бир назоратчи, на бир тергаб турувчи ва на бир ҳад-чегара олдида тўхтатиб қолувчи бор.

Агар ўз қадрини юқорироқ билса, тубанлашмаса, ишларнинг оқибати ҳақида фикр юритса, Парвардигори олам уни кузатиб ва ҳар бир ишига гувоҳ бўлиб турганини кўз олдига келтирса, имтиҳондан қоқилмай-йиқилмай ўтиб олади ва охир-оқибат зафарга эришади.

Агар нафсининг жиловини бўш қўйса, нафси-ҳавоси ортидан эргашиб кетса, иймон назоратчиси ва тақво терговчисини ўзидан узоқлаштирган бўлса, разолат ботқоғига ботиши, тубанлик чоҳига қулаши ҳеч гап эмас. Бунинг натижаси эса ўз-ўзини беҳурмат қилиш, иззат-шарафни йўқотиш, хорлик ва тубанликдан бошқа нарса бўлмайди.

Шунинг учун оқил одам интернет билан тўғри муомала қилиш йўлини билиши, ўз нафсига ортиқча ишонмаслиги лозимки, охир-оқибат нафси уни фитнага тушириб қўйиб, кейин ундан халос бўлиши қийин бўлади.

Бирон бир гурунг (форум)да иштирок этса ё ўзаро фикр алмашишга тўғри келса, ўзи ўртага ташлаётган фикрнинг оқибатларига назар солиши, мўминларга озор етказиб қўйишдан, улар орасида фаҳшу мункар ёйишдан эҳтиёт бўлиши, ҳар хил миш-миш ва туҳмат гаплардан, бировларнинг иззат-нафсига тегиш ва бир-бирларига қарши гижгижлашдан сақланиши керак бўлади.

Бирон изоҳ ёки раддия бермоқчи бўлса, буни илм билан, адолат билан, одоб доирасидан чиқмаган ҳолда, чиройли сўзлар ишлатиб амалга оширсин. Гурунгларда ўзининг ошкора исми билан қатнашсин, исмини ошкора қилишдан чўчиса ё амали холис ва махфий бўлиб қолишини истаса, ножоиз ва нолойиқ гапларни ёзишдан ҳазар қилсин, барча сирлар очиладиган Кунда Аллоҳ таолонинг ҳузурида туришини ўйласин.

Оқил одам шайтон йўлдан оздиришидан эҳтиёт бўлмоғи лозим. Зеро, шайтон доим одамзотни пойлаб, қўлидан келган ҳар қандай йўллар билан уни адаштириш пайида бўлган маккор душманидир. Аллоҳ таоло Қуръони Каримнинг бир неча ўринларида: «Шайтоннинг изидан эргашманглар! Шубҳасиз, у сизларнинг очиқ душманингиздир» деб огоҳлантирган. Ақлли киши ҳеч қачон душманига ишониб қолмайди, ўзини фитналар домига ташламайди, ақл, дин ва илм жиҳатидан ҳар қанча етук бўлмасин, ўзига қаттиқ ишониб юбормайди. Шу боис уни ҳар доим фитналардан узоқроқ туришини, уларга аралашишдан ўзини олиб қочишини кўрасиз. Мабодо аралашишга мажбур бўлиб қолса ҳам унга илоҳий мадад ва лутфи иноят ёр бўлади.

Инсон ўз нафсига ишониб қолса, ўз ихтиёри билан фитналар гирдобига шўнғиса, уни ўз нафсига топшириб қўйилади ва лутфи илоҳийдан маҳрум бўлади.

Мана, Юсуф алайҳиссаломни кўринг, у фитна томон интилмади, аксинча фитна унинг ортидан қувди. Шундай бўлса-да, у ўз иймонига, илмига ва пайғамбарзодалигига ишониб хотиржам бўлмади, балки фитнадан қочди, унинг ёмонлигидан Аллоҳдан паноҳ тилади, агар уни аёллар макридан Аллоҳнинг Ўзи сақламаса улар билан фитналаниб қолиб, жоҳиллардан бўлиб қолиши мумкинлигини эътироф этди. Шундан сўнг унга лутфи илоҳий ҳамроҳ бўлди, бу улкан балодан халос бўлишида илоҳий мададга сазовор бўлди.

Бундай бало ва имтиҳонлардан омон бўлишни истаган киши интернетга муайян вақтларда, ўз олдига муайян вазифа ва аниқ мақсадни қўйган ҳолда кириши мақсадга мувофиқдир. Аммо агар саҳифаларни бемақсад варақлашга шўнғиса, мавқеъ (сайт)дан мавқеъга кўчиб юраверса, ҳам вақти зое бўлади, ҳам тузук-қуруқ фойда ололмайди.

Қилаётган ишининг оқибатига назар солиши ва нафсига ғолиб келиб, уни тақво тизгини билан тизгинлаб олиши ҳам бунда унга ёрдамчи бўлади.

Ибнул Жавзий раҳимаҳуллоҳ айтади: «Эй тақво сабабли қадри юксалган, Аллоҳдан қолма! Тақво азизлигини маъсиятлар хорлигига алиштирма! Кўнгил истаклари жазирамасида ҳар қанча куйиб-ёнмагин, ҳавои нафс ташналигига бардош бер!»

Яна айтади: «Нафс-ҳавога ғолиб бўлиш қуввати ҳар қандай лаззатдан ортиқ лаззатдир. Ҳавосига мағлуб бўлган одамларни кўрмайсанмики, охир-оқибат қандай хор бўлишади! Ҳавосига ғолиб келган одамлар эса аксинча, куч-қувватлари зиёдалашади».

Интернет билан ишловчи одамга бунда шаҳвоний саҳифалардан ўзини тортиши, ифлос сайтлардан, фаҳш сўзлар тарқатиладиган гурунгхона (форум)лардан,  ва яширин истакларни қўзғатувчи мақолалардан, шармсиз суратлардан, шаҳватни келтирувчи кадр-лавҳалардан узоқлашиши ҳам катта ёрдам беради. Чунки, нафс шаҳватларга мойил қилиб яратилгани, хоҳиш-ҳавога эгилувчи ғаризаларга эгалиги жиҳатидан худди порох, ёқилғи каби ёниш хавфи бор моддаларга ўхшайди. Бу каби моддалар ўт-учқундан қанча узоқ бўлса, шунча тинч ва хатарсиз бўлади.

Нафслар ҳам одатда тинч ва сокин ҳолда бўлади. Қачон яширин истак-майлларни қўзғатувчи ва ёмонликлар томон ҳаракатга келтирувчи бирон нарсага – у хоҳ тингланадиган, хоҳ ўқиладиган, хоҳ кўриладиган, хоҳ ҳидланадиган нарса бўлсин – яқинлашса, кўнгил тубида ётган истаклари қўзғолади, ёмонликлари ҳаракатга келади, хоҳиш-ҳаволари туғён ура бошлайди.

Кўзни тийиш ҳам интернет ичидаги фитналардан қутулишга ёрдам беради. Чунки, интернетда ўтираркансиз, беихтиёр кўз олдингизда лоп этиб қабиҳ суратлар пайдо бўлади. Кўзини тийган инсон  ҳам Раббини рози қилади, ҳам қалбини роҳатлантиради. Зотан, кўз дил ойнасидир, кўзни сақламаслик ҳалокатларга, кўзни тийиш эса роҳатга сабабдир. Банда кўзини тийса, қалб истак-майллардан тийилади, кўзи олма-кесак терадиган инсоннинг қалби ҳам шаҳватлардан тийиқсиз бўлади.

Аллоҳ азза ва жалла айтади: «(Эй Муҳаммад), мўминларга айтинг, кўзларини (номаҳрам аёлларга тикишдан) тўссинлар ва авратларини (ҳаромдан) сақласинлар! Мана шу улар учун энг тоза (йўлдир)» (Нур: 30).

Шайхулислом Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ ушбу оят хусусида шундай дейди: «Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло кўзни тийиш ва авратни ҳаромдан сақлашни нафслар тозаланишига энг кучли йўл қилди. Нафсларнинг тозаланиши – фаҳш, зулм, ширк, кизб ва бошқа барча ёмонликларнинг йўқолиши демакдир».

Инсон интернет билан муомала қилар экан, ўзи айтаётган, эшитаётган, нақл қилаётган ва ўқиётган нарсалар ҳақида ишончли илмга эга бўлмоғи лозим. Инсоннинг ақли фаросати ва иймони шу билан билинади. Чунки интернет шундай маконки, унда тўғри келган одам сохта исм остида тўғри келган нарсани ёзиши мумкин, содда одам заҳарни асал ўрнида қабул қилиши ҳеч гап эмас.

Оқил одам бу борада зийрак ва ҳушёр бўлиши керак. Бирон хабар ё воқеадан хабардор бўлса, уни чуқурроқ ўрганиши, ундан оммага бирон фойда етишига ишонч ҳосил қилса, шундагина нашр қилиши, йўқса жимгина кўз юмиб кетавериши лозим.

Бу ишда эътиборсизлик қилиш ортидан қанча ёмонликлар келмаган дейсиз!

Қанча-қанча одамлар борки, ақлларини ишлатмасдан, интернетда нашр қилинаётган нарсаларни худди бир калима ҳам ёлғон аралашмайдиган ваҳийдек қабул қилишади!

Фақат оқил кишилар бегона ва нотайин одам у ёқда турсин, ҳатто таниқли ва ишончга сазовор одамнинг сўзларини ҳам текширмасдан, кўр-кўрона қабул қилмайди.

Эшитган ҳар бир сўзимизни гапираверишдан қайтарилганмиз, ахир.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар: «Ҳар бир эшитган сўзини айтишлиги кишининг ёлғон гапириб қўйишига кифоя қилади» (Муслим ривояти).

Айниқса, бу одоб ҳозиргидек фитна ва нотинчликлар даврида ғоят муҳимдир.

Аллоҳ таоло айтади: «Қачон уларга тинчлик ёки хавф-хатар  хабари келса, уни ёйиб юборадилар. Агар (улар ўзларига келган хабарни ҳар кимга ёйиб юрмасдан) пайғамбарга ва ўзларидан бўлган бошлиқлар (олимлар)гагина етказганларида эди, уни (яъни мана шу хабарнинг ҳақиқатини) билмоқчи бўлган кишилар ўшалардан билган бўлар эдилар. Агар сизларга Аллоҳнинг фазлу марҳамати бўлмаса эди, (яъни Аллоҳ ўз марҳамати билан сизларни иймонда устивор қилмаса эди) айрим кишилардан ташқари ҳаммангиз шайтонга эргашиб кетар эдингиз» (Нисо: 83).

Аллома Абдурраҳмон ас-Саъдий раҳимаҳуллоҳ шу оят тафсирида ёзади: «Бу Аллоҳ таоло тарафидан бандаларнинг мазкур нолойиқ феъл-атворларига нисбатан таъдиб (одоб бериш)дирки, уларга ғоят муҳим ва кўпчиликка манфаатли бўлган ишлар хусусида, инчунун хавфсизлик, мўминларга хурсандлик ё ғам-ташвиш ва мусибат хабари каби бирон хабар келганида уни шоша-пиша ёйиб юбормасдан, яхшилаб текшириб, тагига етишлари, бунинг учун мазкур хабарни пайғамбарга ва ичларидаги бошлиқларга – фикрли, илмли, ақл-фаросати ўткир бўлган, ишлардан яхши хабардор, фойда-зарарни яхши ажрата биладиган кишиларга ҳавола қилишлари даркор. Улар агар бу хабарни ёйиш мўминлар учун манфаатли ва уларга хурсандлик олиб киради, душманлари тарафидан бирон хавотирга сабаб бўлмайди, деб ҳисобласалар, уни эълон қиладилар. Агар уни ёйишда манфаат йўқ ёки манфаат бўлса ҳам ундан кўра зиёни кўпроқ, деб билсалар, эълон қилмайдилар. Шунинг учун Аллоҳ таоло: «Уни (яъни мана шу хабарнинг ҳақиқатини) билмоқчи бўлган кишилар ўшалардан билган бўлар эдилар» деди.

Бу оятда одоб қоидаларидан бирига йўлланма борки, агар бирор иш хусусида изланиш лозим бўлса, уни мутухассис ва шу ишга муносиб бўлган одамларга топширилади, бошқалар фикрини уларнинг сўзларидан устун қўйилмайди, мана шу тўғрироқ ва хатодан сақланишга яқинроқдир.

Яна бунда шошқалоқликдан, бирон хабарни эшитибоқ ёйиб юборишдан қайтириш, ўйламасдан сўзламасликка, бир гапни гапиришдан олдин фикрлаб кўриб, фойдали бўлса сўзлаб, бўлмаса ундан тийилишга буйруқ бор».

Бошқа бир ўринда, Аллоҳ таолонинг: «(Эй Муҳаммад), сизга (Қуръон) ваҳийси битишидан илгари қироат қилишга шошманг (балки фаришта Жаброил Аллоҳ томонидан келтирган оятни тўла ўқиб бўлганидан кейингина қироат қилинг) ва айтинг: «Парвардигорим, илмимни янада зиёда қилгин»» (Тоҳа: 114) ояти тафсирида – Саъдий раҳимаҳуллоҳ – тафаккур ва тадаббурга ундаб шундай ёзади:

«Бу оятда толиби илм учун адаб борки, илмни тадаббур қилишда шошилмаслиги, нарсаларга шошқалоқлик билан ҳукм чиқармаслиги, ўзига ортиқча бино қўймаслиги, Парвардигоридан фойдали илм ва енгиллик сўраши лозим бўлади».

«(Эй мўминлар), сизлар (бу бўҳтонни) эшитган пайтингизда, мўмин ва мўминалар бир-бирлари ҳақида яхшиликни ўйлаб: «Бу очиқ бўҳтон-ку!» десалар бўлмасмиди?!» (Нур: 12) ояти тафсирида эса шундай ёзади:

«Бу Аллоҳ таолодан бандаларга бир иршод–йўлланмаки, улар мўмин биродарлари шаънини булғовчи сўзларни эшитганларида уларнинг иймони ва зоҳирий ҳолатлари ҳақида ўзлари билган нарсада маҳкам турсинлар, айбловчиларнинг сўзларига эътибор бермасинлар».

Бу хусусда оқил одамга муносибки, ҳар бир нарса ҳақида фикр билдиравермасин, билган ҳар бир нарсасини гапиравермасин. Балки, кўпчиликнинг манфаатини риоя қилсин. Катта-кичик ҳар бир воқеа-ҳодиса тўғрисида фикрини айтавериш яхши эмас. Чунки, ишни керакли даражада тасаввур қилолмаслиги, натижада нотўғри хулоса чиқариб, хатога йўл қўйиши мумкин. Арабларда мақол бор: «Хато шошқалоқнинг йўлдошидир».

Ҳатто, ўзи яхши билган, ўз фикри тўғрилигига ишончи комил бўлган нарсаларнинг ҳаммаси ҳақида ҳам фикр билдиравериш ҳикматдан бўлмайди. Ҳамма фикрни ҳам ошкор айтилавермайди, билган ҳар бир нарсани ҳам гапирилавермайди. Балки, инсон ўз фикрларини керакли ўринларда, ҳикмат ва манфаат тақозосига кўра изҳор қилиш учун асраб туриши ҳикматдандир.

Сўзнинг салмоғини авайлаб асра,

Кишининг кимлигин кўрсатади сўз.

 

Ибн Ҳиббон раҳимаҳуллоҳ айтади: «Оғир-босиқ одамдан қарийб ҳеч ким ўзолмайди, шошқалоқ одам доим ортда қолади.[1]  Сукут қилган одам деярли надомат қилмайди, гапирган одам эса кўпинча саломат қолмайди. Шошқалоқ билмай туриб гапиради, тушунмай туриб жавоб беради, синаб кўрмай туриб мақтайди, мақтаб туриб ортидан мазаммат қилади, фикрламасдан қарорга келади, қарорга келмасдан иш бошлайди. Шошқалоққа пушаймонлик ҳамроҳ, омонлик ундан узоқ. Араблар шошқалоқликка «Уммун-надома» (надоматлар онаси) деб лақаб беришган».

Кишига интернетдан тўғри фойдаланишда, унинг ёмонликларидан сақланишда энг катта ёрдамчи – Аллоҳ азза ва жалланинг кузатиб турганини, У зот ҳамма нарсадан воқиф эканини доим ҳис қилиб туришидир.

Хилватда Аллоҳдан қўрқиб титраган

Йигитдан гўзалроқ касни кўрмадим

 

Оқил одам шу маънони асло хаёлидан қочирмаслиги, Аллоҳнинг ҳузурида ғайб – яширин нарсанинг ўзи бўлмаслигини доим ёдда тутиши лозим. Шуни ҳам эсдан чиқармаслик керакки, ким яширинча қилган ишини кўздан махфий қолиб кетаверади деб ўйласа, хоҳ яхши, хоҳ ёмон иш бўлсин, Аллоҳ уни барибир очиб қўяди. Мукофот амалнинг жинсидан бўлади: «Кимки ёмон амал қилса, унинг жазосини олур» (Нисо: 123).

Азиз ўқувчи! Қуйида баъзи салаф имомларининг шу хусусда айтган нуроний сўзларидан парчалар эътиборингизга ҳавола қилмоқчиман:

Салама ибн Динор раҳимаҳуллоҳ айтади: «Банда ўзи билан Аллоҳнинг ўртасини тузатиб олса, Аллоҳ у билан бандалар ўртасини тузатиб қўяди. Ўзи билан Аллоҳнинг ўртасини бузиб қўйса, Аллоҳ у билан бандалар ўртасини бузиб қўяди. Бир кишига яхши кўриниш кўпчиликка яхши кўринишдан осонроқ. Шундай экан, сен Аллоҳга яхши кўрин, бошқалар ўз-ўзидан сенга мойил бўладилар. Агар сен Аллоҳга ёмон кўринсанг, бошқаларнинг муҳаббатига сазовор бўлишни ўйламай қўяқол».

Муътамир ибн Сулаймон раҳимаҳуллоҳ айтади: «Киши махфий ҳолда бир гуноҳни қилади-ю, унинг хорлиги юзида акс этган ҳолда тонг оттиради».

Ибнул Жавзий раҳимаҳуллоҳ айтади: «Ҳақ субҳанаҳу ва таолога далолат қилувчи далилларга назар солгандим уларни қумдан ҳам кўп эканини кўрдим. Улар ичида энг қизиғи шуки, инсон гоҳида Аллоҳ рози бўлмайдиган ишни яширинча қилади, бироқ Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло кейинроқ бўлса-да уни албатта очиб қўяди, гарчи одамлар уни кўрмаган эсалар-да, бир кун у иш тилларга кўчади.

Кўпинча ўша гуноҳ эгасини халқлар ўртасида шармандаи шармисор қиладиган бало-офатга солади ва бу унинг яшириб қилган барча гуноҳларига жавоб бўлади. Тоинки, гуноҳларнинг жазосини берадиган Зот борлигини, Унинг назаридан ҳеч қандай тўсиқ ва парда билан тўсиниб бўлмаслигини, Унинг ҳузурида биронта ҳам амал зое бўлмаслигини одамлар билсинлар.

Худди шунга ўхшаш, инсон тоат-ибодатини ҳар қанча яширин қилмасин, юзида зоҳир бўлади, одамларнинг тилига ортиқчаси билан кўчади. Ҳатто уни гуноҳсиз деб биладилар, фақат яхшиликларини тилга оладилар. Бу эса ҳеч кимнинг амалини зое қилмайдиган Парвардигор борлиги билиниб туриши учундир.

Бир шахснинг ҳолини одамларнинг диллари билади, уни севадилар ё юз ўгирадилар, мақтайдилар ё ёмонлайдилар. Булар ҳаммаси у билан Аллоҳнинг ўртасида бўлган алоқага қараб бўлади.

Банда ўзи билан халқлар ўртасини ислоҳ қилишда Ҳаққа назар солмас экан, унинг мақсуди тескарисидан келиб, мақтовчилари айбловчига айланади».

Яна айтади: «Хилватда қилинган ишнинг жилватда (халқлар ичида) кўринадиган таъсири бўлади. Не-не иймонли зотлар борки, Аллоҳ азза ва жаллани хилватда эҳтиром этади, Унинг азобидан қўрқиб ё савобидан умидвор бўлиб, кўнгил истакларидан воз кечади. Қилган бу ишлари билан мижмар (хушбўйлик тутатиладиган идиш)га ҳиндий уд (хушбўйланган майда пайраҳа) ташлагандек бўлади, хушбўй ҳиди атрофга таралиб, халойиқлар ундан баҳра оладилар-у, лекин унинг қаердан чиқаётганини билмайдилар...

Бунинг акси ўлароқ ким халқлардан қўрқса ва хилватида Ҳақ таолони эҳтиром қилмаса, гуноҳлари миқдорига қараб ундан бадбўй ҳид таралиб, диллар ундан озор чекади...

Абуд-Дардо розияллоҳу анҳу айтганидек, банда хилватда Аллоҳнинг маъсиятига машғул бўларкан, Аллоҳ мўминларнинг дилига унга нисбатан нафрат солиб қўяди...

Сизлар Аллоҳ азза ва жаллани нақадар улуғласангиз, Аллоҳ ҳам сизларнинг мартабангизни шунча улуғ қилади, У зотнинг қадрини қанчалар юксакларга кўтарсангиз, У ҳам сизларни шунчалар ҳурмат-эҳтиромга сазовор қилиб қўяди.

Мен бир одамни биламан, умрини илмга бағишлаган, соч-соқоли шу билан оқарган. Бироқ ҳаддан тажовуз қилгани боис халқлар наздида хор бўлди, илми ҳар қанча кучли, ижтиҳоди нечоғли зўр бўлмасин, унга илтифот кўрсатмай қўйдилар.

Бошқа бир одамни ҳам биламан, ўзи анча ёш, илми ҳам бояги олимга нисбатан кучсизроқ, бироқ ҳамиша Аллоҳдан қўрқиши билиниб туради. Шу боис Аллоҳ халқлар ичида унинг қадрини баланд қилди, барчанинг қалби унга боғланган, тиллар фақат унинг яхшиликларини васф этади».

Мусулмон киши интернет ёмонлигидан ўзини сақлаши лозим бўлганидек, унинг яхшиликларидан ўзини бутунлай маҳрум қилмаслиги ҳам керак. Хусусан, билим ва тахассус эгалари у орқали кўп фойдалар беришлари ва олишлари мумкин.

Азиз ўқувчи! Сўзимнинг охирида сизга бир неча саволлар бермоқчиман:

Айтингчи, шармсиз суратларга кўз югуртираётган пайтингизда дилингизда хиралик, жисмингизда сустлик, яхшиликлардан юз ўгириш ва разолатларга қизиқишни ҳис қилмайсизми?!

Аҳмоқона баҳс-мунозараларни, телбанамо талашиб-тортишишларни ўқиётганингизда, кимлар ҳақидадир айтилаётган ғийбатларга қулоқ тутаётганингизда ўзингизнинг қалбингиз қотаётгани ва бадгумон бўлиб бораётганингизни ҳис қилмайсизми?!

Соатлаб вақтингизни интернет олдида бефойда ўтказаётганингизда юрагингизда сиқилишни, серзарда ва баджаҳл бўлиб, ёнингиздаги одамга ҳам тоқат қилолмасликни, ҳатто телефон қўнғироғига жавоб беришга ҳам ҳафсаласизликни ҳис қилмаяпсизми?!

Бунинг муқобилида, яхши ишларни қилсангиз, ҳаромдан кўз юмсангиз, хилват ўринларда Аллоҳдан қўрқсангиз, яхши кайфият, тетиклик ва қалбингизда роҳат пайдо бўлмайдими?!

Аллоҳдан Унинг гўзал исмлари ва олий сифатларини васила қилиб сўрайманки, барчамизни ошкор ва махфий фитналардан Ўзи асрасин, бизларни яхшиликлар учун калит, ёмонликлар учун эса қулф қилсин, вақтларимиздан унумли ва баракали фойдаланишни насиб этсин.

Категория: Aqoid ilmlari | Просмотров: 399 | Добавил: Sirlik_inson | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2016 |