Роҳиблардан бири мусулмон уламолардан бирини уйига таклиф қилиб, дастурхонида узум тортиқ қилди. Мусулмон устоз узумдан еди. Роҳиб шароб олиб келди. Мусулмон устоз: Бу ─ ҳаром!,─ деди. Роҳиб: Сиз мусулмонлардан ҳайронман, бу (узум)ни ҳалол, бу (шароб)ни эса ҳаром дейсизлар. Ахир шароб узумдан тайёрланади─ку!,─ деди. Мусулмон устоз: Сенинг хотининг борми?,─ деди. ─ Ҳа,─ деди роҳиб. ─ Уни чақир,─ деди устоз ва роҳиб хотинини олиб келди. ─ Қизинг борми?,─ деди устоз. ─ Ҳа,─ деди роҳиб. ─ Уни чақир,─ деди устоз ва роҳиб қизини ҳам олиб келди. ─ Аллоҳ таоло сенга хотинингни ҳалол, қизингни эса ҳаром қилди. Ҳолбуки, қизинг хотинингдан туғилган,─ деди устоз. Устознинг сўнгги гапларини эшитиши биланоқ насроний роҳиб: «Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ ва Муҳаммад Аллоҳнинг элчисидир»─ дея шаҳодат келтирди.
|