Пятница, 19.04.2024, 12:59Главная | Регистрация | Вход

Hush kelibsiz

BUGUN KUNGA

ИСЛОМИЙ ТЕСТЛАР

FORUM

Namoz vaqti BO'LMA

Forumga kirish

Мини-чат

Izoh Faollari

Ассалому алейкум. Нима учун кинолар курсатмаяпти.


ШУ сылкага боссез скачат кила оласиз

Kalendar

«  Октябрь 2014  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031

hatm.quron.uz

Закот ҳисоблагич

uzwebiston.

quran.uz

hadis.islom.uz

www.islom.uz

muslimaat.uz

oilam.uz

www.hilol.com

www.siyrat.uz

info.islom.uz

www.fiqh.uz

e-tarix.uz

e-adabiyot.uz

halol.org

arabic.uz

forum.islom.uz

tib.islom.uz

savollar.islom.uz

media.islom.uz

blog.islam.uz

islam.uz ru

masjid.uz

kamolon.uz

mumina.uz

muslim.uz

ziyo.uz

muxlis.uz

novza.uz

www.buxoriy

xatib.uz

www.islomtv.com

www.houseofquran.c

islom.ziyouz.com

ayol.uz

www.tiu.uz

www.hisnulmuslim.c

Ar.Ruqyah

Коран он-лайн

Info islom

mp3quran

taqvo.ucoz.net

www.ihsanilim.com/

Tavhid com

Qur'onshunoslik

Ислом овози

www.ahlisunnat.com

www.favvora.com

hikmatnuri.com

uzgen.jimdo.com

IslamHouse

Talaba Biz

Lug'ot

Исломий Китоблар

Наш опрос

Сайтнинг янги кўринишини қандай баҳолайсиз?
Javob berildi: 91

AllMuslims

Savol javob uz

islom uz

Поиск

Статистика

Главная » 2014 » Октябрь » 20 » Кичик Қория Фотима (танлов учун) ўқинг, йиғланг, ҳаққига дуода бўлинг)
13:55
Кичик Қория Фотима (танлов учун) ўқинг, йиғланг, ҳаққига дуода бўлинг)

Бошланғич мактабни битириб, таҳфиз курсига келганди. Оиласи Фотимани ўз ҳоҳиши билан келганини айтишди. Рўйхатга олиш учун исмини сўраганимда: "Фотима", деди. Ҳеч ҳам тортинмай, қўшимча қилди:"Агар мани қория қилмасангиз, рўйхатга олманг, истамайман". Шундай таҳдид қилаётгандай гапириши, ёшига нисбатан ақлли кўрсатарди. Табассум билан:"Қўрманг, кичик ҳоним сиз истасангиз қория ҳам қиламиз, устоз ҳам.." Унинг кичик кўзлари порлади бирдан... Онаси:"Муаллима ҳоним, маъзур тутинг. Қория бўламан деб туриб олди. Қишлоғимиз домласидан эшитибди Пайғамбаримиз Саллаллоҳу алайҳи Васаллам Қуръан ёдлаганларга Жаннатда тож кийдирилади деганмушлар... Сиз яҳшироқ биласиз, биз шуни эшиттик холос. Қишлоқчилик... Буям ёш болада, шу гапни ушлаб олди.." "Ҳеч қиси йўқ холажон.. Қанийди, ҳамма сиз каби, эшитганларидан таъсирланиб, таслим бўлса... Сиз ҳич ҳавотир олманг. Қизингиз аввало Аллоҳга, сўнг бизга омонат" Бечара хотин қўлимга ёпишти, ўпмоқчи эди, қўлимни торттим. Ҳижолат бўлиб, унинг қўлини ушлаб, ўптим. Кўзлари ёшланди."- 
Муаллима¬ ҳоним бу қўллар, кўзлар гуноҳли, асл сизни қўлларингиз ўпилишга лойиқ". "Астағфируллоҳ холажон, бу охиратда маълум 
бўлади" дедим. Суҳбатдан сўнг, рўйхатга олаётганимда Фотиманинг
Эрзурумли эканлигини билдим. Озгина ўйландим. "Кичкина қиз, бунча пайт қандай қоларкин"... Вақт ўтган сайин, Фотиманинг одоби ўзига ром қилди. Қатъиятли эди. Кечалари, уйқусида оятларни алаҳсираб айтаётганига кўп гувоҳ бўлдим... Кунлар шундай давом этаркан, келиб савол берарди. Бир кун:"-Устоз, қория бўлиш учун Қуръонни битириш керакми?" деб сўради. Мен ҳам: "-Албатта, Қуръонни ҳаммасини ёдлайсан, шунда "қория" номини оласан"дедим. Жавобимдан ҳафа бўлгандек туюлди. Худди, нимадур демоқчи эди... Раҳмат айтиб, ўгирилиб кетти. Дарслар орасида уларга мунтазам равишда, Қуръан ётлаш билан иш битмаслигини, ичида ёзилганларига амал қилиш кераклигини эслатиб турардим. Талабаларнинг бири:-"Устоз,Фотиманинг онаси унга, таҳорати бўлмаганларни қори- қорияларга тегиши мумкинмас, дебди шу тўғрими?"деб сўради. Жудаям ажабланарли тўғриси. МашаАллаҳ дедим. "Усмонли замонида ота-боболаримиз Қуръанга ва Қори-қорияларга бўлган ҳурматларидан шундай қилишган 
экан" дедим. Гапим уларга ёқип тушганди.Ҳаммаси ўзларини ҳудди етишиб бўлмайдиган, коса ичидаги олтиндай ҳис қилишарди. "Шундай тасаввур қилсинлар" дедим ичимда.Бу ёшда, шуяққача келиб, Аллоҳнинг каломини ёдлашяпти уларга буни кўп кўрмайман. Бу орада Фотима тез-тез ҳолсизланиб, ётип қолаётган эди. Вақт ўтган сари, Фотиманинг кайфияти кўпроқ йўқолиб, тез-тез касал бўлаётган эди. Бир кун дарсини кетма-кет икки мартта қолдирганда сўрадим: -"Нима бўлди? Ёки ойингни соғиндингми?" -"Йўқ" деди."Нима учун кайфиятинг йўқ. Тез-тез ҳолсизланиб қоляпсан" дедим. -"Нотўғри тушунманг. Ишонинг ойимларни соғиниб, кетиш ниятим йўқ. Бу ерни жудаям яҳши кўраман. Аллоҳдан жудаям қўрқаман. Бу ерни ташлаб кетсам, охиратда ҳисобини сўрамайдими?!" Ҳеч нима дея олмадим. Хатто,айбдордай ҳис қилдим ўзимни. Шу кичик қалбда бу қандай иймон эди Эй Роббим!!! Уни завқ билан кузатардим. Бир кун жудаям ҳолдан тойди. Касалхонага оборишга 
мажбур бўлдик. Таҳлиллардан кейин доктор дугонам: -"Муаллим ҳоним, бу талабани дарҳол оиласини олдига юбор" деди. 
Ҳайрон бўлиб: "Нимага?"деб сўрадим.Манга:-"Балки, ҳафа бўлиб, хатто ишонмассан ҳам, аммо, бу талаба "САРАТОН" билан касалланган". 
Худди бошимдан қайноқ сув тўкилгандек эди. Бутун вужудимни 
шафқат ўраб олгандай гўё. Касалхонадан чиқарканмиз Фотимага ҳеч нарса дея олмадим. У бўлса, ҳудди сезгандай хар ҳил саволлар бериб, мани чалғитишга ҳаракат қилаётган эди. Қулоғимга эгилиб, -"Устоз" деди. "Жон олувчи фаришта инсонларни жонини олаётганда қандай кўринишда бўлади?" Йиғлаб юбормаслик учун ўзимни зўрға тутиб: 
-" Мўмин қуллар учун жудаям чиройли суратда" дедим. Севинди гўё, паст овоз билан пичирлади: -"Балки, қория бўлолмасман, аммо Алҳамдулиллаҳ Мўминаман" деди... Олдин сўраган саволини сабабини 
энди тушунгандек эдим. Демак, касалини биларди. Қория бўлиши 
учун, Қуръанни тугатиши кераклигини айтганимда нима сабабдан ҳафа бўлганини энди билгандим...Бир икки кундан сўнг нарсаларини йиғиштира бошладик. Чунки, чидаб бўлмас оғриқлар ичида эканлиги 
кўраётган эдик. Уйига кетиши керак эди. Оиласи келди. Фотима ёнимга 
яқинлашиб: -"мендан жаҳлингиз чиқмадими? Балки, айтганимда мани курсга қабул қилмасдингиз".-"Бу нима деганинг? Сандан нимага 
жаҳлим чиқсин.."дедим. "Яна, қориялигимни тугата олмадим деб, ҳеч ҳам ҳафа бўлма. Бу йўлга киришдингку, ИнШаАллаҳ Роббим қориялар қаторида ёзгандир" дедим.Шунақанги хурсанд бўлдики! Бўйнимдан қучоқлаб олди. "Ростан ҳам, қория ҳисобланаманми? Ойижон эшитингизми?" Аллоҳим, бу қандай муҳаббат!Роббимни ҳикмати билан шифо топиб, тузалиб кетса, қандаям чиройли қул бўлардия... Шундай 
қилиб, кўз ёшлар билан Фотимани кузаттик. Орадан кўп вақт ўтмади. Бир-икки ҳафтада оиласи Фотимани оғирлашиб қолганини хабарини берди. Шу ҳафта ичида Фотимадан иккита мактуб олгандим. Мактубларида нуқул, қориялик тожини қандайлигини билгиси келаётганини, хатто тушларига ҳам кирганини ёзарди. Бир кун бомдод намозидан кейин, телефон жиринглади. Фотиманинг онаси эди. Йиғламсираган овоз билан: 
-"Муаллима ҳоним Фотимани бериб қўйдик. Илтимос қилсам ҳаққига 
Қуръон ўқийсизми?" дейиши билан мен ҳам ўзимни тутолмай йиғлаб 
юбордим. Онаси худди, мени овутаётгандай, телефонни қўймасдан: 
-"Сизга ўлмасидан аввал, бир гап айтиб қўйишимни ҳоҳлади" деди. 
Ўзини тутолмай ҳўнграб юборди: -"Онажоним, устозимга айтинг. Жон олувчи фаришта айтаганидан ҳам гўзал экан". "Эй Роббим, сенинг каломинг учун ёниб-қовурилган, йўлингга ёпишиб, каломингни маҳкам тутган қулингни, сўнгги нафасида ҳеч ёлғиз қолдирармидинг?!...

Категория: Ibratli hikoyatlar | Просмотров: 1548 | Добавил: Sirlik_inson | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024 |