Куйган чипта - 15 Мая 2013 - Taqvo. Radyo
Пятница, 09.12.2016, 04:50Главная | Регистрация | Вход

Hush kelibsiz

BUGUN KUNGA

ИСЛОМИЙ ТЕСТЛАР

FORUM

Namoz vaqti BO'LMA

Forumga kirish

Мини-чат

Izoh Faollari

Ассалому алейкум. Нима учун кинолар курсатмаяпти.


ШУ сылкага боссез скачат кила оласиз

Kalendar

«  Май 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031

hatm.quron.uz

Закот ҳисоблагич

uzwebiston.

quran.uz

hadis.islom.uz

www.islom.uz

muslimaat.uz

oilam.uz

www.hilol.com

www.siyrat.uz

info.islom.uz

www.fiqh.uz

e-tarix.uz

e-adabiyot.uz

halol.org

arabic.uz

forum.islom.uz

tib.islom.uz

savollar.islom.uz

media.islom.uz

blog.islam.uz

islam.uz ru

masjid.uz

kamolon.uz

mumina.uz

muslim.uz

ziyo.uz

muxlis.uz

novza.uz

www.buxoriy

xatib.uz

www.islomtv.com

www.houseofquran.c

islom.ziyouz.com

ayol.uz

www.tiu.uz

www.hisnulmuslim.c

Ar.Ruqyah

Коран он-лайн

Info islom

mp3quran

taqvo.ucoz.net

www.ihsanilim.com/

Tavhid com

Qur'onshunoslik

Ислом овози

www.ahlisunnat.com

www.favvora.com

hikmatnuri.com

uzgen.jimdo.com

IslamHouse

Talaba Biz

Lug'ot

Исломий Китоблар

Наш опрос

Alloh Ta'alo huzurida eng katta gunoh nima?
Javob berildi: 187

AllMuslims

Savol javob uz

islom uz

Поиск

Статистика

Главная » 2013 » Май » 15 » Куйган чипта
04:13
Куйган чипта

Бир неча кунга меҳмон бўлиб келган онамни етаклаб шаҳарнинг бошқа бир томонига кетарканман, ичим ғимирларди: эссиз чипталар! Шундай зўр томоша эди-я! Нима бор тукканинг тагида. Қариндошларини эртага кўрсалар ҳам бўларди.
Гап шундаки, онам томошага борайлик, деган таклифимни рад этиб, болаликдан бирга ўсган, бир синфда таҳсил олган амакиваччасини зиёрат қилишни афзал кўрди.
Онамнинг сўзини қайтаролмай у ёққа борган бўлсамда, ҳатто қўнғироқни босганимизда ҳам ортга қайтишга тайёр эдим. Аммо ортга қайтолмадик. Кечгача у ерда қолиб кетдик.
Суҳбат асносида онамнинг шаҳарда зерикиб қолмаяпсанми, қийналмаяпсанми деган саволига уй бекаси, яхшиям укам бор, у тинмай ҳолимиздан хабар олади. У ёрдам бериб турмаса, ҳолимиз нима кечарди, дея жавоб қайтарди.
Очиғи, бу гапни эшитиб қошларимни учириб қўйдим. Ўзининг оиласидан ошиниб, учта опадан бирдек хабар олиш унчалик ҳам осон иш эмас. Ҳозирги замонда олинган биттагина тухумни ҳам қарз санайдиган, юз сўм пулни вақт ўтиб минг сўм қилиб олаётган ака-укалар камми?!
Маъноли қош чимириб қўйганимни кўрган оиланинг етмишларни қоралаб қолган онаси салмоқланиб гап бошлади:
Қизимга бу нарса эриш туюлди чоғи?

Ўйлаганларимни очиқ айтдим.
Бир киши ўғли билан аравада кета туриб, боласига олисда ёниб турган чироқни қўллари билан кўрсатиб, ўша аммангнинг уйи, дебди. Қазои қадари етгач оламдан ўтиб, дўзахга тушганида ўша синглисининг уйни кўрсатган кўрсаткич бармоғи оловда ёнмаган экан.

Мен мана шу ривоятни болаларимга такрор-такрор айтиб катта қилдим. Ахир силаи раҳм қилишни ҳам бола ўз-ўзидан билиб олмайди. Унга ибрат кўрсатиб, тарбия давомида шунга ўхшаган ҳикоятларни айтиб, бунинг ортидан келадиган ажру савобга рағбатлантириб туриш керак. Мен болаларимни шундай катта қилдим. Мана уччала ўғлим ҳам опа-сингилларидан тинмай хабар олишади, ёрдамлашишади.
У ердан чиқарканман, аслида оиладаги меҳр-оқибатнинг, аҳиллик, тотувликнинг асосий пойдеворини оналар қўйишини тушуниб етдим. Шунингдек, қалбимда бугунги зиёратдан бир оз бўлсин савоб топгандирман, деган умид чарақлай бошлади. Ортиқ чипталарни ўйламай қўйдим. Эртага эса яна бир қариндошимизни зиёрат қилиб, кўнглини олмоқчимиз. Чиптангиз куйса ҳам бизга ҳамроҳ бўлинг!

Нигора МИРЗАЕВА

Категория: Hikmatlar | Просмотров: 448 | Добавил: Taqvo | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 3
2 ☛Solahuddin☚   (17.05.2013 05:52)
Субханаллох gullar muslim-woman

3 Müšĺí₥ќâﷲ☝   (17.05.2013 21:00)
JazakAllhu_Khairan

Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2016 |