Савоб сузин ишрат билан адаштирманг - 18 Апреля 2014 - Taqvo. Radyo
Четверг, 08.12.2016, 07:03Главная | Регистрация | Вход

Hush kelibsiz

BUGUN KUNGA

ИСЛОМИЙ ТЕСТЛАР

FORUM

Namoz vaqti BO'LMA

Forumga kirish

Мини-чат

Izoh Faollari

Ассалому алейкум. Нима учун кинолар курсатмаяпти.


ШУ сылкага боссез скачат кила оласиз

Kalendar

«  Апрель 2014  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930

hatm.quron.uz

Закот ҳисоблагич

uzwebiston.

quran.uz

hadis.islom.uz

www.islom.uz

muslimaat.uz

oilam.uz

www.hilol.com

www.siyrat.uz

info.islom.uz

www.fiqh.uz

e-tarix.uz

e-adabiyot.uz

halol.org

arabic.uz

forum.islom.uz

tib.islom.uz

savollar.islom.uz

media.islom.uz

blog.islam.uz

islam.uz ru

masjid.uz

kamolon.uz

mumina.uz

muslim.uz

ziyo.uz

muxlis.uz

novza.uz

www.buxoriy

xatib.uz

www.islomtv.com

www.houseofquran.c

islom.ziyouz.com

ayol.uz

www.tiu.uz

www.hisnulmuslim.c

Ar.Ruqyah

Коран он-лайн

Info islom

mp3quran

taqvo.ucoz.net

www.ihsanilim.com/

Tavhid com

Qur'onshunoslik

Ислом овози

www.ahlisunnat.com

www.favvora.com

hikmatnuri.com

uzgen.jimdo.com

IslamHouse

Talaba Biz

Lug'ot

Исломий Китоблар

Наш опрос

Сайтнинг янги кўринишини қандай баҳолайсиз?
Javob berildi: 91

AllMuslims

Savol javob uz

islom uz

Поиск

Статистика

Главная » 2014 » Апрель » 18 » Савоб сузин ишрат билан адаштирманг
23:26
Савоб сузин ишрат билан адаштирманг
Бир дукoннинг каршисида уч турт хотин,
Гурунглашиб кутар арзон ёг навбатин.

 
Уша ердан утиб колди битта еркак,
Худди шундан бошланди бизнинг эртак.

 
У аёллар ичра бири гузал эди,
Узи ёшу аммо сузи масал эди.

 
Уша эркак караб секин унгу чапга,
У аёлни кувлик билан солди гапга.

 
Деди: синглим сизга рахмим келди жуда,
Урнингизга куёв бола келмаптида.

 
Аёл деди: эрим утган, бир болам бор,
Икки йилки бир узимга колган рузгор.

 
Эркак деди: кийналипсиз гамлар ютиб,
Ёг учун хам юрасизми навбат кутиб?

 
Навбат кутиб ёшлигингиз булар увол,
Эрга тегишингиз керак гулдек аёл.

 
Менинг уйим тула емиш, ёгу унлар,
Омборхонам тула мева дону дунлар.

 
Икки уйда икки доно хотиним бор,
Истасангиз булинг менга учинчи ёр.

 
Аёл деди, бироз уйлаб, бироз кулиб,
Кундошларим куйишсачи сочим юлиб.

 
Майликуя икки хотин тинч ётишса,
Не киламан деразамга тош отишса?

 
Эркак деди: хотинларим билишмайди,
Билишмагач, тинч яшайсиз, урушмайди.

 
Хаммангизни тенг кураман токат билан,
Висол куни - уч кунда бир навбат билан.

 
Аёл деди кулгисини ичга ютиб:
- уларканман уердаям навбат кутиб.

 
Машинага, уйга навбат кутган эдим,
Навбат кутиб куз духтирдан утган эдим.

 
Аммо бундай кучалардан утмаганман,
Угирликча эрга навбат кутмаганман.

 
Рози булсам, билмам, недан ютарканман?
У ердаям, бу ердаям кутарканман.

 
Уч кунда бир ёр кутгандан буйним эгиб,
Бир ойда бир ёг кутайин комат кериб.

 
Эркак деди: тавба бу не деганингиз?
Ахир, кунда ош буларди еганингиз.

 
Аёл деди: бу деганим - берманг озор,
Ошкозоним тепасида юрагим бор.

 
Эркак деди: мендаям бор уша юрак,
Ростин айтсам, менга факат савоб керак.

 
Унгимдаям, тушимдаям савоб дейман,
Уйимдаям, ишимдаям савоб дейман.

 
Аёл деди: кечиринг, эй яхши одам,
Бева экан мен-ла турган аёллар хам.

 
Ёшлари сал каттарог-у, мехрга зор,
Керакмасми туртинчи ё бешинчи ёр?

 
Шошмай туринг, уларни хам чакирайин,
"Очилди бахтимиз!" Деб бакирайин.

 
Суюнгандан акллари шошар эди,
Савобингиз беш баробар ошар эди.

 
Шунда эркак чин ниятин очиб кетди,
Машинасин юргизди-ю, кочиб кетди.

 
Муллакалар, ожизгина аёлдирмиз,
Балки, калта ую калта хаёлдирмиз.

 
Орангизда сахий, хотам кишилар куп,
Олам-олам эхсон килиб, олишмас чуп.

 
Чин сахийлар мухтожларга лаган-лаган
Ош киргизиб, кимданлигин айтишмаган.

 
Хабар олиб кушнисининг йук-боридан,
Кийим-кечак, нон ташлаган деворидан.

 
Утинч: бизни нафсингизга талаштирманг,
Савоб сузин ишрат билан адаштирманг.


 

Категория: Nodir qo'lyozmalar | Просмотров: 384 | Добавил: Sirlik_inson | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2016 |