Четверг, 25.04.2024, 11:56Главная | Регистрация | Вход

Hush kelibsiz

BUGUN KUNGA

ИСЛОМИЙ ТЕСТЛАР

FORUM

Namoz vaqti BO'LMA

Forumga kirish

Мини-чат

Izoh Faollari

Ассалому алейкум. Нима учун кинолар курсатмаяпти.


ШУ сылкага боссез скачат кила оласиз

Kalendar

«  Март 2014  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31

hatm.quron.uz

Закот ҳисоблагич

uzwebiston.

quran.uz

hadis.islom.uz

www.islom.uz

muslimaat.uz

oilam.uz

www.hilol.com

www.siyrat.uz

info.islom.uz

www.fiqh.uz

e-tarix.uz

e-adabiyot.uz

halol.org

arabic.uz

forum.islom.uz

tib.islom.uz

savollar.islom.uz

media.islom.uz

blog.islam.uz

islam.uz ru

masjid.uz

kamolon.uz

mumina.uz

muslim.uz

ziyo.uz

muxlis.uz

novza.uz

www.buxoriy

xatib.uz

www.islomtv.com

www.houseofquran.c

islom.ziyouz.com

ayol.uz

www.tiu.uz

www.hisnulmuslim.c

Ar.Ruqyah

Коран он-лайн

Info islom

mp3quran

taqvo.ucoz.net

www.ihsanilim.com/

Tavhid com

Qur'onshunoslik

Ислом овози

www.ahlisunnat.com

www.favvora.com

hikmatnuri.com

uzgen.jimdo.com

IslamHouse

Talaba Biz

Lug'ot

Исломий Китоблар

Наш опрос

Сайтнинг янги кўринишини қандай баҳолайсиз?
Javob berildi: 91

AllMuslims

Savol javob uz

islom uz

Поиск

Статистика

Главная » 2014 » Март » 29 » «Синфдошлар.Ру»ми ёки «Гуноҳдошлар.Ру»?
23:20
«Синфдошлар.Ру»ми ёки «Гуноҳдошлар.Ру»?


 

Интернет орқали мулоқот
 

Мусулмонларнинг исломий урф-одатлар билан тартибга солинган бир маромдаги осуда ҳаётига шиддат билан интернет кириб келди. Эндиликда йигит-қизлар бир-бирлари билан ота-оналар кўриб қолмасин деб хилват кўчаларда яширинча учрашиб юришлари шарт бўлмай қолди. Сон-саноқсиз форумлар, чатлар, мессенжерлар, Скайп, Аська, «Одноклассники», «В контакте», «Фэйсбук» ва шу каби ижтимоий (номни қаранг!) тармоқларнинг уларнинг хизматларига шай турибди. Хўш, бундай мулоқот тарзи мусулмонларга жоизми? Турли жинсдаги кишиларнинг бундай мулоқотида қандай тартиб-қоидалар бор?

Дастлабки шартлар

Шак-шубҳа йўқки, интернет ва у туфайли вужудга келган мулоқот воситалари – форумлар, чатлар, мессенжерлар, ижтимоий тармоқлар фойдали билимлар, Исломга тарғиб, Ислом умматининг бугунги кундаги қувонч ва ташвишлари ҳақидаги янгиликларда бохабар бўлиб туриш орқали Исломга ва мусулмонларга фойда келтира оладиган кучли воситалардир. Бироқ, айнан мана шу мулоқот каналлари фисқ-фужур тарқатиш воситаси, бир-бирига бегона, номаҳрам эркак ва аёлларнинг ношаръий мулоқот воситаси, Исломда ман қилинган, қораланган мулоқот воситаси бўлиб қолиши ҳам мумкин.
Европа фатво ва тадқиқотлар кенгаши раисининг муовини шайх Файсал Мавлавийнинг таъкидлашича, йигит ва қизларнинг интернет орқали мулоқоти уларнинг бевосита мулоқоти кабидир. Бинобарин, бу мулоқотда ҳам оддий, бевосита мулоқот қоидаларига риоя қилиниши, яъни биринчидан, бундай суҳбат эрмак учун бекорчи сўзларни сўзлаш, гап сотиб ўтиришга айланиб қолмаслиги керак. Бундай мулоқот учун жиддий, асосли сабаб, шаръий зарурат бўлиши лозим.
Масалан, агар бу йигит билан қиз бир компаниянинг ходимлари ёки бизнес ҳамкорлар бўлишса, ишга тегишли масалаларни аниқлаштириб олиш учун интернет орқали мулоқот қилишлари мумкин (агар бошқа турдаги мулоқот имкони бўлмаса); агар улар синфдош ёки курсдош бўлсалар, ўқув жараёнига тегишли масалаларни бир-бирларидан сўрашлари, бошқа манбадан билиш мумкин бўлмаган маълумотларни алмашишлари мумкин.
Иккинчидан, бундай мулоқотнинг мазмуни мазкур заруратга тегишли мавзулар доирасидан четга чиқмаслиги, яъни ишга ёки ўқув жараёнига тегишли гаплардан бошқа, бекорчи мавзуларга ўтилмаслиги керак.
Учинчидан, агар мулоқот суҳбатдошнинг тасвири кўриниб турадиган ҳолда бўлса («Skype» ва шу каби видеочатлар), аёллар ҳижобда бўлишлари шарт. Мулоқот мессенжер, ижтимоий тармоқ ёки форумда бўлса («Одноклассники.Ру» ва шу кабилар), унга аъзо бўлган аёллар ўз саҳифаларига фақат ҳижобда тушган суратларини қўйишлари мумкин.
Тўртинчидан, мулоқот шариат ман қилган мавзуларга тааллуқли бўлмаслиги, йигитлар ҳам, қизлар ҳам ҳаё, ибо ва иффат доирасидан чиқмасликлари шарт.


Интернет-мулоқотнинг хатарлари

Йигит-қизлар ўртасидаги мулоқотнинг асосий муаммоси шуки, суҳбатдошлар интернет-чатлар орқали бир-бирларини кўрмасалар ҳам, улар ўртасида боғланиш ёки дўстлик пайдо бўлади. Бундай мулоқотлар яхши ният, соф мақсадлар билан (баъзан ҳатто тасодифан) бошланган бўлса ҳам, вақт ўтиши билан ҳар икки томонда бир-бирига нисбатан қизиқиш, мойиллик уйғотади. Бундай ҳис-туйғулар бора-бора янада кучли ва чуқур боғлиқликка айланиб кетиши мумкин.
Биринчидан, бегона, номаҳрам эркак ва аёл ўртасида бундай кўринишдаги ўзаро муносабатлар ўрнатиш, агар уларда оила қуриш, никоҳланиш мақсади бўлмаса, Исломда шак-шубҳасиз ман қилинган. Аллоҳ Таоло Қуръони каримда мўъмина аёллар ҳақида шундай дейди:
«...Улар покиза, зинокор эмас ва ўйнаш тутмаган бўлсинлар...» (Нисо сураси, 25-оят).
Иккинчидан, аввал бошда беозор кўринган бундай интернет-танишувлар, интернет-суҳбатлар эртами-кечми, бир кун келиб жиддийроқ муносабатга айланиши – йигитларда қизларга нисбатан, бировнинг аёлида бировнинг эрига қизиқиш уйғониши мумкин. Суҳбатимиз қаҳрамони – интернетнинг ўзида кимнингдир эри ёки хотини бегоналар билан ижтимоий тармоқлар ёки форумлар орқали танишиб, суҳбатлашиб юрганлиги туфайли баъзан оилаларнинг бузилиб кетганлиги ҳақидаги ҳикоялар тўлиб-тошиб ётибди.
Учинчидан, бундай ғойибдан танишувларда кўпинча боғлиқлик пайдо бўлишининг сабаби шуки, суҳбатдошларнинг ҳар бири чатда ўзининг фақат ижобий (баъзан аслида йўқ) жиҳатларини намоён қилиб, камчилик-нуқсонларини кўрсатмайди. Натижада нариги томоннинг тасаввурида суҳбатдошининг идеал, реал воқеъликдан узоқ бўлган сиймоси ҳосил бўлади. Бетизгин хаёл эса бу сиймони ниҳоятда ёқимли, жозибали қилиб тасвирлайверади.
Ачинарлиси шуки, бунинг натижасида айниқса оилавий турмушнинг дастлабки қийинчиликлари, зиддиятларига дуч келган йигит-қизларда ўз турмуш ўртоғи ҳақида у идеалдан узоқ экан, деган тасаввур ҳосил бўлади. Айни пайтда виртуал суҳбатдош эса бу хаёлий идеалга тўлиқ мос келади. Бу эса эндигина қурилган ёш оиланинг илдизига болта уради. Ҳеч бўлмаганда, ёш келин-куёвларнинг бир-бирларидан кўнгли совийди.
Тўртинчидан, интернет шундай мулоқот муҳитики, унда ижтимоий назорат ҳам, ён-атрофдагиларнинг назорати ҳам йўқ. Ваҳоланки, ижтимоий назорат, танқид, атрофдагиларнинг панд-насиҳатлари, эслатмалари, ота-оналар, қўни-қўшни, маҳалладош ва диндошларнинг холис ўгитлари мўъминлар учун иймон ва исломий аҳлоқни муҳофаза қилишнинг қўшимча омилидир.
Интернет орқали мулоқотда эса бу чеклашлар бўлмайди. Шунинг учун ҳам, иймони заиф кишининг бу ердаги ҳою-ҳавас ва шайтоний васвасаларга чалғиб кетиш эҳтимоли етарли даражада каттадир. Интернет орқали нотаниш суҳбатдош билан мулоқотда бўлаётган йигит-қизларда тақиқланган мавзулардан гап очиш, ҳиссий, эҳтиросли суҳбатга берилиб кетиш хавфи бор. Мулоқот жараёнида ҳис-туйғулар қанчалик жунбушга келса, кишида суҳбатдошига нисбатан мойиллик шунчалик кучайиб бораверади.
Шайтон (Аллоҳ бизни унинг шарридан ўз паноҳига олсин!) кишининг қалбига айнан мана шу туйнук орқали кириб олиб, уни ҳақ йўлдан тойдириши мумкин. Аллоҳ Таоло ўз Китобида шундай марҳамат қилади: «Эй одамлар! Ер юзидаги нарсалардан ҳалол-покларини енглар. Ва шайтон изидан эргашманглар, чунки у сизларга очиқ душмандир.» (Бақара сураси, 168-оят); «Эй иймон келтирганлар! Шайтоннинг изидан эргашманг. Ким шайтоннинг изидан эргашса, бас, албатта, у фоҳиша ва мункарга буюради.» (Нур сураси, 21-оят)
Бешинчидан, интернет орқали бўлаётган бундай суҳбатларга эртами-кечми, албатта ёлғон аралашади. Масалан, форум ёки чатда бир йигит билан гаплашиб ўтирган қизнинг хонасига тўсатдан отаси кириб қолиб, ким билан гаплашиб ўтирганлигини сўраса, қиз уялганидан (аслида нимадан уялиш керак?) «бир йигит билан» дея олмай, «бир дугонам билан» деб ёлғон гапириб юбориши мумкин. Ёки янги куёв ёшгина келинчакдан тўйдан олдин интернетда йигитлар билан танишиб, гаплашганмисиз, деб сўраб қолса ҳам жавоб тахминан юқоридагидек бўлиши мумкин (Аллоҳ асрасин!).

Ижозат чегаралари

Албатта, бу гаплардан йигитларнинг қизлар билан интернет орқали сўзлашишлари мутлақо мумкин эмас, деган хулоса келиб чиқмайди. Арабистонлик машҳур олим, шайх Муҳаммад Солиҳ ал-Мунажиднинг айтишича, муслималарнинг интернетдан фойдаланишларида гуноҳ йўқ, бироқ номаҳрам йигитлар билан яқиндан танишиб, боғлиқлик ва дўстликка айланадиган даражада мулоқот олиб бориш мумкин эмас. Шу жумладан, интернет орқали ҳам.
Йигитлар ва қизлар, эркаклар ва аёллар ўртасидаги мулоқотнинг шариат рухсат берган чегарасига келсак, юқорида айтиб ўтилганидек, мажбурий зарурат юзасидан бундай мулоқотга рухсат бор. Бунга турли жинсдаги журналистлар, мухбирларнинг иш юзасидан мулоқот қилишлари мисол бўла олади. Олим кишининг ўз шогирдлари билан, устознинг толибалар билан форум ёки ижтимоий тармоқ орқали мулоқоти ҳам жоиздир. Масалан, бунда уйга вазифаларни сўраб олиш, дарснинг тушунмаган жойларини сўраш мумкин. Шунингдек, Исломга тарғиб қилаётган киши ўзи билан интернет орқали мулоқот қилаётган суҳбатдош аёлларни шариат аҳкомларига риоя қилишга, солиҳ амалларга чақириши ҳам жоиздир.
Модомики интернет орқали мулоқот иш, ўқиш ёки тарғибот доирасидан чиқмас экан, шариатнинг талаблари – ҳижоб, ҳаё ва ибога риоя қилинар экан, жоиздир. Бироқ, арабистонлик олим ибн Жибрин айтганидек, агар бу мулоқот мазкур чегаралардан четга чиқа бошласа, йигит ва қизнинг мулоқотида ҳис-ҳаяжонлар, бекорчи ёки тақиқланган мавзулар, ўзаро боғлиқлик, майл, жозиба аломатлари пайдо бўлса, бундай мулоқот ҳаромдир. У ҳолда Аллоҳнинг розилигини истаб, Унинг жазосидан қўрқиб, бундай мулоқотдан четланиш лозим бўлади.

Солиҳ Иброҳим
Абу Муслим таржимаси



 


 

Категория: Ibratli hikoyatlar | Просмотров: 1512 | Добавил: ☜★☞ADMIN☜★☞ | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024 |