Таъзиядаги доктор - 30 Декабря 2013 - Taqvo. Radyo
Четверг, 08.12.2016, 07:03Главная | Регистрация | Вход

Hush kelibsiz

BUGUN KUNGA

ИСЛОМИЙ ТЕСТЛАР

FORUM

Namoz vaqti BO'LMA

Forumga kirish

Мини-чат

Izoh Faollari

Ассалому алейкум. Нима учун кинолар курсатмаяпти.


ШУ сылкага боссез скачат кила оласиз

Kalendar

«  Декабрь 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031

hatm.quron.uz

Закот ҳисоблагич

uzwebiston.

quran.uz

hadis.islom.uz

www.islom.uz

muslimaat.uz

oilam.uz

www.hilol.com

www.siyrat.uz

info.islom.uz

www.fiqh.uz

e-tarix.uz

e-adabiyot.uz

halol.org

arabic.uz

forum.islom.uz

tib.islom.uz

savollar.islom.uz

media.islom.uz

blog.islam.uz

islam.uz ru

masjid.uz

kamolon.uz

mumina.uz

muslim.uz

ziyo.uz

muxlis.uz

novza.uz

www.buxoriy

xatib.uz

www.islomtv.com

www.houseofquran.c

islom.ziyouz.com

ayol.uz

www.tiu.uz

www.hisnulmuslim.c

Ar.Ruqyah

Коран он-лайн

Info islom

mp3quran

taqvo.ucoz.net

www.ihsanilim.com/

Tavhid com

Qur'onshunoslik

Ислом овози

www.ahlisunnat.com

www.favvora.com

hikmatnuri.com

uzgen.jimdo.com

IslamHouse

Talaba Biz

Lug'ot

Исломий Китоблар

Наш опрос

Сайтнинг янги кўринишини қандай баҳолайсиз?
Javob berildi: 91

AllMuslims

Savol javob uz

islom uz

Поиск

Статистика

Главная » 2013 » Декабрь » 30 » Таъзиядаги доктор
15:24
Таъзиядаги доктор

.Арабчадан Абу Жаъфар ал─Бухорийнинг эркин таржимаси


Жаррроҳ бир боланинг амалиёти учун чақирилгач, кеч қолмаслик учун шошилиб касалхонага етиб келди ва кийимларини алмаштириб, юз ва қўлларини ювди. Амалиётхонага киришдан илгари даҳлизда гоҳ бориб, гоҳ келаётган ва ҳаракатларидан асабийлашгани кўриниб турган одамга дуч келди. Докторни кўрган одам: 
─ Доктор, нега кеч қолдингиз? Ўғлимнинг ҳаёти хатарда эканини билмайсизми? Ўз масъулиятингизни сезасизми?,─ дея ўшқирди.
Доктор мулойимлик билан жилмайиб:
─ Узр, мен касалхонада эмасдим. Мени чақиришгач имкони борича тез келишга ҳаракат қилдим. Сиздан тинчланишингизни, менинг эса ўз ишимни бажаришимга халақит бермаслигингизни сўрайман. Ўғлингизнинг Аллоҳнинг паноҳида ва омонатли қўлларда эканига ишонинг!,─ деди.
Ота ҳануз асабий эди. Докторга:
─ Тинчланаман эмиш! Биродар, сиз нақадар совуққонсиз! Агар фарзандингизнинг ҳаёти қил устида бўлса жим турармидингиз? Кечирасизу, болангиз ўлиб қолса нима қилар эдингиз?!─ деди
Доктор жилмайди ва:
─ Аллоҳ таолонинг қавлини айтаман: 
﴿ الَّذِينَ إِذَا أَصَابَتْهُمْ مُصِيبَةٌ قَالُوا إِنَّا لِلَّهِ وَإِنَّا إِلَيْهِ رَاجِعُون ﴾
«Бирор мусибат келганда: «Албатта биз Аллоҳнинг (бандаларимиз) ва албатта биз у зотга қайтгувчилармиз», дейдиган собирларга хушхабар беринг (эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам)» (Бақара: 156). Мўъмин бундан бошқа яна нима ҳам қилиши мумкин?! Биродар, доктор ҳаётни на узайтира олади ва на камайтира олади. Инсон ҳаёти Аллоҳнинг қўлида. Биз ўғлингизни қутқариб қолиш учун бор кучимизни аямаймиз. Лекин, вазият оғир. Агар бирон кори ҳол рўй берса:
﴿ إِنَّا لِلَّهِ وَإِنَّا إِلَيْهِ رَاجِعُون ﴾
«Албатта биз Аллоҳнинг (бандаларимиз) ва албатта биз у зотга қайтгувчилармиз», дейишингиз керак. Ҳозир эса, Аллоҳдан қўрқинг ва касалхонанинг намозхонасига бориб намоз ўқинг ва фарзандингизни қутқариши учун Аллоҳ таолога ялиниб─ёлборинг,─ деди.
Ота елкаларини учириб, масхаромуз оҳангда:
─ Насиҳат қилиш осон! Дардсиз дарднинг нима эканини билмас!,─ деди.
Доктор амалиётхонага кириб кетди. Бир неча соат давом этган амалиётдан кейин шошилиб чиққан доктор:
─ Сизга муждалар бўлсин! Ўғлингизнинг амалиёти муваффақиятли чиқди. Иншааллоҳ, ўғлингиз тузалиб кетади. Қолган маълумотларни ҳамшира батафсил тушунтириб беради,─ деди─да, югурганича даҳлиздан чиқиб кетди.
Докторнинг шошилганини кўрган ота:
─ Бу доктор бунчалар мутаккаббир бўлмаса. Боламнинг аҳволи ҳақида юрагимдаги саволларга жавоб бермай кетди─я!,─ деди.
Баногоҳ ҳамшира унинг сўзларини эшитиб қолди ва юраги тўлиб:
─ Докторнинг ўғли кеча автоҳалокатда ўлган ва бугун таъзия маросимига тайёргарлик кўраётган эди. Ўғлингизни олиб келинган пайтда: Зудлик билан келмасангиз бўлмайди, деб қўнғироқ қилган эдик. Чунки ундан бошқа жарроҳ докторимиз йўқ эди. У, ҳозир дафн маросими учун шошилиб чиқиб кетди. У, фарзандингизнинг ҳаётини қутқариб қолиш учун, кўнглига фарзандидан айрилиш қайғусиини кўмди,─ деб ўкириб йиғлаб юборди ...
Категория: Ibratli hikoyatlar | Просмотров: 531 | Добавил: Taqvo | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2016 |