Қўшнисига озор берадиган кишига.. - 4 Апреля 2014 - Taqvo. Radyo
Пятница, 09.12.2016, 04:50Главная | Регистрация | Вход

Hush kelibsiz

BUGUN KUNGA

ИСЛОМИЙ ТЕСТЛАР

FORUM

Namoz vaqti BO'LMA

Forumga kirish

Мини-чат

Izoh Faollari

Ассалому алейкум. Нима учун кинолар курсатмаяпти.


ШУ сылкага боссез скачат кила оласиз

Kalendar

«  Апрель 2014  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930

hatm.quron.uz

Закот ҳисоблагич

uzwebiston.

quran.uz

hadis.islom.uz

www.islom.uz

muslimaat.uz

oilam.uz

www.hilol.com

www.siyrat.uz

info.islom.uz

www.fiqh.uz

e-tarix.uz

e-adabiyot.uz

halol.org

arabic.uz

forum.islom.uz

tib.islom.uz

savollar.islom.uz

media.islom.uz

blog.islam.uz

islam.uz ru

masjid.uz

kamolon.uz

mumina.uz

muslim.uz

ziyo.uz

muxlis.uz

novza.uz

www.buxoriy

xatib.uz

www.islomtv.com

www.houseofquran.c

islom.ziyouz.com

ayol.uz

www.tiu.uz

www.hisnulmuslim.c

Ar.Ruqyah

Коран он-лайн

Info islom

mp3quran

taqvo.ucoz.net

www.ihsanilim.com/

Tavhid com

Qur'onshunoslik

Ислом овози

www.ahlisunnat.com

www.favvora.com

hikmatnuri.com

uzgen.jimdo.com

IslamHouse

Talaba Biz

Lug'ot

Исломий Китоблар

Наш опрос

Сайтнинг янги кўринишини қандай баҳолайсиз?
Javob berildi: 91

AllMuslims

Savol javob uz

islom uz

Поиск

Статистика

Главная » 2014 » Апрель » 4 » Қўшнисига озор берадиган кишига..
08:29
Қўшнисига озор берадиган кишига..


 

Қўшнисига озор берадиган кишига

Аллоҳнинг лаънати
бўлиши Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Бир куни бир киши Пайғамбар алайҳиссалом ҳузурига қўшнисининг ёмонликларидан шикоят қилиб келди. Ул зот алайҳиссалом унга “Сабр қил”, - дедилар. У яна шикоят қилиб келди. Расулуллоҳ алайҳиссалом уч мартагача “Сабр қил”, - деб турдилар. Бу ҳолат такрорланавергач, учинчиси ёки тўртинчисида Расулуллоҳ алайҳиссалом унга: “Бор, уй анжомларингни кўчага олиб чиқиб, қўй”, - дедилар. У уйига бориб, шундай қилди. Одамлар унинг олдидан ўтарканлар ҳайрон бўлиб: “Сенга нима бўлди, нега бу аҳволда ўтирибсан”, деб сўрай бошладилар. У: “Қўшним менга ҳар доим озор беради”, - деди. Буни эшитган одамлар: “Ўша қўшнингни Аллоҳ лаънатласин”, - деб ҳалиги озор берувчи қўшнини дуойибад қила бошладилар. Охири қўшниси унинг олдига келиб: “Жон қўшни, кўч-кўронларингни уйингга қайтариб олиб кир. Аллоҳга қасамки, сенга бошқа озор бермайман”, - деди (Абу Довуд ва Бухорий ривояти).
Ушбу ҳадиснинг Абу Жуҳайфа разияллоҳу анҳу орқали нақл этилган ривояти қуйидагичадир [38]: “Бир киши Пайғамбар алайҳиссалом ҳузурига қўшнисидан шикоят қилиб келди. Набий алайҳиссалом унга: “Нарсаларингни кўчага чиқариб қўй”, - дедилар. У шундай қилди. Шундан сўнг, кўчадан ким ўтса, у (ёмон қўшни)ни лаънатлаб ўта бошлади. Шунда у (яъни ҳалиги ёмон қўшни) Набий алайҳиссаломнинг ҳузурларига келиб: “Ё Расулллоҳ, одамлардан нимани кўряпман (яъни одамлар нега менга бундай муомала қилишмоқда)?” - деб шикоят қилди. У зот: “Хўш, улардан нима кўрдинг?” - дедилар. Улар мени лаънатлашяпти, деди ҳалиги киши. Шунда Пайғамбаримиз алайҳиссалом “Одамлардан аввал Аллоҳнинг ўзи сени лаънатлаб қўйди” дедилар. Шунда ҳалиги одам: “Ё Расуллоҳ, бошқа бундай қилмайман (яъни қўшнимга бошқа озор бермайман)”, - деди. Қўшнисидан шикоят қилган киши Набий алайҳиссалом ҳузурига келган эди, Ул зот: “Нарсаларингни кўтар (яъни уйингга киравер), ишинг битди!” - дедилар (Мунзирий ва Табароний ривоятлари). Яна бир ривоятда “ишинг битди” сўзи ўрнига “энди (қўшнинг азиятидан) омонликда бўласан” деган ибора ишлатилган.
Юқорида ўқиганимиз набавий ҳадислардан қуйидаги фойдали сабоқларни олиш мумкин:
1. Агар мўъмин кишига ёмон қўшни учраса, аввало, сабр қилмоғи лозим. Унинг сабри ёмон қўшнининг ёмонлигидан халос бўлишга сабаб бўлади. Ахир, қўшнисидан шикоят қилиб келган кишини Пайғамбар алайҳиссалом дастлаб бир неча марта сабр қилиб туришга буюрдилар.
2. Баъзан, қўшни ҳеч
инсофга келавермаса, қўшнидан шикоят қилиш ҳам жоиз экан. Шикоятни ўша жамоанинг бошлиғига қилиб, қўшнини кўпчиликнинг, маҳалла-кўйнинг таъсири билан муомалага чақириш усуллари ҳам Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг
даврларида бўлган экан. Бизда ҳам бу набавий услуб қадимдан қўлланиб келган. Қўшнилар орасида пайдо бўлган низо ва келишмовчиликлар уламолар, маҳалла аҳли, катта ёшдаги кишилар ва тажрибали одамлар аралашуви орқали ҳал қилиниб, уларни яраштирилган ва иноқ бўлишга чақирилган. Демак, киши қўшнисидан салгина азият етиши билан дарҳол уйдаги кўч-кўронларини ташқарига олиб чиқиб қўйишга шошилмаслиги лозим. Ҳадисда келган тадбир Расулуллоҳ алайҳиссаломга Аллоҳ таоло томонидан ато этилган етук ҳикмат асосида, шароит ҳамда муайян кишиларнинг муайян ҳолатлари ва табиатларига қараб амалга оширилган набавий чора эди, валлоҳу аълам...
Баъзи кишиларнинг табиати шундай бўладики, уларга яхши гап кор қилмайди, балки фақат кўпчилик олдида уялтириб, шарманда қилиш орқалигина таъсир ўтказиш ва ёмонликларини тийиб қўйиш мумкин. Аслида эса қўшнисидан озор кўраётган одам дастлаб сабр қилади, қўшнини яхши гап билан ислоҳ қилишга, инсофга чақиришга ҳаракат қилади. Шунда ҳам ўнгланмаса, у ҳолда ўша маҳалланинг раҳбар кишиларига учраб, муаммони баҳамжиҳатликда ҳал этишга ҳаракат қилинади.
3. Қўшнисига озор берувчи кишиларга Аллоҳнинг лаънати бўлар экан.
4. Ўша вақтдаги энг ёмон қўшниларнинг ҳам Аллоҳнинг ва одамларнинг лаънатига учраб қолишдан қўрқув ҳис қилиб, эс-ҳушини йиғиштириб олиши.




 

Категория: Ibratli hikoyatlar | Просмотров: 452 | Добавил: ☜★☞ADMIN☜★☞ | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2016 |