Xitoylik yigit haqida - 15 Июля 2014 - Taqvo. Radyo
Пятница, 09.12.2016, 04:53Главная | Регистрация | Вход

Hush kelibsiz

BUGUN KUNGA

ИСЛОМИЙ ТЕСТЛАР

FORUM

Namoz vaqti BO'LMA

Forumga kirish

Мини-чат

Izoh Faollari

Ассалому алейкум. Нима учун кинолар курсатмаяпти.


ШУ сылкага боссез скачат кила оласиз

Kalendar

«  Июль 2014  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031

hatm.quron.uz

Закот ҳисоблагич

uzwebiston.

quran.uz

hadis.islom.uz

www.islom.uz

muslimaat.uz

oilam.uz

www.hilol.com

www.siyrat.uz

info.islom.uz

www.fiqh.uz

e-tarix.uz

e-adabiyot.uz

halol.org

arabic.uz

forum.islom.uz

tib.islom.uz

savollar.islom.uz

media.islom.uz

blog.islam.uz

islam.uz ru

masjid.uz

kamolon.uz

mumina.uz

muslim.uz

ziyo.uz

muxlis.uz

novza.uz

www.buxoriy

xatib.uz

www.islomtv.com

www.houseofquran.c

islom.ziyouz.com

ayol.uz

www.tiu.uz

www.hisnulmuslim.c

Ar.Ruqyah

Коран он-лайн

Info islom

mp3quran

taqvo.ucoz.net

www.ihsanilim.com/

Tavhid com

Qur'onshunoslik

Ислом овози

www.ahlisunnat.com

www.favvora.com

hikmatnuri.com

uzgen.jimdo.com

IslamHouse

Talaba Biz

Lug'ot

Исломий Китоблар

Наш опрос

Сайтнинг янги кўринишини қандай баҳолайсиз?
Javob berildi: 91

AllMuslims

Savol javob uz

islom uz

Поиск

Статистика

Главная » 2014 » Июль » 15 » Xitoylik yigit haqida
19:22
Xitoylik yigit haqida

Бундан бир неча йил олдин Хитойдан ўн киши Истанбулга келишди. Уларнинг ҳаммалари яқинда исломни қабул қилиб мусулмон бўлишган ва энди умра сафарини ният қилиб йўлга чиқишганди. Бири икки ой олдин бири эса икки ҳафта олдин исломни қабул қилган йигитлар эди. Дин ҳақида, умра ҳақида билимлари йўқ. Истанбулда ўзларига диний билими бўлган, араб тилини биладиган бир йўлбошчи топиш ниятида эдилар. Бир вақтлар Хитойдаги зуғумлардан қочиб келган бир ўйғур одамни топдилар. Бундан сўнгги воқеани ўша кишидан эшитамиз: “Янги мусулмон бўлган бу хитой йигитлари билан йўлга чиқдик. Яхши бир дўст бўлиб ҳам олдик. Исломга таалуқли ҳар бир эшитган нарсаларини катта бир ҳаяжон билан бажаришар, ўрганишарди. Исломдан билимлари йўқ, ҳатто намозда ўқиладиган сураларни ҳам билишмас ва фақат “Алҳамдулиллаҳ, Аллоҳу акбар” дейишарди холос. Аввал Маккага бордик. Янги туғилган чақалоқ каби эдилар. Хурсандликларидан гоҳ кулишар, гоҳ йиғлашарди. Исмларини ўзгартирдик, Муҳаммад (Чан Чинг), Ҳасан (Чун Фанг) каби ҳар бирини янги исм билан мурожаат қилардик. Аммо бу йигитларнинг ичларида битта Муҳаммад исмлиси жуда фарқли эди. Уни кузата бошладим. Ҳар намоздан кўзларида ёш билан турарди. Бир куни сўради: - Динимизда ароқ ва шу каби нарсаларга қандай қаралади? Бу ҳақда бирон маълумот борми? - Роббимиз ичкиликни ҳаром қилган. Унинг ичилиши ҳам, сотилиши ҳам, тарқатилиши ҳам ҳаром.Истиқомат қилаётган меҳмонхонага келдик. Муҳаммад Хитойга укасига қунғироқ қилиб: - Ароқ заводимизни ёп. Аллоҳнинг амри шундай экан. Би бу амрга бўйсунишимиз керак. Укаси буни тезгина қила олмаслигини, ҳеч бўлсама бир икки кун фурсат беришлигини сўрарди. Чунки акасининг айтганидай қилса бир неча минг доллар зарар қилар ва шерикларини ҳам оғир аҳволга туширар эди. Аммо Муҳаммаднинг қарори қатъий эди: - Аллоҳ амр этди буни. Биз бажаришимиз шарт. Ҳозироқ беркит заводни мен келганимдан сўнг шериклар билан муаммони ўзим ҳал қиламан. Маккадаги зиёратимиз баёнига етди ва мадинага йўл олдик. Мадинада бомдод намози. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламнинг: “Бу жаннат боғчасидир” деб атаган намозларини адо қилар эдик. Муҳаммад менинг ёнимда, бошқа йигитлар билан бир сафдамиз. Муҳаммад саждага борди ва узоқ вақт саждадан бош кўтармади. Биз намозни тугатдик ҳам у саждадан бош кўтармасди. Саждада жон бердимикин, деган фикр ҳаёлимдан ўтди. Йўғе, ёшиган йигит дедим. Узоқ вақт уни саждадан бош кўтаришини кутдик, аммо... уни чақирдим, жавоб бермади. Яна чақирдим, жимжитлик. Хавотир бўла бошладик. Қўлимни узатиб, елкасига текказдим ва енгилгина тортмоқчи эдим, у чап тарафига йиқилди. Дарров тез ёрдам чақириб, шифохонага олиб кетдик. Доктор уни вафот этганини айтди. Муҳаммадни шифохона моргида қолдирдик. Биз эса касалхона ташқарисида нима қиларимизни билмай, бир қайҳу ичида турардик. Бу орада касалхонага бир машина келиб тўхтади. Машинанинг маркасидан эгасининг обрўли киши эканлигини билса бўларди. Ҳамма касалхона ходимлари уни ҳурмат билан қарши олдилар. Кейин билсак, бу Мадинанинг олим амирларидан бири экан. Касалхона ходимларидан сўради: - Бугун бу ерда бир Хитойлик вафот этдими? - Ҳа, дедилар.Биз ҳайратланиб: - Биз ўша йигитнинг дўстларимиз. Сиз уни танийсизми?, деб сўраганимизда: - Кеча тунда тушимда Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламни кўрдим ва улар менга буюрдиларки: “Эртага бу ерда бир Хитойлик умматим вафот этади, унинг жанозаси билан шуғуллан (ҳозир бўл)”. Тез фурсатда ҳамма нарса ўзгарди. Муҳаммадни моргдан олиб, гўзал бир шаклда жаноза ўқиб, дафн этдилар. . . ! !

Категория: Ibratli hikoyatlar | Просмотров: 597 | Добавил: Sirlik_inson | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2016 |