Yigit va Qizlarga 100-nasihat o'qing judda kerakli nasihatlar...2-qism - 23 Апреля 2014 - Taqvo. Radyo
Понедельник, 05.12.2016, 03:23Главная | Регистрация | Вход

Hush kelibsiz

BUGUN KUNGA

ИСЛОМИЙ ТЕСТЛАР

FORUM

Namoz vaqti BO'LMA

Forumga kirish

Мини-чат

Izoh Faollari

Ассалому алейкум. Нима учун кинолар курсатмаяпти.


ШУ сылкага боссез скачат кила оласиз

Kalendar

«  Апрель 2014  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930

hatm.quron.uz

Закот ҳисоблагич

uzwebiston.

quran.uz

hadis.islom.uz

www.islom.uz

muslimaat.uz

oilam.uz

www.hilol.com

www.siyrat.uz

info.islom.uz

www.fiqh.uz

e-tarix.uz

e-adabiyot.uz

halol.org

arabic.uz

forum.islom.uz

tib.islom.uz

savollar.islom.uz

media.islom.uz

blog.islam.uz

islam.uz ru

masjid.uz

kamolon.uz

mumina.uz

muslim.uz

ziyo.uz

muxlis.uz

novza.uz

www.buxoriy

xatib.uz

www.islomtv.com

www.houseofquran.c

islom.ziyouz.com

ayol.uz

www.tiu.uz

www.hisnulmuslim.c

Ar.Ruqyah

Коран он-лайн

Info islom

mp3quran

taqvo.ucoz.net

www.ihsanilim.com/

Tavhid com

Qur'onshunoslik

Ислом овози

www.ahlisunnat.com

www.favvora.com

hikmatnuri.com

uzgen.jimdo.com

IslamHouse

Talaba Biz

Lug'ot

Исломий Китоблар

Наш опрос

Сайтнинг янги кўринишини қандай баҳолайсиз?
Javob berildi: 91

AllMuslims

Savol javob uz

islom uz

Поиск

Статистика

Главная » 2014 » Апрель » 23 » Yigit va Qizlarga 100-nasihat o'qing judda kerakli nasihatlar...2-qism
15:25
Yigit va Qizlarga 100-nasihat o'qing judda kerakli nasihatlar...2-qism

8-Насихат. Беш вакт намозни ўз вактида адо этишга риоя килинг. Бу амалларнинг энг улугидир.

9-Насихат. Намозга тахоратни яхши ва комил килинг, чунки поклик иймоннинг ярмидир ва билингки, тахорат намознинг калитидир. Комил иймонлик мўмингина тахоратни яхши килишга риоя килади.

10-Насихат. Намозни масжидда жамоат билан адо этишдан кечикманг. Жамот билан намоз ўкиш вожиб бўлиб, уни узрсиз тарк килиш мумкин эмасдир.

11-Насихат. Жамоат намозининг биринчи такбирига ва биринчи сафда намозни адо этишга харис бўлинг. Калбингизни намозда хозирлаб хокисорлик билан туришга ва ўкилаётган нарсаларнинг маъноларини ўйлаб, фикрингизда хозирлаб туришга тиришинг.

12-Насихат. Намоз ахкомлари ва Расулуллох саллаллоху алайхи ва салламнинг намоз ўкишдаги кўрсатмалари кандай эканлигини ўрганинг. Бунинг учун имом Мухаммаднинг «Намоз шартлари» ва аллома Ибн Бознинг «Намоз сифатлари» каби китоблардан фойдаланинг.

13-Насихат. Бомдод намозига ухлаб колиб уни зойе килманг, намозни вактида адо этишлик учун якинларингиздан ўйготиб кўйишларини илтимос килинг. Бомдод намозини доим бир масжидда адо этишга харакат килинг, токи сиз намозда бўлмай колсангиз масжид жамоати сизни сўрайдиган бўлсин.

14-Насихат. Бомдод намозидан ухлаб колишга сабаб бўладиган узок бедорлик ва кеч ётишдан сакланинг.

15-Насихат. Намоздан сўнг айтиладиган машруъ бўлган зикрларга астойдил бўлинг, зикрларни тугатишдан илгари масжиддан чикиб кетишга шошилманг.

16-Насихат. Бомдоднинг фарзидан илгари икки ракаат, пешиннинг фарзидан олдин тўрт ракат, ундан сўнг икки ракат, шомнинг фарзидан сўнг икки ракат, хуфтоннинг фарзидан сўнг икки ракат, жами ўн икки ракат суннат (равотиб)ни уйда адо этишга астойдил бўлинг.

17-Насихат. Намоз ўкиётган кишининг олдидан кесиб ўтманг. Бу ишга этиборсиз бўлманг балки сизга йўл очилгунча кутиб туринг.

18-Насихат. Витр намозини колдирмай ўкишга риоя килинг, чунки Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам сафарда хам мукимликда хам витрни тарк килмаганлар.

19-Насихат. Билинг жума намози хар бир балогатга етган, муким, озод эркак кишига фарздир.Жума намозига хозир бўлиш, унга эртарок бориш, ювиниб хушбўйланиш, мисвак килиш, хутбага кулок солиб унда айтилаётган сўзларга диккат килишга харис бўлинг. Бехуда харакатлар, хутбага ахамият бермай гофил ўтириш ва одамларнинг елкаларидан хатлаб ўтишдан сакланинг.

20-Насихат. Хар доим, хусусан жума кунида Расулуллох саллаллоху алайхи ва салламга кўп дуруд ва салом айтинг, бунга Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам буюрганлар.

21-Насихат. Жумъа кунида дуо кабул бўладиган бир вакт бор, сиз намоз ўкиш, дуо килиш ва хожатларингизни сўраш билан бу вактни ганимат билинг.

22-Насихат. Агар сиз дунёдор, закот ахлидан бўлсангиз, закотни беришга шошилинг, чунки закот сизга поклик, молингизга ўсиш ва нафсингизни поклашдир.

23-Насихат. Нафл садакаларни кўпрок беринг. Киёмат кунида киши ўз садакотининг соясида бўлади.

24-Насихат. Бахиллик ва хасисликдан ўзингизни халос этинг, инъом килиш ва яхши ишларга сарфлашга ва одатланинг.

25-Насихат. Берилаётган садака оз бўлсада унга этиборсиз бўлманг. Оиша онамиз разияллоху анхо бир узум донасини садака килиб сўнг дедилар: «Бу узум донасида канчадан-канча зарралар бор холбуки Аллох: «Ким бир зарра мисколича яхшилик килса уни (киёмат кунида) кўради»— деди». (Залзала: 7)

26-Насихат. Берилаётган садакаларда риёкорликдан эхтиёт бўлинг. Билингки, яширинча берилган садака парврдигорнинг газабини сўндиради, шу боис садакаларингизни махфий килинг токи ўнг кўлингиз берганини чап кўлингиз билмасин.

27-Насихат. Рамазон ойи хидоят ва магфират ойидир бу улуг ойга яхши тайёрланинг.

28-Насихат. Салафлар (сахобалар, тобиинлар, улуг имомлар) рамазонга еткизмокни сўраб олти ой Аллохга дуо килишар ва рамазондан кейин олти ой рўзаларини кабул килмогини дуо килиб сўрашар эдилар. Сиз хам ўзингизни уларга киёслаб кўрингчи.

29-Насихат. Рамазон ойи рўза тутиш ва кечалари коим бўлиш ойидир. Аллохга тоат-ибодат килиб гунохларни тарк килишда рамазоннинг кунлари ва кечаларини ганимат билинг.

30-Насихат. Рўзангизни хакорат, лаънатлаш ва бехаё сўзлар ва ишлар билан зойе килманг. Агар бир киши сиз билан жанжаллашса ёки хакорат килса мен рўзадорман денг.

31-Насихат. Рамазон ойини - гунохлардан тийилиш, тоат-ибодат килиб Аллохга кайтиш ва ўзингизни хисоб-китоб килиш ойи деб билинг. Ибодатларга астойдил бўлинг ва вактларни ганимат билинг, хатто рамазондан кейин хам бу амаллар сизни доимий одатингиз бўлишига тиришинг.

32-Насихат. Масжидларда имом оркасида жамоат билан таровех намозини ўкишга риоя килинг. Имом намозни тугатмагунча намоздан чикиб кетманг токи сизга кечанинг хаммасида коим турганлик савоби ёзилса.

33-Насихат. Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам рамазон ойининг охирги ўн кунида эътикоф ўтирардилар, бу кўпчилик тарк килган суннатдир уни сиз тирилтиринг Аллох калбингизни тирилтирсин ва кадрингизни баланд килсин.

34-Насихат. Кадр кечаси рамазоннинг охирги ўн кунидадир. Бу кечадаги ибодат бошка унда кадр кечаси бўлмаган минг ойлик яъни саксон уч йиллик ибодатдан яхширокдир. Сиз бу муборак кечада нима билан машгул бўлмокчисиз?.

35-Насихат. Куръонни кўп тиловат килинг, хусусан рамазон ойида. Куръон мўминлар учун шифо, хидоят, мавъиза ва рахматдир.

36-Насихат. Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам одамларнинг сахийроги эдилар, рамазон ойида янада сахийрок бўлардилар. Бу амалда Расулуллох саллаллоху алайхи ва салламни ўзингизга пешво ва йўлбошчи килиб олинг.

37-Насихат. Нафл рўза тутишга одатланинг. Уларнинг баъзилари куйидагилардир: Душанба, пайшанба кунлари, хар (камарий) ойнинг ўн уч, ўн тўрт, ўн бешинчи кунлари, хожилардан бошкаларга арафот куни, бу кун рўза тутиш икки йиллик гунохларга каффорат бўлади, мухаррам ойининг ўнинчи куни, бу кунинг рўзаси бир йиллик гунохга каффорат бўлади, шаввол ойида олти кун рўза тутиш кабилар.

38-Насихат. Рамазон ойида умра килишга харакат килинг, чунки бу ойда килинган умранинг ажри бир хажнинг савобига тенгдир.

39-Насихат. Аллохнинг зикри калбларнинг давоси, гамларнинг ёзилиши ва нафснинг рохатидир. Доим Аллохнинг зикрида бўлинг. Аллох, уни зикр килган банда билан биргадир. Аллохнинг зикрисиз кўп гапириш инсонни тошбагир килади.

40-Насихат. Истигфорни (Аллохдан гунохларни кечиришини илтижо килиб сўрашни) кўпрок айтинг Аллох сизга хар бир гамдан кутулиш ва хар бир тангликдан чикишни насиб килади ва сизни ўйламаган ерингиздан ризклантиради.

41-Насихат. Билингки дуо Аллохга энг шарафли нарсадир. Дуо бало келгандан сўнг уни даф килиш сабабидир. Дуо Аллох бандасини саклаши сабабларидандир. Дуони кўп килинг ва Аллох азза ва жаллага кўп илтижо килинг. Билингки банда парвардигорига энг якин бўладиган лахза у саждада тургандадир буни кадрига етинг ва кўп дуо килинг.

42-Насихат. Хаж катта фарз амал, ислом рукнларининг бири ва улуг амалларнинг энг афзалларидандир дир. Хажни адо этишга шошилинг уни кечиктирманг. Ахли илмларнинг сахих сўзларига биноан кодир бўлган одамга зудлик билан адо этишлиги фарздир.

43-Насихат. Хажингиз мабрур бўлишига харис бўлинг. Хажжи мабрурнинг мукофоти факат жаннатдир. Хажжи мабрур у Расулуллох саллаллоху алайхи ва салламнинг кўрсатмаларига мувофик бўлган, бехаё гап-сўз ва ишлар хамда жанжал ва гунох ишлар бўлмаган хаждир.

44-Насихат. Хаж ўзидан олдинги гунох ва хатоларни вайрон килиб йўкотади. Кимки хажда Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам кўрсатган йўллари асосида у зотга эргашиб хаж килиб кайтса, онадан тугилган кунидаги каби гунохлардан пок бўлиб кайтади. Хажингиздан гунох, маъсият ва хатолардан тоза, холий, пок бўлиб кайтишга астойдил урининг.

Категория: Din va shariat | Просмотров: 775 | Добавил: ☾☆DjIslamiyya | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 1
1 Taqvo   (06.05.2014 11:27)
gullar

Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2016 |