Yigit va Qizlarga 100-nasihat o'qing judda kerakli nasihatlar...3 -qism - 23 Апреля 2014 - Taqvo. Radyo
Пятница, 09.12.2016, 04:55Главная | Регистрация | Вход

Hush kelibsiz

BUGUN KUNGA

ИСЛОМИЙ ТЕСТЛАР

FORUM

Namoz vaqti BO'LMA

Forumga kirish

Мини-чат

Izoh Faollari

Ассалому алейкум. Нима учун кинолар курсатмаяпти.


ШУ сылкага боссез скачат кила оласиз

Kalendar

«  Апрель 2014  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930

hatm.quron.uz

Закот ҳисоблагич

uzwebiston.

quran.uz

hadis.islom.uz

www.islom.uz

muslimaat.uz

oilam.uz

www.hilol.com

www.siyrat.uz

info.islom.uz

www.fiqh.uz

e-tarix.uz

e-adabiyot.uz

halol.org

arabic.uz

forum.islom.uz

tib.islom.uz

savollar.islom.uz

media.islom.uz

blog.islam.uz

islam.uz ru

masjid.uz

kamolon.uz

mumina.uz

muslim.uz

ziyo.uz

muxlis.uz

novza.uz

www.buxoriy

xatib.uz

www.islomtv.com

www.houseofquran.c

islom.ziyouz.com

ayol.uz

www.tiu.uz

www.hisnulmuslim.c

Ar.Ruqyah

Коран он-лайн

Info islom

mp3quran

taqvo.ucoz.net

www.ihsanilim.com/

Tavhid com

Qur'onshunoslik

Ислом овози

www.ahlisunnat.com

www.favvora.com

hikmatnuri.com

uzgen.jimdo.com

IslamHouse

Talaba Biz

Lug'ot

Исломий Китоблар

Наш опрос

Сайтнинг янги кўринишини қандай баҳолайсиз?
Javob berildi: 91

AllMuslims

Savol javob uz

islom uz

Поиск

Статистика

Главная » 2014 » Апрель » 23 » Yigit va Qizlarga 100-nasihat o'qing judda kerakli nasihatlar...3 -qism
15:32
Yigit va Qizlarga 100-nasihat o'qing judda kerakli nasihatlar...3 -qism

45-Насихат. Хаж билан умрани доим кетма-кет килинг. Хаж ва умра бозгон темирнинг зангини кеткизганидек факирлик ва гунохларни кеткизади

46-Насихат. Зулхижжа ойининг аввалги ўн кунида тоатлар ва солих амалларни кўпрок килинг, бу ўн кундаги солих амаллар Аллох таолога ундан бошкадагиларидан севиклирокдир.

47-Насихат. Илм талаб килиш фарздир ўзингизни нодонлик ва нафс хохишига ўлжа килиб ташлаб кўйманг.

48-Насихат. Билингки шаръий илмлар бутун умрингиз давомида билган нарсалардан кўра буюкрокдир. Билишингиз лозим бўлган илмни ўрганишга гайрат килинг ва энг заруррогидан бошланг. Вактингизни бефойда нарсаларга сарфламанг.

49-Насихат. Уламолар жамоасига ёндашинг, уларнинг сухбатларига харис бўлинг. Ўзингиз мустакил илм талаб килишдан сакланинг. Кимнинг устози факат китоб бўлса унинг хатолари кўп бўлади.

50-Насихат. Яхшиликка буюриш, ёмонликдан кайтариш ва хар бир мусулмонга холис бўлишни ўзингизга вазифа килиб олинг, зеро яхшиликка чакирувчи уни килгувчи кабидир.

51-Насихат. Сизнинг холис насихатингизга одамларнинг хаклироги хонадонингиздагилар эканини билинг. Уларга насихат килишда ва йўл кўрсатиб илм ўргатишда гайрат килинг сўнгра улардан кейин сизга якин бўлган кишиларга таълим беришга харакат килинг.

52-Насихат. Яхшиликка буюриб ёмонликдан кайтаришда дўстона муносабатда бўлинг, токи одамлар сиздан кабул килсинлар, сиздан кочиб тарклмасинлар.

53-Насихат. Яхшиликка буюриб ўзи килмайдиган, ёмонликдан кайтариб ўзи шу ёмонликни киладиган кишилардан бўлманг.

54-Насихат. Аллохдан кўркиш ва унинг доимо сизни кўриб, билиб турганлигини хис этиш сизни ичингизу ташингиздаги шиорингиз бўлсин.



(55-Насихат. كن متوكلاً على الله في كل أمورك :

ولا يمنع ذلك من الأخذ بالأسباب .

55-Насихат. Хар бир ишингизда Аллохга таваккул килинг, бу сизни сабабларни килишингизга хилоф эмас.

56-Насихат. Аллох сизга таксим килиб кўйган нарсага рози бўлинг. Дунё ишларида ўзингиздан паст бўлган кишиларга бокинг ва билингки бойлик каноатдадир.

57-Насихат. Роббингиздангина умид килинг гунохингиздан кўркинг.

58-Насихат. Аллох азза ва жалланинг мухаббатини олиб келадиган сабабларни махкам ушланг, бунинг энг зўри Расулуллох саллаллоху алайхи ва салламнинг суннатларини махкам тутиш ва нафл ибодатларни адо этишдир.

59-Насихат. Аллох йўлида жиход килиш ислом ўркачининг чўккисидир. Билингки: «Ким газот килмаса ва ўзига газот килиш хаккида гапирмаса у ўлса мунофикликнинг бир тармогида ўлади.

60-Насихат. Хар бир жойдаги мусулмон ака-укаларингизнинг хабарларини ишончли манбалардан билиш пайида бўлинг. Кўлингиздан келганича уларни кўллашга урининг ва гоибона улар хаккига дуо килишни унутманг.

(60-Насихат. تتبع أخبار إخوانك المسلمين في كل مكان :

من المصادر الموثوقة ، وحاول دعمهم بما تستطيع ، ولا تنس الدعاء لهم بظهر الغيب .

61-Насихат. Ота-онангизга ок бўлишдан (уларни норози килишдан) сакланинг. Ота-она сизнинг яхши муносабатингизга одамларнинг энг хаклисидир.

62-Насихат. Ота-онангизнинг бирлари сиздан газабланиб колсалар уни рози килмагунча хотиржам бўлманг.

63-Насихат. Сиз ва сизнинг мол-дунёнгиз отангизникидир, молингизни ва яхшилигингизни ота-онангиздан кизганманг.

64-Насихат. Яхшилик килишда, хурмат килишда ва силайи рахм килишда онангизни биринчи ўринга кўйинг ва уни газаблантириб кўйишдан каттик эхтиёт бўлинг. Жаннат онангизнинг икки кадами остидадир.

65-Насихат. Кариндошларингиз сиздан алокаларини узсалар хам сиз улар билан богланинг. Якинларингизга эзгулик ва эхсонни доимо килиб туринг.

66-Насихат. Агар оилавий келишмовчиликлар бўлса уни ислох килишга харакат килинг, чунки орани ислох килиш хасанотларнинг энг улугларидан.

67-Насихат. Кўшниларингизга яхшилик килинг улардан бирон кишига озор берманг.

68-Насихат. Ахлингиз, кўшниларингиз ва ёр-биродарларингиз билан гўзал хулкли бўлинг, зеро киёмат куни амал тарозусида гўзал хулкдан кўра огиррок нарса бўлмайди.

69-Насихат. Мехмонни иззат-икром килиш имондандир. Бу одамгарчилик ва пасткашликнинг зидди бўлган саховат ва хотамтойлик далилидир.

70-Насихат. Мусулмонлардан бирон кишини истехзо ва масхара килманг, у сиздан кўра яхширок бўлиши мумкин.

71) Яхшилар билан дўстлашинг. Ёмонлар билан бирга бўлишдан хазар килинг, чунки инсон табиати бирга аралашиб турганларнинг хислатини ўзига олиб олади.

72) Мусулмонлардан таниган ва танимаган кишиларга салом беришга шошилинг. Бу одамлар ўртасида мухаббат ва дўстлашувга сабаб бўлади.

73) Яхуд ва насороларга салом беришга шошилманг токи улар саломни бошламагунларича. Агар салом берсалар «ва алайкум» деб жавоб беринг, чунки улар саломга лоик инсонлар эмас.

74) Мусулмонлар йўлларидан озор берувчи нарсаларни четлатинг. Бу жаннатга кириш сабабларидандир.

75) Адашганга йўл кўрсатинг, мухтожга кўмаклашинг, мазлумга ёрдам беринг ва ёмонлик килувчини ёмонлигидан кайтаринг. Кўча хакларини адо этинг.

76) Бегона аёлларнинг ўзлари ва суратларига карашдан кўзингизни сакланг, бу кўчаларда, экранларда бўлсин, ёки жарида ва ойномаларда бўлсин. Салафлардан бири соглик кўйга карашдан бўлса хам кўзингларни сакланглар деган эканлар.

77) Жинсий аъзойингизни аёлингиздан бошка хаммадан сакланг. Зинодан эхтиёт бўлинг, зино имонни кетказувчи ва дўзахга туширувчидир.

78) Онанизм (капакилик)дан сакланинг. Бу жирканч ифлос одатдир, у инсоннинг шахвати, хирси ва заифлигини зиёда килади.

79) Шахватни тийиш учун пайгамбар саллаллоху алайхи ва салламнинг муолажаларини кўлланг, у уйланишдир. Агар уйланишга кодир бўлмасангиз, рўза тутинг у шахватни кесади.

80) Сизга махрам бўлмаган аёллар билан холий колиш ва аралашишдан сакланинг.Чунки холий колиш ва аралашиш зинонинг катта сабабларидандир.

81) Эркак-аёл аралаш жойларда бўлмасликка харис бўлинг, мас: бозор ва шу каби жойларда. Иложингиз бўлмаса, факат хожатингизни бажариш микдорича бўлсин.

82) Телефонда ёки ундан бошка ўринларда бўлсин, шилкимлик килишдан сакланинг. Чунки, у хасрат-надоматнинг бошидир.

83) Сизга кўл бериб сўрашишлик халол бўлмаган аёллар билан сўрашмокдан хазар килинг. Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам ўзига халол бўлмаган аёл киши билан хеч качон кўл бериб сўрашмаганлар.

84) Кийинишингиз, сўзлашингиз ва хамма ишларингизда мутавозе бўлинг. Тавозелик пайгамбарлар ва солихларнинг шиорларидир.

85) Кийимингиз тўпикдан пастга тушиб туришидан сакланинг. Бу кибрга далил ва манманлик аломатидир. Кирбдан холи бўлган такдирда хам унинг жазоси жаханнамдир. Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «Изор (белдан пастга кийиладиган барча кийим)нинг тўпикдан пасти ўтдадир». (Бухорий ривоят килдилар)

86) Кийимда, сўзда ва сочни кискартиришда кофирларга ўхшашдан сакланинг. Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам «Ким бир кавмга ўзини ўхшатса, у ўша кавмдандир» деганлар. (Ахмад ва Абу Довуд ривоятлари. Албоний сахих дедилар).

87) Аёлларга ўхшашдан эхтиёт бўлинг. Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам ўзини аёлларга ўхшатган эркакларни лаънатладилар.

88) Ипак кийим кийманг, олтин такинчок, занжир ва билагузук такманг. Булар аёлларнинг зийнатларидир.

89) Сигаретдан сакланинг, у зиёнкорликнинг бошидир.

90) Маст килувчи ичимликлар, наркотик моддаларни истеъмол килиб ўзингизни халок килманг, булар жаханнамга йўлдир, булардан сакланинг.

91)Тилингизни ёлгон, гийбат, чакимчилик, бўхтон, хакорат ва лаънатдан сакланг. Буларнинг ўрнига зикр, тасбих, тахлил, такбир, хамд ва санолар айтинг.

92) Бошкаларнинг айбини кидириш билан ўзингизни оввора килманг. Ўзингизни айбингизни тўгрилашга интилинг.

93) Музика ва кўшик тинглашдан хазар килинг. Шуни яхши билингки ким кўшик ва мусика эшитишга муккасидан кетса, унинг калбидан куръон нури кўтарилади.

94) Зулмдан сакланинг. Зулм киёмат кунида кўп зулматлардир.

95) Хазиллашиб бўлса хам ёлгон гапирманг. Факат хак устидагина тортишинг.

96) Халим бўлинг Аллохдан бошкаси учун асло газабланманг. Газабланиш шайтондандир.

97) Мухаббатингизни, ёмон кўришингизни, беришингиз ва кайтаришингизни, сўзлашингиз, ва сукутингизни факат Аллох учун ва Аллох йўлида килинг. Чунки, хар бир килган ва тарк килган нарсага ажрланасиз.

98) Жонли нарсалар суратидан уйингизни пок тутинг. Фаришталар ит ва сурат бор уйга кирмайдилар.

99) Жинсий филмлар, бузуклик ва разилликларни намойиш этадиган ва этмайдиган телеканалларни кўрманг ва интернетдаги бузукликни ёювчи сайтларга киришдан сакланинг.

100) Бало, кийинчилик ва мусибат вактида сабрли бўлинг, кенгчилик, фаровонлик вактида шукр килинг, казо-кадарга рози бўлинг бахтли кишилардан бўласиз.

101) Аллохдан бошкага касам ичманг. Аллохдан бошка билан касам ичиш ширкдир.

102) Мусулмонга озор берманг.

103) Каллоблик килманг, алдаманг, хиёнат килманг, амонатга хиёнат килманг, ваъдага хилоф килманг, мухокамада жабр (адолатсизлик) килманг.

104) Сиз ўзингизни ислом худудларининг душман келиши мумкин бўлган томонларидан бирида турибман деб билинг ва сиз тарафдан исломга тажовуз бўлишидан Аллохдан кўркинг (яъни, нолойик сўз ёки ишни килиб муслмонлар ва исломга зарар етказиб кўйишдан Аллохдан кўркинг).

105) Гамингиз, исломни ёйиш ва мусулмонларнинг улугворлигини кайтадан тиклаш бўлсин.

106) Еб-ичишда исрофга йўл кўйманг. Чунки, у бўшашиш, дангасалик, кўп ухлаш ва шахватларнинг жунбушига сабаб бўлади.

107) Кунингизни Аллохга содик тавба килиш ва ўзингизни хисоб китоб килиш билан якунланг. Бугунингиз кечангиздан, эртангиз эса бугунингиздан яхширок бўлсин.

Аллохдан ўзимга ва сизга хидоят, тавфик ва тўгрилик сўрайман.

Сўзимизнинг охирида Оламларнинг парвардигори Аллохга хамдлар бўлсин деб дуо киламиз. купрок йигитларга насихат килинган!

Категория: Din va shariat | Просмотров: 627 | Добавил: ☾☆DjIslamiyya | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2016 |