Жума куни саловат айтиш - 14 Мая 2013 - Taqvo. Radyo
Четверг, 08.12.2016, 07:04Главная | Регистрация | Вход

Hush kelibsiz

BUGUN KUNGA

ИСЛОМИЙ ТЕСТЛАР

FORUM

Namoz vaqti BO'LMA

Forumga kirish

Мини-чат

Izoh Faollari

Ассалому алейкум. Нима учун кинолар курсатмаяпти.


ШУ сылкага боссез скачат кила оласиз

Kalendar

«  Май 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031

hatm.quron.uz

Закот ҳисоблагич

uzwebiston.

quran.uz

hadis.islom.uz

www.islom.uz

muslimaat.uz

oilam.uz

www.hilol.com

www.siyrat.uz

info.islom.uz

www.fiqh.uz

e-tarix.uz

e-adabiyot.uz

halol.org

arabic.uz

forum.islom.uz

tib.islom.uz

savollar.islom.uz

media.islom.uz

blog.islam.uz

islam.uz ru

masjid.uz

kamolon.uz

mumina.uz

muslim.uz

ziyo.uz

muxlis.uz

novza.uz

www.buxoriy

xatib.uz

www.islomtv.com

www.houseofquran.c

islom.ziyouz.com

ayol.uz

www.tiu.uz

www.hisnulmuslim.c

Ar.Ruqyah

Коран он-лайн

Info islom

mp3quran

taqvo.ucoz.net

www.ihsanilim.com/

Tavhid com

Qur'onshunoslik

Ислом овози

www.ahlisunnat.com

www.favvora.com

hikmatnuri.com

uzgen.jimdo.com

IslamHouse

Talaba Biz

Lug'ot

Исломий Китоблар

Наш опрос

Сайтнинг янги кўринишини қандай баҳолайсиз?
Javob berildi: 91

AllMuslims

Savol javob uz

islom uz

Поиск

Статистика

Главная » 2013 » Май » 14 » Жума куни саловат айтиш
11:55
Жума куни саловат айтиш

Бисмилаҳир Роҳманир Роҳийм.
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Бугунги саййидул айём барчаларингизга муборак бўлсин. Ушбу муборак кунда, қилинган дуолар, ибодатлар ва амаллар учун савоби кўпайтирилиб берадиган кунда барчангизга чиройли ва гўзал амаллар қилиш Аллоҳ таолонинг Ўзи насиб айласин.


Бугун сизлар билан одамзотнинг афзали, икки олам сарвари бўлган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга жума кунида саловат ва салом айтишнинг фазллари ҳақидаги маълумотлар билан танишиб чиқсак. Ушбу сатрлар билганлар учун эслатма, билмаганлар учун эса маълумот бўлади, деган умиддамиз, иншааллоҳ.

Авс ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, афзал кунларингиздан бири жума кунидир. Унда Одам халқ қилинди. Унда унинг жони қабз қилинди. Унда пуфлаш бордир. Унда қаттиқ қичқириқ бордир. Бас, унда менга саловотни кўп айтинглар. Чунки саловатларингиз менга арз қилинур», дедилар.

Саҳобалар: «Эй Аллоҳнинг Расули, сиз чириб кетган бўлсангиз, қандоқ қилиб бизнинг саловатимиз сизга арз қилинур?» дедилар.
У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ азза ва жалла ерга анбиёларнинг жасадларини ҳаром қилгандир», дедилар».

Абу Довуд ва Насаий ривоят қилишган.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга саловат ва салом айтиб туриш ҳар бир банданинг бурчи. Аллоҳ таоло шунга амр қилган. Аммо жума куни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга саловат айтиш яна ҳам зарур ва алоҳида фазилатга эгалигини ушбу ҳадисдан билиб оламиз.

Жума куни алоҳида ибодат, алоҳида дуо ва алоҳида саловат бўлиши керак. Жума куни ҳафталик байрамгина эмас, у мискинларнинг ҳажи куни, бу куннинг шарафидан қилинган амалларга ажр-савоблар кўпайтириб берилади.

Ана шундоқ бир кунда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп саловат айтмоқ жуда ҳам марғуб иш. Умматларнинг айтган саловатлари Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга арз қилинур. Аллоҳнинг амри ила У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам бу саловатларни эшитадилар, улардан хурсанд бўладилар.

Абдуллоҳ ибн Абу Вафо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Жума куни менга саловатни кўпайтиринглар. Албатта, менга етказинглар ва мен эшитурман», дедилар».

Шофеъий ва Ибн Можа ривоят қилишган.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизларнинг жаннатда менга энг яқин бўладиганларингиз, менга саловатни кўпроқ айтадиганларингиздир. Бас, ёруғ кеча ва нурли кунда менга салдоват айтишни кўпайтиринглар», дедилар.

Шофеъий ва Байҳақий ривоят қилишган. Аллоҳ билувчи.

Ҳадиси шарифдаги «ёруғ кеча»дан мурод жума кечаси, «нурли кун»дан мурод жума кунидир.

Ким суннатга амал қилишни хоҳлайди, унда Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламга саловатни кўпайтирсин!

Ким Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни хурсанд қилишни хоҳлайди, унда Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламга саловатни кўпайтирсин!

Ким жаннатда Набийимиз соллаллоҳу алайҳи васалламга энг яқин бўлишни хоҳлайди, унда Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламга саловатни кўпайтирсин!

Бугунги ибодатларимизни, дуоларимизни ва саловату саломларимизни Аллоҳ азза ва жалла Ўз даргоҳида қабули мақбул айласин. Омин!

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Категория: Hadisi sharif | Просмотров: 744 | Добавил: ☛Solahuddin☚ | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 1
1 Taqvo   (15.05.2013 04:02)
JazakAllhu_Khairan

Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2016 |