Форум
Четверг, 08.12.2016, 06:58Главная | Регистрация | Вход

Hush kelibsiz

BUGUN KUNGA

ИСЛОМИЙ ТЕСТЛАР

FORUM

Namoz vaqti BO'LMA

Forumga kirish

Мини-чат

Izoh Faollari

Ассалому алейкум. Нима учун кинолар курсатмаяпти.


ШУ сылкага боссез скачат кила оласиз

hatm.quron.uz

Закот ҳисоблагич

uzwebiston.

quran.uz

hadis.islom.uz

www.islom.uz

muslimaat.uz

oilam.uz

www.hilol.com

www.siyrat.uz

info.islom.uz

www.fiqh.uz

e-tarix.uz

e-adabiyot.uz

halol.org

arabic.uz

forum.islom.uz

tib.islom.uz

savollar.islom.uz

media.islom.uz

blog.islam.uz

islam.uz ru

masjid.uz

kamolon.uz

mumina.uz

muslim.uz

ziyo.uz

muxlis.uz

novza.uz

www.buxoriy

xatib.uz

www.islomtv.com

www.houseofquran.c

islom.ziyouz.com

ayol.uz

www.tiu.uz

www.hisnulmuslim.c

Ar.Ruqyah

Коран он-лайн

Info islom

mp3quran

taqvo.ucoz.net

www.ihsanilim.com/

Tavhid com

Qur'onshunoslik

Ислом овози

www.ahlisunnat.com

www.favvora.com

hikmatnuri.com

uzgen.jimdo.com

IslamHouse

Talaba Biz

Lug'ot

Исломий Китоблар

Наш опрос

Сайтнинг янги кўринишини қандай баҳолайсиз?
Javob berildi: 91

AllMuslims

Savol javob uz

islom uz

Поиск

Статистика

Форум
[ Новые сообщения · Участники · Правила форума · Поиск · RSS ]
Страница 1 из 11
Форум » O'qing va ...hulosa!!! » O'qing va ...hulosa!!! » СЎРАСАНГИЗ, АЛЛОҲДАН СЎРАНГ!
СЎРАСАНГИЗ, АЛЛОҲДАН СЎРАНГ!
TaqvoДата: Пятница, 17.10.2014, 09:14 | Сообщение # 1
Олтин тож сохиби
Группа: Sayt boshqaruvchisi
Сообщений: 136
Награды: 3
Репутация: 3
Статус: O'chig
Исҳоқ ибн Аббоддан ривоят қилинади: Бир кеча тушимда бир кимсанинг: “кулфатга учраган кимсага ёрдам бер”, деётганини кўриб, уйғониб кетдим ва “қаранглар, қўни-қўшнилардан муҳтож кимса борми?”, дедим.
Улар: “билмаймиз”, дейишди.
Яна уйқуга кетгандим, тушимга кирган кимса яна келиб: “кулфатга учраган кишига ёрдам қилмай ухлайверасанми?!”, деди. Яна уйғониб кетдим, сўнг яна ухладим. У тушимда яна келганди, мен ўрнимдан турдим ва хизматчига “ҳачирни эгарла”, дедим.
Ўзим билан бирга уч юз дирҳам олдим ва ҳачирга миниб, унинг жиловини қўйиб юбордим. У жомеъ масжидга қараб йўл олди. Туялар турар жойининг кўчасидан ўтиб, тоғ йўли бўйлаб қабристон томон юриб борди. Сўнг ўнг тарафга, масжиднинг жаноза ўқиладиган томонига бурилди ва шу ерда тўхтади. Қарасам, бир киши намоз ўқиб турган экан.
У менинг келганимни сезган эди, мен унга яқин бориб, “Эй Аллоҳнинг бандаси, сизни бу вақтда бу жойга чиқишга нима мажбур қилди?”, дедим.
У: “Мен бир камбағал бандаман, юз дирҳам сармоям бор эди, қўлимдан кетди, зиммамда эса икки юз дирҳам қарзим бор”, деди.
Мен уйимдан олволган уч юз дирҳамни чиқариб: “мана бу уч юз дирҳам, буни олинг”, деб бердим ва “мени танийсизми?”, дедим.
У: “Йўқ”, деди.
Мен: “Мен Исҳоқ ибн Аббод бўламан, агар сизга яна бирор мусибат етса, меним олдимга боринг, манзилим фалон жойда”, дедим.
У эса: “Аллоҳ сизни раҳматига олсин! Aгар менга яна бирор мусибат етса, сизни бу вақтда чиқарган Зотга илтижо қиламан, Ундан ёрдам сўрайман, шунда У Зотнинг Ўзи яна сизни бизнинг олдимизга олиб келади”, деб жавоб берди.
Субҳаналлоҳ, Ўзинг хоҳлаган кишига ҳикматни берасан!
“Мўминлар Аллоҳгагина таваккал қилсинлар!” (Тавба: 51)
Қудратуллоҳ Сидиқметов таржимаси.


 
TaqvoДата: Воскресенье, 26.10.2014, 11:55 | Сообщение # 2
Олтин тож сохиби
Группа: Sayt boshqaruvchisi
Сообщений: 136
Награды: 3
Репутация: 3
Статус: O'chig
Фаришта
Ривоят қилишларича, дунёга келишга ҳозирланаётган чақалоқ Тангри таолодан сўради:
– Эй Аллоҳим, мени дунёга келтиришинг ҳақида айтишди. Аммо у ерда қандай яшайман, ҳали жуда кичик ва кучсиз бўлсам?..
– Қўрқма, – деган жавоб бўлди унга, – фаришталаримдан бири ҳамиша олдингда бўлади, у сени яхши кўради, асраб-авайлайди. Унинг кучли муҳаббатини доимо ҳис қилиб турасан ва бу билан бахтли бўласан.
– Лекин инсонлар менга гапиришса, уларни қандай тушунаман, ахир, тилларини билмайман-ку?
– Ёнингдаги фариштанг сенга дунёдаги энг гўзал ва ёқимли сўзларни сабр-тоқат, муҳаббат ила ўргатади.
– Агар сен билан гаплашишни истасам-чи, унда нима қиламан?
– Фариштанг сени қўлларингни очиб, менга дуо қилишга ўргатади.
– Аммо дунёда ёмон инсонлар ҳам бор деб эшитдим, уларнинг ёмонлигидан мени ким қутқаради?
– Фариштанг то ёнингда экан, ҳар доим сени улардан асрашга интилади.
– Ҳаммаси яхши-ку... фақат сени кўра олмаслигимдан маҳзунман...
– Ғам ема, фариштанг сенга мен ҳақимда гапириб беради ва менга етишиш йўлларини ўргатади.
Чақалоқ ёруғ дунёга кетишга чоғланаркан, қалбидаги энг сўнгги саволга ҳам жавоб олишга интилди:
– Аллоҳим, фариштамнинг исми нима?
– Фариштанг исмини билишинг шарт эмас, сен уни «онажон» деб чақирасан...


 
Форум » O'qing va ...hulosa!!! » O'qing va ...hulosa!!! » СЎРАСАНГИЗ, АЛЛОҲДАН СЎРАНГ!
Страница 1 из 11
Поиск:

Copyright MyCorp © 2016 |