Главная » 2013 » Февраль » 26 » Oisha r.a qizi Fotima r.a. bilan bo`lgan shirin suxbat haqida
11:13
Oisha r.a qizi Fotima r.a. bilan bo`lgan shirin suxbat haqida
Ҳазрати Оиша розияллоҳу анҳо билан Фотима розияллоҳу анҳо тез-тез ўтириб гаплашиб, ўзаро кулишиб турар эдилар. Бир куни Фотима розияллоҳу анҳо Оиша розияллоҳу анҳо олдида кулумсираб турган эдилар. Оиша розияллоҳу анҳо: "Нима гап?” дедилар.Фотима розияллоҳу анҳо дилимга бир гап келди дедилар. Оиша розияллоҳу анҳо: "Нима гап?” дедилар. Фотима онамиз: "Сиз Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг қизи бўлсангиз мен Муҳаммад мустафо саллоллоҳу алайҳи васалламнинг қизлариман” дедилар. Бу гапни эшитган Оиша оанамиз бир оз безовта бўлиб, пайғамбаримизни таърифлашга киришдилар. Эй, Фотима! Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи васаллам сабабли бизга имон насиб қилди, у киши сабабли Қуръон бизга насиб бўлди, у киши орқали Аллоҳ таолони танидик, у киши сабабли ислом бизга келди деб, пайғамбаримизга жуда кўп ва чиройли таърифлар бериб, Фотима мени хаёлимга ҳам бир гап келди дедилар. Фотима онамиз: "Нима гап?” дедилар. Оиша розияллоҳу анҳо дедилар: "Эй, Фотима сизнинг рафиқангиз Али Муртазо бўлса, мени рафиқам Муҳаммад мустафо саллоллоҳу алайҳи васалламдирлар”. Бу сўзларни эшитган Фотима онамиз жим бўлиб қолдилар. Оиша онамиз Фотима мени хаёлимга яна бир гап келди дедилар. Фотима онамиз: "Нима гап?” дедилар. Оиша онамиз: "Эй, Фотима қиёмат куни ҳар бир инсон жуфт-жуфти билан юрганида сизни қўлингиз Али Муртазо қўлида, мени қўлим эса, Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи васаллам қўлларида бўлади” дедилар. Даврага бир оз сукунат тушгач яна Оиша онамиз Фотима мени хаёлимга бир гап келди дедилар. Фотима онамиз: "Нима гап?” дедилар. Оиша онамиз: "Эй, Фотима сиз жаннатда жаннатий аёлларнинг сардори сифатида бир тахтда бўласиз. Сизни ёнингизда Али розияллоҳу анҳу бўлади. Мен ҳам бир тахтда бўламан. Лекин мени ёнимда Расулуллоҳ бўладилар” дедилар.