Воскресенье, 24.11.2024, 19:57 | Главная | Регистрация | Вход |
Izoh FaollariАссалому алейкум. Нима учун кинолар курсатмаяпти. ШУ сылкага боссез скачат кила оласиз
|
Форум
IBRAT IZLAGANGA IBRATDIR DUNYO
| |
Taqvo | Дата: Четверг, 13.12.2012, 13:24 | Сообщение # 1 |
Олтин тож сохиби
Группа: Sayt boshqaruvchisi
Сообщений: 136
Статус: O'chig
| Assalamu alaykum wr wb! Hurmatli Forumchilar! Ushbu sahifada o'zimiz yoki yaqinlarimiz hayotida bo'lib o'tgan ibratli voqe'alar hamda kishilar uchun foydali bo'lgan Hikmatli so'zlarni joylab boramiz! Faqat va faqat bo'lib o'tgan voqe'alar joylansin va flood bo'lmasin, iltimos azizlar!
Ibrat izlaganga, ibratdir Dunyo! Illat izlaganga, illatdir Dunyo! Kim neni izlasa topgay begumon! Hikmat izlaganga hikmatdir Dunyo!
|
|
| |
Taqvo | Дата: Четверг, 13.12.2012, 13:26 | Сообщение # 2 |
Олтин тож сохиби
Группа: Sayt boshqaruvchisi
Сообщений: 136
Статус: O'chig
| ЙИҒЛАЙ ОЛМАЁТГАНЛИГИМИЗ УЧУН ЙИҒЛАЙЛИК! «Кулинг, умрингиз узаяди», дейишади кўпинча. Кулгининг шифо эканлигини тарғиб қилувчилар балки ҳақдирлар. Йиғлашга келганда эса...
Ҳеч эътибор берганмисиз, йиғлаган инсон юпангач, унинг юзига тикилганмисиз? Ҳатто, чақалоқлар бўлса ҳам майли. Менимча, йиғлаган инсоннинг юзи кулгидан тўхтаган инсондан кўра нурлироқ бўлади. Гўзалроқ бўлади. Нега?
Йиғлаш қалбни даволайди. Қалбни юмшатади. Инсоннинг йиғлаши унинг ўз ёри томон яқинлашмоғидир. Қалбини, қонини, жонини Унга фидо этмоқдир. Йиғламоқ англамоқдир.
Йиғласак кўзларимизга зарарми? Майли шундай бўлсин.
Кулгидан қалбларимиз қорайгандан кўра, кўр бўлсин кўзларимиз йиғламоқдан.
Йиғламоқ бу тилсиз, қалб билан гапирмоқдир. Йиғлаган қалбга Аллоҳ таолонинг ўзи меҳмон бўлади. Йиғлаб роҳат олишимиз балки шундандир.
Йиғламоқ бу нафс йўлларини кўз ёш билан ювмоқдир.
Бир олимдан, «сизнинг устингиздан кулишларига қандай чидаб турасиз?» деб сўрашганда:
— Бу устимдан йиғлашларидан минг карра яхшироқдир, — деб жавоб берган экан.
Келинг азизлар, атрофимизга, ўзимизга, қалбимизга холис боқайлик. Ана ўшандагина бизни йиғлатадиган ва йиғлашга арзийдиган ҳолатлар орасида қолганимизни янада яхшироқ англаган, ўзимизни йиғидан тўхтата олмаган бўлармидик.
Ҳаққини тўлиқ бажармай ўқиётган намозларимизга йиғлайлик.
Турли дунёвий ҳасрат билан эгилиб туришимизга ва буни намоз деб номлаётганимизга йиғлайлик.
Бизни яратган, гапиртирган, ризқ берган, ўлдирадиган ва сўроқ қиладиган Аллоҳ билан висол онларимиз бўлган саждаларимиздаги ҳолатимиз учун йиғлайлик.
Намозларда бутун гуноҳларимизнинг авф қилиниши фурсатини бой бераётганлигимиз учун йиғлайлик.
Уйқунинг қучоғида ўтказган ғафлат онларимиз учун йиғлайлик.
Ҳар куни гувоҳи бўлаётганимиз, ибратга тўла воқеаларга қалбларимизнинг юмшамаётганлигига йиғлайлик.
|
|
| |
Taqvo | Дата: Четверг, 13.12.2012, 13:27 | Сообщение # 3 |
Олтин тож сохиби
Группа: Sayt boshqaruvchisi
Сообщений: 136
Статус: O'chig
| Бу воқеалардан туяқуш каби бошимизни тиқиб қочаётганимизга, ўзгармайдиган ҳақиқат -ўлим соатини ўзимиздан, қалбимиздан узоқ тутаётганимизга йиғлайлик.
Дунёларни ютиб юборса ҳам тўймайдиган нафсимиз учун ва бу нафсга қул бўлаётганлигимиз учун йиғлайлик.
Дуо қилинг, ижобат қиламан, деган, Раҳмон ва Раҳийм бўлган Аллоҳга дуо қилмаётганимизга йиғлайлик.
Сўраган нарсангизни бераман деб ваъда қилган Аллоҳ қаршисида, гўёки, бу ваъда бажарилмай қолиши мумкиндек, ундан мукаммал иймон, ихлос ва тақво сўрамаётганимиз учун йиғлайлик.
Ҳеч ўлмайдигандек, тупроқ остига кирмайдигандек ва сўроқ қилинмайдигандек ўтказаётган кунларимизга йиғлайлик.
Ҳар қандай ифлосликни қилиб, қалбимизни тоза деб, ўзимизни овутаётганимизга йиғлайлик.
Болаларимизни биздан, бизнинг эса улардан қочадиган паллада, Қиёмат соатида, бу ҳаётда борлиғимизни бағишлаб топган мулкимиз ёрдам бера олмаслигини тушуна олмаётганлигимиз учун йиғлайлик.
Баъзи амалларимизни гуноҳлигини ҳам билмасдан елкамизга ортиб олиб, тавбасиз Аллоҳ таолонинг рўпарасига чиқишимиз хавфи ичида яшаётганимиз учун йиғлайлик.
Тоғдек гуноҳларимиз кўрсатилганда, бу гуноҳларни қачон қилгандим, эй Раббим, деб турадиган Кундан бехабар ҳолда яшаётганимиз учун йиғлайлик.
Қуръон бизга етар деб, суннатга орқа ўгираётганлигимизга йиғлайлик.
Тилимизда ёдлаб олган, лекин маъносини билмайдиган, амал қилинмайдиган Аллоҳнинг сўзлари, токчаларимизда сувенир каби чанг босиб ётган Аллоҳнинг китоби, бизга даъво қилиши мумкинлигини билмаётганлигимиз учун йиғлайлик.
Ҳатто пайғамбарлар Муҳаммад (с.а.в.)нинг уммати бўлишни орзу қиладиган кунда, ул зотнинг уммати бўлишдан ва шафоатларидан бенасиб қолиш хавфидан огоҳ эмаслигимизга йиғлайлик.
Олов ўтни еб тугатганидек, бутун солиҳ амал ва яхшиликларимизни еб тугатадиган ғийбатдан қутула олмаётганимизга йиғлайлик.
Берувчи ва олувчи аниқлигини билган ҳолда, ҳасрат ва надоматларимизга йиғлайлик.
Гулнинг ҳам, тиконнинг ҳам, боғнинг ҳам, боғбоннинг ҳам соҳиби аниқ бўлса-да, буларнинг эгасидек ҳаракатларимизга йиғлайлик.
Бу муҳташам салтанат остида яшаб ҳам. ўзимизни улуғ ҳис қилишимизга йиғлайлик.
Йўқликдан борлиқни пайдо қилган ва абадий ҳаёт ваъда қилган Раббимиз учун бир кунда бир неча дақиқа ибодат қилишдан қочаётганлигимизга йиғлайлик. Қочиб охири қаерга боришимизни ўйлаб йиғлайлик.
Бир оёғимиз билан қабрда бўлсак-да, бойлик ортидан югураётганлигимизга йиғлайлик.
Аллоҳ таолони бор деб, гўёки У йўқдек яшаётганимизга йиғлайлик.
Ақл юритмайсизларми, ўйлаб кўрмайсизларми, деб бизга хитоб қилган Қуръоннинг овозига жавоб берадиган овозимиз чиқмаётганлиги учун йиғлайлик.
Яхши кунда унутиб, ёмон кунда эслайдиганимиз Аллоҳимизга кўрсатаётган бевафолигимизга йиғлайлик.
Яхши-ёмон, динсиз-диндор, мусулмону-бутпараст демасдан барчамизга, ҳар куни неъматларини бераётган Аллоҳ учун қуллигимизни ифодаси бўлган намоз, закот, рўза, силаи-раҳм, зикр, амри-маъруф каби ибодатларга эътиборсиз эканлигимизга йиғлайлик.
Аллоҳ Раҳмондир, барча гуноҳларимизни кечиради, деб шайтоннинг тузоғига тушаётганлигимизга йиғлайлик.
Йиғлайверинг, бу бизга нажотдир. Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.) Аллоҳ учун йиғлаган кўзлар учун дўзахнинг харомлигини айтиб берганлар ҳаммамизга.
Биз шундай бахтли инсонлармизки, йиғлаган расулнинг умматимиз, ёш оқмайдиган кўздан асрагин Аллоҳим, деб нола қилган Муҳаммад (с.а.в.) нинг умматимиз.
Келинг, ҳаммамиз бирга йиғлайлик.
Йиғлашга арзигулик ҳолатимизга кулаётганлигимизга йиғлайлик.
Қуриган киприкларимизга, ёшармаган кўзларимизга йиғлайлик.
Йиғлай олмаётганлигимиз учун йиғлайлик.
Дунё шундоқ ҳам қўрқинчли бўлиб кетяпти. Қалбларимиз қотиб кетяпти. Қалбимизни Аллоҳга бурайлик ва уни юмшатишини ундан сўрайлик. Кўз ёшини Раббимиздан йиғлаб сўраб олайлик.
Йиғлай олмасак ҳам, ҳеч бўлмаса кулишдан тўхтайлик.Интирнетдан олдим мен
|
|
| |
Иймон | Дата: Четверг, 20.12.2012, 15:39 | Сообщение # 4 |
Талаба 5 курс
Группа: Sayt fahri
Сообщений: 25
Статус: O'chig
| МАШААЛЛОХ
|
|
| |
Taqvo | Дата: Среда, 02.01.2013, 14:07 | Сообщение # 5 |
Олтин тож сохиби
Группа: Sayt boshqaruvchisi
Сообщений: 136
Статус: O'chig
| АҚЛИНИ КЎРМАГАН ОДАМ
Ниҳоятда саркаш бир киши улуғ зотлардан бирининг ҳузурига келиб:
– Мен Аллоҳни кўришни истайман! – дебди.
Ул олим зот савол берувчига яна савол билан мурожаат қилибди:
– Сенинг ақлинг борми ўзи?
– Ҳа, бор, – дебди у истеҳзо билан.
– Ақлингни кўрганмисан?
– Йўқ.
– Ўзинг ақлингни кўрмаган, ушламаган бўлсанг ва унинг қанақа шаклда эканини билмасанг, нега унда ақлим бор дейсан!
– ...
– Ана энди ўйла, ақлингни кўрмай, танимай туриб, Аллоҳни қаердан ҳам танийсан! Уни қандай кўрасан?
Савол берувчи киши олимнинг гапидан ўсал бўлиб қолибди.
|
|
| |
Sabir | Дата: Среда, 02.01.2013, 14:32 | Сообщение # 6 |
Одди ўқувчи
Группа: Sayt hodimi
Сообщений: 17
Статус: O'chig
| ТЎҒРИ ЙЎЛ
Пайғамбаримиз бир муборак ҳадисларида айтадилар: “Агар Аллоҳга ҳақиқатан таваккул қилсангиз, У эрта билан оч чиқиб, кечқурун тўқ қайтган қушларни ризқлантиргани каби сизларни ҳам ризқлантиради”.
Шақиқ Балхий ҳазратлари ибодат ва итоатда беназир зот эдилар. Бир куни у зот чўлда қаноти синиб уча олмаётган бир қушни кўриб қолди. Хаёлига, бу қуш учолмаса, ов қилолмаса, қандай қилиб жон сақлаяпти, деган гап келди. Олим бир панароқ жойга ўтиб қушни кузата бошлади. Бир пайт чигиртка тутиб олган бошқа қуш учиб келди-да, ногирон қушнинг оғзига солиб қўйди. Шунда Шақиқ Балхий ҳазратлари бир қаноти синган қушни таъминлаган Аллоҳ мени ҳам таъминлагай, деди-да, шу кундан бошлаб ҳамма ишларини йиғиштириб қўйди. Бу ёғи Аллоҳга таваккал дея кечаю кундуз ибодатга шўнғиди.
Шақиқ Балхий ҳазратларининг бу тадбирини эшитган Иброҳим Адҳам уни ҳузурига чорлади.
– Нега сен тирикчилигингни йиғиштириб қўйдинг?!
– Ахир бир ногирон қушнинг ризқини бериб турган зот мени ҳам таъминлашига шубҳа қилайми? – деди Шақиқ Балхий ҳазратлари ва бўлган воқеани айтиб берди.
Унинг гапини эшитган Иброҳим Адҳам:
– Унда айт-чи, нега сен ўша ногирон қушни таъминлаётган соғлом қуш бўлмайсан? Ахир шарафга ҳаракат қилувчи қуш кўпроқ муносиб-ку. Расулуллоҳ : “Берган қўл олган қўлдан хайрлироқдир”, деганларини эшитмаганмисан? – дедилар.
Иброҳим Адҳамнинг бу сўзларини эшитган Шақиқ Балхий янглиш йўлда юрганини англади.
http://img839.imageshack.us/i/diniimzalarwwwnomre1net.gif/
|
|
| |
ÂţÎřGůL | Дата: Среда, 02.01.2013, 19:45 | Сообщение # 7 |
Кумиш тож сохиби
Группа: Birodar
Сообщений: 97
Статус: O'chig
| 236-Dunyoda zohidlik mislichalik abrorlar-yahshi odamlar ziynatlanolmaydi.
237-Bir banda bir sirni sir tutsa Alloh unga uni kiygizib quyadi,agar yahshilik bulsa yahshilik buladi va agar yomonlik bulsa yomonlik buladi(juda zaif)
------------------------------------------------------------------------------------------
238-Agar dasturhon solinsa uni kutarilmaguncha-eg’ishtirilmaguncha bir kishi turmasin va undan qulini ham kutarmasin garchi tuygan bulsa ham,toki qovm turib ketmaguncha va rad qilmaguncha ,va qanday ham yomon uni taomda hojati bula turib birga utirgan odamidan hijolat qilib qulini tortibolishi.(juda zaif).
239-Toki taom kutarilmaguncha turmoqlikdan qaytardilar.
240-Jinlarga qilingan qurbonliklardan qaytardilar.
241-Albatta nimaniki hohlasang emoqliging isrofdandir.
242-Qalbingizni kam kulishlik va kam tuyishlik bilan tiriltiringlar,va kichkinalashtiradigan va ozg’inlashtiradigan ochlik bilan uni poklanglang.(asli yuq).
243-Insonlarni afzali kam taom eydiganlari va kam kuladiganlari va avratini berkitadigan narsaga rozi bulganlaridir.(asli yuq).
244-Qiyomat kunida Allohni huzurida eng afzal martabadagilaringiz uzoq ochqolganlaringiz va Alloh Subhanahu va Taoloni uzoq fikr qilganlaringizdir,va Qiyomat kunida Aziz va Jalil Allohga eng gazab qilinganinglar har bir uyquchilar va ovqathurlar va kup ichuvchilardir.(asli yuq).
245-Kiyininglar va qorinlaringizni yarimigacha ichinglar,albatta u nubuvvatdan bir qismdir.(asli yuq).
246-Albatta tuq qoringa ovqat eyish peslikni keltiradi.(asli yuq).
247-Nafslaringizni ochlik va chanqoqlik bilan jihod qilinglar,albatta bundagi ajr huddi Alloh ylidagi mujohid ajri kabidir,va Allohga amallarni ichida ochlik va chanqoqlikdan kura suyuklirog’I yuqdir.(botil).
|
|
| |
ÂţÎřGůL | Дата: Среда, 02.01.2013, 19:46 | Сообщение # 8 |
Кумиш тож сохиби
Группа: Birodar
Сообщений: 97
Статус: O'chig
| 248-Amallarning sayyidi ochlikdir,va nafsni horlashlik yung libos kiyishdir.(asli yuq).
249-Fikr ibodatning yarmidir,va kam ovqatlanish u ibodatdir.(botil)
250-Agar ertalab ovqatlansalar kechasi ovqatlanmasdilar va agar kechasi ovqatlansalar ertalab ovqatlanmasdilar(zaif).
251-Kimiki eb tuymaslik-ochkuzlikdan och qolsa uni fikri-aqli uluglashib qalbi fahmlik buladi(asli yuq).
252-Kasallikning asli eb tuymaslikdir va davoning asli parhezdir va har bir jismga uni odatlanganini qaytaringlar(asli yuq)
253-Ruza tutinglar sog bulasizlar(zaif).
254- Safar qilinglar sog bulasizlar va g’azot qilinglar boy bulasizlar(zaif)
255-Safar qilinglar sog bulasizlar va g’animatlanasizlar.(munkar)
256-Alloh taolo har kuni bir yuz yigirma rahmat nozil qiladi undan oltmishtasi tavof qilguvchilarga va qirqtasi uy atrofida ibodat qilguvchilarga va undan yigirmatasi uyga qarab utirguvchilargadir.
257-Isrofdan ehtiyot bul,bas bir kunda ikki martta ovqatlanish isrofdandir(mavzu).
258-Albatta sunnatdandir kishi mehmoni bilan hovli eshigigacha chiqmoqligi.
259-Uzlaringizni kasalga solmanglar,bas kasal bulib qolasizlar va qabrlaringizni qazimanglar,bas ulasizlar(munkar)
260-Nifos ayollarilaga hu’l hurmo beringlar,har doim ham hul hurmo yuqda dedilar,unda qurugidan beringlar dedilar,har bir quruq hurmo yoqimlik –mazali,bas qaysinisi yahshiroqdir dedilar,albatta hurmolaringizni yahshisi “al-barniy” navidir,shifo kirgizib kasallikni chiqaradi,unda ochlikni tuygizishlik va sovuq-qotishni ketkazish bordir.(zaif)
261- Ammangiz bulgan hurmo darahtiga yahshilik qilinglar albatta Alloh taolo Odamni yaratdi sung tupogidan qolganidan hurmo darahtini yaratdi.
262-Odam a.s.dan qolgan turpoqdan hurmo darahtini va anorni va uzumni yaratdim(juda zaif)
|
|
| |
ÂţÎřGůL | Дата: Среда, 02.01.2013, 19:47 | Сообщение # 9 |
Кумиш тож сохиби
Группа: Birodar
Сообщений: 97
Статус: O'chig
| 263-Ammangiz bulgan hurmo darahtini hurmatlanglar albatta uni otaqngiz odamni qolgan turpogidan yaratdim darahtlarni ichida Maryam binti Imron tagida tuqqan darahtchalik Allohga hurmatlik bulgan daraht yuqdir tuqqan hotinlaringizni hul hurmo bilan taomlantiringizlar,agar hul hurmo bulmasa quritilgan hurmo bilan
264-Meni nazdimda nifos ayollarga misli hurmochalik va kassalarga misli asaldek shifo yoqdir.
265-Ey,Abu Hurayra Insonlarga Qur’onni urgat va uni urgan,bas albatta sen agar shu holingda ulsang va seni qabringni maloikalar ziyorat qiladilar huddi Baytul-atiqni ziyorat qilishlari kabi,ba insonlarga meni sunnatimni urgat garchi buni yomon kursalar ham,agar sirotda bir nazarchalik tuhtab qolmaslikni yahshi kursang(hohlasang) jannatga kirasan,bas Allohni dinida uz fikring bilan bir yangilik gapirma.
266-Agar hojatdan bir narsani esdan chiqarmasligini ishtiyoq qilsalar qullariga uni eslashlik uchun qullariga ip qilib olardilar.(botil)
267-Kimiki hojati esidan chiqib qolmaslik uchun uzugini yoki sallasini ugirib olsa yoki barmog’iga ip urab olsa bas albatta Aziz va Jalil Allohga shirk keltiribdi,albatta Alloh ugina hojatlarni eslatguvchidur.
268-Kimiki erdan unda “bismillahir-rohmanir-rohim” bor varroqni bosilishidan e’zozlab kutarsa-olsa Alloh huzurida Siddiqlardan deb yoziladi va ota –onasidan engillashtiriladi garchi ular mushriklardan bulgan bulsalar ham,va kimiki “bismillahir-rohmanir-rohim” deb yozsa va uni Allohni uluglash uchun yahshilab qilsa unga mag’firat qilinadi .
269-Olim aqldan ozmaydi.(esini eb quymaydi).
270-Qur’on uqiguvchi aqldan ozmaydi.
271-kimiki Qur’onni jam qilsa Alloh uni aqli bilan ulgunicha foydalantiradi.
272-Erkak kishining aqli uning soqolini uzunligida va uzugini naqshlarida va qariligida(keksaligida) deb hisoblanglar.
273-“Niso”surasidan keyin (vaqf)hayriya maqsadlarida vasiyat qilib qoldirilgan mulk yuqdir.(zaif) Vaqf haqidagi sahih hadislarga qarshi keladi bu hadis.
274-Jabroil a.s menga 40 qushnini vasiyat qildilar,10ta bu tomondan,10ta bu tomondan,10ta bu tomondan va 10ta bu tomondan.(zaif)
|
|
| |
ÂţÎřGůL | Дата: Среда, 02.01.2013, 19:48 | Сообщение # 10 |
Кумиш тож сохиби
Группа: Birodar
Сообщений: 97
Статус: O'chig
| mondan,10ta bu tomondan va 10ta bu tomondan.(zaif)
275-40 hovli qushni emasmi,va kimiki qushnisi uni yomonliklaridan qurqsa u jannatga kirmaydi.Zuhriyni suzlari bilan aytiladiki:40 hovli edilar bundayiga 40ta va bundayiga 40tadir(zaif)
276-Qushni haqi 40 hovligachadir,shunday,shunday,shundayki ungdan va chapdan va oldindan va orqadan.(juda zaif).
277-Yashovchiga 40 hovli qushnidur(zaif)
278-Ilm hazinalardir,va uni kalitlari savoldir,bas suranglar Alloh sizlarga rahm qilsin,bas albatta turt kishiga unda ajrlanadi:surovchiva muallim,eshituvchi va unga javob beruvchi.
279-Uni qovmi uni zoe qilgan nabiydur ya’ni juda nimjon bulib qolgan.(asli yuq).
280-Alloh Iso a.s ga Ey,Iso Muhammadga iymon keltirgin deb vahiy qildi,va ummatingdan uni topganlarga unga iymon keltirmoqlarini buyurgin,agarda Muhammad bulmaganda Odamni yaratmagan bular edim,va jannat va duzahni ham yaratmagan bulardim,albatta arshni suvni ustida yaratdim va unga “LA ILAHA ILLALLOH MUHAMMADUR ROSULULLOH”deb yozdim,bas u tinchlandi.(asli yuq).
281-Ana u qavmi uni zoe qilgan nabiydir,ya’ni Holid bin Sunan.(sahihmas)
282-Agar sen bulmaganingda falaklarni ham yaratmagan bulardim.(mavzu’).sunga uhshash Jabroil meni oldimga keldilar dedilarki:Ey,Muhammad agar sen bulmaganingda jannatni yaratmagan bulardim,va agar sen bulmaganingda duzahni yaratmagan bulardim.Asokirni rivoyatida:Agar sen bulmaganingda dunyoni yaratmagan bulardim.
283-Otinglar bas albatta nishonga oluvchining iymoni bekordir,va unda safsata va kafforot yuqdir.(botil)
284-Ey Mu”oz men seni ahli kitob qovmiga yuborayapman,agar sen osmondagi Somon yuli haqida suralsang,bas u arshni tagidagi ilonni su’lagidur,degin.
285-Ramazon oyi va Ashuro kunidan boshqa kunlarda ruza tutishda kun kundan fazilatlik emas.(munkar)
286-Odam a.s. bu uyga oyoqlarida minmagan holatda ming marotaba hind eridan keldilar,bunda 300ta haj va 700ta umra bor,va avvalgi hajlarida Odam a.s. Arofotda turganlarida Jabroil a.s. ularga kelib dedilar:Assalomu alayka Ey,Odam a.s.!Alloh sizni ibodatingizni qabul qildi,ammo biz bu uyni yaratilishingizdan 5000 yil oldin tavof qilganmiz.(juda zaif).
287-Uldirilganga uldirgan odam gunoh qoldirmaydi.(asli yuq).
288-Nabiy s.a.v. rivoyat qilinishicha soqollarini yonidan va uzunligidan qisqartirardilar.(mavzu’)
289- Kimiki “voqea” surasini har kechada uqisa unga hecham kambagallik etmaydi.(zaif)
290- Kimiki “voqea” surasini har kechada uqisa unga hecham kambagallik etmaydi va kimiki har kechada “la-uqisimu biyavmil qiyama””qiyomat”surasini uqisa qiymat kunida uni yuzi oydin kechadagi tulin oy suratida Allohga yuliqadi.
291-Kimiki “voqea” surasini uqisa va urgansa gofillardan deb yozilmaydi va unga va ahli baytiga faqirlik etmaydi.
? ? ?292-?
293-Quyoshga tuqqizta farishta har kuni unga qor otishga vakil qilingandir,agarda shunday bulmasa edi nimaga kelsa ham kuedirib yuborardi.
294-Er suv ustida,va suv harsangtosh ustida,va tosh chetlari arsh bilan uchrashadigan kitni ustida,va kit kohil farishtani ustidadir va u farishtani ikkta qadami havodadir.
295-kimiki qul huvallohu ahadni ikki yuz marta uqisa,ikki yuz yillik gunohi kechiriladi.(munkar)
|
|
| |
ÂţÎřGůL | Дата: Среда, 02.01.2013, 19:48 | Сообщение # 11 |
Кумиш тож сохиби
Группа: Birodar
Сообщений: 97
Статус: O'chig
| 297-Albatta alloh musulmonlarni birontasini qoldirmasdan juma kuni kechirib yuboradi(mavzu)
298-Subhanalloh sizlar nimani kutib olmoqdasizlar,va sizlar bilan nimani kutib olinadi 3marta dedilar,bas umar dedilar:ye Rasululloh vahiy nozil buldimi yoki dushman hozir buldimi?dedilar:yuq,va lekin Alloh Ramazonning 1-kechasida bu ahli qiblani har birini kechiradi,va qavmni bir chekkasida bir kishi boshini tebratib dedi:bah,bah.bas unga Rasululloh sallolohu alayhi va sallam dedilar:eshitgan narsangdan seni qalbing siqilaytganga uhshaydimi?dedi:allohga qasam ichamanki yuq ey Rasululloh va lekin munofiqlarni esladim,Rasululloh sallolohu alayhi vasallam dedilar:albatta munofiq kofirdir,va kofir uchun bunda hech narsa yuqdir.(munkar)
299-Ramazon oyidan birinchi kecha bulganda Alloh azza va jalla uz halqiga qaraydi,va agar Alloh azza va jalla uz bandasiga qarasa hech qachon azoblamaydi,va Alloh azza va jalla uchun har bir kechada ming-ming duzahdan qutqarishlik bordir.(mavzu)
300-Kimiki "qul huvallohu ahad"ni ikki yuz marta uqisa,Alloh unga bir ming besh yuzta hasanat yozadi,magaram uni qarzi bulmasa.(mavzu)
301-Kimiki ulim oldi kasalligida (qul huvallohu ahad)ni uqisa qabrida fitnalanmaydi va qabr siquvidan omonda buladi va qiyomat kunida uni maloikalar kaftlari bilan kutaradilar hattoki jannatga sirotdan kesib utvoguncha.(mavzu)
302-Odam suv bilan tuproq orasidaligida Nabiy bulgan edim(mavzu)
303-Nabiy bulgan edim Odam ham,suv ham,tuproq ham yuq edi
304-Yoshligida qari odamni yoshi uchun hurmat qilsa uni qariganda Alloh hurmat qilinadigan qilib quyadi
305-dum bulgin va kalla bulmagin
306-Alloh lanat qilsin muminni avratiga qarovchini va qaralguvchini
307-Alloh yulida bir birodarimga bir luqma taom bermoqligim men uchun ikki dirhamni sadaqa qilmoqlikdan seviklidir va ikki dirhamni unga bermoqligim men uchun seviklidir yigirmani sadaqa qilmoqlikdan va yigirma dirhamni unga bermoqligim menga seviklidir bir qul ozod qilmoqlikdan.
308-Alloh yulida bir musulmon birodarimga bir luqma taom bermoqligim men uchun bir dirhamni sadaqa qilmoqlikdan seviklidir, va bir dirhamni Alloh yulidagi musulmonga bermoqligim men uchun seviklidir unni unga bermoqligim, va unni unga bermoqligim men uchun seviklidir bir qul ozod qilmoqligimdan(zaif).
309-Kimiki tong ottirsaku va uni yng katta tashvishi dunyo bulsa bas Allohdan boshqa biron narsada emasdir va kimiki Allohdan qurqmasa bas Allohdan boshqa biron narsada emasdir va kimiki musulmonlarga umumiy holatda ihtimom qilmasa bas ulardan emasdir.
310-Kimiki tong ottirsaku va uni tashvishi dunyo bulsa bas Allohdan boshqa biron narsada emasdir va kimiki musulmonlarni ishlariga ihtimom qilmasa bas ulardan emasdir va kimiki uz nafsicha itoat qilguvchi majbulanishliksiz hor bulishlikni bersa bas ulardan emasdir(juda zaif)
311-Kimiki tong ottirsaku va uni tashvishi Alloh azza va jalladan boshqasi bulsa bas Allohdan boshqa biron narsada emasdir va kimiki musulmonlarga ihtimom qilmasa bas ulardan emasdir.
|
|
| |
Taqvo | Дата: Четверг, 03.01.2013, 06:35 | Сообщение # 12 |
Олтин тож сохиби
Группа: Sayt boshqaruvchisi
Сообщений: 136
Статус: O'chig
| Машҳур немис файласуфи Кантнинг қўшнисини бир хўрози бўлиб, олимнинг дарсхонасини рўпарасдаги деворда турар эди. Ҳар қачон олим ўз ишига киришганда хўроз қичқириб, унинг ишидан чалғитар, фикрини бўлар эди. Бундан безор бўлган олим ўз хизматчисига хўрозни сотиб олиб, сўйиб, унинг гўштидан овқат тайёрлашни буюрди. Ушбу зиёфатга дўстини ҳам таклиф қилди. Икки дўст тушликни кутиб ўтирганда, олим ҳалиги хўроз ҳақида, у сабабли безовта бўлаётганини, энди эса ўша хўроз гўштидан тайёрланган шўрвани ичиб, ҳузур-ҳаловат топишини тинч ва ҳотиржам иш қилиши, хўрознинг овози шовқин кўтармаслиги, қичқириғи безовта қилмаслиги ҳақида ўйлаб ўтирганда...
Хизматчи таом олиб кирди ва қўшниси хўрозни сотмаганини, бироқ бозордан бошқа хўрозни сотиб олганини айтиб узр сўради. Шу пайт Кант ўзига келди, чунки хўроз ҳали ҳам қичқираётган эди!”
Файласуф ўша хўроз сабабли бахтсиз бўлди, чунки хўроз қичқирар, бу нарса олимнинг ишидан чалғитар эди. Хўрозни йўқ деб тасаввур қилганда эса, бахтли бўлди. Ваҳоланки хўроз ҳали-ҳам қичқираётган эди. Воқеълик ўзгаргани йўқ. Фақат олимнинг ўзи ўзгарди. Уни бахтсиз қилган ҳам ўзи, бахтли қилган ҳам ўзи, хўроз эмас. Демак бахт ўзимизнинг қўлимизда экан, нима учун уни бошқалардан талаб қиламиз? Бахт бизга яқин экан, нима учун уни ўзимиздан узоқлаштирамиз? Балки биз бахтга бошқа йўлдан бораётгандирмиз ва уни бошқа эшиклардан қидираётгандирмиз! Биз хўрознинг овозини ўчириш учун уни йўқотишни ҳоҳлаймиз. Агар уни йўқотадиган бўлсак, унинг ўрнида яна юзта хўроз борлигин кўрамиз. Чунки ер юзи хўрозлар билан тўла. Ер юзидан уларни қириб юбориш имкони бўлмас экан, нима учун ҳаёлимиздан ишимизга ҳалал берадиган хўрозларни чиқариб юбормаймиз? Демак, ҳаётдаги ҳар-бир нарса ҳоҳиш–истакларимизга мослашмаса, ҳоҳиш – истакларимизни ҳаётга мослаштиримиз керак бўлади. Бахт ана шунда.
Тошкент ислом институти талабаси
Нуманжанов Мухиддин
Али Тантовийнинг “сувар ва хавотир” китобидан.
|
|
| |
Taqvo | Дата: Четверг, 03.01.2013, 06:37 | Сообщение # 13 |
Олтин тож сохиби
Группа: Sayt boshqaruvchisi
Сообщений: 136
Статус: O'chig
| Ҳасаддан сақланинг, чунки... Аллоҳга қилинган биринчи гуноҳ – ҳасад. Шайтонни Аллоҳнинг раҳматидан қувиб, ғазабига дучор қилган нарса – ҳасад. Инсоният ўртасида биринчи қотиллика сабаб бўлган нарса – ҳасад. Кофир ва мушрикларнинг бошлиқларини пайғамбарларга эргашишдан тўсган нарса – ҳасад. Инсоннинг қалбига чумоли ўрмалаб кирганидек билдирмай кириб борадиган нарса – ҳасад. Инсоннинг қалбида имон билан бирга жам бўлмайдиган нарса - ҳасад. Энг оғир қалб хасталикларидан бири - ҳасад. Инсоннинг дину-дунёсига зарар етказадиган нарса - ҳасад. Олов ўтинни ёндириб, йўқ қилиб юборганидек, инсоннинг яхши амалларини ҳабата қилувчи нарса –ҳасад. Қўрадаги қўйлар томон қўйиб юборилган оч бўрилардан ҳам ёмонроқ нарса - ҳасад. Аллоҳнинг қадарига қарши боришга сабаб бўладиган нарса - ҳасад. Инсоннинг ҳаловатини йўқотиб, ғамга ботирадиган нарса – ҳасад. Бошқанинг ўзидан устун бўлишини кўра олмаслигига сабаб бўладиган нарса – ҳасад. Инсонларга яхшилик қилишни тўсиб қўйувчи нарса - ҳасад. Инсоннинг қалбини ҳасратга тўлдирадиган нарса – ҳасад. Инсоннинг мартабасини пасайтирадиган нарса – ҳасад. Берилган неъматнинг заволига сабаб бўладиган нарса – ҳасад. Барча ёмонликларнинг манбаси - ҳасад. Қалбларни еб битирадиган нарса - ҳасад. Инсонниннг ўзини ўзига душман қилиб қўядиган нарса - ҳасад.
|
|
| |
ÂţÎřGůL | Дата: Понедельник, 11.02.2013, 12:34 | Сообщение # 14 |
Кумиш тож сохиби
Группа: Birodar
Сообщений: 97
Статус: O'chig
| Rossiya shaharlaridan birida uzoq vaqt yashab Özbekistonga qaytgan muslima qiz haqida hayotiy voqea. Qiz poyezdga ötirib Qozog'iston vokzallaridan birida poyezdning töxtab turishidan foydalanib, ul-bul xarid qilish uchun pastga tushadi. Unga töxtab turish vaqtini notög'ri aytishganligi uchun qiz poyezddan qolib ketadi. U qolgan yölni mashinada bosib ötish maqsadida, Özbekistonga olib borib qöyish sharti b-n bir rus haydovchini yollaydi. Mashina sahro örtasida ketib borarkan, yigitning qad-qomati öta kelishgan, hijob yarashib turgan gözal qizni körib fe'li ayniydi. U qizning bu yerlik emasligini bilib, öz yomon niyatini amalga oshirish uchun mashinani sahro ichiga buradi. Umrida birovni aldamagan bokira qiz shayton yöldan urgan yigitning maqsadiga tushunmaydi. Chöl ichiga 5-10 km kirib ketgan mashina töxtagach qiz yigitning tegachoqlik qila boshlaganidan keyingina vaziyatni tushunadi. Baqiradi, yig'laydi, ammo atrofda uni eshitadigan hech kim yöq. Tobora uni siquvga olayotgan yigitning qölidan bir amallab chiqqan qiz duch kelgan tomonga qochadi. Xirs ötida maxluqqa aylangan yigit uni quvlaydi. Qiz qochib borarkan, Allohdan nomusini saqlashni ötinib, yig'laydi. Tezlikda ustun bölgan yigit qizni tutib oladi. Qiz qattiq qarshilik körsatavergach yigit uni uradi. Zarb ta'sirida qiz xushini yöqotadi. Xushiga kelganida hech nima sodir bölmaganligini, yigitni yonida jonsiz holda yotganligini, uning tanasi ustida örmalab yurgan 2 nafar chayonni körib qiz iltijolari Xudoga yetib borganligini tushunadi va rosa yig'laydi. Qiz sahro ichida bir kun sargardon yurib, bir ovulga borib qoladi. U yerdagilar kömagida elchixona orqali Özbekistonga keladi. Ha, Alloh hech qachon öziga ishongan va e'tiqod qilgan bandalarni nopok insonlar qölida xor qilib qöymaydi
|
|
| |
ÂţÎřGůL | Дата: Понедельник, 11.02.2013, 12:39 | Сообщение # 15 |
Кумиш тож сохиби
Группа: Birodar
Сообщений: 97
Статус: O'chig
| Бир жаннатий киши жаннатда юрган экан, атроф шунчалик гузал, шунчалик хушбуй эканки бунга караб, бу хидлардан хидлаб туймасмиш киши. Шу пайт тепадан бир томчи у одамни кулига томибди. Томчидан чиккан хид Жаннатни тутиб кетибди, шунчалик ажойиб хид эканки, жаннатий киши хали Жаннатда бундай хид хидламаган экан. Шунда бу одам ажабланиб Аллохдан сурабди: Ё Раббим, бу кандай томчи, нега илгари бундай хидни уйламагандим деб. Шунда Аллохи Таоло у кишини кутариб Жаннатни бошка каватига чикарибди. У ер бу киши яшаётган жойидан минг чандон гузалрок, яхширок, хушбуйрок экан. У ерда бир киши утирар эди. Аллох Таоло айтибди: Сени кулингга томган томчи мана шу утирган кишини пешонасидан оккан тер эди. Ё Раббим, мен хам жаннатий булсам, у хам жаннатий булса, у дунёда ман хам намоз укиган булсам, руза тутган булсам, садакалар килган булсам, нега бу инсонни шунчалик баланд мартабага лойик курдинг, фаркимиз нима у киши билан дебди. Шунда Аллохи Таоло дебди: у киши у дунёда сендан бир марта куп Субханаллох деган!!!
|
|
| |
ÂţÎřGůL | Дата: Понедельник, 11.02.2013, 12:46 | Сообщение # 16 |
Кумиш тож сохиби
Группа: Birodar
Сообщений: 97
Статус: O'chig
| Hikoya qilishlaricha, Sulaymon ibn Dovudning oldiga bir qush kelib: "Bir odamning daraxtiga men in qurganman. O‘sha yerda bola ham ochaman, lekin daraxt egasi bolalarimni qiynaydi va ularni o‘ldiradi", deya shikoyat qildi. Shunda Sulaymon ikki jinni chaqirib, ularga aytdi: "Agar yanagi yil ham bu kishi shu ishini takror qiladigan bo‘lsa, uni ikkiga bo‘lib, bir bo‘lagini mag‘ribga va birini mashriqqa uloqtirib yuboringlar!" Yanagi yil keldi, u kishi o‘z odatiga ko‘ra daraxtga chiqib, qushning bolalarini oldi. Shu vaqtda qush Sulaymonga (alayhissalom) shikoyat qilishga otlandi. Lekin u kishi sal oldin bir luqma sadaqa qilgan edi. Shunda qushning shikoyatini eshitgan Sulaymon (alayhissalom) ikki jinni chaqirib: "Nima uchun sizlar u zolim kishining ta’zirini berib qo‘ymadingizlar?" dedi. Shunda jinlar: "Biz unga daraxtga chiqib ketayotganida yopishmoqchi edik, lekin u bir parcha non sadaqa qilib, keyin chiqdi, shunda Alloh osmondan ikki farishtani tushirib, ular bilan bizlarning birimizni mashriqqa, birimizni esa mag‘ribga uloqtirdi va bizning ishimizni Alloh uning sadaqasi barakasi bilan daf qilib yubordi", deyishdi.
|
|
| |
|
| |