Воскресенье, 24.11.2024, 17:49Главная | Регистрация | Вход

Hush kelibsiz

BUGUN KUNGA

ИСЛОМИЙ ТЕСТЛАР

FORUM

Namoz vaqti BO'LMA

Forumga kirish

Мини-чат

Izoh Faollari

Ассалому алейкум. Нима учун кинолар курсатмаяпти.


ШУ сылкага боссез скачат кила оласиз

hatm.quron.uz

Закот ҳисоблагич

uzwebiston.

quran.uz

hadis.islom.uz

www.islom.uz

muslimaat.uz

oilam.uz

www.hilol.com

www.siyrat.uz

info.islom.uz

www.fiqh.uz

e-tarix.uz

e-adabiyot.uz

halol.org

arabic.uz

forum.islom.uz

tib.islom.uz

savollar.islom.uz

media.islom.uz

blog.islam.uz

islam.uz ru

masjid.uz

kamolon.uz

mumina.uz

muslim.uz

ziyo.uz

muxlis.uz

novza.uz

www.buxoriy

xatib.uz

www.islomtv.com

www.houseofquran.c

islom.ziyouz.com

ayol.uz

www.tiu.uz

www.hisnulmuslim.c

Ar.Ruqyah

Коран он-лайн

Info islom

mp3quran

taqvo.ucoz.net

www.ihsanilim.com/

Tavhid com

Qur'onshunoslik

Ислом овози

www.ahlisunnat.com

www.favvora.com

hikmatnuri.com

uzgen.jimdo.com

IslamHouse

Talaba Biz

Lug'ot

Исломий Китоблар

Наш опрос

Alloh Ta'alo huzurida eng katta gunoh nima?
Javob berildi: 194

AllMuslims

Savol javob uz

islom uz

Поиск

Статистика

Форум
[ Новые сообщения · Участники · Правила форума · Поиск · RSS ]
  • Страница 1 из 1
  • 1
Yangi islomiy sh'erlar
Sirlik_insonДата: Суббота, 28.06.2014, 16:13 | Сообщение # 1
Олтин тож сохиби
Группа: Sayt boshqaruvchisi
Сообщений: 109
Награды: 0
Репутация: 0
Статус: O'chig
Беш ёш эдим ўқимоқчи бўлдим намоз,
Сура ёдлаш масаласи қийнарди бироз.
Шундай қилиб ўтди қишу, ўтди баҳор, ёз
Менга эрта экан, дея бўлдим бенамоз.

Кунлар ўтди,қаршиладим ўнта баҳорни,
Эртаю кеч чўмилдик зериктирмай анҳорни.
Жойнамозни четга суриб тутдим дуторни,
Ўйин билан ўтди куним, бўлдим бенамоз.

Келиб қолди йигирма ёш бўлиб меҳмон,
Иймон эмас қалбда севги бўлди султон,
Ёр васлига етай, дея сарсон саргардон,
Ишқ ўтида куйиб-ёниб, бўлдим бенамоз.

Қирқ ёшимни қарши олдим тўкиб савлат,
Елиб- учдим тўплай дея молу давлат.
Масжидга юр деса, дедим йўқдир фурсат,
Бу дунёни дардида бўлдим бенамоз.

Олтмиш баҳор ўтди, олтмишкун мисол,
Кеч англадим, азиз умрим бўлибди увол.
Ибодатга турай десам йўқдир мажол,
Ўз жонимга жабр айлаб бўлдим бенамоз.

Саксонимда дард тўшакга қўйди жойлаб,
Қўл оёғим қимирламас йиллаб, ойлаб,
Ҳайҳот, ўлим фариштаси турар пойлаб,
Кетар бўлдим бу дунёдан бўлиб бенамоз..!


SABR- Iymonning Yarmidir !
IYMON- Jannatning Yo'lidir !
 
Sirlik_insonДата: Суббота, 28.06.2014, 16:14 | Сообщение # 2
Олтин тож сохиби
Группа: Sayt boshqaruvchisi
Сообщений: 109
Награды: 0
Репутация: 0
Статус: O'chig
«Омин» десанг, олам назар солсин дедим,
Хақ бергани Хақ йўлидан борсин дедим.
Шайтончалар бармоқ тишлаб қолсин дедим.
Дуога кафт очганингда болажоним.

Тақлидинг ҳам ўзинг каби беғубор кўп,
Макр билмас кўзинг билан меҳрни ўп.
Қахри қаттиқ қалблар ҳам бир уялсин хўп,
Дуога кафт очганингда болажоним.

Атак-чечак синалганда йўлчанг билан,
Чархи дунни эрит чучук тилчанг билан,
Бўжиларни боғлаб қўй шу қўлчанг билан,
Дуога кафт очганингда болажоним.

Руҳинг тоза , гард теккизмай ўтмоқ душвор,
Бу найрангбоз дунёнинг минг нағмаси бор.
Нахсу нафснинг нафасидан кетсин мадор,
Дуога кафт очганингда болажоним!

Шукр десанг «р» часини тишлаб қолгин,
Илк шукронанг ширасини ушлаб қолгин.
Ношукрлар кўзларини ёшлаб қолгин,
Дуога кафт очганингда болажоним.

Ҳаёт сенга бор болини этсин инъом,
Иқболингни кўрай кўзим қувнаб мудом.
Илм бирла иймонингга тикла эҳром,
Дуога кафт очганингда болажоним.

Ҳали ўх-хўў олдиндадир чин саждалар,
Қалбим шодлар қалбингдаги илк муждалар,
Эртакларда яшайверсин дев, аждарлар,
Дуога кафт очганингда болажоним.

Боламсану сен барибир Хақникисан,
Иймонинг бут бўлса, элу халқникисан.
Ман-ман деган ёву ётни қилма писанд.
Дуога кафт очганингда болажоним.

Айланайин, Аллоҳимнинг ҳимматидан,
Юракчангга солган хайру-ҳикматидан,
Жумла жаҳон қувват олсин қудратидан,
Дуога кафт очиб турсанг болажоним!


SABR- Iymonning Yarmidir !
IYMON- Jannatning Yo'lidir !
 
Sirlik_insonДата: Суббота, 28.06.2014, 16:24 | Сообщение # 3
Олтин тож сохиби
Группа: Sayt boshqaruvchisi
Сообщений: 109
Награды: 0
Репутация: 0
Статус: O'chig
БУГУН БИЗНИНГ БАЙРАМ

Кўчаларда ёш-у қари,
Чехраларда кулгулари,
Ушалгандек орзулари
Бугун мўмин хуррам эрур,
Бугун бизнинг байрам эрур,

Келиб, асрий омонликлар,
Унутилгай ёмонликлар,
Тарқатнлгай қурбонликлар
Қалб кўнгилга ҳамдам эрур,
Бугун бизнинг байрам эрур,

Сахо қопи ёпилмайди,
Кизб эшиги ўпилмайдп.
Сўккан одам топилмайди,
Айём дардга малхам эрур,
Бугун бизнинг байрам эрур.

Бугун кўпга ёрдир намоз,
Намозларда янграр: сафроз.
Гўзал онлар мунчалар оз,
Соф кўнгилга алам эрур,
Бугун бизнинг байрам эрур,

Эй, хабари йўқ бу диндан,
Бу холига кулма дилдан.
Не килсанг килавер эртан
Бугун бизнинг байрам эрур,
Бугун бизнинг айём эрур!

Хайит байрамилар муборак булсин азизлар!


SABR- Iymonning Yarmidir !
IYMON- Jannatning Yo'lidir !
 
Sirlik_insonДата: Суббота, 28.06.2014, 16:25 | Сообщение # 4
Олтин тож сохиби
Группа: Sayt boshqaruvchisi
Сообщений: 109
Награды: 0
Репутация: 0
Статус: O'chig
Аллох сенга киз берса.

Шукр килгин укажон
Аллох сенга киз берса.
Хафа булма сингилжон
Аллох сенга киз берса.
Аёлингни ранжитма,
Кайнонагга бакирма,
Суюнчини аяма
Аллох сенга киз берса.
Мехрибонрог угилдан
Дадаэмас дер дадажон.
Чой ичарсан кулидан,
Аллох сенга киз берса.
Килгин яхши тарбия
Ургат намоз ибодат.
Сажда кил, килгин токат,
Аллох сенга киз берса.
Усса булиб солиха,
Мисли Оиша, Фотима,
Топшир солих кулига,
Аллох сенга киз берса.
Дерлар: оша охир кун
Йетмай колса савобинг,
Бераркан ажрин кизинг
Аллох сенга киз берса.
Бермаса не килардинг,
Тирнокка зор утардинг.
Куп исёнкор булмагин
Аллох сенга киз берса.


SABR- Iymonning Yarmidir !
IYMON- Jannatning Yo'lidir !
 
Sirlik_insonДата: Суббота, 28.06.2014, 16:27 | Сообщение # 5
Олтин тож сохиби
Группа: Sayt boshqaruvchisi
Сообщений: 109
Награды: 0
Репутация: 0
Статус: O'chig
Ё Аллоҳ Ё Аллоҳ, ҳақ йўлга бошлагин мени,
Ё Аллоҳ, иймоним чархлагин мени.
Ё Аллоҳ, юзимни қиблага буриб,
Кун беш бор намозга бошлагин мени.
Ё Аллоҳ, онамга марҳамат айла,
Ё Аллоҳ, отамга марҳамат айла.
Ё Аллоҳ, уларнинг дуосин олиб,
Жаннатинг юзини муяссар айла.
Ё Аллоҳ, қабрда азобдан асра,
Ё Аллоҳ, оташин дўзахдан асра.
Ё Аллоҳ, куфрга берилиб яна,
Сиротингда оёқ тойишдан асра.
Ё Аллоҳ, йўлимни сен равон қилгин,
Ё Аллоҳ, иймонни қалқоним қилгин.
Ё Аллоҳ, омонатим топширган кунда,
Шайтоннинг шарридан ҳимоя қилгин.


SABR- Iymonning Yarmidir !
IYMON- Jannatning Yo'lidir !
 
Sirlik_insonДата: Суббота, 28.06.2014, 17:01 | Сообщение # 6
Олтин тож сохиби
Группа: Sayt boshqaruvchisi
Сообщений: 109
Награды: 0
Репутация: 0
Статус: O'chig
Р ЎЗ А

Тўкин дастурхондан нафсимни тийдим,
Иродам кучига айтдим бир калом.
Бу менинг биринчи Қалабам, билдим,
Зафарим ёр бўлсин буткул, вассалом.

Бир парча нон билан тўяди қорин,
Буниси бизга кам, излаймиз яна.
Иштаҳа тошади – тилаймиз норин,
Қасрлар қурамиз, атаб бошпана.

Асабим зап таранг, чидашим қийин,
Мушугимни биров “пишт” депти билсанг.
“Ээ, ким ўша исқирт, айтгин, не ўйин”,
Ғалабам - ғазабдан тўхтая билсам.

Қоруннинг бойлигин тарих билади,
Бугун рўзҚорга-ку керак қўш мошин.
Аммо, рўза учун саҳар туради,
Рўзадор билади меъёрнинг тошин.

Ҳар миллат руҳига мосдир қадрият,
Ранггин камалакнинг ҳар ким биттаси.
Рўза тут, фикр қил, ирода ишлат,
Балки, рўзадорлар - эллар каттаси.

Афсуну афсона бари битта сўз,
Бир шарт бор меъёрий аталмоқ керак.
Фақат иродага таянган ҳавас
Қадрини топади ўрнида мутлақ.

Саҳар туриб, тунда тўйиб есанг-да,
Рўза, деб ирода кучин айтади.
Умрбод рўзадор бўлиб ўтсанг-да,
Инсоннинг ҳаёти бир кам ўтади.

--------------------------------------------
---------------------------------------------
Бу маълум, ҳамма ҳам бир кам кетади.


SABR- Iymonning Yarmidir !
IYMON- Jannatning Yo'lidir !
 
Sirlik_insonДата: Суббота, 28.06.2014, 17:05 | Сообщение # 7
Олтин тож сохиби
Группа: Sayt boshqaruvchisi
Сообщений: 109
Награды: 0
Репутация: 0
Статус: O'chig
-S I N G I L J O N
Ko'rarga ko'z quvonsin komil bo'lsin iymonlar,

Sof qo'shig'in tinglasin asl doril makonlar.

Tubsiz jarlig oldida tebranib turibmizku,

Hamzalarni dunyoga keltiring singiljonlar.

Saodat shamolini yeldiring singiljonlar.



Harkimga ma’lum mashxul oyatu, dalil, hadis,

Lek ko'ngillar negadur ma’siyatlarga haris.

Og'zi yumuq ummatga taqdim eting mudarris,

Mus’ablarni dunyoga keltiring singiljonlar.

Saodat shamolini yeldiring singiljonlar.



Sifatdan darg bering shart emas milyo'nta son

Daraxtdan uzulgan barg atalar baribir xazon

qora yuzli bo'lsa ham aytolsin qo'rqmay azon

Bilollarni dunyoga keltiring singiljonlar

Saodat shamolini yeldiring singiljonlar.



Islom ummati unga tilasin shon sharaflar

Olloh ulug' deganda titrasin to'rt taraflar

Qonidan mahzum bo'lib dod ko'tarsin musxaflar

Usmonlarni dunyoga keltiring singiljonlar

Saodat shamolini yeldiring singiljonlar.



Bugun shamol misoli yelar farzandlar

Kerak jonini sherigiga tilar farzandlar

Kerak jangohlarda uyqusi kelar farzandlar

Kerak Alilarni dunyoga keltiring singiljonlar

Saodat shamolini yeldiring singiljonlar.



Umid sizgadur bugun maydonda shay ko'rining

Sizdan yordam bittadur hoh turtinib surining

Tug'sangiz gar ming yillik dostonlarga urining

Umarlarni dunyoga keltiring singiljonlar

Saodat shamolini yeldiring singiljonlar.


SABR- Iymonning Yarmidir !
IYMON- Jannatning Yo'lidir !
 
Sirlik_insonДата: Суббота, 28.06.2014, 17:07 | Сообщение # 8
Олтин тож сохиби
Группа: Sayt boshqaruvchisi
Сообщений: 109
Награды: 0
Репутация: 0
Статус: O'chig
Пайғамбарнинг вафотида бўлмадингиз,
Йиғладилар ҳам балиқлар, ҳам устунлар.
Шул сабабдин бу дунёда кулмадингиз,
Аллоҳ рози бўлсин сиздан, тобеъинлар.

Ҳасан Басрий ўз қавмига айлар хитоб:
«Роббингизга бермоқчисиз қандай жавоб?»
Саҳобалар йўлин тутган энг сўнгги тоб
Аллоҳ рози бўлсин сиздан, тобеъинлар.

Қози Шурайҳ халифани оддий билиб,
Ҳукм қилмиш ғайридинга фойда қилиб,
Яҳуд қайтмиш мўминликка таслим бўлиб,
Аллоҳ рози бўлсин сиздан, тобеъинлар.

Бугун ўзин тарих ичра билган тенгсиз
Дунё сизни устоз деса, арзир ҳар гиз,
Сиз сабабли кашф этилди илми ҳадис,
Аллоҳ рози бўлсин сиздан, тобеъинлар.

Тавҳид аҳли учун энг ҳақ йўл кўрсатган
Нўъмон ибн Собит бўлиб дин ўргатган,
Сизсиз ўша, халафларга нур таратган...
Аллоҳ рози бўлсин сиздан, тобеъинлар.

Бошига тош боссалар-да бўлмай таслим,
Аҳмад ибн Ҳанбал каби буюк мазлум
«Қуръон - Аллоҳ каломи», деб чеккан зулм...
Аллоҳ рози бўлсин сиздан, тобеъинлар.

Ислом учун мусибатга бериб бардош,
Саҳобийлар бахтин ўйлаб, саждадан бош
Кўтармаган то балққунча шарқдан қуёш,
Аллоҳ рози бўлсин сиздан, тобеъинлар.

Остонага киритмаган малайларни,
Нари сурган дунё-дунё чиройларни,
Тор кулбадан ҳақир кўрган саройларни...
Аллоҳ рози бўлсин сиздан, тобеъинлар.

Асҳоблардан Расул айтган ривоятлар -
Муборакдир, сизга насиб омонатлар...
Омонатга қилмадингиз ҳиёнатлар,
Аллоҳ рози бўлсин сиздан, тобеъинлар.


SABR- Iymonning Yarmidir !
IYMON- Jannatning Yo'lidir !
 
Sirlik_insonДата: Воскресенье, 13.07.2014, 13:40 | Сообщение # 9
Олтин тож сохиби
Группа: Sayt boshqaruvchisi
Сообщений: 109
Награды: 0
Репутация: 0
Статус: O'chig
Qabrdan sado
keldi,
"Dod" degan nido keldi.
Ozim zorman deganlar,
Birov haqqin eganlar.
Holi ne kechar endi,
Endi afsuslar eydi.
Alloh aytganin qilmay,
O'lishini ham bilmay.
Rosa davron surishdi,
Bazmu jamshid qurishti.
Kimdir bezasa uyin,
Qilsa dabdaba toyin.
Bu hammasi puch edi,
Bekor ketgan kuch edi.
Yahshi insonlar yutar,
Ularni jannat kutar.
Ohir hayoting oyla,
Etti bor oylab soyla.
Har bir vaqting g'animat,
Qil yahshilikdan ne'mat.
Borar joying qabriston,
Boru yog'i zimiston.
Ohirating kuydirma,
Dushmanlaring suydirma.
Qadamingni oylab bos,
Yomonlikni dorga os.
Porahorlar dod soldi,
Ohir dozahda qoldi.
Yolg'onchi-yu zinokor,
Ohiri boladi hor.
Tuhmatchi-yu bid'atchi,
Endi holini ayt-chi.
Bu ishlarni tashlaylik,
Yahshi ishlar boshlaylik.
Qabrdan sado keldi,
Tavba-yu nido keldi!


SABR- Iymonning Yarmidir !
IYMON- Jannatning Yo'lidir !
 
Sirlik_insonДата: Воскресенье, 13.07.2014, 15:31 | Сообщение # 10
Олтин тож сохиби
Группа: Sayt boshqaruvchisi
Сообщений: 109
Награды: 0
Репутация: 0
Статус: O'chig
Оҳ, бу ўша~ку, йиллар кутган инсони
Йиллаб бир инсонни кутмоқ осонми?
Юз хотир қилмайди энди замонни
Бахтига совчи қўйган~Моҳира онам...!

Ижобат бўлди дилдаги тилак
Бахтиёр инсон йўқ унданда бўлак
Майли оддий бўлсин емагу ичмак
Оиласин топган~ СAЙЙИДА* онам...!

“Тоҳира”ю “Амин” яшарди сокин
Фарзандлар кўрдилар биринма~кетин
Тупроққа қўйдилар баъзи бирларин
Дардин ичга ютган~Шокира онам...!

Орадан тезда ўн беш йил ўтиб
Ёри кетар таханнусга уларни қўйиб
Индамай кузатади хайрга йўйиб
Завжин тушуна олган~Нодира онам...!

Таханнус бир ибодат Ҳиро ғорида
Маккадан анча олис Нур тоғида
Шамоллар кучайсада кўнгил боғида
Хожасига ёрдамчи~Носира онам...!

Фарзандларин уйда қолдириб тез-тез
Сафарга жўнайди дўстсиз, кимсасиз
Ҳиродаги инсон ҳам бир ўзи ёлғиз
Саҳроларда изи қолган~Софира онам...!

Суюқми~қуюқми таом бўлса бас
Хабар олиб келади йўқса тинчимас
Йўлдаги машаққатлар мисоли абас
Роббисидан салом олган~Шарифа онам...!

Рамазоннинг сўнгги кунлари эди
Ҳидоят нурлари Набий қалбига инди
Кутилган ваҳий ҳам ҳақ ила келди
Эшитибоқ таслим бўлган~муслима онам...!

Рисолат кимларгадир келарди малол
Қўрқмайин жоҳиллар озор берарди
Фақат бир аёл жонга оро кирарди
Ғанимларга қалқон бўлган~зоҳира онам*!

Бор давлатин топшираркан Расул қўлига
Ишлатинг буни дер Аллоҳ йўлида
Мискин, заифлар кўп ўнги сўлида
Саховатда зарбулмасал~карима онам...!


SABR- Iymonning Yarmidir !
IYMON- Jannatning Yo'lidir !
 
Sirlik_insonДата: Понедельник, 14.07.2014, 00:31 | Сообщение # 11
Олтин тож сохиби
Группа: Sayt boshqaruvchisi
Сообщений: 109
Награды: 0
Репутация: 0
Статус: O'chig
Bugun nafsim zulmidan charchab,
Yig'lagim kelar holimga qarab,
Kutarman oy kunlarni sanab,
Ramazonga nechchi kun qoldi?

Rahmat oyi tezroq kelsaydi,
Qalblar shirin shukuhga to'lsaydi,
Nafsim ham bir adabin yesaydi.
Ramazonga nechchi kun qoldi?

Saharlikka turmoqlikni sog'indim,
Nafl ro'za tutib o’zim ovindim,
Ramazon yaqinligin bilib sevindim,
Ramazonga nechchi kun qoldi?

Tarovehlar o'qilgan zamon,
Hatmi quronni sog'indim yomon,
Allohim o'zi yetkazsin omon.
Ramazonga nechchi kun qoldi?

Ming oydan yahshini qadriga yetib,
O'tayin to'la oy qadr deb bilib,
11oy sen tomon qoldim intilib,
Ramazonga nechchi kun qoldi?

Allohim bizlarni Ramazonga yetkazgin,
Bu qalblardan gunoh-masiyatni ketkazgin,
Yo Robbim bizlarga rahmatingni tutqazgin,
Ramazonga nechchi kun qoldi?

Bugun nafsim zulmidan charchab,
Yig'lagim kelar holimga qarab,
Kutganim, oy kunlarni sanab,
Ramazonga nechchi kun qoldi?


SABR- Iymonning Yarmidir !
IYMON- Jannatning Yo'lidir !
 
Sirlik_insonДата: Понедельник, 14.07.2014, 00:31 | Сообщение # 12
Олтин тож сохиби
Группа: Sayt boshqaruvchisi
Сообщений: 109
Награды: 0
Репутация: 0
Статус: O'chig
Туриб саҳарликда мен,
Тутиб олдим рўзани,
Тинчлантириб нафсимни,
Йўлга солдим “юр қани”. Йўлда дедим нафсимга,
“Бу ойнинг номи улуғ,
Энди 30 кун сенга,
Қарамайман шу буйруқ”. Сен ўзингдан кетибсан,
Ўзинга келгин бир оз,
Шундай қилсам кўнглим ҳам,
Таскин топар қилмай ноз. Энди сен билан мен,
Уруш-уруш қиламиз,
Қани ким ғолиб бўлар,
Буни кейин биламиз. 30 кун сенга шудир,
Қани қанча чидайсан,
Агар ўргансанг шунга,
Ажрини сен олгайсан. Нафсим менга қулмикан,
Ё мен унга бўлдим қул,
РАМАЗОНда билинар,
Қай бири ғолиб буткул.


SABR- Iymonning Yarmidir !
IYMON- Jannatning Yo'lidir !
 
Sirlik_insonДата: Четверг, 17.07.2014, 12:55 | Сообщение # 13
Олтин тож сохиби
Группа: Sayt boshqaruvchisi
Сообщений: 109
Награды: 0
Репутация: 0
Статус: O'chig
Аллоҳни йўлида жон бермоқ учун,
Золимлар зулмидан қутулмоқ учун,
Иймонни нифоқдан ажратмоқ учун,
Белингни маҳкам қил Ўзбек мужоҳид.

Ўрмонда юришда сендан зўри йўқ,
Ҳаёда Ғурурда сенга тенги йўқ,
Мақсадинг озодлик ёвга қуллик йўқ,
Русларни титратган Кавказ мужоҳид.

Минг йиллик тариҳда Исломдир йўли,
Хтойга қул эмас Аллоҳнинг қули,
Машриқу мағрибда бродарлари,
Хтойни қўрқитган Уйғур мужоҳид.

Тоғдаги жангларда жуда моҳирсан,
Инглиз Русларни писанд қилмайсан,
Жиҳодда авлодинг чиниқтиргайсан,
Дунёни титратган Афғон мужоҳид.

Кимлардир жон билан, кимдир мол билан,
Қўлидан келганча ансорлик билан,
Йўқолган Усмонли алами билан,
Жиҳодга отланди Турк мужоҳид.

Араблар Исломни бизга ўргатди,
Жиҳодни майдонда улар кўрсатди,
Ислому жиҳодла дунё титратди,
Пайғамбар авлоди Араб мужоҳид.

Барча миллат мақсади Тавҳид байроғи,
Оят ҳадис устига ҳаёт қурмоғи,
Куфр қаршисида маҳкам турмоқ учун,
Аллоҳ йўлида жонин тиккан мужоҳид.


SABR- Iymonning Yarmidir !
IYMON- Jannatning Yo'lidir !
 
Sirlik_insonДата: Суббота, 19.07.2014, 17:22 | Сообщение # 14
Олтин тож сохиби
Группа: Sayt boshqaruvchisi
Сообщений: 109
Награды: 0
Репутация: 0
Статус: O'chig
Ҳақданмас, миршабдан қўрқар оломон,
Закий зотларини айлар тошбўрон.
Эл деганни эзар товони билан,
Элфурушлар эзса, кўтармас сурон...

Муслимман дейди-ю, қилмас ибодат,
Мусулмон амали недир? – Унутган...
Ҳақиқат аҳлининг кўнглин қонатиб,
Каззоб, мунофиқдан илтифот кутган...

Дунёнинг ўткинчи сиёсати деб,
Ўғил бормас ота жанозасига.
Ҳаё, инсоф, ақл, диёнатни “еб”,
Эрк берар ғийбатлар овозасига.

Ўлган биродарин гўштин егандай,
Қилар бир-бировин иғво - тап тортмас.
Ҳайвон бўла туриб, ҳатто фил, туя
Бунча юк – гуноҳни устига ортмас...

Фарзандлар ўгитга осмаса қулоқ,
Дўст - дўстнинг кўзига кулиб чўп суқса,
Жигарнинг жигарга ёвлиги ошиб,
Иллатлар ёприлиб, вабодай юқса...

Эркаклар номусни айласа ғорат,
Шу, ахир, иймоннинг саломатими?
Аёллар эрига қилса хиёнат...
Бу не? - Охирзамон аломатими?

Ё Оллоҳ, бу элнинг ёзуғи недур,
Косаси оқармас, чопони - яғир.
Йўл юриб топгани бир парча нону,
Елкасига ботган гуноҳи оғир...

Кимнинг касофати тутди бу элни,
Ёинки кимларнинг қарғиши тутди?
Жоҳиллик жарига қачон қулади,
Ичидан изтироб игнадай ўтди...

Симиллаб оғриди суяк-суяги,
Оёғи сезмади товон ёриғин.
Худойим, бу элнинг устидан кўтар
Гуноҳин, итқитгин ғафлат чориғин!

Очиқ кўзларига нур бер, илоҳа,
Қалбидан дарча оч – сенга қараган!
Йиринглар отилсин – қонга қоришган,
Халос эт юрагин ёпган ярадан!...

Охирот қайғусин дилларига сол,
Соғломлик касб этсин ардуҳи-ғами.
Сўқмоқларда сўқир кезмоқдан тўхтат,
Ахир, адашмоқдан қолмади ками...

Халқига отилган ўққа кўксини
Тутганнинг ортидан урганлар пичоқ.
Минг бўлакка бўлар ўзини ўзи: -
Жуз, манғит, қўнғирот, ўр, қорлиқ, қипчоқ...

Қачон бирлашади бу эл, Ё Тангрим,
Қачон Ҳаққа қайтар қиз-ботирларим?
Нажот бер, ўйлардан бошларим гангир,
Мени еб қўймоқда хавотирларим.


SABR- Iymonning Yarmidir !
IYMON- Jannatning Yo'lidir !
 
Sirlik_insonДата: Вторник, 22.07.2014, 22:55 | Сообщение # 15
Олтин тож сохиби
Группа: Sayt boshqaruvchisi
Сообщений: 109
Награды: 0
Репутация: 0
Статус: O'chig
D A Y U S L A R -

Qanday zamon böldiya, muvozanat buzildi.
Erkaklardan iymon-u, rashk hislari uzildi.
Tölib ketdi juda tez, g'urursizlar
makoni.
Bugungi kunni deymiz, dayuslarning zamoni.

Dayus otalarning, xolini qarang.
Ularning qizlari, shim kiyar tarang.
Öz qizining qomatiga, ota mahliyo.
Hatto hirslangancha, tashlar bir qiyo.

Akalar öz singlisin, tergamas hecham aslo.
Nomahramla singillar, yurar bekitmay yallo.
Bu ketishda singillar, dözax uchun bölar gul.
Akalar ham dözaxda, singil uchun bölar kul.

Tuban dunyo erkaklari, nima böldi sizlarga.
Xotiniz shimda yursa, öxshatarsiz
qizlarga.
Hoy erkak g'urur qani, bormikan
sanda nomus.
Xotiniga shim obergan, erkak emasdir DAYUS.

Xotin sani boqadi, sanchi narda
tashlaysan.
Qanday zamon böldiya, xotin puliga yashaysan.
Or nomusni bilmaysan, qanday
erkaksan axir.
Haq gaplari yoqmaydi, haqiqat bölar taxir.

Farzlaringni bilmaysan, aroqniku
qöymaysan.
Xotiningga gap ottanni, közlarini
öymaysan.
Xitobimni öqigin, bölmagin hecham mayus.
Erkak bölib tug'ilding, bölmagin endi dayus.

Nomus, or, sadoqat bugungi kun
ertagi.
Öz yorin rashk qiladi, hatto töng'iz erkagi.
Qadring töng'izdan-da past, uyal-e rasvo erkak.
Haqiqatdur gaplarim, töqimayman men ertak.

Dayuslarga jannatlar, harom qilingan bilging.
Erkak bölib tug'ildiz, erkak ishini
qilging.
Ahli-ayol sizga mulkdir, unga javob berasiz.
Qiyomatda barchasiga, hisobotlar qilasiz.


SABR- Iymonning Yarmidir !
IYMON- Jannatning Yo'lidir !
 
Sirlik_insonДата: Среда, 23.07.2014, 23:43 | Сообщение # 16
Олтин тож сохиби
Группа: Sayt boshqaruvchisi
Сообщений: 109
Награды: 0
Репутация: 0
Статус: O'chig
Расули Акрамдан нурли хидоят,
Оналар оёғи остида жаннат.
Бу хадис маъносин ўйладим узоқ,
Китоблар варақлаб изладим узоқ.
Ривоятлар келар қаторма-қатор,
Барида оналик мақтови бисёр.
Лекин улар ичра битта ривоят,
Қалбимни ларзага келтирди оят.
Жаноби Пайғамбар бир куни ногох,
Мазордан ўтардилар асхоблар хамрох.
Қабристон тўридан бир фарёд келди,
Юракни эзгувчи аччиқ дод келди.
Дод эмас, хасратли бир нолиш эди,
Хар бир "ох" жон олиб, жон бериш эди.
Пайғамбаримиз шул томонга юрдилар,
Ва янги қазилган бир қабрни кўрдилар.
Хаёлан Аллох даргохидан ижозат олдилару,
Сўнгра ул майитни сўроққа солдилар.
Расули акрам дедилар: Айт, тўкдингми мусулмоннинг қонин?
Майит деди: Йўқ оритмовдим мусичанинг жонин.
Демак кун кўргансан луқмаи харомдан,
Йўқ хазар қилганман макрух таомдан.
Эй вох! Зиномиди гунохинг сени,
Йўқ шукурким, халол эди никохим мени.
Унда недан сенга бунча азобдир,
Қайси айбинг учун шунча азабдир.
Қурбим етмас менинг жавобга,
Бир гунох бир умр қилган савобга.
Хатга ўт тушгандай ёнди, куйдирди,
Шайтон сўнгги лахза йўлимдан урди.
Охир бетоб эдим мен жон талашиб,
Ётардим тўшакда иситмам ошиб.
Волидам ёнимда гиргитдон эди,
Сув десам жон тутиб мехрибон эди.
Токи жоним чиқарга етганда фурсат,
Дедим: Эй Азройил, жойимни кўрсат.
Рўё бўлган эди бутун мехтатим,
Насиб этган эди жаннатдан жойим.
Бу сирдан бехабар бечора онам,
Ўлмагин болам деб мени дам-бадам.
Юзимдан, кўзимдан ўпарди гирён,
Рух танамга қайтгандай бўлди бир замон.
Мен бундай қайтишни онамдан билдим,
Қайтарманг деб ул зотнинг қўлига урдим.
Шундан бекор бўлди бутун тоатим,
Тунлар бедор қилган минг тиловатим.
Билдим энди менга хидоят бўлмас,
Онамдан бошқадан иноят бўлмас.
Бундай жавоб тинглаб Пайғамбаримиз,
Дедилар: Волидасин излаб топингиз.
Онага ахволни аён қилдилар,
Она кечирдим дея дуо қилдилар.
Шунда қабрдаги фарёд хам тинди,
Ул майитга Жаннат насибдир энди.
Расули Акрамдан нурли хидоят,
Оналар оёғи остида Жаннат . .


SABR- Iymonning Yarmidir !
IYMON- Jannatning Yo'lidir !
 
Sirlik_insonДата: Вторник, 29.07.2014, 13:40 | Сообщение # 17
Олтин тож сохиби
Группа: Sayt boshqaruvchisi
Сообщений: 109
Награды: 0
Репутация: 0
Статус: O'chig
BİR TUN UXLAYOLMAY CHEKDİM NADOMAT
ÕZİMGA XAM QİLDİM TİNMAY MALOMAT
TARİXİDA XAR NE KÕRSAM KÕRDİM LEK
UMARDAN SÕNG BİRLASHMADİ BU UMMAT

UMAR KETDİ BU UMMATGA İSHONMAYİN
CHUNKİ İYMON ZAİFLASHMİSH KUN SAYİN
ABU ZARLAR XAYQİRGANDA TİNMAYİN
NE DARD BOR DEB SİRLASHMADİ BU UMMAT

KENGLİKLARDAN OQİB KELDİ GUMROXLAR
ASTA SEKİN ODAT BÕLDİ GUNOXLAR
XATTO QUR'ON NUZULİGİ GUVOXLAR
JANGA CHİQİB YARASHMADİ BU UMMAT

QALBLAR SÕNDİ YUZLAR BÕLMİSH BEDİYDA
KÕNGİL ÕLDİ İBODATLAR PAYTİDA
ALİ USMON BÕĞİZLANDİ BAYTİDA
AXLİ BAYTGA QARASHMADİ BU UMMAT

BUXORİYNİNG QONGA TÕLMİSH YANOĞİ
ÕTDİ SARSON TOPİLMAYİN XAMROXİ
SON JİXATDAN OSHSA OSHDİ SANOĞİ
LEK OZ BÕLSİN KURASHMADİ BU UMMAT

TİLAB QOLDİ İYMON QALBNİNG SAVRİNİ
VUJUD ESA TARK ETDİ QALB JABRİNİ
UMAR İBN ABDULAZİZ DAVRİNİ
KÕTAROLMAY ERGASHMADİ BU UMMAT

OLİMLARİ KAMAYDİYU TAMBALLAR
ÕZLARİGA ÕRNATMİSHLAR MİNBARLAR
SUDRALGANDA AXMAD İBN XANBALLAR
OTDAN TUSHİB ENGASHMADİ BU UMMAT

LA İLAHA İLLALLOH DEB TİLLARİ
DAXRİYONA TUĞYON URAR DİLLARİ
BİR KUN BÕLSİN BESAODAT YİLLARİ
BİR MANZİLDA TUTASHMADİ BU UMMAT

BİRİ ARAB BİRİ TURKU BİRİ FORS
MİLLAT DEGAN TUYĞU ENDİ BÕLDİ FARZ
BİR YONDA DARD KASALLİKDAN QOLGAN DARZ
ÕZ LOYİGA QORİSHMADİ BU UMMAT

XORLAR BÕLDİ MAL'UN ĞARBNİNG POYİDA
CHİDAYVERDİ ENG ALAMLİ JOYİDA
XAYOTİGA JORİY BÕLMİSH QOİDA
İLA XECH XİSOBLASHMADİ BU UMMAT

QUR'ON ENDİ MOZORLARDA ÕQİLMİSH
TURLİ FASOD RİVOYATLAR TÕQİLMİSH
ENDİ TÕĞRİ YÕLLARDA XAM QOQİLMİSH
XAQ YÕLİGA UNASHMADİ BU UMMAT

SHUL SÕZLARNİ ÕYLAB ÕYLAB UXLADİM
FAQATGİNA ALLOHİMDAN TİLADİM
ALAM BİLAN KÕZİMDA YOSH YİĞLADİM
UMARDAN SÕNG BİRLASHMADİ BU UMMAT


SABR- Iymonning Yarmidir !
IYMON- Jannatning Yo'lidir !
 
Sirlik_insonДата: Вторник, 29.07.2014, 13:47 | Сообщение # 18
Олтин тож сохиби
Группа: Sayt boshqaruvchisi
Сообщений: 109
Награды: 0
Репутация: 0
Статус: O'chig
GUNOXLAR BİR KUN BÕLADİ ABAS
SHİRKSİZ AXVOLİNGNİ RAHMON QUTQARUR
OLTİ TARAFİNG XAM TUYİLSA QAFAS
BAYTULLOH JOYLASHGAN TOMON QUTQARUR

TÕPLAB MOL DAVLATİN NE BÕLSA BORİN
İSLOM DEB XALQ İSHGA SOLSADA KORİN
UMMATNİNG SHARAFİN NOMİSİN ORİN
BİRGİNA FİDOYİ QURBON QUTQARUR

QİYOMAT DAXSHATİ ENG AYANCHLİ DAM
U KUNGA TARADDUD KÕRGANLAR XURRAM
DUNYONİNG İLMİNİ TESHİB ÕTSANG XAM
SHAFOATİ BİLAN QUR'ON QUTQARUR

CHİRKİN TARİXLARDAN BEZİLLAB YURAK
TİNGLAMOQ İSTAYDİ YAXSHİ BİR DARAK
BASHAR YUZ ÕGİRGAN ÕTMİSHNİ BESHAK
PAYĞAMBAR YASHAGAN ZAMON QUTQARUR

QİYOMAT OLDİDAN ÕZGARAR XİLQAT
CHUNKİ DUNYO UZRA OVOZA DİQQAT
İSO(a.s) TUSHGACH SODİR BÕLADİ FAQAT
YİQİLGAN YAXSHİNİ YOMON QUTQARUR

AQLİ BORLAR KÕZNİ KATTA OCHTİLAR
XOYU XAVASLARNİ YERGA SOCHDİLAR
ENG SÕNGİ LAXZADA BAYTGA QOCHDİLAR
ULARNİ NUX(a.s.) KUTGAN TÕFON QUTQARUR

BİZ SHUNİ İSTADİK QALBDA YÕQ GUMON
BİRGİNA DUOLA ÕRNATDİK QÕRĞON
İXDİNAS SİROTOL MUSTAQİM DEBON
BU KATTA BALODAN TÕĞON QUTQARUR

XOLİS YASHAMOQDAN ÕZGA BİR MATLAB
YÕQ EKAN ÔZGA BİR TARİQAT MAZXAB
XAMMASİ KETADİ QALBİNGNİ ĞASHLAB
QUTQARSA BİR KUNİ İYMON QUTQARUR


SABR- Iymonning Yarmidir !
IYMON- Jannatning Yo'lidir !
 
Sirlik_insonДата: Суббота, 09.08.2014, 11:05 | Сообщение # 19
Олтин тож сохиби
Группа: Sayt boshqaruvchisi
Сообщений: 109
Награды: 0
Репутация: 0
Статус: O'chig
Ming hijolatda aytaman sizga
Bu so'zlarimdan ranjimang Ona
Allohim taqdir etgan hayotda
Hijobli ro'mollik qiz toping siz ona
Maylida bo'lmasin oydek chiroyi
ko'nglida bo'lmasin zarra yomoni
kerekmas obro'yi mansab saroyi
Hijob ro'mollik qiz toping siz ona
Hulqi go'zal sozida ma'nosi bo'lsin'
har ishi pokiza ozoda bo'lsin
Aslida uzingizga uxshagan bo'lsin
Hijob ro'mollik qiz toping siz ona
Kiygan hijobiga uzi mos bo'lsin
Sunnat amallari chindan rost bo'lsin
Sizga juda Onajon mexribon bo'lsin
ming hijolatda aytaman sizga
Bu so'zlarimdan ranjimang Ona
Allohim taqdir etgan hayotda
Hijobli ro'mollik qiz toping siz ona.


SABR- Iymonning Yarmidir !
IYMON- Jannatning Yo'lidir !
 
Sirlik_insonДата: Суббота, 09.08.2014, 21:10 | Сообщение # 20
Олтин тож сохиби
Группа: Sayt boshqaruvchisi
Сообщений: 109
Награды: 0
Репутация: 0
Статус: O'chig
Yot nazardan qochib yuziga parda tutgan qizlar.
Ibrat bulib,hayo yuqdur qaro yuzga.
Endi hatto tosh otsalarham tegmas sizga.
sizga zulum istaganlar uzin tiysin.
O’RANGAN OY YUZINGIZNI OLLOH SUYSIN !!!
Bu ne fazyu,karomatga sizlar boy.
Misli qora bulut orasida kulganday oy.
Oy hayoga burkanibdi, oydai chiroy.
Kiyim kiymas yalong’ochlar rashki kuysin.
O’RANGAN OY YUZINGIZNI OLLOH SUYSIN!!!
Oriyatlar oy yuzlarni tusgan parda.
Bir chiroydi tovlabdi ming bir chiroyda.
Yomon kuzdan asrasin olloh har joyda.
Be ta’fiqlar mayli nima desa desin
O’RANGAN OY YUZINGIZNI OLLOH SUYSIN!!!
Muhofaza etib uzini yot nazardan.
Besh mahramni qutqardiz ahli nardan.
Haq lutfiga sazovorsiz tong sahardan.
Ochiq sochiq yurganlarham uzin yig’sin.
O’RANGAN OY YUZINGIZNI OLLOH SUYSIN!!!


SABR- Iymonning Yarmidir !
IYMON- Jannatning Yo'lidir !
 
Sirlik_insonДата: Суббота, 09.08.2014, 22:21 | Сообщение # 21
Олтин тож сохиби
Группа: Sayt boshqaruvchisi
Сообщений: 109
Награды: 0
Репутация: 0
Статус: O'chig
Бомдодга туришни ху'ш курмасанг.
Пешинга келганда вакт топмасанг.
Асрни хар доим казолар килсанг.
Сан муминмисан ёки мунофик?

Шомни вактида таъом еб турсанг.
Хуфтони укимай уйкуни урсанг.
Витир намозни асло билмасанг.
Сан муминмисан ёки мунофик?

Жума кунлари бе парво юрсанг.
Рамазон Ойини гафлатда кутсанг.
Курбонлик кунлари шодланмай турсанг.
Сан муминмисан ёки мунофик?

Садака бермай узим деб юрсанг.
Закотни беришга молингдан курксанг.
Этиму мискиндан юзингни бурсанг.
Сан муминмисан ёки мунофик?

Беш махал масжидга бориб турмасанг.
Хажга боришни ният килмасанг.
Умра килишни уйлаб курмасанг.
Сан муминмисан ёки мунофик?

Отанинг хизматин килиб юрмасанг.
Хаётда Онангдан дуо олмасанг.
Иккисин хурматлаб рози килмасанг.
Сан муминмисан ёки мунофик?

Кариндош уруглик бузулиб кетса.
Кушнинг сени лаънатлаб турса.
Акалар укадан юзини бурса.
Сан муминмисан ёки мунофик?

Бошинг Аллохга сажда килмаса.
Юрак иймон деб уриб турмаса.
Калбинг Нурланмай корайиб ётса.
Сан муминмисан ёки мунофик?

Бухтону тухматлар килиб турсанг.
Ёлгон сузларни айтиб юрсанг.
Инсонлар ортидан гийбатлар килсанг.
Сан муминмисан ёки мунофик?

Ахт бериб ахтингда тура олмасанг.
Дунёда хар доим хиёнат килсанг.
Куръон укишни одат килмасанг.
Сан муминмисан ёки мунофик?

Пайгамбар тарихин била олмасанг.
Сахоба хаётин укиб курмасанг.
Хадис ва Суннатни билиб юрмасанг.
Сан муминмисан ёки мунофик?

Исломда яшаб амал килмасанг.
Калбинга иймони жойлай олмасанг.
Аллохдан куркиб яшаб юрмасанг
Сан муминмисан ёки мунофик???!


SABR- Iymonning Yarmidir !
IYMON- Jannatning Yo'lidir !
 
Sirlik_insonДата: Суббота, 09.08.2014, 22:24 | Сообщение # 22
Олтин тож сохиби
Группа: Sayt boshqaruvchisi
Сообщений: 109
Награды: 0
Репутация: 0
Статус: O'chig
Имом Бухорийнинг нидоси

Тугаб адоғига етди дармоним,
Зўрға жон сақлаюр халқумда жоним,
Мен учун ерингда жой ҳам қолмади,
Мени ҳузурингга чорла, Раҳмоним!

Мадинанг томонга бурилди йўлим,
Фақат ҳадис ёзди бу икки қўлим.
Асло ниятимда йўқ эди ўлим,
Мени ҳузурингга чорла, Раҳмоним!

Инсонман, қалбимда озгина алам,
Амир ҳузурига чорлаган ул дам
Яна ушлолмадим тилимни маҳкам,
Мени ҳузурингга чорла, Раҳмоним!

Ажиб диндорларинг кўрдим минг талаш,
Ишлари - гўрига тинмай ўт қалаш,
Бу каслар ичида ҳайф эрур яшаш,
Мени ҳузурингга чорла, Раҳмоним!

Расул ҳадисига кетиб минг хаёл,
Қалбимга кирмабди бир зоти аёл,
Шунча меҳнатларим топмайин завол,
Мени ҳузурингга чорла, Раҳмоним!

Тириклар ҳар куни ёқамдан тутар,
Кўнглимдан ҳар кеча ҳасрат, дард ўтар,
Ривоятда келган асҳоблар кутар,
Мени ҳузурингга чорла, Раҳмоним!

Дунёга ярашар куй-қўшиқ, бахши,
Эҳтимол уларга фоний ишқ яхши,
Тахирлаб бормоқда ҳаётнинг мағзи,
Мени ҳузурингга чорла, Раҳмоним!

Етар, сен томонга юргим келяпти,
Отамнинг ёнида тургим келяпти,
Абу Ҳурайрани кўргим келяпти,
Мени ҳузурингга чорла, Раҳмоним!

Олтмиш учга кирдим, ортиғи мушкул,
Ўнгимни қоплаюр вахший бир довул,
Ҳар куни тушимни банд этди Расул,
Мени ҳузурингга чорла, Раҳмоним!


SABR- Iymonning Yarmidir !
IYMON- Jannatning Yo'lidir !
 
Sirlik_insonДата: Суббота, 09.08.2014, 22:52 | Сообщение # 23
Олтин тож сохиби
Группа: Sayt boshqaruvchisi
Сообщений: 109
Награды: 0
Репутация: 0
Статус: O'chig
Қуръон ўқиган банда...
Қуръон ўқиган банда вақтини бой бермайди,
Ҳар соат дақиқасин яхшиликка боғлайди.
Қуръон ўқиган банда ҳеч қўполлик қилмайди,
Жами ёмон феълини ҳалимликка боғлайди.
Қуръон ўқиган банда ҳақиқатни англайди,
Юрган ёмон йўлларин ҳидоятга боғлайди.
Қуръон ўқиган ўғил ота-онасин сийлайди,
Таъзим ила доимо хизматига бел боғлайди.
Онам - жаннатим дейди, отам - давлатим дейди,
Инжиқланса гар улар, меҳр билан сийлайди.
Қуръон ўқиган она фарзандларин ўйлайди,
Гўзал тарбия билан нур-Исломга йуллайди.
Қуръон ўқиган ота дуо қилиб тўймайди,
Хидоят сўраб Ҳақдан, қўли сира толмайди.
Қуръон ўқиган эрлар номусини ўйлайди,
Аёлларин ҳаққини бурчим, дея қўллайди.
Қуръон ўқиган аёл оиласин ўйлайди,
Яхши - ёмон кунларин сабр билан боғлайди.
Қуръон ўқиган эрлар касбу корин поклайди,
Ризқини ҳалоллигин ибодатга йўллайди.
Қуръон ўқиган аёл торликда "дод" демайди,
Ризқини Аллоҳдан деб, шукурга бел боғлайди.
Қуръон ўқиган аёл кенгликда ховлиқмайди,
Сармоя сарфлашда исрофга йўл қўймайди.
Қуръон ўқиган келин бахтини кўп ўйлайди,
Келин бўлган уйини ўз уйим, деб уйлайди.
Қуръон ўқиган келин қайсарлик ҳеч қилмайди,
Чақимчилаб ҳаммани душман қилиб қўймайди.
Қуръон ўқиган қайнона ёшлигини ўйлайди,
Насиҳатни Қуръону, ҳадис билан қўллайди.
Қуръон ўқиган она қизим омонат, дейди,
Омонат эгасини вафо билан сийлайди.
Қуръон ўқиган олим илмин риё қилмайди,
Бидъату хурофотга ҳалқини йўлламайди.
Қуръон ўқиган олим ҳидоятдан тоймайди,
Намозда қоим туриб, ҳалқин дуо айлайди.
Қуръон ўқиган қўшни муросани ўйлайди,
Жанжал қилиб ҳар ишда ғийбат қилиб юрмайди.
Қуръон ўқиган қуда таъмагирлик қилмайди,
Қудачилик ишларин Ислом билан боғлайди.
Қуръон ўқиган шогирд устозини сийлайди,
Роббига дуо қилиб мағфиратин сўрайди.
Қуръон ўқиган банда жигарларин ўйлайди,
Алоқани Аллоҳнинг арқонига боғлайди.
Қуръон ўқиган банда қабрни кўп ўйлайди,
Ҳар амалин зўр қилиб, қабрини зийнатлайди.
Қуръон ўқиган банда Қиёматни ўйлайди,
Гувоҳ бўлур Қуръон деб, амалга бел боғлайди.
Қуръон ўқиган банда тинчликни кўп ўйлайди,
Ҳар ҳолатда ақлини ҳадис билан боғлайди.
Қуръон ўқиб муслима тавфиқ сўраб йиғлайди,
Қабул қилар Аллоҳ деб кўп умидлар айлайди.


SABR- Iymonning Yarmidir !
IYMON- Jannatning Yo'lidir !
 
Sirlik_insonДата: Воскресенье, 10.08.2014, 20:23 | Сообщение # 24
Олтин тож сохиби
Группа: Sayt boshqaruvchisi
Сообщений: 109
Награды: 0
Репутация: 0
Статус: O'chig
Har bir narsani yaratgan OLLOH
har bir bandasiga bo'ladi panoh,
Yaxshi do'st bo'lish ham katta bir
savob,
Men ham sizlarga do'stman
INSHAOLLOH..
Niyatim xolisdir sog' boling doim,
Istagan orzuizga yeting iloyim
Bu yolda qoqilmang g'am
chekmang aslo
Sizlarga panoh bolsin Yolg'iz
XUDOYIM!


SABR- Iymonning Yarmidir !
IYMON- Jannatning Yo'lidir !
 
Sirlik_insonДата: Воскресенье, 10.08.2014, 20:33 | Сообщение # 25
Олтин тож сохиби
Группа: Sayt boshqaruvchisi
Сообщений: 109
Награды: 0
Репутация: 0
Статус: O'chig
Hayyom qo’shig’ini tugatganidek
Dunyoning asliga dilpora bo’lma!
Hayoting qurmasang u aytganidek,
Allohni sevdim deb ovora bo’lma.
Tirikchilik deysan ketsang ham qarib,
Mashaqqat yukini behol ditarib.
O’lim his qilmasang tobut ko’tarib,
Allohni sevdim deb ovora bo’lma.
Qalbing tirnamasa ilohiy mezon,
Iymonni vujuding aylasa xazon.
Labbay deyolmasang aytilgacha azon,
Allohni sevdim deb ovora bo’lma.
Amalda ashobga yetib olmasang,
Xu’shuda lazzatni tutib olmasang,
Namozda o’zingdan ketib qolmasang,
Allohni sevdim deb ovora bo’lma.
Dinim deb qlabda g’am yutmagan bo’lsang,
Musibatni kulib kutmagan bo’lsang,
Payg’ambar etagin tutmagan bo’lsang,
Allohni sevdim deb ovora bo’lma.
Qiyomat ko’nglingga solmasa xatar,
Asli bu qiyomat bo’lgandan battar,
Qur’on tinglaganda yig’lolmasang gar,
Allohni sevdim deb ovora bo’lma.
Uch qavat qasrda farzanding kulsa,
Ayoling bu holga sevinchdan to’lsa….
Qo’shning bolasi gar ochqagan bo’lsa,
Allohni sevdim deb ovora bo’lma.
Iftorliklar go’zal, suhbatlar qizg’in,
Uzoq qarindoshing yig’laydi beun,
Qiziq, unutibsan bolasin ismin,
Allohni sevdim deb ovora bo’lma.
Xayoling o’tmasa ichmoq yemoqdan,
Ketmay qolsa taom isi dimoqdan,
Harom luqma agar o’tsa tamoqdan,
Allohni sevdim deb ovora bo’lma.
Bolang muhabbatin yodiga solsang,
Hart un aning uchun holdan ham toysang,
Namoz o’qimasa erkalay olsang,
Allohni sevdim deb ovora bo’lma.
Rafiqang mehriga sira to’ymasang,
Undan boshqa qizni also suymasang,
Lek boshiga ro’mol o’rab qo’ymasang,
Allohni sevdim deb ovora bo’lma.
Kel, senga aytayin yaxshi xotima:
Dunyo – manzil sari yo’l olgan kema,
Shundan so’ng ham desang:”Xo’sh yana nima?”
Allohni sevdim deb ovora bo’lma


SABR- Iymonning Yarmidir !
IYMON- Jannatning Yo'lidir !
 
Sirlik_insonДата: Воскресенье, 10.08.2014, 20:44 | Сообщение # 26
Олтин тож сохиби
Группа: Sayt boshqaruvchisi
Сообщений: 109
Награды: 0
Репутация: 0
Статус: O'chig
Пайғамбарим айтмиш видо дунёга,
Саҳобалар ҳам топмишлар ўлимлар.
Қуръон ҳифзин олмишлар ўз бўйнига
Пайғамбарлар меросхўри — олимлар!

Ҳамма йиғлар то қиёмат юрсин, деб
Олам битта олимини кўрсин деб,
Балиқлар ҳам дуо қилар турсин, деб
Пайғамбарлар меросхўри — олимлар!

Уммат олим қандай бўлса-шундайдир,
Олимисиз қолган куни тундайдир.
Уммат аҳлинўз йўлига ундайдир,
Пайғамбарлар меросхўри — олимлар!

Сўрай десак, Расул йўқ орамизда,
Йўл оламиз улар томон оҳиста,
«Ош тузи» деб таъриф олган ҳадисда
Пайғамбарлар меросхўри — олимлар!

Қозиликни мансаб билмай қаролган
Нўъмон ўтди дунёдан юз буролган.
Ҳанбал бўлиб ҳақ деб отда судралган
Пайғамбарлар меросхўри — олимлар!

Бош кундада, ва ле ҳаққа чақирган
Ислом учун бор овоз-ла бақирган
Қуръон — Аллоҳ каломи, деб ҳайқирган
Пайғамбарлар меросхўри — олимлар!

«Расулуллоҳ, сиз заминда ётибсиз!»
Дея кирган Мадинага уловсиз,
Молик ўтди сўнгги онда қаровсиз…
Пайғамбарлар меросхўри — олимлар!

Баданлари тилка-пора бўлганда
Дин душмани ғазабларга тўлганда,
Фоний дунё учун қилмиш бир ханда
Пайғамбарлар меросхўри — олимлар!

Аммо гуруч ичра пайдо курмаклар
Бул муқаддас йўлларда ҳам эмаклар.
Ҳақ турганда, айтиб ўтган эртаклар
Пайғамбарлар меросхўри — олимлар!

Гоҳи истаб шохлигу, ҳукуматни,
Пуч дунёда топтаб иззат- ҳурматни,
Адаштирмиш баъзан бутун умматни
Пайғамбарлар меросхўри — олимлар!

Улар ҳақни яширурлар уялмай,
Дўстин айбин тоширурлар уялмай,
Энг мукаррам шарафни-да туёлмай
Пайғамбарлар меросхўри — олимлар!

Балки бизлар бир кун ундай, бундаймиз,
Олим тойса, уни ҳаққа ундаймиз -
Чунки улар қандай бўлса, шундаймиз
Пайғамбарлар меросхўри — олимлар!

Хайрулло Ҳамидов


SABR- Iymonning Yarmidir !
IYMON- Jannatning Yo'lidir !
 
Sirlik_insonДата: Воскресенье, 10.08.2014, 20:47 | Сообщение # 27
Олтин тож сохиби
Группа: Sayt boshqaruvchisi
Сообщений: 109
Награды: 0
Репутация: 0
Статус: O'chig
Бошингизга бу кунларни солган Аллоҳ,
Маъюс кўзлар жиққа ёшга тўлдими, оҳ!
Бу сўзларни сатрларга термасангиз,
Бўлмасмидик биродарлар сиздан огоҳ?!

Бугун юртнинг бир четида мудҳиш Жаслиқ,
Жаслиқ сабаб мўъминларнинг кўнгли ғашлик.
Иймонлилар учун Қодир Аллоҳ бордир,
Абу Жаҳл учун хорлик, бало бордир!

Носаро-ю яҳудларни сўяр бизда,
Сиздай мазлум маҳбусларни суяр бизда.
Сизга зулм қилган ўзбек “мўғуллари”,
Ҳаромидир – зинокорнинг ўғиллари.

Кексайганда ситам кўрган отахонлар
Фарзандингиз олур бунда қонга қонлар.
Таҳажжудда йиғлаб дуо қилмоқдамиз.
Нафсимизни роҳатлардан бўлмоқдамиз.

Сўзларингиз ҳақдир сизнинг маҳбусалар.
Қарзларимиз кўпдир сиздан мазлумалар.
Қодир Зотга баён айлаб арзингизни,
Сизга нажот сўрамоқда манзумалар.

Дарди йўқлар, йўқдир бизнинг орамизда,
Ҳатто сизга яқиндирмиз ўғил-қиздан.
Ҳаққингизга қилган барча дуоларни
ИншаАллоҳ Роббим қабул қилар биздан.

Роббимизнинг фармонига бўйинсуниб,
Зиндонларга ташланган, эй маъсумалар!
Сизлар учун имтиҳонлар ҳам оғир келди,
Тирноқлари суғурилган мазлумалар.

Оталару акаларнинг зикрида биз,
Туну кундуз пок Аллоҳнинг шукрида биз.
Сизга нажот тилаб золимлар зулмидан,
Қўлда қурол халосингиз фикрида биз.

Бадбахтларга инсоф насиб бўлармиди,
Иймони йўқ кўр инсофга келармиди?!
Биродарлар яна озроқ сабр қилинг,
Бу золимга бало яқинлигин билинг.

Кўтарса гар бошингиздан фалокатни,
Қалбингизда маҳкам тутинг садоқатни.
Ҳақ йўлида собир туриш мўъминга хос,
“Андишани қўрқоқ билар” у зоти паст.

Мазлум учун шариатда қасос бордир,
Кофирларни лаънатлашга асос бордир.
Мужоҳидлар ўйларида доимдурсиз,
Дуо қилиб кечалари қоимдурмиз.

Сизни дуо қилар мўъмин мужоҳидлар,
Мазлумларнинг нолаларига шоҳидлар.
Қўлда қурол, қон тўкмоқда тоғу тошда,
Кофирларни йўқ қилмоқлик фикри бошда.

Эй мазлумлар сиз ҳам бизни дуо қилинг.
Ижобатдир бу фурсатда дуо, билинг.
Мўъминларга фатҳу нусрат яқин бўлсин!
Кофирларга азоб-ҳасрат тўкин бўлсин!


SABR- Iymonning Yarmidir !
IYMON- Jannatning Yo'lidir !
 
Sirlik_insonДата: Воскресенье, 10.08.2014, 20:52 | Сообщение # 28
Олтин тож сохиби
Группа: Sayt boshqaruvchisi
Сообщений: 109
Награды: 0
Репутация: 0
Статус: O'chig
Аё дўстлар, хўп шошилманг осийлар даврасига,
Бир кун келиб ҳар бир ишин жавоби бор дунёнинг.
Аё дўстлар, елинг тезроқ яхшилар халқасига
Ул масканда ҳар бир онга савоби бор дунёнинг.

Аё дўстлар, аёлларнинг макри бўлармиш ёмон,
Алардин узоқ бўлганнинг қалби бўлармиш омон.
Номаҳрамлар ичра бўлган ҳар иш бўлармиш ёмон,
Авратин ёпиб қўйингки, ҳижоби бор дунёнинг.

Аё дўстлар, кибр бирлан риёлик дуруст ишмас,
Кибр қилган киши бирла Аллоҳ асло келишмас.
Қалб ичинда йиғланмаган дуо ҳаққий нолишмас,
Холис бўлмас — қиёматда азоби бор дунёнинг.

Аё дўстлар, етимларга саҳий бўлган мўминдир,
Унинг қалби иймон ила тўлиқдир, лиммо-лимдир.
Бу дунёга келган ҳар бир бош топгани — ўлимдир,
Мағрурланманг, йиқилгувси туроби бор дунёнинг.

Аё дўстлар, бу тақдирга исён қилманг ҳеч қачон,
Ундаги бор ёзув-чизув битилган қай бир замон.
Мукофотга лойиқ бўлиб боқинг сўнг манзил томон,
Ўн беш кунга ой чиқар, сўнг офтоби бор дунёнинг.

Аё дўстлар, бир кун келиб ҳамма топгайдир вафот,
Бевафо ёр учун қайғу чекмакдин на бор нажот?!
Яхшиси, иймонимизни чорласин боқий ҳаёт,
Муддат ўтиб иморатин ҳароби бор дунёнинг.

Хайрулла Ҳамидов


SABR- Iymonning Yarmidir !
IYMON- Jannatning Yo'lidir !
 
Sirlik_insonДата: Воскресенье, 10.08.2014, 20:59 | Сообщение # 29
Олтин тож сохиби
Группа: Sayt boshqaruvchisi
Сообщений: 109
Награды: 0
Репутация: 0
Статус: O'chig
Аллоҳим, Ўзингга бош эгган банда

Бошқалар наздида энг кучли одам.

Аллоҳим, Ислом-ла улғайган танда

Кибру риё бўлмас зарра бўлса ҳам.

Аллоҳим, Сен учун бошин эгмаган

Ҳар ким қаршисида ётганин кўрдик.

Аллоҳим, лаҳзалик роҳатни дебон

Оқибат аламлар тотганин кўрдик.

Аллоҳим, Қуръонга бўйсунган инсон

Азизу мукаррам яшади, ўлди.

Аллоҳим, энг сўнгги нафас бермиш он

Туғилган соф фитрат унга ёр бўлди.

Аллоҳим, каломинг билмаган банда

Оддий синовларда йўлидан қайтмиш.

Аллоҳим, унга ҳам ўлим келганда

Отасин, боласин исмини айтмиш…

Аллоҳим, илоҳ йўқ Сендан бўлак, деб

Ўтганнинг ҳаёти бўлмиш мазмунли.

Аллоҳим, энг сўнгги гўзал тилак, деб

Умрини ўтказмиш ғамли, маҳзунли.



Аллоҳим, Сени бир, демайин ўтган

Ўзига илоҳлар яратиб олмиш.

Аллоҳим, тоғлар ҳам учиб юрган он

Ул банданг дўзахда абадий қолмиш.

Аллоҳим, бу икки банданг ҳикмати

Бутун бир дунёга ўхшайди бугун.

Аллоҳим, Сенга қўл чўзилган пайти

Сўрайман: ҳидоят бер бизлар учун.


SABR- Iymonning Yarmidir !
IYMON- Jannatning Yo'lidir !
 
Sirlik_insonДата: Воскресенье, 10.08.2014, 21:03 | Сообщение # 30
Олтин тож сохиби
Группа: Sayt boshqaruvchisi
Сообщений: 109
Награды: 0
Репутация: 0
Статус: O'chig
Қуёш ғарбга кетди шўнғиб,

Ухлолмадим, кечир Раббим!.

Силтадилар: «йиғлагин» деб,

Йиғлолмадим, кечир Раббим!.

Кўкка нолон нидо қилдим,

Чок-чок бўлган кўксим тилдим,

Ўзимни гуноҳкор билдим,

Йиғлолмадим, лекин Раббим!.

Кимнинг иши тушса гар, бас,

Ёрдамим тутдим ҳар нафас,

Яхшиликдан бошим чиқмас,

Йиғлолмадим, лекин Раббим!.

Кўзимда нур, ёвуз кулгу,

Қалбимда ишқ тўла туйғу,

Ҳар кун бошим меҳробда-ю,

Йиғлолмадим, кечир Раббим!.

Ишим менинг саҳоватдир,

Билмаганим — ҳаловатдир,

Бу қандайин мусибатдир:

Йиғлолмадим, кечир Раббим!

Ёмғирпўшдан топиб паноҳ,

Ёмғирда ҳам қилдим гуноҳ.

Ҳушъу менга ёт бўлди, оҳ…

Йиғлолмадим, кечир Раббим!.

Кўкка порлаб чиққач офтоб,

Сенга нолон қилдим хитоб…

Бир қатра ёш бўлди камёб,

Йиғлолмадим, кечир Раббим!.

Истадиму, қалбимда ғам,

Дод-вой солди тоғу тош ҳам,

Вале айлаб кўзимни нам,

Йиғлолмадим, кечир Раббим!.

Раббим, сокин ухлат мени,

Бағрим ўйиб тиғлат мени,

Не қилсанг ҳам йиғлат мени…

Йиғлолмадим, кечир Раббим!.



Хайрулло Хамидов


SABR- Iymonning Yarmidir !
IYMON- Jannatning Yo'lidir !
 
  • Страница 1 из 1
  • 1
Поиск:

Copyright MyCorp © 2024 |