Воскресенье, 24.11.2024, 19:53Главная | Регистрация | Вход

Hush kelibsiz

BUGUN KUNGA

ИСЛОМИЙ ТЕСТЛАР

FORUM

Namoz vaqti BO'LMA

Forumga kirish

Мини-чат

Izoh Faollari

Ассалому алейкум. Нима учун кинолар курсатмаяпти.


ШУ сылкага боссез скачат кила оласиз

hatm.quron.uz

Закот ҳисоблагич

uzwebiston.

quran.uz

hadis.islom.uz

www.islom.uz

muslimaat.uz

oilam.uz

www.hilol.com

www.siyrat.uz

info.islom.uz

www.fiqh.uz

e-tarix.uz

e-adabiyot.uz

halol.org

arabic.uz

forum.islom.uz

tib.islom.uz

savollar.islom.uz

media.islom.uz

blog.islam.uz

islam.uz ru

masjid.uz

kamolon.uz

mumina.uz

muslim.uz

ziyo.uz

muxlis.uz

novza.uz

www.buxoriy

xatib.uz

www.islomtv.com

www.houseofquran.c

islom.ziyouz.com

ayol.uz

www.tiu.uz

www.hisnulmuslim.c

Ar.Ruqyah

Коран он-лайн

Info islom

mp3quran

taqvo.ucoz.net

www.ihsanilim.com/

Tavhid com

Qur'onshunoslik

Ислом овози

www.ahlisunnat.com

www.favvora.com

hikmatnuri.com

uzgen.jimdo.com

IslamHouse

Talaba Biz

Lug'ot

Исломий Китоблар

Наш опрос

Сайтнинг янги кўринишини қандай баҳолайсиз?
Javob berildi: 91

AllMuslims

Savol javob uz

islom uz

Поиск

Статистика

Форум
[ Новые сообщения · Участники · Правила форума · Поиск · RSS ]
  • Страница 1 из 1
  • 1
ҲИДОЯТГА ЧОРЛАГАН СУҲБАТ
TaqvoДата: Суббота, 05.01.2013, 13:15 | Сообщение # 1
Олтин тож сохиби
Группа: Sayt boshqaruvchisi
Сообщений: 136
Награды: 3
Репутация: 3
Статус: O'chig
Боязид Бистомий ҳазратлари билан бир гуруҳ румлик роҳиблар ўртасида бундай савол-жавоб бўлиб ўтди.
– Қандай илмларни биласан? – сўради роҳиблар бошлиғи.
– Раббим насиб этганларини биламан, – жавоб бердилар ҳазрат.
– Унда сенга саволларимиз бор. Энг олдин иккинчиси бўлмаган бирга, учинчиси бўлмаган иккига, тўртинчиси бўлмаган учга, бешинчиси бўлмаган тўртга, олтинчиси бўлмаган бешга, еттинчиси бўлмаган олтига, саккизинчиси бўлмаган еттига, тўққизинчиси бўлмаган саккизга, ўнинчиси бўлмаган тўққизга, ўн биринчиси бўлмаган ўнга, ўн иккинчиси бўлмаган ўн бирга, ўн учинчиси бўлмаган ўн иккига изоҳ бер.
– Иккинчиси бўлмаган бир – тенги ва шериги йўқ ягона Аллоҳ таолодир. Учинчиси бўлмаган икки – кеча ва кундуз; тўртинчиси бўлмаган уч – уч талоқ; бешинчиси бўлмаган тўрт – Таврот, Забур, Инжил ва Қуръон; олтинчиси бўлмаган беш – беш вақт намоз; еттинчиси бўлмаган олти – осмонлар ва ер яратилган олти кун; саккизинчиси бўлмаган етти – етти қават осмон; тўққизинчиси бўлмаган саккиз – қиёмат куни Аршни кўтарадиган саккиз фаришта; ўнинчиси бўлмаган тўққиз – аёлнинг тўққиз ой ҳомиладорлик муддати; ўн биринчиси бўлмаган ўн – Мусонинг (алайҳиссалом) Шуайбга (алайҳиссалом) ўн йил чўпонлик қилган вақтлари; ўн иккинчиси бўлмаган ўн бир Юсуфнинг (алайҳиссалом) ўн бир оға-иниси; ўн учинчиси бўлмаган ўн икки эса ўн икки ойдир.
– Тўғри айтдинг, – эътироф қилди роҳиблар бошлиғи. – Энди бизга ҳавода муҳофаза қилинган, ҳаво билан ҳалок этилганлардан хабар бер.
– Сулаймон (алайҳиссалом) ҳавода муҳофаза этилдилар. Од қавми ҳаво билан ҳалок қилинди.
– Тўғри жавоб бердинг. Энди бизга ким оловдан яратилгани ва ким олов ичра кўринганидан сўзла.
– Иблис оловдан яратилди ва Иброҳим (алайҳиссалом) олов ичида кўриндилар.
– Айтганларинг тўғри. Кейинги савол: ким тошдан яратилди, тош ичида ким кўринди ва тош билан ким ҳалок этилди?
– Солиҳнинг (алайҳиссалом) туяси тошдан яратилди, ғор соҳиблари тош ичида кўринди ва Абраҳанинг фил, қўшинлари тош билан ҳалок қилинди.
– Жуда тўғри. Олимлар жаннатда тўрт дарё бор: бири болдан, бири сутдан, бири сувдан, бири эса шарбатдан; аммо бу тўрт дарёнинг чиқар жойи битта дейишади. Дунёда бунинг мисоли борми?
– Албатта. Бунга мисол одамнинг бош қисми. Қулоқ ёғи, кўз ёши, бурун суви ва оғиз сўлагининг таъми айри-айри.
– Тўғри айтдинг. Яна бир савол: жаннат аҳли ейди, ичади, бироқ таҳорати бузилмайди. Бу ҳолатнинг ҳам дунёда ўхшаши борми?
– Она қорнидаги ҳомиланинг еган, ичгани ташқарига чиқмайди.
– Бу ҳам тўғри. Жаннатда Тубо дарахти бўлиб, бирор сарой, бирор кўшк йўқки, унинг шохлари тегиб турмаса. Бунга ҳам дунёдан бирор мисол келтира оласанми?
– Қуёш чиқиши айтаётганингизнинг ўхшаши эмасми?
– Энди яна бир савол: бир дарахт бор, унда ўн иккита шох, ҳар шохида ўттизта япроқ, ҳар новдада беш гул бор, улардан иккитаси ёруғликка, учтаси қоронғуликка боқади, булар нима?
– Дарахт бир йилнинг, ўн икки шох ўн икки ойнинг, ўттиз япроқ ўттиз куннинг, ҳар япроқдаги беш гул беш вақт намознинг ифодаси.
Саволлар тугагач, Бистомий ҳазратлари дедилар:
– Муҳтарам роҳиб, менинг ҳам бир неча саволларим бор. Бироқ биттасига жавоб олишни истайман.
– Сўранг, – деди роҳиб.
– Жаннатнинг калити нима? Жаннат эшикларига нима деб ёзилган?
Роҳиб жим қолди, жавоб бермади. Унинг сукути бошқа роҳибларни ташвишга солди, бирданига сўрашди:
– Нега жавоб бермаяпсиз, бунақада мағлуб бўласиз!
– Майли, жавоб бераман, аммо сизлар ҳам менга эргашасизларми?
– Инжил ҳақи, сизга эргашамиз!
– Унда эшитинг: жаннатнинг калити ва жаннат эшиклари устига ёзилган ибора “Лаа илаҳа иллаллоҳу Муҳаммадур расулуллоҳ”дир.
Шундан кейин бошқа роҳиблар ҳам бу муборак калимани айтиб, шаҳодат келтиришди ва мусулмон бўлишди. Боязид Бистомий ҳазратлари бир муддат улар билан қолдилар ва Ислом динини ўргатдилар.Азиз биродар сизни хидоятга нима чорлади шу хакда ёзсангиз.


 
TaqvoДата: Суббота, 05.01.2013, 13:19 | Сообщение # 2
Олтин тож сохиби
Группа: Sayt boshqaruvchisi
Сообщений: 136
Награды: 3
Репутация: 3
Статус: O'chig
УЧ САВОЛГА БИР ЖАВОБ Мавлоно Румий ҳузурига бир гуруҳ файласуфлар келиб, савол сўрамоқчи эканликларини билдиришди. Мавлоно уларни Шамс Табризий олдига юборди. Табризий талабаларга таяммум қандай қилинишини кўрсатиб бераётган эдилар. Файласуфлар ниятларини айтишди. Ҳазрат: “Сўранг!” дедилар.
Бир вакил чиқиб барчалари номидан савол бера бошлади:
– Биринчи саволимиз шундай: Аллоҳ бор дейсизлар, аммо қани у? Кўрсатинглар, биз ҳам ишонайлик!
– Иккинчисини сўранг! – деди Шамс Табризий.
– Шайтон оловдан яратилган дейсиз, яна унинг олов билан азобланиши ҳақида гапирасиз. Олов билан оловга азоб бериб бўладими?
– Кейинги сўровингиз қандай?
– Сизларнинг айтишингизга кўра, охиратда ҳамма қилган ишлари учун жавоб беради. Бундай нарса йўқ-ку, одамларни ўз ҳолига қўймайсизларми? Ҳамма хоҳлаган ишини қилсин!
Гапи тугагач, Табризий гувала билан вакилнинг бошига урди. У ҳамроҳлари билан қозига югурди ва арз қилди:
– Мен савол сўрадим, холос, у эса бошимга гувала билан урди.
Қози бунинг сабабини сўраб, Табризийга юзланди.
– Менга Аллоҳни кўрсатинг, ишонай, деди. Ўзи ҳам бошининг оғриғини кўрсатсин-чи!
– Оғриқ-ку бор, аммо қандай кўрсатаман? – фиғони фалакка чиқди вакилнинг.
– Саволига жавоб ҳам шундай, Аллоҳ бор, аммо кўринмайди. Яна мендан шайтон олов билан қандай азобланиши мумкинлигини сўради. Мен бунинг бошига гувала билан урдим. Ўзи ҳам тупроқдан яратилгани ҳолда, тупроқдан бўлган нарса бошига оғриқ берди. Кейин менга: “Қўйинг, ҳамма билганини қилсин, бунинг учун ҳеч ким ҳеч қандай ҳақ-эваз тўламайди, жазо ҳам берилмайди”, деб айтди. Мен, шунчаки, унинг бошига гувала билан уришни хоҳладим. У эса, мана, ўша ишим учун ҳақини талаб қиляпти. Бу дунёдаги кичкина бир иш учун ҳисоб сўраларкан, абадий ҳаёт бўлмиш охиратда ҳисоб бўлмайдими?
Файласуфлар жим қолишди. Зотан, бу мантиқли сўзлар қошида бирор нима деб қаршилик қилиш имконсиз эди.


 
TaqvoДата: Пятница, 17.10.2014, 09:09 | Сообщение # 3
Олтин тож сохиби
Группа: Sayt boshqaruvchisi
Сообщений: 136
Награды: 3
Репутация: 3
Статус: O'chig
Инсонлар хар куни-кеча уч нарсасини йукотади,лекин кайгурмайди гам хам чекмайди.
Хар куни умри озаяди.
Озайиб кетайотган умрига гами йок ,лекин моли озайса уйкулари келмай гам килади!!!
Хар куни Аллох берган ризкини йейди.
Агар халол болса ундан соралади...
Агар харом болса укубатга учрайди...
Билмайди хисоб-китобдаги укубатни!!!
Хар куни охиратга якинлашади ва дунйодан узоклашади.
Фони дунйога гам килгандек, оз абадий охиратига гам килмайди.
У билмайдику олий жаннатами йо дозахими?!!
" اللهم لا تجعل الدنيا أكبر همنا ولا مبلغ علمنا ولا إلى النار مصيرنا واجعل الجنة هي دارنا "
"Аллохим дунйони катта гамида юрувчиси,илимни пулловчи,кайтишимизни отда килмагин. Жаннатни бизга ховли килиб бергин"


 
TaqvoДата: Пятница, 17.10.2014, 09:57 | Сообщение # 4
Олтин тож сохиби
Группа: Sayt boshqaruvchisi
Сообщений: 136
Награды: 3
Репутация: 3
Статус: O'chig
[b]Тасаввур қилинг, сиз сафарга чиқдингиз. Олдингизда иккита йўл турибди: бири баланд тоғга кўтарилган, иккинчиси эса пастдаги теккис йўл.
Тоғ орқали ўтган йўл тошлиқ, нотекис, бир сўз билан айтганда, машаққатли йўл. Пастдаги йўл эса текис, равон, соя-салқин… Тоққа ишора қилинган тахтачада : “Бу тўғри йўл, катта шаҳарга олиб боради”, пастга ишора қилинган тахтачада эса: “Бу муқаррар ҳалокатга олиб борувчи йўл”, деб ёзилган.
Хўш, сиз қай бир йўлни танлайсиз?
Шак йўқки, инсоннинг ҳавои нафси енгилликка мойил бўлади. Унга қўйиб берсангиз, иккинчи йўлни танлайди. Лекин, бу ўринда ақл аралашди ва қийинчилик билан бўлсада, мақсадга олиб борувчи биринчи йўлни танлайди.
Бу жаннатга ва дўзахга олиб борувчи икки йўлнинг мисолидир.
*Жаҳаннамга олиб борадиган йўл ҳавои нафс моил бўладиган барча лаззатлар: гўзаллик, шаҳват, мол-дунё, эркинликдан иборат.
*Жаннат йўли эса машаққат, қийинчиликлар ва чегаралардан иборат.
Лекин бу йўлнинг интиҳоси - охиратдаги абадий роҳатдир. Бу йўлдан кетувчи кишини ҳудди имтиҳондан олдин оила аъзоларини ойнаижаҳон олдида тарк этиб, китоблари билан ёлғиз қоладиган талаба, ёки шифо топиш учун аччиқ дори-дармонларнинг азобига сабр қилаётган беморга ўхшатиш мумкин. Бу иккиси ҳам вақтинчалик қийинчиликдан сабр-бардош билан ўтгани учун ютуққа ва сиҳат-саломатликка эришади.
Аллоҳ таоло бизларга бу икки йўлдан бирини танлаш ихтиёрини берди. Шу билан бирга, яхшилик ва ёмонликни ажратадиган истеъдод ато этди. Бунда олим-у, жоҳил, катта-ю, кичик бир.
Чунки ҳар қандай инсон яхши амал қилса, қалби таскин топади. Ёмон иш қилса, аксинча. Бундай истеъдод ҳатто жониворларда ҳам бор.
Мисол учун, агар сиз мушукка гўшт бўлагини берсангиз, у, беҳавотир, шошилмасдан гўштни олдингизда ейди, аммо агар шу бўлакни ўзи ўғирлаб олса, сиздан узоққа кетиб, ҳавотирлик билан ейди. Кўриниб турибдики, ана шу жонивор аввалги луқма - унинг ҳаққи, буниси эса ҳаром эканлигини билади.
Яна бир мисол, кучук яхши иш қилса, эгасига суйкалиб, эркаланиб, ундан қилган иши учун мукофот кутади. Аммо ёмон иш қилиб қўйса, бурчакка туриб олиб, думини ликиллатиб, айбдордай туради.
Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло Ўзининг муқаддас каломида шундай марҳамат қилади:
"و هدينه النجدين" "Ва Биз уни икки: (яхши ва ёмон) йўлга йўллаб қўйдик". (Балад-10).
* * *
Бундан ташқари, Аллоҳ ҳар иккала йўлга даъват қилувчиларни, чорловчиларни, яратди.
Жаннат йўлига - пайғамбарлар, жаҳаннамга - шайтонлар.
Олимларни эса пайғамбарларнинг меросхўрлари қилиб қўйди. Уларга пайғамбарлардан “даъват” мерос бўлиб қолган. Бу даъват эса қийиндир. Чунки инсон ҳавои нафсининг табиати эркинликка мойил, дин эса бу эркинликларни чегаралайди.
Кимки исён ва фисқ-фужурга чақирса, нафснинг табиатига мувофиқ бўлади. Шунда нафс унга осонликча эргашиб кетади.
Сиз тоғ тепасидаги сув омборига чиқинг-да, омборни тешиб қўйинг. Сув водий томон тезлик билан оқиб тушади. Энди сиз мана шу сувни орқага - омборга қайтармоқчи бўлсангиз, бу жуда катта меҳнатни талаб этади.
* * *
Буни инсоннинг мисолида кўрайлик.
Сизга: фалон жойда бир гўзал аёл бор, у шундай рақсга тушадики…. дейишади. Шунда сизни ҳавои нафсингиз у томонга чорлайди, минглаб шайтонлар сизни ўша ерга бошлаб боради. Сиз қандай қилиб у ерга бориб қолганингизни билмай ҳам қоласиз.
Шу пайтда олдингизга бир даъватчи келиб, сизни қайтармоқчи бўлса, нафсингизга қарши чиқишингиз ва унинг даъватини ижобат қилишингиз мушкул бўлади.
Кўриб турганингиздек, ёмонликка чақирувчилар ҳеч қандай меҳнат ҳам, жидду-жаҳд ҳам сарфламайди. Чунки улар нафс хоҳлайдиган барча нарсаларга чақирадилар. Яхшиликка чорловчиларда эса бунинг акси бўлади. Улардан жуда катта меҳнат талаб этилади.
Бежизга Аллоҳ таоло динни “оғир ” деб сифатламаган:
“سنلقي عليك قولا ثقيلا” "Албатта, Биз устингга оғир сўзни ташлармиз". (Музаммил. 5).
* * *
Юқорида тилга олинганлар: талабанинг ойнаижаҳонни тарк этиб, дарс билан машғул бўлиши, ухлаб ётган одамнинг ўрнини тарк этиб, бомдод намозига туриши оғир.
Шунинг учун ҳам дунёда солиҳ кишилардан кўра динсиз кишиларни кўп учратамиз. Демак, кўр-кўрона кўпчиликки эргашиш кўп ҳолларда инсонни залолатга олиб боради:
"و إن تطع أكثر من في الأرض يضلوك عن سبيل الله" "Ва агар ер юзидагиларнинг кўпларига итоат қилсанг, сени Аллоҳнинг йўлидан адаштирадилар". (Аном. 116).
* * *
Дунё ишларида ҳам “нодир”, “камёб” каби сифатлар нарсанинг юқори даражада эканлигини ифодалайди. Йўқса, олмос нодир бўлмас, темир эса кўп бўлмаган бўлар эди.
Айтиб ўтганимиздек, пайғамбар ва унинг меросхўрлари бўлган олимлар жаннат йўлига чорловчилардир. Шайтон ва унинг фосид ёрдамчилари жаҳаннамга чақирувчилардир.
Шу билан бирга, ҳар биримизнинг ичимизда ҳам икки гуруҳ бор: бири набийларга эргашувчи ақл, иккинчиси шайтонга эргашувчи нафс.


 
TaqvoДата: Пятница, 17.10.2014, 10:00 | Сообщение # 5
Олтин тож сохиби
Группа: Sayt boshqaruvchisi
Сообщений: 136
Награды: 3
Репутация: 3
Статус: O'chig


 
TaqvoДата: Пятница, 17.10.2014, 11:12 | Сообщение # 6
Олтин тож сохиби
Группа: Sayt boshqaruvchisi
Сообщений: 136
Награды: 3
Репутация: 3
Статус: O'chig
[i]Абу Мусо Ашъарий розийаллоҳу анҳудан ривоят этилади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилдилар: «Дарҳақиқат, Аллоҳ мени ҳидоят ва илм билан умматларга пайғамбар қилиб юборганининг мисоли ерга ёғилган ёмғир каби бўлиб, айрим унумдор ер ёмғирни қабул қилади ва дарҳол унда кўплаб ўт-ўланлар ўсиб чиқади. Баъзи ер эса қаттиқликдан ўзида ёмғир сувини сақлаб қолади, Аллоҳ бу сувдан одамларни баҳраманд этади, улар йиғилган бу оби раҳматдан ичишади, экин-тикин ва ҳайвонларни суғоришади. Мана шу ёмғир бошқа яна бир ерга ёғадики, бу жой текислик бўлиб, ёмғир сувини ўзида ушлаб ҳам қолмайди ва ундан ўт-ўланлар ҳам ўсиб чиқмайди. Бу Аллоҳнинг динида олим бўлиб, Аллоҳ менга берган нарсалардан ўзгаларни ҳам фойдалантирган бир киши мисоли кабидир. У одам ўзи ҳам ўрганади ва бошқаларга ҳам билганини ўргатади. Ҳеч нарсани ўрганмайдиган ва мен кўрсатган Аллоҳ ҳидоятини ҳам қабул этмайдиган киши мисолига ўхшайди». Бу ҳадиси муборакни Имом Бухорий ва Муслим ўзларининг «Саҳиҳ» китобларида қайд этишган.
Сизга Аллоҳнинг раҳмати бўлсин! Барча халойиққа тааллуқли ушбу ҳадисга бир назар ташланг! Дарҳақиқат, фаҳм-фаросати ўткир фақиҳлар гўё ўзида ёмғир сувини қабул қилиб, ундан ўт-ўланлар ўсган баракотли заминга ўхшайдилар, зеро улар ўқиб-ўрганиб, яхши фаҳмлайдилар ва ўзгаларга ҳам таълим берадилар. Энди фиқҳ, фаҳм ва фаросат илмларидан бебаҳра бўлган айрим ҳадис нақл этувчи муҳаддислар гўё ёмғир сувини ўзида жамлаган қаттиқ ер мисолига ўхшайдилар. Уларда тўпланган ҳадислардан бошқалар истифода этди. Аммо ҳадисларни эшитиб, ўрганмаган ва уларни ёдламаганлар жоҳил авомлардир.
Имом Ҳасан раҳматуллоҳи алайҳ айтдилар: «Уламолар бўлмаганда эди, инсонлар гўё ҳайвонларга ўхшаб қоларди»


 
TaqvoДата: Пятница, 24.10.2014, 10:41 | Сообщение # 7
Олтин тож сохиби
Группа: Sayt boshqaruvchisi
Сообщений: 136
Награды: 3
Репутация: 3
Статус: O'chig
[code][size=19]Ажойиб хикоя!
Бир киши сочини кискартириб, соколини олдириш ун сартарошхонага кирди. У бн куюк сурашган сартарош ва йигит у ёк-бу ёкдан сухбат куришди. Бир пайт динга таалукли мавзудан суз бошланди ва сартарош:
- Сизни билмадим-ку, мен худонинг борлигига ишонмайман,-деди.
Сухбатдошининг бу гапидан хайрон булган мижоз:
- Нега бундай деяпсиз? - деб суради. Сартарош пинагини хам бузмай шундай дея гапида давом этди:
- Бундай дейишимнинг узига яраша сабаби бор. Худонинг йуклигини англаш учун кучага чикишнинг узи етарли булади. Менга айтчи, агар Тангри бор булса, одамлар нега ит азобини куришаяпти, бошлари касалликдан чикмаяпти, болалар эса етим булиб колишаяпти? У булганда хеч кимни кийинчиликка, ораларида мехр окибат йуколишига йул куймаган буларди...
Йигит бир зум уйланиб турди ва у билан тортишиш бефойда деган фикрга келиб, унга жавоб бергиси келмади. Сартарош ишини тугатгач, йигит ташкарига чикди. Шу пайт олдидан соч-соколи усган бир киши утиб колди. Соч-соколидан йуловчининг анча пайтдан буён сартарошхонага кирмаганини пайкаш кийин эмасди. Йигит сартарошхонага яна кайтиб кирди.
- Биласизми, нима? Менимча, бу дунёда сартарошнинг узи йук.
Сартарош хайрон булди. - Нега бундай деяпсиз? Мен шу ердаман-ку?
- Йук, барибир сартарош йук. Агар у булганда, кучада бирорта хам соч-соколи усиб кетган одам колмасди.
- Сартарош бор, лекин уша одамлар менинг олдимга келмаса, мен нима килишим керак?
- Хак гапни айтдингиз! Муаммонинг ечими хам мана шунда! Аллох бор! Одамлар унинг айтганини килишмаса, бу уларнинг муаммоси. Дунё изтиробу аламга, касалликлар, разолат, жахолатга тулалигининг сабаби хам мана шунда!


 
TaqvoДата: Воскресенье, 26.10.2014, 12:07 | Сообщение # 8
Олтин тож сохиби
Группа: Sayt boshqaruvchisi
Сообщений: 136
Награды: 3
Репутация: 3
Статус: O'chig
Билмаган нарсаларимни оёғим остига қўйганимда бошим кўкка етарди.
Имом Аъзам


 
  • Страница 1 из 1
  • 1
Поиск:

Copyright MyCorp © 2024 |