Воскресенье, 24.11.2024, 19:41Главная | Регистрация | Вход

Hush kelibsiz

BUGUN KUNGA

ИСЛОМИЙ ТЕСТЛАР

FORUM

Namoz vaqti BO'LMA

Forumga kirish

Мини-чат

Izoh Faollari

Ассалому алейкум. Нима учун кинолар курсатмаяпти.


ШУ сылкага боссез скачат кила оласиз

hatm.quron.uz

Закот ҳисоблагич

uzwebiston.

quran.uz

hadis.islom.uz

www.islom.uz

muslimaat.uz

oilam.uz

www.hilol.com

www.siyrat.uz

info.islom.uz

www.fiqh.uz

e-tarix.uz

e-adabiyot.uz

halol.org

arabic.uz

forum.islom.uz

tib.islom.uz

savollar.islom.uz

media.islom.uz

blog.islam.uz

islam.uz ru

masjid.uz

kamolon.uz

mumina.uz

muslim.uz

ziyo.uz

muxlis.uz

novza.uz

www.buxoriy

xatib.uz

www.islomtv.com

www.houseofquran.c

islom.ziyouz.com

ayol.uz

www.tiu.uz

www.hisnulmuslim.c

Ar.Ruqyah

Коран он-лайн

Info islom

mp3quran

taqvo.ucoz.net

www.ihsanilim.com/

Tavhid com

Qur'onshunoslik

Ислом овози

www.ahlisunnat.com

www.favvora.com

hikmatnuri.com

uzgen.jimdo.com

IslamHouse

Talaba Biz

Lug'ot

Исломий Китоблар

Наш опрос

Сайтнинг янги кўринишини қандай баҳолайсиз?
Javob berildi: 91

AllMuslims

Savol javob uz

islom uz

Поиск

Статистика

Форум
[ Новые сообщения · Участники · Правила форума · Поиск · RSS ]
  • Страница 1 из 1
  • 1
Гўзал ахлоқ
TaqvoДата: Суббота, 05.01.2013, 13:38 | Сообщение # 1
Олтин тож сохиби
Группа: Sayt boshqaruvchisi
Сообщений: 136
Награды: 3
Репутация: 3
Статус: O'chig
«(Эй Муҳаммад), марҳаматли бўлинг, яхшиликка буюринг ва жоҳиллардан юз ўгиринг! (“Аъроф” сураси, 199-оят) мазмунидаги оятни ўқиб, сўнг буюрдилар:
— ГЎЗАЛ АХЛОҚ, сен билан қариндошлик ришталарини узганларга кенгроқ ва раҳм-шафқатлироқ бўлишинг, сендан яхшиликни аяганларга яхшилик қилишинг ва сенга зулм ўтказганларни афв этишингдир!

Яна Оллоҳ Расули буюрдилар:
— Мен, АХЛОҚНИНГ ЭНГ ГЎЗАЛИНИ ПОЁНИГА ЕТКАЗИШ УЧУН (яъни энг гўзал ахлоқ қандай бўлиши-ни амалда кўрсатиш учун) юборилдим.

— Қиёмат куни амаллар тарозида тортилганда энг оғир тош босадигани Оллохдан кўрқув ва гўзал ахлоқдир.

Бир пайт пайғамбаримизга олд тарафдан бир одам келди. «Эй Оллоҳнинг Расули, дин нима?» деб сўради. Расулуллоҳ: «ГЎЗАЛ АХЛОҚ!» деб жавоб бердилар. Сўнгра ўнг тарафларига ўтиб сўради: «Эй Оллоҳнинг Расули, дин нима?» Расулуллоҳ: «ГЎЗАЛ АХЛОҚ!» деб жавоб бердилар. У одам расулуллоҳнинг сўл тарафига ўтиб, яна: «Эй Ол-лоҳнинг Расули, дин нима?» деди. Расулуллоҳ: «Ғазабланмаслик! Тушундингми?» деб буюрдилар.

Оллоҳ Расулидан сўрадилар:
-- Эй Оллоҳнинг Расули, толесизлик нима?
Буюрдилар:
- ЁМОН АХЛОҚДИР.

Бир одам пайғамбаримиз ҳузурига келиб:
— Эй Оллоҳнинг Расули, менга ўгит бергин!— деди.
Расул буюрди:
— Қаерда бўлсанг ҳам Оллоҳдан қўрқ!
— Яна айтинг!— деди у одам.
Расул буюрди:
— Ёмонликдан кейин шундай бир яхшилик қилки, буяхшилик ёмонликнинг изини ювиб кетсин.
Яна айтинг!— деди у одам. Расул буюрди:
— Одамларга чиройли муомала қил.

Пайғамбаримиздан сўрадилар:
— Амалларнинг қай бирида фазилат кўпроқ?
Буюрдиларки:
— ГЎЗАЛ АХЛОҚДА! Яна Расулуллоҳ буюрдилар:
— Оллоҳнинг гўзал ахлоқли қилиб яратган ҳеч бир бандаси жаҳаннамга ем бўлмайди.

Фузайл ибн Иъёз ҳикоя қилади: Расулуллоҳга бир кун шундай хабар бердилар:
— Фалон хотин кундузи рўза тутади, кечаси намоз ўқийди. Шундай бўлгани ҳолда, унинг ахлоқи ёмон: қўшниларига тили билан азоб беради (қўшниларини қарғаб, кўп хафа қилади).
Расулуллоҳ буюрдиларки:
— Бу ишда хайр йўқ, у жаҳаннам аҳлидан бўлади.


 
TaqvoДата: Суббота, 05.01.2013, 13:38 | Сообщение # 2
Олтин тож сохиби
Группа: Sayt boshqaruvchisi
Сообщений: 136
Награды: 3
Репутация: 3
Статус: O'chig
Абу ад-Дардо ривоят қилади:
Оллоҳ Расулидан эшитганман, шундай дегандилар:
Қиёмат куни амаллар тортилганда тарозига биринчи қўйиладиган нарса ГЎЗАЛ АХЛОҚ ва ЖЎМАРДЛИКДИР.
Оллоҳ имонни яратганда, у шундай деганди: «Оллоҳим, мени қувват билан таъминла!» Шунда Оллоҳ уни ГЎЗАЛ АХЛОҚ ва ЖЎМАРДЛИК билан таъминлаганди.
Оллоҳ КУФРНИ яратганда, у яна шундай деганди: «Оллоҳим, мени қувват билан таъминла!» Шунда Оллоҳ уни ЁМОН АХЛОҚ ва ХАСИСЛИК билан таъминлаганди.

Пайғамбаримиз шундай буюрдилар:
— Оллоҳ Исломни ўзига хос дин қилди. Сизнинг динингизга жўмардлик ва гўзал ахлоқдан бошқаси ярашмайди. Кўзингизни очинг. Дилингизни шу икки хислат билан гўзаллаштиринг.

ГЎЗАЛ АХЛОҚ Оллоҳнинг энг буюк неъматидир.
Расулуллоҳдан сўрадилар:
— Эй Оллоҳнинг Расули, имон нуқтаи назаридан мўминларнинг қайсиниси фазилатга бойроқ?
Буюрдиларки:
- АХЛОҚДА ЭНГ ГЎЗАЛ БЎЛГАНЛАРИ!

Яна Расулуллоҳ буюрдилар:
Сиз молларингиз билан (мол-дунёингиз билан) инсонларни ҳузур-ҳаловатга етказа олмайсиз. Уларни очиқ чеҳра, кулар юз ва ГЎЗАЛ АХЛОҚ билан ҳузур-ҳаловатга етказасиз.

Сирка асални бузганидай, ЁМОН АХЛОҚ ҳам амалларни бузади.
Жарир ибн Абдуллоҳ ривоят қилади: Оллоҳ Расули буюрдилар:
— Сен инсонсан, Оллоҳ сени гўзал қилиб яратди. Сен ҳам АХЛОҚИНГНИ ГЎЗАЛЛАШТИР!
Барро бин Озиб айтади:
— Расулуллоҳ инсонларнинг энг гўзал юзлиси ва энг ГЎЗАЛ АХЛОҚЛИСИ ЭДИ.

Абу Саид Бадрий ҳикоя қилади: Расулуллоҳ дуо ўқиганда шундай дердилар:
— Оллоҳим, мени гўзал қилиб яратганинг каби феълу-атворимни ҳам гўзал қил.

Абдуллоҳ ибн Умар — Оллоҳ ундан рози бўлсин — нақл қилади:
Расулуллоҳ тез-тез дуо ўқир ва шундай дер эдилар:
— Оллоҳим, мен сендан тани соғлиқ, хотиржамлик ва ГЎЗАЛ АХЛОҚ тилайман!
Абу Ҳурайра — Оллоҳ ундан рози бўлсин — ривоят қилади:
— Мўминнинг ЖЎМАРДЛИГИ (саховати), бу — дини, унга етарли бўлган нарсаси — ГЎЗАЛ АХЛОҚИ, муруввати ва ақлидир.

Усома ибн Шурайқ ривоят қилади:
— Аъробийларни кўрдим. Расулуллоҳдан: «Бандасига ато этилган энг яхши хусусият нима?» деб сўрашаётган экан.
Расул:
— ГУЗАЛ АХЛОҚ!- деб буюрдилар. Яна Расулуллоҳ буюрдиларки:
— Сизларнинг орангизда мен кўпроқ яхши кўрадиган кишиларим ва қиёмат куни даврамга энг яқин бўлажак одамларим ахлоқан энг гўзал бўлган кимсалардир.

Ибн Аббос ривоят қилади:
Оллоҳ Расули буюрдиларки:
— Уч нарса ёки уч нарсадан бири кимда бўлмаса, сиз унинг амалларига аҳамият берманг:
1. Оллоҳга исён қилишдан сақлайдиган ТАҚВО.
2. Ақлсизлик билан иш кўраётганларнинг ақлини тўғри йўлга сола оладиган ВИҚОР-САЛОБАТ.
3. Инсонлар билан яхши чиқиша оладиган ГЎЗАЛ АХЛОҚ

Оллоҳ Расули, намоз бошлашидан олдин кўпинча шундай дуо ўқирди:
- Оллоҳим, МЕНГА АХЛОҚНИНГ ЭНГ ГЎЗАЛИНИ БЕР! Ахлоқнинг энг гўзалига фақат сен етиштира оласан. Мен мубтало бўлган нарсани сен ўзинг бартараф этмасанг, ҳеч кимса бартараф этолмайди. Ҳаммасини сен ўзинг ўнгла, Оллоҳим...

Абу Ҳомид Ғаззолий. Мукошафат-ул қулуб


 
☾☆DjIslamiyyaДата: Вторник, 16.04.2013, 10:56 | Сообщение # 3
Олтин тож сохиби
Группа: Sayt fahri
Сообщений: 5
Награды: 8
Репутация: 5
Статус: O'chig
Роббим сизга сунмас иймон, гузал ахлок, шукр этувчи калб, зикр этувчи тил, хайрли умр, дуне ва охират гузаллигини насиб этсин.!!!

 
TaqvoДата: Вторник, 21.10.2014, 07:59 | Сообщение # 4
Олтин тож сохиби
Группа: Sayt boshqaruvchisi
Сообщений: 136
Награды: 3
Репутация: 3
Статус: O'chig
[color=blue][size=22]/Бир файласуфдан “Уйланиш учун қандай аёлни танлаган бўлардингиз?” деб сўрашди. Шунда у: “Мендан бошқалар ҳам тамаъ қилиб қолмасин деб жуда чиройлисини танламайман. Кўнглим жирканмасин деб жуда хунугини ҳам танламайман. Бўйнимни чўзишимга сабаб бўлмасин деб бўйи жуда баландини танламайман. Бошимни эгишимга сабаб бўлмасин деб бўйи жуда пастини ҳам танламайман. Гапларимни тушуниши қийин бўлмасин деб жуда илмсизини танламайман. Мен билан тортишавермасин деб жуда илмлисини ҳам танламайман. Деразадан уйимга кирадиган шабадани тўсиб қўймасин деб жуда семизини танламайман. Танасининг суяклари баданимга ботмаслиги учун жуда ориғини ҳам танламайман...” деб жавоб берган экан.

 
  • Страница 1 из 1
  • 1
Поиск:

Copyright MyCorp © 2024 |