Воскресенье, 24.11.2024, 19:32Главная | Регистрация | Вход

Hush kelibsiz

BUGUN KUNGA

ИСЛОМИЙ ТЕСТЛАР

FORUM

Namoz vaqti BO'LMA

Forumga kirish

Мини-чат

Izoh Faollari

Ассалому алейкум. Нима учун кинолар курсатмаяпти.


ШУ сылкага боссез скачат кила оласиз

hatm.quron.uz

Закот ҳисоблагич

uzwebiston.

quran.uz

hadis.islom.uz

www.islom.uz

muslimaat.uz

oilam.uz

www.hilol.com

www.siyrat.uz

info.islom.uz

www.fiqh.uz

e-tarix.uz

e-adabiyot.uz

halol.org

arabic.uz

forum.islom.uz

tib.islom.uz

savollar.islom.uz

media.islom.uz

blog.islam.uz

islam.uz ru

masjid.uz

kamolon.uz

mumina.uz

muslim.uz

ziyo.uz

muxlis.uz

novza.uz

www.buxoriy

xatib.uz

www.islomtv.com

www.houseofquran.c

islom.ziyouz.com

ayol.uz

www.tiu.uz

www.hisnulmuslim.c

Ar.Ruqyah

Коран он-лайн

Info islom

mp3quran

taqvo.ucoz.net

www.ihsanilim.com/

Tavhid com

Qur'onshunoslik

Ислом овози

www.ahlisunnat.com

www.favvora.com

hikmatnuri.com

uzgen.jimdo.com

IslamHouse

Talaba Biz

Lug'ot

Исломий Китоблар

Наш опрос

Alloh Ta'alo huzurida eng katta gunoh nima?
Javob berildi: 194

AllMuslims

Savol javob uz

islom uz

Поиск

Статистика

Форум
[ Новые сообщения · Участники · Правила форума · Поиск · RSS ]
  • Страница 1 из 1
  • 1
Аллоҳ учун сизга илиндим
TaqvoДата: Воскресенье, 26.10.2014, 12:09 | Сообщение # 1
Олтин тож сохиби
Группа: Sayt boshqaruvchisi
Сообщений: 136
Награды: 3
Репутация: 3
Статус: O'chig
Ибн Қайюм айтади: “Вақтни зое кетказмоқ ўлимдан даҳшатлироқдир. Зеро, вақтнинг зое кетиши бандани Аллоҳ ва охират кунидан; ўлим эса, бандани дунё ва унинг аҳлидан узоқлаштиради”.

 
TaqvoДата: Воскресенье, 26.10.2014, 12:10 | Сообщение # 2
Олтин тож сохиби
Группа: Sayt boshqaruvchisi
Сообщений: 136
Награды: 3
Репутация: 3
Статус: O'chig
Мусибат тўрттадир: жамоат намозида биринчи такбирдан кечикиш, илм мажлисини ўтказиб юбориш, душманга қулай ҳужум фурсатини бой бериш, Арафот тоғидаги вуқуф вақтининг ўтиб кетиши.
Яҳё ибн Варроқ


 
TaqvoДата: Воскресенье, 26.10.2014, 12:10 | Сообщение # 3
Олтин тож сохиби
Группа: Sayt boshqaruvchisi
Сообщений: 136
Награды: 3
Репутация: 3
Статус: O'chig
Ҳикмат аҳли айтади: “Буни эртага қиламан”, деган ҳалокатга маҳкум. Унутмайлик, эзгу ишларни қилаётиб “эртага қиламан”, дейиш иблиснинг аскарларидан биридир”.

 
TaqvoДата: Воскресенье, 26.10.2014, 12:11 | Сообщение # 4
Олтин тож сохиби
Группа: Sayt boshqaruvchisi
Сообщений: 136
Награды: 3
Репутация: 3
Статус: O'chig
Ибн Масъуд айтдилар: “(Яхши) амал қилолмаган ҳар бир кунимда қуёш ботганда пушаймон бўлганчалик надомат чекмадим. Чунки у кун ўтиб кетди, мен эса, (хайрли) амалларимни кўпайтира олмадим”.

 
TaqvoДата: Воскресенье, 26.10.2014, 12:12 | Сообщение # 5
Олтин тож сохиби
Группа: Sayt boshqaruvchisi
Сообщений: 136
Награды: 3
Репутация: 3
Статус: O'chig
Ким ақли билан чекланса, адашади. Ким одамларга кибр қилса, хор бўлади. Ким амалга берилса, қийинчиликка дучор бўлади. Ким одамлар устидан фахрланса, синади. Ким аҳмоқлик қилса, ҳақоратланади. Ким разиллар билан суҳбатдош бўлса, тубанлашади. Ким уламолар билан ўтирса, виқорли бўлади. Ким ёмонлик кўчасига кирса, туҳматга йўлиқади. Ким динда дангасалик қилса, ўтириб қолади.
Мансур ибн Аммор


 
TaqvoДата: Воскресенье, 26.10.2014, 12:12 | Сообщение # 6
Олтин тож сохиби
Группа: Sayt boshqaruvchisi
Сообщений: 136
Награды: 3
Репутация: 3
Статус: O'chig
гар банда қалбида Аллоҳга муҳаббат лаззатини тотиб кўрса, Аллоҳ унга айбларини кўрсатиб қўяди ва у киши ўзгалардан айб қидирмай, фақат ўз айблари билан машғул бўлиб қолади.
Робиъа ал-Адавийя


 
TaqvoДата: Воскресенье, 26.10.2014, 12:13 | Сообщение # 7
Олтин тож сохиби
Группа: Sayt boshqaruvchisi
Сообщений: 136
Награды: 3
Репутация: 3
Статус: O'chig
Аллоҳнинг исми зикр қилинадиган уй қоронғи уйдагиларга чироқ қандай нур берса, осмон аҳлига шундай ёруғлик беради. Аллоҳнинг исми зикр қилинмайдиган уй ўз аҳлига қоронғилик қилади.
Фузайл ибн Иёз


 
TaqvoДата: Воскресенье, 26.10.2014, 12:14 | Сообщение # 8
Олтин тож сохиби
Группа: Sayt boshqaruvchisi
Сообщений: 136
Награды: 3
Репутация: 3
Статус: O'chig
Агар бахт-саодат истасанг, ғурур, манманликдан йироқ бўл, ҳикматли сўзларни сокинлик билан тингла, такаббурлик, адоват, гиначиликдан ҳазар қил. Қайғу-аламлар устингга ҳужум этсалар, бу ҳужумларга ўз адабсизлигинг сабабчидир.
Жалолиддин Румий


 
TaqvoДата: Воскресенье, 26.10.2014, 12:14 | Сообщение # 9
Олтин тож сохиби
Группа: Sayt boshqaruvchisi
Сообщений: 136
Награды: 3
Репутация: 3
Статус: O'chig
Бир кишига «Аллоҳдан қўрқ», дейилганида, у: «Сен ўзингни бил», деб жавоб қилса, шу иш Аллоҳ наздидаги катта гуноҳлардан биридир.
Абдуллоҳ ибн Масъуд


 
TaqvoДата: Воскресенье, 26.10.2014, 12:15 | Сообщение # 10
Олтин тож сохиби
Группа: Sayt boshqaruvchisi
Сообщений: 136
Награды: 3
Репутация: 3
Статус: O'chig
Худодан қўрқиш, халққа инсоф қилиш, улуғларга хизмат, кичикларга шафқат, дарвешларга саховат, дўсту ёшларга насиҳат, душманларга юмшоқлик, жоҳилларга сукут, олимларга тавозе қилиш билан яша, бировнинг молига тамаъ кўзи билан боқма.
Луқмони Ҳаким


 
TaqvoДата: Воскресенье, 26.10.2014, 12:16 | Сообщение # 11
Олтин тож сохиби
Группа: Sayt boshqaruvchisi
Сообщений: 136
Награды: 3
Репутация: 3
Статус: O'chig
Жаннат эшигига уч қатор сўз ёзилган. Улардан бири: «Нима амал қилган бўлсак, топдик. Берган бўлсак, фойда олдик. Нимаики олиб қолган бўлсак, зарар қилдик».
Наззол ибн Сабра


 
TaqvoДата: Воскресенье, 26.10.2014, 12:18 | Сообщение # 12
Олтин тож сохиби
Группа: Sayt boshqaruvchisi
Сообщений: 136
Награды: 3
Репутация: 3
Статус: O'chig
“Ким ортиқча сўзларни тарк этса, унга ҳикмат берилади. Ким ортиқча қарашни тарк этса, унга қалб хушуъси берилади. Ким ортиқча таомни тарк этса, унга ибодат лаззати берилади. Кимки ортиқча кулишни тарк этса, унга ҳайбат берилади. Ким мазахни тарк этса, унга баҳо берилади. Ким дунё муҳаббатини тарк этса, унга охират муҳаббати берилади. Ким бошқалар айби билан машғул бўлишни тарк этса, унга ўз айбини ислоҳ қилишлик берилади. Ким Аллоҳнинг кайфиятини изланишликни тарк этса, унга мунофиқликдан сақланишлик берилади”.
Умар розияллоҳу анҳу


 
TaqvoДата: Воскресенье, 26.10.2014, 12:20 | Сообщение # 13
Олтин тож сохиби
Группа: Sayt boshqaruvchisi
Сообщений: 136
Награды: 3
Репутация: 3
Статус: O'chig
“Муттақийликнинг аломати бештадир:
1. Диндорлар билан бирга бўлиш.
2. Фаржи ва тилига ғолиб бўлиш.
3. Дунёдан катта бир нарса етганда уни зарар деб билиш ва диндан кичик бир нарса етганда уни ғанимат деб билиш.
4. Ҳаром аралашишдан қўрққан ҳолда қоринни ҳалолдан бўлса ҳам тўйғазиб юбормаслик.
5. Барча одамларни нажот топган деб ва ўзини ҳалок бўлдим, деб билиш”.
Умар розияллоҳу анҳу“Жим турганимга бир марта надомат қилган бўлсам, гапирганимга кўп бора надомат қилдим”.
Умар розияллоҳу анҳу


 
TaqvoДата: Воскресенье, 26.10.2014, 12:21 | Сообщение # 14
Олтин тож сохиби
Группа: Sayt boshqaruvchisi
Сообщений: 136
Награды: 3
Репутация: 3
Статус: O'chig
“Денгизлар сони тўрттадир. Кибру ҳаво - гуноҳлар денгизидир. Нафс – шаҳватлар денгизидир. Ўлим – умрларнинг денгизидир. Қабр – надоматлар денгизидир”.
Умар розияллоҳу анҳу “Кимнинг кулгуси кўпайса – ҳайбати озаяди. Ким инсонларни камситса – ўзи ҳам камситилади. Ким бирор нарсага кўп машғул бўлса – шу касби билан танилади. Кимнинг кибру-ҳавоси кўпайса – ҳаёси камаяди. Кимнинг ҳаёси озайса – парҳези камаяди. Кимнинг парҳези озайса – қалби ўлади. Кимнинг сўзи кўпайса – хатоси
кўпаяди”.
Умар розияллоҳу анҳу


 
TaqvoДата: Воскресенье, 26.10.2014, 12:23 | Сообщение # 15
Олтин тож сохиби
Группа: Sayt boshqaruvchisi
Сообщений: 136
Награды: 3
Репутация: 3
Статус: O'chig
“Аллоҳ таоло олти нарсани олти нарса ичига беркитди: Розилигини – ибодатга. Ғазабини – осийликка. Исму аъзамини – Қуръони Каримга. Лайлат ул-Қадр кечасини – Рамазон ойига. Ўрта намозни – беш вақт намоз ичига. Қиёматни – кунлар ичига”.
Умар розияллоҳу анҳу “Кўп дўстларни учратдим, лекин тилни тийишдан афзалроқ дўстни учратмадим. Кўп либосларни кўрдим, аммо тақводан афзалроқ либосни кўрмадим. Кўп молни кўрдим, бироқ қаноатдан афзалроқ молни кўрмадим. Кўп яхшиликларни кўрдим, лекин насиҳатдан афзалроқ яхшиликни кўрмадим. Кўп таомларни кўрдим, аммо
сабрдан афзалроқ таомни кўрмадим”.
Умар розияллоҳу анҳу “Менга дунёда уч нарса яхши кўрилди – яхши амалларга буюришлик, ёмон ишлардан қайтаришлик ва эски кийим кийишлик”.
Умар розияллоҳу анҳу “Инсонларга чиройли дўст бўлиш – ақлнинг ярми. Билмаганини чиройли сўраш – илмнинг ярми. Чиройли тадбир қилиш – ҳаётдаги бахтнинг ярми”.
Умар розияллоҳу анҳу


 
TaqvoДата: Воскресенье, 26.10.2014, 14:19 | Сообщение # 16
Олтин тож сохиби
Группа: Sayt boshqaruvchisi
Сообщений: 136
Награды: 3
Репутация: 3
Статус: O'chig
- Ҳасан ал Басри раҳимаҳуллоҳ айтадилар: Ҳеч ким уч нарсадан қутилаолмайди:
1. Гумон
2. Ҳасад
3. Шумланишлик.
Инсонларга бу ишда нима лозим бўлади?
- Энди агар гумон қилсанг: таҳқиқ қилма, яъни кавлаштирма.
- Агар ҳасад қилсанг: душманлик қилма, яъни зулм қилма.
- Шумлансанг: ўтирма, яъни Аллоҳга таваккал қилда, олдига юриб ишингда давом эт.
*Ким буларга риоя этиб амал қилса - қалби ва жамиятни сақлабти.


 
  • Страница 1 из 1
  • 1
Поиск:

Copyright MyCorp © 2024 |