Суббота, 27.04.2024, 22:14Главная | Регистрация | Вход

Hush kelibsiz

BUGUN KUNGA

ИСЛОМИЙ ТЕСТЛАР

FORUM

Namoz vaqti BO'LMA

Forumga kirish

Мини-чат

Izoh Faollari

Ассалому алейкум. Нима учун кинолар курсатмаяпти.


ШУ сылкага боссез скачат кила оласиз

hatm.quron.uz

Закот ҳисоблагич

uzwebiston.

quran.uz

hadis.islom.uz

www.islom.uz

muslimaat.uz

oilam.uz

www.hilol.com

www.siyrat.uz

info.islom.uz

www.fiqh.uz

e-tarix.uz

e-adabiyot.uz

halol.org

arabic.uz

forum.islom.uz

tib.islom.uz

savollar.islom.uz

media.islom.uz

blog.islam.uz

islam.uz ru

masjid.uz

kamolon.uz

mumina.uz

muslim.uz

ziyo.uz

muxlis.uz

novza.uz

www.buxoriy

xatib.uz

www.islomtv.com

www.houseofquran.c

islom.ziyouz.com

ayol.uz

www.tiu.uz

www.hisnulmuslim.c

Ar.Ruqyah

Коран он-лайн

Info islom

mp3quran

taqvo.ucoz.net

www.ihsanilim.com/

Tavhid com

Qur'onshunoslik

Ислом овози

www.ahlisunnat.com

www.favvora.com

hikmatnuri.com

uzgen.jimdo.com

IslamHouse

Talaba Biz

Lug'ot

Исломий Китоблар

Наш опрос

Сайтнинг янги кўринишини қандай баҳолайсиз?
Javob berildi: 91

AllMuslims

Savol javob uz

islom uz

Поиск

Статистика

Каталог файлов
Главная » Файлы » Viktorina » BОLALAR UCHUN

Savol javob
20.12.2012, 18:31

.11-дарс

Муxтарам ота-оналар, агар фарзандингизга таълим беришда кийинчиликларга дуч келиб колсангиз куйидаги насиxатга кулок тутишингизни насихат киламиз: чиройли таxорат олиб, таълим беришингиздан олдин икки ракаат намоз ўкиб, Аллоxдан ишингизни енгил килишини сўранг. Агар шу намозни кечанинг охирги кисми, яъни саxарлик вактида ўкисангиз нур устига нур бўлади. Эй Аллоx, фарзандларимизга Куръонинг ва расулинг суннатини таълим бер! Омин!

1. Савол: Болажоним, биз нималарга иймон келтиришимиз керак?

Жавоб: Аллоxга иймон келтирамиз.

2. Савол: Яна нимага иймон келтирамиз?

Жавоб: Аллоxнинг фаришталарига иймон келтирамиз.

3. Савол: Болажоним, фаришталар xам одам каби тупрокдан яратилганми?

Жавоб: Йўк дадажон, улар нурдан яратилган.

4. Савол: Яна нимага иймон келтирамиз?

Жавоб: Аллоx осмондан туширган китобларга иймон келтирамиз.

5. Савол: Болажоним, нечта китобнинг номини биласан?

Жавоб: Забур, Таврот, Инжил ва Куръонни биламан.

6. Савол: Яна нимага иймон келтирамиз?

Жавоб: Аллоxнинг пайгамбарларига иймон келтирамиз.

7. Савол: Болажоним, нечта пайгамбарнинг номини биласан?

Жавоб: Нуx, Иброxим, Мусо, Исо ва пайгамбаримиз Муxаммад (уларга Аллоxнинг салот ва саломлари бўлсин).

◄◄◄Ортга кайтиш


12-дарс

Xурматли ота-оналар, фарзандингизни кўчада кимлар билан ўртоклашаётганига, кимлар билан кўпрок бўлаётганига жиддий аxамият беринг. Баъзи болаларнинг бетарбия оилада ўсаётгани, ёмонсўз, шилким бўлиши ва ўзининг ёмон таъсирини фарзандингизга ўтказаётгани эxтимолдан xоли эмас. Канчадан-канча ота-оналар улгайиб колган фарзандларини ёмон дўстларидан ажратиб ололмаётганига гувоx бўламиз. Баъзан ёвуз дўстлари туфайли арокхўр, зинокор, ўгри-киссавур ва айникса бугунги кунда, наркотик моддалар истеъмолига ўтириб колган фарзандларни тарбия килишдан ота-оналари ожиз колишмокда. Ўз фарзандларидан тўйиб, уларга кафасни раво кўришмокда. Меxрибон пайгамбаримиз саллаллоху алайхи ва саллам айтган эдилар: Киши дўстининг динида бўлади. Ким билан дўстлашаётганига назар солсин (Xадис саxиxдир).

1. Савол: Болажоним, яна нимага иймон келтирамиз?

Жавоб: Охират кунига иймон келтирамиз.

2. Савол: Болажоним, охиратда нима бўлади?

Жавоб: Барча-барча одамлар кайта тирилади.

3. Савол: Демак, инсонлар ўлгандан кейин яна тириладими?

Жавоб: Xа дадажон, кайта тирилишади. Кейин мўминлари жаннатга, кофирлари эса дўзахга киради.

4. Савол: Болажоним, яна нимага иймон келтирамиз?

Жавоб: Такдирнинг яхшилиги ва ёмонлигига Аллох таоло томонидан эканлигига иймон келтирамиз.

5. Савол: Болажоним, биз мана шу 6 та нарсага иймон келтирдик. Агар инсон шуларнинг биттасига иймон келтирмаса нима бўлади?

Жавоб: Кофир бўлади. Xаммасига иймон келтириш шарт.

6. Савол: Болажоним, инсон учун шу Иймондан ортик бахт борми?

Жавоб: Йўк дадажон, xамма бахт иймонли кишида.

◄◄◄Ортга кайтиш

13-дарс

Азиз ота-оналар, бу дарс Банда Роббисини кандай танийди? саволи атрофида бўлади. Сизларга турли нарсаларни фарзандларингизга кўрсатиб, уларнинг яратувчиси Парвардигор эканини тушунтиришингиз тавсия килинади. Аллоx таоло бундай марxамат килади: Тун, кун, куёш ва ой Ул зот оят-белгиларидандир. Сизлар куёшга xам ойга xам сажда килманглар. Агар сизлар Ул зотнинг Ўзигагина ибодат килмокчи бўлсангиз, уларни яратган Аллоxга сажда килинглар (Фуссилат 37).

1. Савол: Болажоним, Xар бир одам Аллоxнинг кули, бандасидир. Айтгинчи, банда ўз яратгувчиси бўлган Роббисини кандай танийди?

Жавоб: Банда ўз Роббисини Унинг белгилари ва яратган нарсалари билан танийди.

2. Савол: Ул зотнинг белгилари кайсилар?

Жавоб: Коронгу бўлиб кечкурун бўлиши, кейин ёруг бўлиб кундузи бўлиши кабилар.

3. Савол: Ул зотнинг яратган нарсалари кайсилар?

Жавоб: Осмонлар, ер, дарахтлар, тоглар,инсонлар, xайвонлар, денгизлар ва бошкалар.

4. Савол: Болажоним, Аллоxдан бошка яна бирор яратувчи борми?

Жавоб: Йўк дадажон, яратувчи факат Аллоxнинг Ўзидир.

5. Савол: Мана кара болажоним, мана шу олмани ё узумни Аллоx яратган. Айтгинчи одам xам шу нарсаларни ярата оладими?

Жавоб: Xечам ярата олмайди.

6. Савол: Болажоним, xайкалларни ким ясайди?

Жавоб: Xайкалларни одам одамга караб ясайди, одамга карамаса ясай олмайди. Ва улар ўлик. Уларда xеч качон жон бўлмайди ва улар фойда келтирмайди хамда зарарни хам кетказа олмайди.

◄◄◄Ортга кайтиш

14-дарс

Муxтарам ота-оналар, бу дарсда Банда динини кандай танийди? саволи атрофида сабок берилади. Расулуллоx соллаллоxу алайxи ва саллам бундай марxамат киладилар: Фарзандларингизга ва аxлларингизга яхшиликни-динни таълим беринг, уларга одобни xам ўргатингиз (Абдураззок ривояти). Шубxасиз яхшиликнинг энг улуги диндир. Баъзи оятлар ва xадисларда яхшиликдан максад дин эканлиги баён килинган. Банда диний илм билан шугулланишининг савоби беxисоб, унинг калбида нур ва борар жойи иншааллоx жаннатдир.

1. Савол: Болажоним, банда динининг мартабаси, даражаси нечта бўлади?

Жавоб: Учта бўлади.

2. Савол: Улар кайсилар?

Жавоб: Ислом, Иймон ва Эxсондир.

3. Савол: Болажоним, Ислом нима дегани?

Жавоб: Аллоxга таслим бўлиш.

4. Савол: Исломнинг асослари нечта?

Жавоб: Исломнинг асослари бешта.

5. Савол: Улар кайсилар?

Жавоб: Ла илаxа иллаллоx, Муxаммад Расулуллоx деб гувоxлик бериш; намоз ўкиш; закот бериш; рўза тутиш ва кучи етганда xажга бориш.

6. Савол: Болажоним, закот бериш нима дегани?

Жавоб: Бойлар ўз пулларидан озгинасини камбагалларга бериш дегани.

7. Савол: Болажоним, xар доим бериш керакми?

Жавоб: Йўк дадажон, атига бир йилда бир марта.

8. Савол: Болажоним, рўза тутиш нима дегани?

Жавоб: Тонгдан то куёш ботгунча овкат емаслик, сув ичмаслик

9. Савол: Болажоним, ёш болалар xам рўза тутадими?

Жавоб: Ха дадажон, агар кўлидан келса тутади йўкса каттарок бўлганда тутади.

◄◄◄Ортга кайтиш

15-дарс

Азиз ота-оналар, Абу Xурайра разияллоxу анxу айтадиларки: Расулуллоx соллаллоxу алайxи ва саллам бундай дедилар: Одам боласи вафот этганда унинг амал китоби ёпилади. Факат уч томондан (очик колиб савоб келиб туради): жорий бўлиб турган садакадан (масалан ўша одам мусулмонларга нафъ келтирадиган бир кўприк курган бўлса, ва xоказо), фойдали илмдан ёки ўша одам xаккига дуо килиб турадиган солиx фарзанддан (Муслим ривояти). Каранг азизлар, бу xадиснинг икки мукофотига иншааллоx xозирда эга бўлиб турибсиз. Xам илм колдиряпсиз, xам солиx фарзанд ўстиряпсиз. Айтингчи дунёда сиздан-да бахтли ким бор?!

1. Савол: Болажоним, ўтган дарсларда иймон тушунчаси ўтган эди. Иймон деганда яна нимани тушунамиз?

Жавоб: Иймон бу тил билан нутк килиш (айтиш), калбда тасдиклаш ва ибодат килиш.

2. Савол: Болажоним, намоз ўкиганда одам иймони кувватланиб борадими?

Жавоб: Xа дадажон, канча кўп намоз ўкиса ё бошка ибодат килса иймон кувватланади.

3. Савол: Болажоним, одам гуноx килса иймони нима бўлади?

Жавоб: Гуноx килганда иймони камайиб колади.

4. Савол: Болажоним, эxсон нима дегани?

Жавоб: Аллоxни кўриб тургандек, чиройли ибодат килиш.

5. Савол: Болажоним, катта бўлганингда бой бўлсанг пулларингни нима киласан?

Жавоб: Кўприк, масжид, мадрасалар кураман.

6. Савол: Яна нима киласан?

Жавоб: Камбагалларга ёрдам бераман.

◄◄◄Ортга кайтиш

16-дарс

Xурматли ота-оналар, Расулуллоx саллаллоху алайхи ва саллам бундай марxамат киладилар: Xар бир бола фитратда мусулмон бўлиб тугилади. Кейин унинг ота-онаси ё яxудий, ё насроний, ё мажусий-оташпараст килиб (бузук тарбия) беради;. (Саxиx xадис). Демак, азизлар, xар бир бола соглом калб билан тугилар экан. Бу неъмат учун Аллоxга xисобсиз xамдлар бўлсин. Агар фарзандларимиз калблари билан шугулланиб, уларга тўгри тушунча бериб жаннат йўлини кўрсатмасак, инсу-жинлардан бўлган Шайтонлар ботил тушунчалар билан уларнинг калбларини бузиб юборади. Аллоxдан сўраймизки, фарзандларини соглом акл ва тўгри диний тушунча билан тарбия килаётган ота-оналарга Аллоxнинг магфирати, жаннати бўлсин!

1. Савол: Болажоним, шаходат калимасини айтиб берчи.

Жавоб: Ашxаду алла илаxа иллаллоx ва ашxаду анна Муxаммадан абдуxу ва росувлуx.

2. Савол: Бунинг маъноси нима?

Жавоб: Аллоxдан бошка худо йўклигига гувоxлик бераман xамда Муxаммад Унинг кули ва пайгамбари эканлигига гувоxлик бераман.

3. Савол: Болажоним, мол, кўй ва товук каби хайвонларни кассоблар нима деб сўйишади?

Жавоб: Бисмиллаx, Аллоxу акбар деб сўйишади.

4. Савол: Болажоним, бунинг маъноси нима?

Жавоб: Аллоx номи билан, Аллоx энг улуг зот.

5. Савол: Болажоним, агар кассоб бисмиллаxни xам, Аллоxнинг бошка номини xам айтмасдан сўйсачи?

Жавоб: Бундай сўйилган хайвон гўштини ейиш мумкин эмас.

6. Савол: Болажоним, Аллоxдан бошка кишининг номи билан сўйсачи, масалан пайгамбарнинг номи билан?

Жавоб: Аллоxдан бошканинг номи билан сўйса ширк бўлади, у хайвоннинг гўштини еб бўлмайди .

◄◄◄Ортга кайтиш

17-дарс

Азиз ота-оналар, охиратда одамлар асосан ширк келтирганлари учун дўзахда абадий азобланади. Шунинг учун биз ширкнинг нима эканлигини билиб, ўзимиз xам, фарзандларимиз xам бу кечирилмас гуноxи азимдан жуда эxтиёт бўлишимиз лозим. Аллоxга кўшиб бирор бир нарсага ибодат килишга; Аллоxга бирор бир фаришта, пайгамбар, жин, авлиё, дарахт ёки тош кабиларни шерик килишга ширк дейилади. Биз барча ибодатларимизни ёлгиз Аллоxга килганимиздагина Ул зотнинг ризоси ва жаннатига эришамиз. Пайгамбар саллаллоху алайхи ва саллам айтадиларки: Кимда ким Аллоxга бирор нарсани шерик килмасдан вафот этса, албатта жаннатга киради;. (Саxиx).

1. Савол: Болажоним, ширк келтирган одамга нима дейилади ?

Жавоб: Ширк келтирган одамга мушрик дейилади.

2. Савол: Болажоним, ширк келтирган одам жаннатга кира оладими?

Жавоб: Йўк дадажон, мушриклар дўзахга ташланади.

3. Савол: Унда мушрикларни Аллоx кечирмайдими?

Жавоб: Xа дадажон, Аллоx xар кандай гуноxни хоxлаган бандасидан кечиради, аммо ширкни кечирмайди.

4. Савол: Болажоним, унда ширкдан жуда эxтиёт бўлишимиз керак экан-да?

Жавоб: Xа дадажон, мушрик бўлиб колмасликни Аллоxдан сўраб туришимиз керак.

5. Савол: Кандай килиб сўраймиз?

Жавоб: Айтамизки: Аллоxумма инний аъувзу бика ан ушрика бика шайъан ва ана аъламу ва астагфирука лима ла аъламу.

Барака топ болажоним.

◄◄◄Ортга кайтиш

18-дарс

Азиз ота-оналар, Аллоx таоло марxамат килади: Мен, жин ва инс тоифаларини Менга ибодат килишлари учунгина яратдим (Зориёт-56). Бу оятдан маълум бўладики, барча халк Аллоxга ибодат килишлари учунгина яратилган, бундан бошка сабаб йўк. Барча пайгамбарлар, ўз кавмларини ёлгиз Аллоx таолога ибодат килишларига чакириш учун юборилганлар. Аллоx таоло одамларга муxтож бўлиб уларни яратгани йўк. У зот беxожатдир.Аллоx яхши кўрадиган ва рози бўладиган xар бир сўз ва амалга ибодат дейилади.

1. Савол: Болажоним, Аллоx таоло тогларни, денгизларни нима учун яратди?

Жавоб: Одамларга хизмат килишлари учун яратди.

2. Савол: Хайвонлар ва дарахтларничи?

Жавоб: Уларни xам одамлар учун яратди. Одамлар дарахтларнинг мевасини ейишади, куриган шохларини ёкиб ишлатишади. Хайвонларни эса баъзиларини сўйиб ейишса, баъзисига минишади.

3. Савол: Болажоним, ердаги барча нарсаларни Аллоx таоло одамлар учун яратган экан, одамларни нима учун яратди?

Жавоб: Аллоx таоло одамларни Унинг Ўзига ибодат килишлари учун яратди.

4. Савол: Болажоним, ибодат факат Аллоx учун килинадими?

Жавоб: Xа дадажон, ибодат факат Аллоx учун килинади.

5. Савол: Болажоним, дарахтга, xайвонга, сувга, оловга, одамга ё хайкалга ибодат килса нима бўлади?

Жавоб: Кимки Аллоxдан бошкасига ибодат килса дўзахга киради.

6. Савол: Болажоним, ибодат нима дегани?

Жавоб: Аллоx яхши кўрадиган ва рози бўладиган сўзлар ва ишларга ибодат дейилади.

7. Савол: Болажоним, агар одам Аллоxга ибодат килмаса нима бўлади?

Жавоб: Бунака одамни Аллоx жаннатига киритмайди.

◄◄◄Ортга кайтиш

19-дарс

Xурматли ота-оналар, бу дарсимизда жаннат тўгрисида маълумот оламиз. Жобир разияллоxу анxу ривоят килган xадисда пайгамбаримиз саллаллоху алайхи ва саллам бундай дейдилар: Жаннат аxли жаннатда еб-ичишади, (лекин) xожат чикаришмайди, бурун кокишмайди ва бавл xам килишмайди (Муслим ривояти). Абу Xурайра розияллоxу анxу ривоятида эса пайгамбаримиз саллаллоху алайхи ва саллам айтадиларки: Кимки жаннатга кирса, (доимо) неъмат (ичи)да бўлади, касал бўлмайди, (бирор кийинчилик xам кўрмади). Кийимлари йиртилиб эскирмайди ва йигитлик xолати йўколиб xам кетмайди; (Муслим ривояти).

1. Савол: Болажоним, жаннат xозир борми?

Жавоб: Xа дадажон, Аллоx таоло жаннатни xам, дўзахни xам яратиб кўйган.

2. Савол: Жаннатда xозир бирор киши борми?

Жавоб: Йўк дадажон, Киёмат куни бўлганидан кейингина жаннатга кириш бошланади.

3. Савол: Жаннатга энг биринчи ким киради?

Жавоб: Жаннатга биринчи пайгамбаримиз Муxаммад саллаллоху алайхи ва саллам кирадилар.

4. Савол: У кишидан олдин бошка одам борса жаннат дарвозалари очилмайдими?

Жавоб: Жаннат дарвозалари то пайгамбаримиз бормагунча, у кишидан бошкасига очилмайди.

5. Савол: Болажоним, жаннатийлар у ерда таомлар еб, ичимликлар ичиб юришадими?

Жавоб: Xа дадажон, улар турли-турли мевалар, гўштлар ва бошка ширин-ширин нарсалар еб, лаззатли ичимликлар ичиб, мазза килиб юришади.

6. Савол: Болажоним, бу нарсаларни пулга сотиб олишадими?

Жавоб: Йўк-йўк, жаннатда xамма-xамма нарсалар бепул берилади.

7. Савол: Болажоним, нега бепул берилади?

Жавоб: Чунки жаннатга кирганлар мана бу дунёда Аллоxнинг розилигини излаб ибодат килганлар.

◄◄◄Ортга кайтиш

20-дарс

Xурматли oта oналар пайгамбаримиз саллаллоху алайхи ва саллам айтадиларки: Шoдлик кунларингда Aллoxни танигин, oгир кунларингда Ул зoт сeни танийди-сени ташлаб кўймайди. Инсoн аввалo Aллox таoлoни яxши кўриши шарт. Унинг калбида Aллoxга бўлган муxаббатига бoшкалар муxаббатини устун бўлиши, xаттo тeнг бўлиши xам аслo мумкин эмас. Инсoн бир oдамни яxши кўрганда, уни якиндан таний бoшлайди. Шунингдeк, биз xам Aллoxни яxши кўрар эканмиз, Ул зoтни якиндан танишимиз, исмлари ва сифатларини ўрганишимиз лoзим.

1. Савол: Бoлажoним, биз яxши кўрадиган Рoббимиз Aллox каeрда?
Жавоб: Aллox таoлo oсмoнда, Aршининг устида.

2. Савол: Унинг Aршига бирoр нарса ўxшайдими?
Жавоб: Йўк дадажoн, Унинг Aршига бирoр нарса ўxшамайди ва Унинг Aрши канака эканлигини, факат Унинг Ўзигина билади xoлoс.

3. Савол: Aллoxнинг арши oстида нима бoр?
Жавоб: Фирдавс жаннати бoр. Aллoxнинг Aрши Фирдавс жаннатининг тoмидир.

4. Савол: Бoлажoним Aршнинг тeпасида xам бирoр нарса бoрми?
Жавоб: Йўк дадажoн, Aрш нарсаларнинг энг юкoриси.

5. Савол: Бoлажoним, Aллox oсмoнда, Aршининг устида бўлса, бизни кўриб эшитиб турадими?
Жавоб: Xа дадажoн, Aллox xамма жoйларни кўриб ва эшитиб туради.

6. Савол: Бoлажoним, Aллoxнинг xам кўзи бoрми?
Жавоб: Xа дадажoн, Aллoxнинг кўзи бoрлигини исбoтлаб, иймoн кeлтирамиз.

7. Савол: Aллoxнинг кўзи бoрлигини каeрдан билдинг?
Жавоб: Аллохнинг куръондаги ояти ва Пайгамбаримизнинг xадисларидан билдим.

8. Савол: Уларда нима дeйилган экан?
Жавоб: Аллох куръонда ўзини Басийр яъни Кўрувчи деб исмлаган. Киёмат якинлашганда oдамларни адаштириш учун ёлгoнчи Дажжoл чикади. Унинг бир кўзи кўр бўлади. Дажжoл, мeн сизларнинг рoббингизман, дeб oдамларни алдайди. Aллox эса кўр эмас Бундан маълум бўладики, Aллoxнинг кўзи бoр.

Категория: BОLALAR UCHUN | Добавил: Taqvo
Просмотров: 1730 | Загрузок: 0 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024 |