Понедельник, 25.11.2024, 00:39 | Главная | Регистрация | Вход |
Izoh FaollariАссалому алейкум. Нима учун кинолар курсатмаяпти. ШУ сылкага боссез скачат кила оласиз
|
Каталог файлов
SAVOL-JAVOB 1
| 21.12.2012, 19:51 |
SAVOL VA JAVOB-1chi 1. Қуръон сўзининг маъноси нима? 2. Қуръон дастлаб қаерда туша бошлаган? 3. Қуръон нозил бўлган кеча қайси? 4. Қуръон ким томонидан нозил бўлган? 5. Қуръон ким орқали юбориб турилган?
6. Қуръон кимга ваҳий қилинган? 7. Қуръоннинг хавфсизлигини таъминлашни ким ўз зиммасига олган? 8. Қуръонни ушлаш учун инсонга нима зарур? 9. Дунёдаги энг кўп ўқиладиган китоб қайси? 10. Қуръоннинг мавзуси нима? Жавоблар: 1. "Ўқиш", "жамлаш". 2. Маккада, Ҳиро ғорида. 3. Лайлатул-Қадр, Рамазоннинг 27-кечаси. 4. Аллоҳ томонидан нозил бўлган. 5. Жаброил алайҳиссалом орқали юбориб турилган. 6. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга ваҳий қилинган. 7. Аллоҳ ўз зиммасига олган. 8. Таҳорат ва жунуб бўлса, ғусл зарур. 9. Қуръон. 10. Ақида, аҳком, тарих. SAVOL 11. Қуръоннинг яна қандай номлари бор? 12. Қуръон сураларининг нечтаси Макка шаҳрида нозил бўлган? 13. Қуръон сураларининг нечтаси Мадина шаҳрида нозил бўлган? 14. Қуръонда нечта пора бор? 15. Қуръонда нечта сура мавжуд? 16. Қуръонда нечта оят бор? 17. Қуръонда "Аллоҳ” калимаси неча маротаба учрайди? 18. Қуръоннинг энг биринчи ҳофизи ким ҳисобланади? 19. Муҳаммад (с.а.в.) вафот этаётган пайтларида неча ҳофиз бор эди? 20. Қуръонда нечта сажда ояти бор? JAVOB 11. Furqon, Nur, Kitab, So'z, Haq, Ruh, Zikr 12. 28 sura Madiynada, 13. 86 tasi Makkada nozil bulgan 14. 30 pora 15. 114 ta 16. 6236 ta. Qur'on suralarining 6000 tasi barcha ulamolar tarafidan tasdiq qilingan. Undan ziyodasida turli fikrlar bor. Masalan, Zamahshariy oyatlar sonini "Al Kashshof" asarida 6666 ta degan. 17. 2698 18. "Albatta, uni jamlash va o'qib berish Bizning zimmamizdadir.Bas, Biz uni o'qisak, qiroatiga zehn solib tur. So'ngra uni bayon qilib berish ham Bizning zimmamizdadir."(Qiyomat, 17-19) Eng birinchi hofiz Muhammad :saw 19. . 22 та. 20. 14 ta SAVOL 21. Қуръоннинг қайси пора ва оятида дастлабки сажда ояти учрайди? 22. Қуръонда неча маротаба намозга урғу берилади? 23. Қуръонда неча маротаба хайр-эҳсон (садақа) эслатилади? 24. Қуръонда Муҳаммадга (а.с.в.) неча маротаба "Йа айюҳан Набий” деб мурожаат қилинади? 25. Қуръоннинг қаерида пайғамбар Муҳаммад(с.а.в.) "Аҳмад” номи билан аталади? 26. Қуръонда Расуллоҳнинг (с.а.в.) исмлари неча маротаба зикр қилинган? 27. Қуръонда энг кўп зикр қилинган пайғамбар қайси? 28. Қуръон котиблари кимлар эди? 29. Қуръон оятларини санаган биринчи инсон ким эди? 30. Абу Бакр кимнинг маслаҳати билан Қуръонни жамлашга буйруқ берган JAVOBI 21. 9-пора, "Аъроф" сураси, 206- оят. 22. - 700 маротаба. 23. - 150 маротаба. 24. - 11 маротаба. 25. "Соф" сурасида. 26. - Муҳаммад (с.а.в.) 4 маротаба, Аҳмад 1 маротаба 27. Мусо алайҳисасалом. 28. - Абу Бакр, Усмон, Али, Зайд бин Ҳорис, Абдуллоҳ бин Масъуд 29. - Оиша (р.а.) 30. Умар розияллоҳу анҳунинг маслаҳатлари билан
|
Категория: Islomiy mantiqiy savolla | Добавил: Taqvo
|
Просмотров: 1898 | Загрузок: 0
| Рейтинг: 0.0/0 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
| |