Понедельник, 25.11.2024, 00:51Главная | Регистрация | Вход

Hush kelibsiz

BUGUN KUNGA

ИСЛОМИЙ ТЕСТЛАР

FORUM

Namoz vaqti BO'LMA

Forumga kirish

Мини-чат

Izoh Faollari

Ассалому алейкум. Нима учун кинолар курсатмаяпти.


ШУ сылкага боссез скачат кила оласиз

hatm.quron.uz

Закот ҳисоблагич

uzwebiston.

quran.uz

hadis.islom.uz

www.islom.uz

muslimaat.uz

oilam.uz

www.hilol.com

www.siyrat.uz

info.islom.uz

www.fiqh.uz

e-tarix.uz

e-adabiyot.uz

halol.org

arabic.uz

forum.islom.uz

tib.islom.uz

savollar.islom.uz

media.islom.uz

blog.islam.uz

islam.uz ru

masjid.uz

kamolon.uz

mumina.uz

muslim.uz

ziyo.uz

muxlis.uz

novza.uz

www.buxoriy

xatib.uz

www.islomtv.com

www.houseofquran.c

islom.ziyouz.com

ayol.uz

www.tiu.uz

www.hisnulmuslim.c

Ar.Ruqyah

Коран он-лайн

Info islom

mp3quran

taqvo.ucoz.net

www.ihsanilim.com/

Tavhid com

Qur'onshunoslik

Ислом овози

www.ahlisunnat.com

www.favvora.com

hikmatnuri.com

uzgen.jimdo.com

IslamHouse

Talaba Biz

Lug'ot

Исломий Китоблар

Наш опрос

Alloh Ta'alo huzurida eng katta gunoh nima?
Javob berildi: 194

AllMuslims

Savol javob uz

islom uz

Поиск

Статистика

Каталог файлов
Главная » Файлы » Viktorina » Zakovat.

BOSQICI 1
17.12.2012, 21:50

.1 боскич
1-савол: Бир спорт мутахассиси у спорт турини роял чалишга ўхшатади. Роялдаги
бир хил рангдаги клавишларни босаверсангиз овозлар хунуклашиб, тезда жонга тегиб
қолади. Мен ҳам у спорт билан кўп шуғуллана олмайман. Зерикаман. Бу спорт
мутахассиси таърифлаётган спорт турини топинг. 1. Жавоб: Бу спорт тури мухлислари хафа бўлишмасин. Антон Нейштат деган
шахмат мутахассисига шашка ўйини ёқмас экан. Доимо оқ йўлдан юрувчи спорт тури бу
– шашка эди. 2-савол: Мўғул чўпонлари саҳрога қўй боққани кетишаётганида ўзлари билан
айрим егуликлар олишиб, бу озиқ-овқатли халтани "хоол” деб аташган. Яна бир
халтада кийим-кечак, латта-путта, пойабзал ва бошқа майда-чуйдалар олиб кетишган.
Егулик олиб кетилган халта хоол деб аталса, кийим-кечак халтасининг номи нима
бўлиши мумкин? 2. Жавоб: Егулик халталарини номи хоол деб юритилса, латта-путтали халталар
бара деб аталган. Биргаликда барахоол деб аташган 3-савол: Турналар қишда жанубга томон учадилар. Куз келиши билан йўлга
тушмайдилар. Кутадилар. Айнан қиш-қировли кунлар бошланиши билан жанубга уча
бошлашади. Нима учун улар кунларни совишини кутишади? 3. Жавоб: Гап шундаки, кунлар иссиқ бўлиб турганда бизга шамол жанубдан
эсади. Кунлар совишига сабаб шамол шимолдан эсади. Жанубга учадиган қушлар учун
эса бу айни муддао. Яъни шамол орқадан эсса уларга ёрдам беради. 4--савол: Йўл ҳаракати қоидалари автомобиллар ихтиролар ихтиросидан анча
олдин ҳам бўлганига ишонасизми? Ҳатто Юлий Цезар даврида ҳам бундай қонунлар
бўлган. Агар Цезар қонунлари ҳозир ҳам ўз кучида бўлганда, жуда кўпчилик
ҳайдовчилар нафақат автомобил, велосипед ҳам ҳайдай олмасди. Бир дақиқадан сўнг,
Цезар қонунида нима тақиқланганини топиб айтасиз. 4. Жавоб: Цезар қонунида ғилдиракли ҳаракатланувчи воситаларни аёлларга
бошқариш тақиқланади дейилган. 5-савол: Дунёдаги энг ақлли жонзот, бу албатта инсон. Етуклик борасида инсонга
ҳеч бир жонзот тенглаша олмайди. Лекин инсон ҳам бошқа жонзотлар сингари хом сут
эмган. У ҳам адашиши, бир гапни айтиб иккинчи ишни бажариши мумкин. Масалан, ўз
фикридан қайтиши мумкин. Бу борада бугунги кишилар айниқса уста бўлиб кетишган.
Худди шу масалага замонавий инглиз шоири Дэвид Лоуэлл ажойиб ўхшатиш қилган.
"Фақат аҳмоқлар билан уларгина ўз фикрларидан қайтишмайди” деб Савол: аҳмоқлар
билан яна кимлар ўз фикрларидан қайта олмайди? 5. Жавоб: Лоуэлл фикрича, фақат аҳмоқлар ва мурдалар ўз фикрларидан
қайтмайди. Демак, нормал кишилар сўзидан қайтиши мумкин экан. 6-савол: Наманган вилояти Норин тумани Норинкапа қишлоқ фуқаролар
йиғинидан Шаҳобиддин Яхшибоев.
Орангизда музейларда бўлмаган одамни ўзи бўлмаса керак. Сиз борганмисиз,
киришидан олдин чипта сотиб олганмисиз? Албатта олинади. Музейларга кириш
баҳоси унчалик қиммат эмас. Нархлар шартли равишда белгиланади. Англиядаги
Оксфорт музейига кираётганингизда пул тўламайсиз. Чиқаётганда тўлайсиз. Ходимлар
кираётганингизда сизга жетон беришади. Чиқаётиб топшириб кетасиз. Ҳурматли
билимдонлар, музей маъмурияти нега бу тартибни жорий қилган? 6. Жавоб: Қўлингизга берилган жетонда кирган вақтингиз ёзилган. Музейда қанча
вақт бўлган бўлсангиз, шунча тўлайсиз. 7-савол: Дадаев Хушнуд. Фарғона вилояти Сўх тумани Ғазнов қишлоғидан.
Алишер Навоий "Ҳайратул-аброр” достони. Ўша асарларида ҳазрат Навоий:
"Тожига қараб кишини шоҳ деб ҳисоблама, агар тож билангина киши шоҳ бўлар экан, у
чоғда уни ҳам шоҳ дегин, чунки унда ҳам тож бор. Савол: у ким? 7. Жавоб: "Тожига қараб кишини шоҳ деб ҳисоблама, агар тож билангина киши
шоҳ бўлар экан, у чоғда «муҳтож»ни ҳам шоҳ дегин, чунки "муҳтож” сўзида ҳам тож
бор” деганлар. 8-савол: Ёзувчи Курцио Малапарте (Малапарте – унинг тахаллуси) ўз тахаллуси
ҳақида шундай ёзади. Малапарте – бу итальянчасига "Қаттиқ улуш” дегани. Нега
қаттиқ, юмшоқ эмас десангиз, чунки "юмшоқ улуш” бошқа зот томонидан банд қилинган.
Айтингчи, юмшоқ улуш билан ким аталган? 8. Жавоб: Итальянчасига – юмшоқ улуш Буанопарте. Машҳур француз
императори. Напалеон Бонаупарте томонидан банд қилинганига ишора қилган. 9-савол: Холида Очилова. Тошкент шаҳридан врач-гастроэнтеролог.
Холида опа жуда серқирра инсонлар тиббиётдан ташқари жуда кўп соҳаларга
қизиқадилар. Эммануэль Кант жуда оддий ҳаёт кечирган. Уйида меҳмонлар учун
саноқли приборлари бўлгани боис, шогирдлари, дўстлари "неча киши бўлиб борайлик”
деганда файласуфларга хос, "музалар сонидан 3 та кам, грациялар сонидан 3 та кўп
бўлиб келинглар”, дер экан. Айтингчи, Эммануэль Кант уйида нечта вилка-қошиқ
тўплами бўлган? 9. Жавоб: Бу саволни топиш учун ё музалар сонини, ё грациялар сонини аниқ
билишингиз талаб этилар эди. Музалар 9 та, грациялар сони 3 та бўлган. Кантни уйида
6 та набор бўлган, холос. 10-савол: Фарида Осмонова. Сурхондарё вилояти Денов шаҳри М.Шайхзода
кўчаси 46 "б” уйдан.
Бир интернет сайтининг ғаройиб касб эгалари бўлимида Стокгольмлик Стив
Губтосман ҳақида шундай маълумот берилган. У 20 хил зотдаги ит каби ҳура олади. У
биласизми, қаерда ишлар экан. Шаҳар солиқ идорасида. Ўйлаб кўрингчи, унинг иш
фаолияти нимадан иборат бўлиши мумкин? Вақт кетти 10. Жавоб: У солиқ идорасидан маош оладими, демак у ғазнага фойда келтиради.
Гап шундаки, Стокгольмда итлар учун уйда боқилган итлар учун тузуккина солиқ
тўланади. Уй эгалари итлари солиқдан беркитишга ҳаракат қилишади. Стив Губтосман
уй ташқарисидан ит бўлиб вовиллайди, уйда ит бўлса албатта жавоб беради. Масала
шунда.

Категория: Zakovat. | Добавил: Taqvo
Просмотров: 1729 | Загрузок: 0 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024 |