Понедельник, 25.11.2024, 00:44 | Главная | Регистрация | Вход |
Izoh FaollariАссалому алейкум. Нима учун кинолар курсатмаяпти. ШУ сылкага боссез скачат кила оласиз
|
Каталог файлов
BOSQICI 2
| 17.12.2012, 21:51 |
.2 боскич 11-савол: Ғайрат Бозоров. Қашқадарё вилояти Нишон туманидан, иқтисодчи. Ўзбек халқи учун, миллатимизнинг ҳар бир вакили учун у қадрли бўлмоғи зарур. Энг ками беш бора унга мурожаат этган киши ундан одобни, турмушни, тилни, сиёсатни, тарихни ўрганиши тайин. Айтингчи, нима ҳақида сўз кетмоқда? 11. Жавоб: Уни ижод этган киши унга беш бора мурожаат этган. Шундан кейин бу асарни ўқиб чиқдим дейиш мумкин. Жавоб ўтган кунлар романи Абдулла Қодирий асари. 12-савол: Фарғона вилояти Қува шаҳридан Маҳамадали Мамажонов. Александр Дюма, Пиримқул Қодиров, Жек Лондон, Антон Павлович Чехов, Ремарк, Моруа ва бир ўзбек халқ эртаги. Ҳурматли билимдонлар, бир сўз билан айтингчи, юқоридагиларни қайси cўз бирлаштиради? 12. Жавоб: Жавобни эшитинг: Дюма мушкетёрлари, П.Қодиров илдизи, Жек Лондон қалби, Чехов опа-сингиллари, Ремаркнинг ўртоқлари, ўзбек халқ эртагининг номи оғайни ботирлар. Уларни ҳаммасини 3 рақами бирлаштиради 13-савол: Мадаминжон Исоқов. Андижон вилояти Балиқчи туманидан. Эрамизнинг биринчи асарида яшаган машҳур муҳандис Витрувий, от-аравалар учун махсус амортизаторлар, ўриндиқлар ясаган. У яна шундай мослама яратганки, 2 та қутичани ҳаракатланувчи қисмга бирлаштирган. Маълум бир йўл босиб ўтилгач, 2 та қути тешиклари бир-бирига яқинлашган. Тешикчаларидан темир зўлдирчалар иккичи қутига ўтиб турган. Маълум бир йўл юрилгач, бу ҳол қайтарилиб турган. Айтингчи, ҳурматли билимдонлар мухандис Витрувий яратган бу мосламани Римликлар нима деб аташган? 13. Жавоб: Мана сиз аравага ўтириб, шаҳарнинг у чеккасидан бу чеккасига йўлга тушдингиз. Бир миля юрилгач, у қутидан бу қутига тошга ўтган. Охири аравачи тошчаларни санаб хизмат ҳақи олган. 14-савол: 1820 йили Лондондаги бир паркда қуриб қолган бир дарахтни расман кесиш маросими бўлиб ўтган. Жуда кўп журналистларни ҳам бу маросим бефарқ қолдирмаган. Айтингчи, бу қандай кароматли дарахт эди? 14. Жавоб: Роса 50 йил олдин Ньютонни бошига олма шу дарахтдан тушган эди. Уни парваришлаб, туристларга ҳам кўрсатиб юришган. 15-савол: Чеховнинг "Отга ўхшаш фамилия” ҳикоясини ўқиган бўлишингиз мумкин. Ҳикоя персонажи отга ўхшаш фамилияли кишининг шарифини ўйлаб охири топади. Худди шундай ҳолатга тушиб қолган яна бир бошқа асарнинг персонажи ҳам бир фамилияни ахтармоқда: Вагнер, Вайнер, Венгнер, Винтер... Ўйлаб кўриб айтингчи, бу асар персонажи қайси фамилияни ахтармоқда? 15. Жавоб: "Заковат”га кўп китоб мутолаа қилганларни қабул қиламиз. Аминман, сизлар бу асарни ўқигансиз, балки эслолмагандурсиз. Жаҳон адабиёти дурдоналаридан бўлмиш Булғановнинг "Уста ва Маргарита” романи. Ёзувчилар уюшмаси раҳбари Иван Бездомньий қидираётган фамилия бу албатта – Воланд эди. 16-савол: Ер юзида улар сони 6000 тача деган тахминлар бор. Аммо ҳар йили улар ичидан 25-30 таси йўқ бўлиб бормоқда. Бориб-бориб йўқ бўлиб кетар экан-да, деб ўйлашингиз мумкин. Йўқ, ер юзида ҳаёт бор экан, у йўқ бўлмайди. Сиз нима сўраётганимизни айтмасангиз ҳам, бир дақиқадан сўнг унинг омонимини бизга кўрсатинг. 16. Жавоб: Бу саволнинг жавоби - тил 17-савол: Бобур Ёқубов саволи.Улар равоқсимон, қанотсимон, гумбазсимон бўлиб, узунлиги ярим км.гача етади. Сиз унинг энг катта қурбонини айтинг. 17. Жавоб: Гап айсберглар ҳақида эди. Унинг энг катта қурбони – бу Титаник кемаси. 18-савол: 1991 йили Нигерияда, 3 кун ҳеч ким ишга чиққани йўқ, соат 7 дан кейингина кўчага чиқишга рухсат берилган. Ҳукумат махсус қарор чиқариб, ҳеч ким кундузи кўчада юришини маън этди. Кимда-ким буйруқни бузса, қаттиқ жазоланиши айтилди. Ҳурматли билимдонлар ҳукумат нега ҳеч кимни кўчага чиқмаслигини буюрди ва Нигерияда шу кунлари нима бўлиб ўтди? 18. Жавоб: Биздаям у жараён ўтиб туради, лекин бу даражада эмас, албатта. Ўша пайтлари Нигерияда аҳоли рўйхатга олинаётган эди. 19-савол: Уларнинг биринчисининг номи ҳажмидан келиб чиққан, иккинчисининг номи муҳим бир вазифани бажаришга моил бўлганидан, учинчиси эса жуда қулай жойлашганлиги туфайли бу номни ўзига олган. Ҳурматли билимдонлар, мен санаётганларим умуман нечта, агар бўлса уларни номини сиз топиб айтинг. Вақт кетти. 19. Жавоб: Тўртинчиси камтаргина бўлиб, учинчини соясида тургани учун ҳам ном ололмаган. Бешинчиси энг кичигининг номи, балки кичкиналиги учун шундай аталгандур – жимжилоқ. 20-савол: 1999 йили 6 июн куни эсингизда бўлса, Парижда Россия футбол термаси Французларни мағлубиятга учратади. Айрим газеталар ушбу ғалабани қуйидагича шарҳлайди: Биз аламимизни олдик – деб. Кенгроқ ўйлаб кўриб айтингчи, 1999 йил 6 июндаги ғалабани, улар қандай алам билан изоҳлашган. 20. Жавоб: 1999 йили 6 июн куни ким туғилган? А.С.Пушкинни ким отиб ўлдирган? Француз Дантес. Газеталар у ғалабани Пушкинни 200 йиллигига муносиб совға бўлди, дейишган. 21-савол: Яшнар Хусаинов. Тошкент шаҳар Яккасарой туманидан. Яшнарбек яқинда Англияга бориб-келиб, шундай савол йўллабдилар. Лондон кўчаларида баландлиги 2,5-3 метрли махсус устунчалар йўл четларига қўйилгани диққатни тортади. Яна қизиғи, устунни энг баланд қисмига гул туваклари илиб қўйилган. Айтингчи, ҳурматли билимдонлар баландда очилган бу гуллар кимлар учун осиб қўйилган? 21. Жавоб: Дунёнинг энг ривожланган шаҳарларидан бўлмиш Лондонда, инсон учун ҳамма нарса муҳайё қилинган. У устунлар, бекатлар, йўллар четларига териб қўйилган. Биласиз, Лондонда жамоат транспорти 2 қаватли. Бугуллар 2-қаватдаги йўловчилар учун осиб қўйишган.
|
Категория: Zakovat. | Добавил: Taqvo
|
Просмотров: 1545 | Загрузок: 0
| Рейтинг: 0.0/0 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
| |