Понедельник, 25.11.2024, 00:34 | Главная | Регистрация | Вход |
Izoh FaollariАссалому алейкум. Нима учун кинолар курсатмаяпти. ШУ сылкага боссез скачат кила оласиз
|
Каталог файлов
BOSQICI 3
| 17.12.2012, 21:52 |
.3 bosqich 21-савол: Яшнар Хусаинов. Тошкент шаҳар Яккасарой туманидан. Яшнарбек яқинда Англияга бориб-келиб, шундай савол йўллабдилар. Лондон кўчаларида баландлиги 2,5-3 метрли махсус устунчалар йўл четларига қўйилгани диққатни тортади. Яна қизиғи, устунни энг баланд қисмига гул туваклари илиб қўйилган. Айтингчи, ҳурматли билимдонлар баландда очилган бу гуллар кимлар учун осиб қўйилган? 21. Жавоб: Дунёнинг энг ривожланган шаҳарларидан бўлмиш Лондонда, инсон учун ҳамма нарса муҳайё қилинган. У устунлар, бекатлар, йўллар четларига териб қўйилган. Биласиз, Лондонда жамоат транспорти 2 қаватли. Бугуллар 2-қаватдаги йўловчилар учун осиб қўйишган. 22-савол: Алишер Тошбоев. Наманган вилояти Норин тумани Дўшар қишлоғидан. Орангизда молбозорга борганлар борми? Бозордан олинган молни янги арқон билан олиб кетилишидан ҳабардор бўлгансиз. Мол бозордан олиб келинган сигирларни кўпроқ чап томонида ифлос доғлар бўлиши кузатилган. Алишер Тошбоев сўраяптилар, бу доғ қаердан пайдо бўлади? 22. Жавоб: Сигир оладиган ҳаридор уни соғиб кўради. Озгина соғгач қўлини сигирни белига, танасига артади. Биласиз, сигирларни соғиш доимо чап томондан амалга оширилади. 23-савол: Бобожонова Узро. Чирчиқ шаҳар 1-микрорайон 49-уйдан. Ўтган йили Парижда анъанавий итлар виставкаси бўлди. Дунёнинг ҳамма бурчагидан келтирилган итларга нарҳлар қўйилди. Япониядан келтирилган "Дўст” лақабли 8 та ит, ҳар бири 10 минг доллардан сотилди. Нега у итлар бошқаларидан 3-4 баробар қимматга сотилди деб ўйлайсиз? 23. Жавоб: Бу итлар Айбо – электрон итлар эди. Роботлар. 24-савол: Маҳфуза Имомова. Сурхондарё вилояти Олтинсой тумани Ибн Сино 3-уй. Ёзма манбаларда кўрсатилишича, уни дастлаб Юнон-Бақтрия подшолиги даврида кўчманчи-чорвадорлар яратишган. Хитой, Япония, Ҳиндистон, Миср, Ироқ, Эрон, Афғонистонда ҳам кенг тарқалган. Кейинчалик бизда ҳам оммалашган. "Заковат” столи атрофида ҳозир ҳам уни 6 тасини кўриб турибман. Балки 5 тадур. Бештадан кам бўлиши мумкин эмас. Нима ҳақида гап кетмоқда? 24. Жавоб: Бобир Ёқубов – 1979 йили туғилган. Хушнудчи? Ана шу ерда мен иккиланган эдим. Бобур билан Хушнудники бир бўлиб қолса деб. Кўчманчи халқлар, асосан чорвадорлар йил ҳисобини турли ҳайвонлар билан аташни қулай деб билганлар. 6 та билимдонники ҳар хил гап мучаллар ҳақида эди. 25-савол: Жуманазар Наврўзов. Хоразм вилояти Шовот тумани Ўзбекистон ш/хдан. Қуруқликдаги энг катта жонзот бу фил. Фил броконьерлар томонидан суяги учун овланади. Болаларини уларга кераги йўқ, яъни броконьерларга 4-5 ойлик ёлғиз қолган фил болаларининг жуда кўплари тезда нобуд бўлиб кетишади. Чунки уларни қулоқ пардалари нозик бўлиб, унга микроб тушиб, касалланиб ўлади. Агар онаси ҳаёт бўлса, улар бу касалга чалинишмайди. Ҳурматли билимдонлар, айтингчи ёлғиз қолган фил болалари нимадан касалланади? 25. Жавоб: Аввал она-бола филни кўз олдингизга келтиринг. Она фил боласини доимо ўз соясида олиб юради. Айнан жазирама офтоб уни қулоғига микроб туширади.
|
Категория: Zakovat. | Добавил: Taqvo
|
Просмотров: 1559 | Загрузок: 0
| Рейтинг: 0.0/0 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
| |