Воскресенье, 24.11.2024, 20:37Главная | Регистрация | Вход

Hush kelibsiz

BUGUN KUNGA

ИСЛОМИЙ ТЕСТЛАР

FORUM

Namoz vaqti BO'LMA

Forumga kirish

Мини-чат

Izoh Faollari

Ассалому алейкум. Нима учун кинолар курсатмаяпти.


ШУ сылкага боссез скачат кила оласиз

Kalendar

«  Октябрь 2012  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031

hatm.quron.uz

Закот ҳисоблагич

uzwebiston.

quran.uz

hadis.islom.uz

www.islom.uz

muslimaat.uz

oilam.uz

www.hilol.com

www.siyrat.uz

info.islom.uz

www.fiqh.uz

e-tarix.uz

e-adabiyot.uz

halol.org

arabic.uz

forum.islom.uz

tib.islom.uz

savollar.islom.uz

media.islom.uz

blog.islam.uz

islam.uz ru

masjid.uz

kamolon.uz

mumina.uz

muslim.uz

ziyo.uz

muxlis.uz

novza.uz

www.buxoriy

xatib.uz

www.islomtv.com

www.houseofquran.c

islom.ziyouz.com

ayol.uz

www.tiu.uz

www.hisnulmuslim.c

Ar.Ruqyah

Коран он-лайн

Info islom

mp3quran

taqvo.ucoz.net

www.ihsanilim.com/

Tavhid com

Qur'onshunoslik

Ислом овози

www.ahlisunnat.com

www.favvora.com

hikmatnuri.com

uzgen.jimdo.com

IslamHouse

Talaba Biz

Lug'ot

Исломий Китоблар

Наш опрос

Alloh Ta'alo huzurida eng katta gunoh nima?
Javob berildi: 194

AllMuslims

Savol javob uz

islom uz

Поиск

Статистика

Главная » 2012 » Октябрь » 4 » "Зино исканжасида
10:21
"Зино исканжасида

Оғир гуноҳи кабира ҳисобланувчи зинони кўпчилик номаҳрам эркак ва аёлнинг жинсий алоқаси сифатида тушинади. Бу тушунча бўйича зинокор аъзолар вазифасини фақат фарж, яъни

генитал органлар бажаради. Аммо чуқурроқ мушоҳада қилиб кўргудек бўлсак, зинони амалга оширишда нафақат жинсий балки бошқа аъзолар ҳам иштирок этишини англаш мумкин. Ушбу нуқтаи назардан зинонинг қуйидаги турлари тафовут қилинар экан:



1. Назар зиноси -- ишвакор, ҳарисманд, шаҳват ҳисси билан кўз (назар) ташлашларда ўз ифодасини топади. Зотан, ҳақиқий эр кишининг номаҳрам, бегона аёлга кўз тикиши номардлик ифодаси, гуноҳ ҳисобланган. Ҳозирги кунда ҳаром - фаҳш йўллар билан бойлик орттириш илинжида бўлган кимсалар бу йўлда ойнаи жаҳон ва барча матбуот воситаларидан кенг фойдаланишаётганлиги аянчли ҳолдир. Зеро, зино кўзлардан бошланиб, бошқа аъзоларнинг қўшилиши билан кучайиши барчамизга аён.

2. Эшитув зиноси - беҳаё суҳбатларга кулоқ тутиш билан ифодаланади. Астағфируллоҳ, ҳозир ибрат қилиб кўрсатилаётган ғарб мамлакатларида "телефон орқали жинсий мулоқот" хизматлари кенг кўламда фаолият кўрсатаётганлиги бунга яққол мисол бўла олади. Демак, балоғат ёшидаги фарзандларимизни телефон гўшагига боғлаб қўювчи зарарли омиллар ҳам борлигидан огоҳ бўлишимиз жоиз.

3. Ифорли зино - кўпроқ аёлларга хос иллат бўлиб, ўткир ҳидли атир-упалар ёрдамида, муаттар ифор таратиб, нотаниш эркакларни ўзига жалб этиш билан ифодаланади. Зеро, Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.): "Давра ёнидан ўтиб бораётган аёл (сепган атир)нинг ҳиди давра аҳлига етиб борар экан, у аёл зония (зино қилувчи)дир", - деганлар. Афсуски, айрим аёллар "кўча хандон - уй зиндон" услубига ўтиб олганлар. "Пардоз, ясан-тусан кўча учун, бадбўй тер ҳидлари, беўхшов либослар уйга ярашади", - дея ўзларидан эрларини мутлоқ зада қилиб қўяётирлар. Натижада, оилаларда ажралиш, жанжал, хиёнат кўпайгандан кўпайиб бормоқда.

4. Тактил зино - купроқ эркакга хос блиб, аёлнинг билагидан тутиш, тиқилинчларда баданидиги иссиқликни ўз танига ўтаётганлигини сезиш кабиларда ўз ифодасинини топади. Бу хол табобатда "петтинг" дея аталиб, айниқса, ўсмир-ёшларда кўп учраши кузатилади. петтинг ҳолати тиқилинч жойларда, транспортда, дискотекаларда ёшларнинг бир-бирига тирғалиб суйкалишлари ва хатто инзол сезишларида кўзга ташланади. Қолаверса зўравонлик билан бошқа жинс вакилини бағрига олиш эзғилаш кабилар ҳам кабилар ҳам тактил зино кўринишларидандир.

5. Забонии зино- изҳори дил учун яратилган аъзо ёрдамида беҳаё сўзлар сўзлаш, аёлларнинг турли луқмалар, қочириқлар қилишда ўз ифодасини топади. Номаҳрам аёлнинг "бошини айлантииш" хам забоний зино турларидандир. Афсуски, гўзал лутфлар учун яратилган аъзо - тилни ғарбга тақлидомуз тарзда жирканч вазифалар ("орал" жинсий алоқа) учун қўллаётганларга Аллоҳнинг бешак жазоси мавжуд.

6. Фаржли зино - жинсий аъзолар иштирокида амалга ошириладиган алоқада ўз ифодасини топади. Гоҳо бу зино турларининг барчаси ношаръий жинсий муносабатнинг босқичлари тарзида ҳам учраши кузатилади. Аниқроғи, зинокор бир пайтнинг ўзида кўз, қулоқ, бурун, тил ва тактил сезувчанлик, ҳамда генитал аъзолардан фойдаланади. Аммо, номаҳрам аёлга ҳарисманд назар солиш, қочириқ гап қилиш, ифоридан сармаст бўлиш ёки билагидан тутишнинг ўзи ҳам тўлиқ жинсий алоқа билан тугалланмаган бўлса-да, зинога менгзалади. Демак, ҳақиқий мўмин-мусулмонда вафо, садоқат каби ҳисларнинг мазмуни бошқа кишилардагига нисбатан анча теранроқдир. Зеро, Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.) таъкидлаганларвдек: "Хиёнаткорлар биздан (мўмин) эмасдирлар".

"Зино исканжасида
Категория: Hikmatlar | Просмотров: 1291 | Добавил: Taqvo | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024 |