Воскресенье, 24.11.2024, 19:29Главная | Регистрация | Вход

Hush kelibsiz

BUGUN KUNGA

ИСЛОМИЙ ТЕСТЛАР

FORUM

Namoz vaqti BO'LMA

Forumga kirish

Мини-чат

Izoh Faollari

Ассалому алейкум. Нима учун кинолар курсатмаяпти.


ШУ сылкага боссез скачат кила оласиз

Kalendar

«  Ноябрь 2012  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930

hatm.quron.uz

Закот ҳисоблагич

uzwebiston.

quran.uz

hadis.islom.uz

www.islom.uz

muslimaat.uz

oilam.uz

www.hilol.com

www.siyrat.uz

info.islom.uz

www.fiqh.uz

e-tarix.uz

e-adabiyot.uz

halol.org

arabic.uz

forum.islom.uz

tib.islom.uz

savollar.islom.uz

media.islom.uz

blog.islam.uz

islam.uz ru

masjid.uz

kamolon.uz

mumina.uz

muslim.uz

ziyo.uz

muxlis.uz

novza.uz

www.buxoriy

xatib.uz

www.islomtv.com

www.houseofquran.c

islom.ziyouz.com

ayol.uz

www.tiu.uz

www.hisnulmuslim.c

Ar.Ruqyah

Коран он-лайн

Info islom

mp3quran

taqvo.ucoz.net

www.ihsanilim.com/

Tavhid com

Qur'onshunoslik

Ислом овози

www.ahlisunnat.com

www.favvora.com

hikmatnuri.com

uzgen.jimdo.com

IslamHouse

Talaba Biz

Lug'ot

Исломий Китоблар

Наш опрос

Сайтнинг янги кўринишини қандай баҳолайсиз?
Javob berildi: 91

AllMuslims

Savol javob uz

islom uz

Поиск

Статистика

Главная » 2012 » Ноябрь » 6 » Қуръони каримда фарзандларга ўргатиши лозим бўлган амрлар
19:14
Қуръони каримда фарзандларга ўргатиши лозим бўлган амрлар
قل للمؤمنين يغضوا من أبصارهم ويحفظوا فروجهم ذلك أزكى لهم إن الله خبير بما يصنعون {30} وقل للمؤمنات يغضضن من أبصارهن ويحفظن فروجهن...{31} Бу оятларнинг маъносини Абдуррохман бин Носир Ас-Саъдий рахимахуллох куйидагича тафсир килади: Яъни: Ножоиз килмишлар килишдан тўсиб колувчи Иймони бор мўминларни иршод килинг, уларга айтинг: авратларга, номахрам аёлларга, караганда фитналаниш хавфи бўладиган ёш ўсмирлар (яъни мўйлаби бироз корайиб хали соколи чикмаганлар)га, фитнага соладиган дунё зийнатига ва харомга олиб борадиган нарсаларга карашдан кўзларини пастга туширсинлар- сакласинлар. Хамда олди ё орка тарафига ёки бундан бошка ўринларга харом жинсий алока килишдан, бировга ушатишдан ва каратишдан фаржларини сакласинлар. Мана шу сакланиш улар учун энг покиза ва нихоятда яхши ишдир. Чунки, кимда ким фаржи ва кўзини сакласа, фохишабоз эрлару- аёллар кирланадиган разил килмишлардан ўзини пок тутиб колади. Нафсни ўзига жалб киладиган харомни тарк этгани учун амаллари покиза бўлади. Шундай экан, кимки, бир нарсани Аллох учун тарк этса, ўшандан яхширогини Аллох унга беради. Кимки, кўзини сакласа, унинг кўзини Аллох мунаввар килади. Чунки, качон банда харомдан ва шахватни ўйготадиган унинг мукаддималаридан фаржи ва кўзини саклай олса, бошка аъзоларини тўлик саклай олади. Шунинг учун бу саклашни Аллох хифз килиш, деб номлади. Чунки, хифз килинган нарсани унинг хофизи-сакловчиси ўша нарсани олиб колишда тиришмаса ва саклаб коладиган сабабларга риоя килмаса, албатта у нарса сакланмас. Шунингдек, кўз ва фарж хам. Агар банда уларни сакламаса, улар бандани бало ва офатлар жарлигига итариб юборади. Аллох таоло фаржни мутлако, хар кандай холатларда хам саклашни амр килди. Факат халол жуфти ва кўл остидаги чўриси бундан мустасно. Аммо кўз билан караш, баъзи ўринларда жоиз бўлади. Масалан: Гувох бўлганда, закот берувчи киши ва уйланмокчи бўлганидаги холатлар каби. Бандалар килаётган ишлардан Аллох хабардор зот. Аллох таоло мўмин эрларни кўзлари ва фаржларини саклашга амр килгач, мўмина аёлларга хам шу нарсани амр килиб аййтадики: Мўмина аёлларга хам айтинг: авратларга ва эр кишиларга шахват назари билан карашдан кўзларини пастга туширсинлар хамда харом жимоъ килинишдан, ушлатиш ё каратишдан фаржларини сакласинлар. "تيسير الكريم الرحمن في تفسير الكلام المنان" китоби قال عبد الله بن المبارك رحمه الله: "قال الله عز وجل: "قل للمؤمنين يغضوا من أبصارهم"، قال: لم يرض الله أن ننظر إلى محاسن المرأة فكيف بمن يزني بها وقال الله عز وجل:"ويل للمطففين" في الكيل والوزن فكيف بمن يأخذ المال كله وقال الله عز وجل: "ولا يغتب بعضكم بعضا" ونحو هذا فكيف بمن يقتله" Абдуллох бин ал- Муборак бундай дейдилар: Аллох азза ва жалла айтадики: мўминлага айтинг, кўзларини (харом нарсаларга карашдан) пастга каратиб сакласинлар. (Нур сураси). Аёл кишининг чиройларига карашимиздан Аллох рози бўлмади. У билан зино килган кишининг холи не кечаркан. Аллох азза ва жалла айтадики: ўлчов ва тарозуда уриб колгувчиларга вайл бўлсин. Молнинг хаммасини зулм билан олган кишининг холи не кечаркан. Аллох азза ва жалла айтадики: бир бирингизни гийбат килманглар. Одам ўлдирган кишининг холи не кечаркан. Эй Аллох, харомга карашдан ва харом ишни килишдан бизни саклашингни сўраймиз! Аллох таоло Исро сурасининг 36 чи оятида бундай мархамат килади: "إن السمع و البصر و الفؤاد كل أولئك كان عنه مسئولا" Маъноси: Шубхасиз кўз, кулок ва калбларнинг барчаси масъулдир. Яъни Аллох таолонинг олдида кулок барча эшитган нарсалари хакида сўралса, кўз кўрган хамма нарсалари тўгрисида сўралади. Шунингдек калб хам барча килган эътикоди ва касди тўгрисида масъулдир. Шундай экан, ибодат учун яратилган бу аъзоларни халолмас нарсаларга ишлатган кимсанинг холига вайл бўлади. "و لو شاء الله لذهب بسمعهم و أبصارهم إن الله على كل شيء قدير" Аллох хохлаганида, уларнинг кўз ва кулокларини (кўрмайдиган ва эшитмайдиган килиб) кетказган бўларди. Шубхасиз Аллох барча нарсаларга кодир зот. (Бакара 20). Гофир сурасининг 19 чи оятида эса бундай дейди: "يعلم خائنة الأعين و ما تخفي الصدور" Маъноси: Ул зот кўзлар хиёнати ва калблар яширадиган нарсаларни билади. Одамни бир аёлга ё йигитга караётганида, зохирида тўгри маънони кўрсатиб, ичидаги шахват гаризаси борлигини яшириши ёки ўгрикўз бўлиб назар срлишига кўз хиёнати дейилади. Бундан кўринадики, бузгунчиликни асли калбда экан. Калб жасад аъзоларнинг барчасини бошкарувчисидир. Айтингчи, жасаддаги соглом калб, аъзоларни харомни килишига кўйиб берадими? Кўзни хиёнат ва зино килишига ташлаб кўядими? Йўк албатта! Азизлар шундай экан, хоин ва зинокор кўзнинг муолажаси калбда бўлади. Расулуллох صلى الله عليه و سلم айтганларки: "ألا و إن في الجسد مضغة إذا صلحت صلح الجسد كله، و إذا فسدت فسد الجسد كله، ألا و هي القلب" (البخاري: 52) Маъноси: Огох бўлинглар, жасадда бир парча гўшт бор. Агар у сог бўлса, жасаднинг хаммаси сог бўлади. Агар бузилса, жасаднинг хаммаси бузилади. Огох бўлинг, у калбдир. Қалб, баданнинг амиридир. Амирнинг салохияти туфайли одамлари хам салохиятли бўлади. Бузгунчилиги туфайли тобеълари хам бузгунчи бўлади. Шунга караганда акл хам калбда бўлади, дейди Ибни Хажар рахимахуллох. Абу Хурайра разияллоху анху ривоят қилган хадисда пайгамбар صلى الله عليه و سلم бундай дейдилар: " كتب على بن آدم نصيبه من الزنى مدرك ذلك لا محالة: فالعينان زناهما النظر والأذنان زناهما الاستماع واللسان زناه الكلام واليد زناها البطش و الرجل زناها الخطا والقلب يهوى و يتمنى و يصدق ذلك الفرج أو يكذبه" ( رواه البخاري:6243 و مسلم:2657) Маъноси: Одам боласига зинодан бўлган насибаси ёзиб кўйилган. Мана шу килмиш унга етади. Чораси йўк. Кўзлар зино килади, уларнинг зиноси караш. Кулоклар зино килади, уларнинг зиноси эшитиш. Тил зино килади, унинг зиноси гапириш. Кўл зино килади, унинг зиноси ушлаш. Оёк зино килади, унинг зиноси юриш. Калб истайди ва хохлайди. Фарж, бу килмишларнинг барчасини тасдиклаб жинсий алока килади ёки ёлгонга чикариб зинодан тийилади. Биродарлар, бу хадисга ахамият беринг! Расулуллох صلى الله عليه و سلم аввал кўзни зикр килдилар. Чунки, аввал кўз билан бокади. Кейин бошка аъзоларини ишга солиб, охирида зино килади. Шунака экан, халолмас нарсалардан кўз тийилса, калби яраланмайди ва гунохдан тийилади. Эй Аллох бизнинг кўзларимизни хоин ва зинокор кўз бўлишидан асрагин! Тўсатдан кўз тушиб колиши тўгрисида Расулуллох صلى الله عليه و سلم дан сўрадим, дейди Жарир разияллоху анху. Шунда Ул зот: "اصرف بصرك" (кўзингни бургин), деб жавоб килдилар. (Муслим:2159) Абу Саъийддан ривоят килинади, Расулуллох صلى الله عليه و سلم айтадиларки: "لا ينظر الرجل إلى عورة الرجل، و لا تنظر المرأة إلى عورة المرأة، و لا يفضي الرجل إلى الرجل في الثوب الواحد، و لا تفضي المرأة إلى المرأة في الثوب الواحد" (رواه مسلم:338) Маъноси:Эр киши бошка эр кишининг авратига карамасин. Аёл киши хам бошка аёлнинг авратига карамасин. Эр киши бошка эр билан ялангоч бўлишиб устиларига битта ёпинадиган нарса ёпиб ётишмасин. Аёл киши хам бшка аёл билан ялангоч бўлишиб устиларига битта ёпинадиган нарса ёпиб ётишмасин. Азизлар, аёл киши бошкаларни ўзининг авратига каратиш учун тор ва юпка либос кийиши харом. Мана шунака тор либос кийган хижоблига эрлар тугул, аёлларнинг хам караши халол эмас. Чунки, бу аёл хам жамъиятни бузувчи бир бузгунчидир. Бу каби модний хижоблидан эхтиёт бўлишларини, улар билан алданиб колмасликларини, балки ўшанакалар билан бирга кўчаларда хам юрмасликни, муслима опа-сингилларимизга насихат киламиз! У аёллар Шайтонга шунчалар итоат килганларидан, хатто рўмол ўрашни хам масхара килишади. Немислар жангида жарохатланган руслар бошларига бинт ўраб кайтганларидек, у аёллар бошларини гавдалантириб магрурланишади. Жаннатдан махрум бўлган аёллар тўгрисида Абу Хурайра разияллоху анху ривоят килган хадисда Расулуллох صلى الله عليه و سلم бундай дейдилар: "صنفان من أهل النار لم أرهما قوم معهم سياط كأذناب البقر يضربون بها الناس و نساء كاسيات عاريات مميلات مائلات رؤوسهن كأسنمة البخت المائلة لا يدخلن الجنة و لا يجدن ريحها و إن ريحها ليوجد من مسيرة كذا و كذا" (رواه مسلم: 2128) Маъноси: Дўзах ахлидан икки синф бор. Мен уларни кўрмаганман. (Чунки, Расулуллох صلى الله عليه و سلم замонларида бунакалар бўлмаган). Бир кавм бўлиб, уларда сигирнинг думлари каби камчинлари бўлади. Улар ўша камчинлар билан одамларни уришади. (Эй Аллох, бизнинг зурриётимиздан бунака бадбахт шайтонлар чикмаслигини Сендан илтижо киламиз!) Иккинчи синфи эса, хакдан огиб кетган, одамларни ўзига жалб килувчи кийимли ялангоч аёллар бўлади. Уларнинг бошлари туянинг ўркачи каби моил бўлади. Улар жаннатга кирмайди. Унинг хидини хам топа олмайди. Холбуки, жаннатнинг хиди мана шунча, шунча масофалардан сезила бошланади. (Эй Аллох, бизнинг аёлларимиз ва кизларимиз мана шунака бўлиб кетмаслигини Сендан ўтиниб сўраймиз!) Эй Аллох, аёлларимизни хидоят кил! Азиз ака-укалар, титратиб юборадиган бу хадис факат аёлларга тегишли деб, Шайтонга итоат килиб колманг! Жасаднинг уятли ерларини гавдалантириб либос кийиш эрларга хам харом. Тор жинси ва версачи шимлар такводор мўминларнинг либоси эмас. Бунака либос киядиганлар хам жамъиятнинг бузувчиларидир. Ўйлаб кўринг, бир мусулмон йигит олди ва орка авратларини темир-тесаклар билан безаса, канака тушунамиз? Менинг тушунишим шунакаки, бу йигит холат тили билан: шу ерларимга тикилинг, шарикасининг номини ўкинг, сарик ипларига койил колинг, эмблемаларига бокинг, деяётган бўлади. Эй ука, мунча кўз-кўз килмасанг! Шу шимингсиз бўлганингда сен билан дунё йигитларининг фарки йўклигини нахот англамасанг! Айтгинчи, дахшатли Киёмат кунида Роббинг Аллох таоло олдида шу жинсию-версачида туришга розимисан! Шу либосда ўлиб колсанг нима бўлади? Эй ука, сен хам жамъиятимизни бузмагин! Уят пардаларингни ёпиб ол! Менга хам сенга хам Роббим такво либсидагина юришни насиб этсин! Абдуллох ал- Бурайда отасидан ривоят килади, Расулуллох صلى الله عليه و سلم Алига бундай дедилар: "يا علي لا تتبع النظرة النظرة فإن لك الأولى وليس لك الآخرة" ورواه الترمذي من حديث شريك وقال غريب لا نعرفه إلا من حديثه Маъноси: Эй Али, (халол бўлмаган нарсага ё бегона аёлга) бир марта кўзинг тушиб колганда, бу карашдан кейин яна кайтадан карама. Ногахон кўзинг тушиб колгани сеники (яъни бу учун гунох ёзилмас), аммо кайта карашинг сеники эмас (бунисига гунох ёзилади). Имом Ахмад Абу Умома разияллоху анхудан ривоят килади, пайгамбар صلى الله عليه و سلم айтадиларки: "ما من مسلم ينظر إلى محاسن امرأة ثم يغض بصره إلا أخلف الله له عبادة يجد حلاوتها" وروي هذا مرفوعا عن ابن عمر وحذيفة وعائشة رضي الله عنهم ولكن في أسانيدها ضعف إلا أنها في الترغيب ومثله يتسامح فيه. Маъноси: Кайси бир мўмин аёл кишининг чиройларига кўзи тушиб колганда, кўзини пастга туширса, шубхасиз Аллох унга халоватини сезиб турадиган бир ибодатни ўринбосар килиб беради. الحمد لله رب العالمين، و الصلاة و السلام على محمد بن عبد الله. Аллох таоло мени хам сизларни хам магфират килиб жаннатига дохил килсин! Омийн!
Категория: Qur'oni karim | Просмотров: 1612 | Добавил: Taqvo | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024 |