Воскресенье, 24.11.2024, 19:21Главная | Регистрация | Вход

Hush kelibsiz

BUGUN KUNGA

ИСЛОМИЙ ТЕСТЛАР

FORUM

Namoz vaqti BO'LMA

Forumga kirish

Мини-чат

Izoh Faollari

Ассалому алейкум. Нима учун кинолар курсатмаяпти.


ШУ сылкага боссез скачат кила оласиз

Kalendar

«  Декабрь 2012  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31

hatm.quron.uz

Закот ҳисоблагич

uzwebiston.

quran.uz

hadis.islom.uz

www.islom.uz

muslimaat.uz

oilam.uz

www.hilol.com

www.siyrat.uz

info.islom.uz

www.fiqh.uz

e-tarix.uz

e-adabiyot.uz

halol.org

arabic.uz

forum.islom.uz

tib.islom.uz

savollar.islom.uz

media.islom.uz

blog.islam.uz

islam.uz ru

masjid.uz

kamolon.uz

mumina.uz

muslim.uz

ziyo.uz

muxlis.uz

novza.uz

www.buxoriy

xatib.uz

www.islomtv.com

www.houseofquran.c

islom.ziyouz.com

ayol.uz

www.tiu.uz

www.hisnulmuslim.c

Ar.Ruqyah

Коран он-лайн

Info islom

mp3quran

taqvo.ucoz.net

www.ihsanilim.com/

Tavhid com

Qur'onshunoslik

Ислом овози

www.ahlisunnat.com

www.favvora.com

hikmatnuri.com

uzgen.jimdo.com

IslamHouse

Talaba Biz

Lug'ot

Исломий Китоблар

Наш опрос

Сайтнинг янги кўринишини қандай баҳолайсиз?
Javob berildi: 91

AllMuslims

Savol javob uz

islom uz

Поиск

Статистика

Главная » 2012 » Декабрь » 11 » Болажонларга Набавий Васиятлар
12:55
Болажонларга Набавий Васиятлар
Абуллоҳ ибн Амр ривоят қилади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:"Аллоҳнинг ҳузуридаги энг яхши дўстлар, ўз дўстига энг яхши бўлганидир"деганлар.
Кичик болаларим...
Бизлардан ҳар биримиз Аллоҳ табарока ва таолонинг ҳузурида одамларнинг энг яхшиси бўлишга етишишни орзу қилади.
Лекин, Аллоҳнинг ҳузурида энг яхши дўстлар бўлишга қандай эришишимиз мумкин?
Аллоҳ таолонинг наздида энг яхши дўстлар бўлишимизга олиб борадиган нарсалар нима?
Ушбу Набавий васиятда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дўстларнинг энг яхшиси, ўз дўстларига манфаатлиги, уларга фойдаси тегадиган, уларга ёрдам берадиган эканлигига иршод қиладилар.
Бу Набавий васият, дўстлари бўлган кишига,дўстлари бор ҳар бир болага, дугоналари бор ҳар бир аёлга, дугоналари бор ҳар бир қизга, ҳаммалари Аллоҳнинг наздида энг яхши дўстлар бўлишлари учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аҳдларидир.
Келинг, у ҳақида тафаккур қиламиз, маъноларини тадаббур қиламиз.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг:"энг яхши дўстлар" деганлари, яъни: Аллоҳнинг ҳузурида энг савоби кўп ва манзил жиҳатидан энг икром қилинганидир.
Аммо Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг:" ўз дўстига энг яхшиси" деганлари, яъни: дўстига манфаат берадиган нарсага, ундан озорни даф қиладиган нарсага энг кўп қоим бўладиганидир.

Кичик болаларим...

Дўстларимизни бизларда ҳуқуқлари бор, худди уларда бизнинг ҳам кўп ҳуқуқларимиз бўлганидек.
Дўстларимизнинг биздаги ҳаққидандир: уларни хурсандлик ва сурур билан, юзларда қувонч билан қаршилашимиз.
Дўстларимизнинг биздаги ҳаққидандир:ўзимизга яхши кўрган нарсамизни уларга ҳам яхши кўриш.
Дўстларимизнинг биздаги ҳаққидандир: агар ёрдамга муҳтож бўлсалар, уларга ёрдам беришимиз.

Кичик ўғлим...

Дўстингни сенда бўлган ҳаққидандир: у ғоиб бўлса у ҳақида сўрашингни ёдингда тутишинг.
Агар у бемор бўлса, уни зиёрат қилишни унутишдан ҳазир бўл.
Доимо қувончида ва қайғусида унга шерик бўл.
Кичик қизим...

Агар сенга чиройли амал тақдим қилса, дугонангга раҳмат айт.
Билгинки, дугонангни сенда бўлган ҳақларидан: сирини сақлаш, муҳаббатини сақлашдир.
Кичик болаларим...
"Дўстларнинг энг яхшиси" дўстини намоз вақти келиши билан эслайдиганидир.
"Дўстларниг энг яхшиси" дўсти мухтож бўлса, ёрдам берадиганидир.
"Дўстларнинг энг яхшиси" дўстини ўзидан устун қўядиганидир.
"Дўстларнинг энг яхшиси" опа-сингилларига яхшилик қилишда тиришқоқ бўлиб, саъй-ҳаракат қиладиган қиздир.
"Дўстларнинг энг яхшиси" дугоналаридан ёрдам сўраганига ёрдам берадиганидир.
"Дўстларнинг энг яхшиси" дугоналаридан муҳтожларига берадиганидир.
"Дўстларнинг энг яхшиси" дўсти ундан қарз сўраса ва у унга қарз берадиганидир.
"Дўстларнинг энг яхшиси" дўсти бемор бўлганида уни кўргани борадигани.
"Дўстларнинг энг яхшиси" агар дўстига яхшилик етса, уни бу хурсанд қиладигани ва уни табриклайдиганидир.
"Дўстларнинг энг яхшиси" дўстини учратганида салом берадигани ва уни таклиф қилса борадигани.
"Дўстларнинг энг яхшиси" дўстида айб кўрса, тўғри йўлга бошлайдигани, уни тўғрилайдигани, махфий ва ошкора ҳолатда ҳам уни сақлайдигани.

Кичик болаларим...

Дўстилигида бошқаларга содиқ дўст бўлган бола, доимо дўстларини кўришга муҳтож бўлади. Доимо уларни учратишни орзу қилади.
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг кечанинг баъзисида (бир қисмида)дўстларидан бир кишини эслаб: "Кечанинг узунлигини” дейишлари, агар бомдодни ўқисалар унинг олдига жўнашлари ва уни учратганларида қучоқлашлари ҳикоя қилинади.
Дугоначилигида бошқасига содиқ дугона бўлган уйига келганида уни икром қилади.
Абу Хулда роҳимаҳуллоҳ: "Ибн Сиррин ҳузурига мен ва Абдуллоҳ ибн Авф кирдик, бизни кутиб олди ва:”Сизларни қандай хурсанд қилишни билмайман” деди, бас кўзада асал келтирди. Пичоқда кесиб бизга едира бошлади”, дейдилар.
Дўстларига яхши бўлган дўст дунё нарсаларидан бирор нарсада бахиллик қилмайди.
Солиҳларлан бири: "Дунёнинг ҳаммаси менга бир луқмада бўлса, сўнгра дўстим келса, ўшани уни оғзига қўйишни хуш кўраман”, деган экан.
Мухлис дўст дўстларини ўта муҳтожлигини билганида маҳзун бўлади, ҳожатларини адо этишда ҳаракат қилади.
Бир кишининг қарзи борлиги зикр қилинади. Унинг мухлисларидан бўлган дўсти бор эди. Дўстининг ҳоли танглигини билгач, унинг уйига борибди. Дўстининг ҳолини сўрабди. Бас дўсти унга қарз бўлганини айтибди. Мухлис дўсти унинг қарзини тўлабди ва уйига ҳафа бўлиб йиғлаб қайтибди.
Хотини унга: "Қилган ишингга хурсанд бўлмайсанми, нима учун бу йиғи?”дебди.
Бас мухлис дўст: "Мендан сўрашга муҳтож бўлгунича дўстимни ҳолини билмаганим учун йиғлаяпман”,деди.

Эй кичик ўғлим, сидқ ва омонат аҳли бўлган, иффат ва софлик соҳибларига аралаш, қийинчилик пайтида уларни топасан ва улар сени топадилар. Ҳожат тушганида уларга ёрдам берасан.
Эй кичик қизим, солиҳаларга дугона бўл ва уларга рағбат қил, ёмон қизлардан четда бўл, улардан узоқда бўл, тинч омон яшайсан.
Кичик болаларим, Дўстларнинг энг яхшисини ана шундоқ топамиз. Энг яхши дўстлар бўлишимизни бизга тавсия қилган набиййимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни Аллоҳ энг яхши мукофот билан мукофотласин.Омийн!
Категория: Ibratli hikoyatlar | Просмотров: 1162 | Добавил: Иймон | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024 |