Воскресенье, 24.11.2024, 20:51Главная | Регистрация | Вход

Hush kelibsiz

BUGUN KUNGA

ИСЛОМИЙ ТЕСТЛАР

FORUM

Namoz vaqti BO'LMA

Forumga kirish

Мини-чат

Izoh Faollari

Ассалому алейкум. Нима учун кинолар курсатмаяпти.


ШУ сылкага боссез скачат кила оласиз

Kalendar

«  Январь 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031

hatm.quron.uz

Закот ҳисоблагич

uzwebiston.

quran.uz

hadis.islom.uz

www.islom.uz

muslimaat.uz

oilam.uz

www.hilol.com

www.siyrat.uz

info.islom.uz

www.fiqh.uz

e-tarix.uz

e-adabiyot.uz

halol.org

arabic.uz

forum.islom.uz

tib.islom.uz

savollar.islom.uz

media.islom.uz

blog.islam.uz

islam.uz ru

masjid.uz

kamolon.uz

mumina.uz

muslim.uz

ziyo.uz

muxlis.uz

novza.uz

www.buxoriy

xatib.uz

www.islomtv.com

www.houseofquran.c

islom.ziyouz.com

ayol.uz

www.tiu.uz

www.hisnulmuslim.c

Ar.Ruqyah

Коран он-лайн

Info islom

mp3quran

taqvo.ucoz.net

www.ihsanilim.com/

Tavhid com

Qur'onshunoslik

Ислом овози

www.ahlisunnat.com

www.favvora.com

hikmatnuri.com

uzgen.jimdo.com

IslamHouse

Talaba Biz

Lug'ot

Исломий Китоблар

Наш опрос

Alloh Ta'alo huzurida eng katta gunoh nima?
Javob berildi: 194

AllMuslims

Savol javob uz

islom uz

Поиск

Статистика

Главная » 2013 » Январь » 7 » Гуноҳга буюришмаса, бошлиқларга итоат қилишнинг вожиблиги, агар гуноҳга буюришса, итоатда бўлишнинг ҳаромлиги тўғрисида
19:16
Гуноҳга буюришмаса, бошлиқларга итоат қилишнинг вожиблиги, агар гуноҳга буюришса, итоатда бўлишнинг ҳаромлиги тўғрисида
Аллоҳ таоло: «Эй мўминлар, Аллоҳга итоат қилингиз ва пайғамбарга ҳамда ўзларингиздан бўлган (яъни мусулмон) ҳокимларга бўйинсунингиз» (Нисо сураси, 59-оят), деб айтган.

662/1. Ибн Умардан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ с.а.в. : «Ҳар бир мусулмон киши, агар гуноҳга буюрилмаса, бошлиғининг сўзига, яхши кўрса ҳам, ёмон кўрса ҳам, эшитиб итоат қилиши лозим. Агар бордию, гуноҳ бўлса, эшитиш ҳам, итоат қилиш ҳам йўқ», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

663/2. Ибн Умардан р.а. ривоят қилинади. Биз Расулуллоҳ с.а.в. нинг айтган сўзларини эшитиб, итоат этишга байъат қилсак, у зот: «Агар тоқатларингиз етадиган нарсага ҳукм қилинса», дер эдилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

Фойда: Агар бошлиқ тоқат етадиган ишга буюрса итоат қилинади. Аксинча итоат йўқдир.

664/3. Ибн Умардан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ с.а.в. : «Ким бошлиғига итоат қилишдан бош тортса, Қиёмат куни ҳужжати йўқ ҳолатда йўлиқади. Кимки мусулмонлар жамоатига боғланмай ўлса, жоҳилият давридагилардек ўлади», дедилар. Имом Муслим ривоятлари.



Муслимнинг бошқа ривоятларида: «Кимки жамоатдан ажраган ҳолда вафот этса, жоҳилият замонасидагилардек ўлади», дедилар.

665/4. Анасдан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ с.а.в. : «Агар сизларга майиздай қора ҳабаший қул бошлиқ қилинса ҳам, эшитиб итоат қилинглар», деб айтдилар. Имом Бухорий ривоятлари.

666/5. Абу Ҳурайрадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ с.а.в. : «Бошлиғингга қийинчиликда ҳам, енгилчиликда ҳам, хурсандликда ҳам, хафаликда ҳам, ҳаққингни бермаганида ҳам, эшитиб итоат қил!» дедилар. Имом Муслим ривоятлари.

667/6. Абдуллоҳ ибн Умардан р.а. ривоят қилинади. Биз Расулуллоҳ с.а.в. билан бирга сафарда юриб, бир манзилга тушдик. У ерда кимдир капасини тузатаётган эди. Ва кимдир ўқ отиш мусобақаси ила машғул эди. Ва яна кимдир ҳайвонларини ўтлатаётган эди. Шунда Расулуллоҳ с.а.в. жарчиларидан бири жар солиб, жамоат намозига чақирди. Биз у зот ҳузурларига жамландик. У зот: «Мендан олдин бирор пайғамбар келган бўлса, билган яхшиликка ўз умматини далолат қилиб, билган ёмонликдан ўз умматини огоҳлантириш унинг зиммасидадир. Албатта, бу умматнинг аввалги авлодига офият насиб қилингандир. Умматнинг охирги авлодига эса балолар ва инкор қилинадиган ишлар бўлади. Шунақа фитналар бўладики, баъзиси (катта бўлганидан) баъзисини текислаб кетади. Ва яна бир фитна пайдо бўладики, мўмин киши уни кўрганда мана шу ҳалок қилади, дейди. Кейин ундан бу фитна кетади. Ва яна ҳар хил фитна бўлади. Мўмин киши: «Бу мени ҳалок қилади. Бу мени ҳалок қилади», дейди. Ким дўзахдан узоқлашиб, жаннатга киришни истаса, Аллоҳга ва охират кунига иймон келтириб ўлсин. Ва ўзига қандай муомала қилинишини яхши кўрса, одамларга ҳам шундай муомала қилсин. Ким бир имомга қўлини бериб, чин қалбдан байъат қилган бўлса, қодир бўлгунича итоат этсин. Агар иккинчи имом чиқиб, ўша байъат қилган биринчи имоми билан низо қилса, ўша иккинчисининг гарданига уринглар», деб айтдилар. Имом Муслим ривоятлари.

668/7. Абу Ҳунайда Воил ибн Ҳужрдан р.а. ривоят қилинади. Салама ибн Язид ал-Жаъфий р.а. Расулуллоҳдан с.а.в. : «Эй Аллоҳнинг набийси, агар бизнинг тепамизга ўз ҳақларини биздан талаб қилиб, бизларнинг ҳаққимизни адо этмайдиган амирлар келишса, нима қилмоғимизни буюрасиз?» деб сўраганларида, Расулуллоҳ с.а.в. жавоб бермай, юзларини ўгирдилар. Кейин яна сўраганларида, Расулуллоҳ с.а.в. : «Шунда ҳам сизлар уларнинг сўзларини эшитиб, итоат қилинглар. Чунки улар ўз вазифаларига масъулдирлар. Сизлар ҳам ўз вазифангиз (яъни итоат этиш)га масъулдирсиз», дедилар. Имом Муслим ривоятлари.


669/8. Абдуллоҳ ибн Масъуддан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ с.а.в. : «Мендан кейин лаганбардорлик, ҳамда инкор қилинадиган ношаръий ишларни кўрасизлар!» деганларида, саҳобалар: «Эй Аллоҳнинг расули, шундай кун келса, нима қилишга буюрасиз?» дейишди. Расулуллоҳ с.а.в. : «Устингизда бўлган ҳақларни адо этинглар. Ва ўз ҳақларингизни Аллоҳдан талаб қилинглар», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

670/9. Абу Ҳурайрадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ с.а.в. : «Ким менга итоат қилса, батаҳқиқ Аллоҳга итоат қилибди. Ким менга осийлик қилса, батаҳқиқ Аллоҳга осийлик қилибди. Ким амирига итоат қилса, батаҳқиқ менга итоат қилибди. Ким амирига осийлик қилса, батаҳқиқ менга осийлик қилибди», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

671/10. Ибн Аббосдан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ с.а.в. : «Ким амирининг ишида бирор нарсани кариҳ кўрса, сабр қилсин. Чунки амирининг итоатидан бирор қарич ташқарига чиқса, жоҳилиятда ўлган каби вафот этади», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

672/11. Абу Бакрадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ с.а.в. : «Ким подшоҳини хўрласа, Аллоҳ ҳам уни хўрлайди», дедилар. Имом Термизий ривоятлари.
Категория: Aqoid ilmlari | Просмотров: 986 | Добавил: ÂţÎřGůL | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024 |