Воскресенье, 24.11.2024, 20:58 | Главная | Регистрация | Вход |
Izoh FaollariАссалому алейкум. Нима учун кинолар курсатмаяпти. ШУ сылкага боссез скачат кила оласиз
|
Главная » 2013 » Январь » 19 » Япон аёлларининг хижоб кийиш маҳорати
19:13 Япон аёлларининг хижоб кийиш маҳорати |
Япон аёлларининг хижоб кийиш маҳорати
1-қисм
Мен исломни қабул қилганимда, тўғрироғи ҳақ дин бўлмиш исломга қайтганимда Франция мактабларида ҳижобга қарши таъзиқлар кучаяётган вақти эди. Бу ҳозирги вақтгача давом этиб келаяпти. Ҳукумат хомийлик қилган мактаблар динга нисбатан нейтрал ҳолатда бўлишлигига рўмол ўрашлик зид келади деган фикр олға сурилмоқда. Хаттоки мен мусулмон бўлмаганимда ҳам, муслима талабаларнинг бошидаги рўмоли устида шунчалик оворагарчиликка нима ҳожат экан деб ўйлаганман.
Ғайридинлар "мусулмонлар рўмолни қуллик давридаги анъанага муккасидан кетганликлари учун ўрашади, бу аёлларни камситишдир” деган ғояни ҳали ҳам илгари сурадилар. Улар хижобини ечмасдан туриб аёллар озодликка ва мустақилликка эриша олмайдилар деган фикрдадирлар. Баъзи исломий билимга эга бўлмаган ёки саёз фикрли бўлган мусулмонлар ҳам шундай фикрлайдилар. Атеизм ва эклектик дунёқарашга кўникиб қолган айрим кимсалар ислом абадий ва барча замонларга мос келишлигини англай олмайдилар. Бутун дунёдаги аёллар, хаттоки араб бўлмаганлар ҳам, хижобни қуллик давридаги анъанага бўйсунганликлари учун эмас. ислом шариати буюргани учун кийишади. Мен ҳам шуларнинг бириман. Менинг хижобим бир миллат кийими ёки анъанавий кийим эмас, у ҳеч қандай ижтимоий ё сиёсий маънони англатмайди. Бу фақатгина менинг диний либосимдир. Мен хижобни Парижда исломни қабул қилганимдан бери кияман. Хижоб кийиш ҳолати, мамлакат ёки диний тушунчасига қараб ўзгаради. Францияда мен кўйлагимга мос тушадиган ва менга ярашадиган оддий рўмол ўрар эдим. Замонавий деб аташ ҳам мумкин. Хижоб менга нимани англатади?
Мен исломни қабул қилаётганимда, қандай қилиб ҳар куни беш вақт намоз ўқийман ва хижоб ўрайман деб ўйлаб ўтирмаганман. Агар булар ҳақида ўйлаганимда балки ортга чекинган бўлар эдим. Париждаги бош масжидга бормасимдан олдин, менинг исломга ҳеч қандай алоқам йўқ эди, шариатдаги ҳеч нарсага амал қилмас, хижоб киймасдим, буларнинг бари менга нотаниш, бундай мажбуриятлар мен учун тушунарсиз эди, лекин менда мусулмон бўлиш истаги шунчалик кучли эдики, (Аллоҳга ҳамдлар бўлсин), "бошқа дунё”да мени нималар кутаётгани ҳақида қайғурмасдим.
Масжиддаги маърузани эшитганимдан кейин хижобнинг фойдаларини англаб етдим. Хаттоки масжиддан чиққанимдан кейин ҳам рўмолимни ечмадим. Маъруза менинг руҳиятимда номаълум илоҳий қониқиш ҳосил қилди ва мен рўмолимни ечишни истамадим. Ҳаво совуқ бўлганлиги учун атрофдагилар менга эътибор беришмади, аммо мен Аллоҳ билан биргадек, Аллоҳга янада яқинроқ пок ва ҳимоялангандекэдим. Парижда эркаклар менга қараганда ўзимни худди мусофирдек ҳис қилардим. Хижобда мени пайқашмасди ва мен ёт кўзлардан ҳимоялангандим.
|
Категория: Aqoid ilmlari |
Просмотров: 1396 |
Добавил: ÂţÎřGůL
| Рейтинг: 0.0/0 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
| |