Воскресенье, 24.11.2024, 20:52Главная | Регистрация | Вход

Hush kelibsiz

BUGUN KUNGA

ИСЛОМИЙ ТЕСТЛАР

FORUM

Namoz vaqti BO'LMA

Forumga kirish

Мини-чат

Izoh Faollari

Ассалому алейкум. Нима учун кинолар курсатмаяпти.


ШУ сылкага боссез скачат кила оласиз

Kalendar

«  Январь 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031

hatm.quron.uz

Закот ҳисоблагич

uzwebiston.

quran.uz

hadis.islom.uz

www.islom.uz

muslimaat.uz

oilam.uz

www.hilol.com

www.siyrat.uz

info.islom.uz

www.fiqh.uz

e-tarix.uz

e-adabiyot.uz

halol.org

arabic.uz

forum.islom.uz

tib.islom.uz

savollar.islom.uz

media.islom.uz

blog.islam.uz

islam.uz ru

masjid.uz

kamolon.uz

mumina.uz

muslim.uz

ziyo.uz

muxlis.uz

novza.uz

www.buxoriy

xatib.uz

www.islomtv.com

www.houseofquran.c

islom.ziyouz.com

ayol.uz

www.tiu.uz

www.hisnulmuslim.c

Ar.Ruqyah

Коран он-лайн

Info islom

mp3quran

taqvo.ucoz.net

www.ihsanilim.com/

Tavhid com

Qur'onshunoslik

Ислом овози

www.ahlisunnat.com

www.favvora.com

hikmatnuri.com

uzgen.jimdo.com

IslamHouse

Talaba Biz

Lug'ot

Исломий Китоблар

Наш опрос

Alloh Ta'alo huzurida eng katta gunoh nima?
Javob berildi: 194

AllMuslims

Savol javob uz

islom uz

Поиск

Статистика

Главная » 2013 » Январь » 19 » Шафоатга кимлар ноил бўлади?
19:28
Шафоатга кимлар ноил бўлади?
Бизни Ўзининг севикли ва охирги пайғамбари Муҳаммад алайҳиссаломнинг умматидан қилган ва «Батаҳқиқ, сизлар учун – Аллоҳдан ва охират кунидан умидвор бўлганлар учун ва Аллоҳни кўп зикр қилганлар учун Расулуллоҳда гўзал ўрнак бор», деган Аллоҳ таолога чексиз ҳамду санолар бўлсин.

Ҳаётларининг ҳар бир лаҳзаси биз учун ибрат бўлган ҳабибимиз ва ҳидоятчимиз, охиратдаги шафоатчимиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга батамому мукаммал саловоту дурудлар бўлсин.

Ҳар бир мўмин-мусулмон бор эканки, кунлик дуоларида Аллоҳдан қиёматда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатларига ноил бўлишни илтижо қилиб сўрайди. Хўш, шафоат ўзи нима? Қиёматда кимлар шафоат қилинади? Бу дунёда қандай амал қилганлар у дунё Набийимиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатларига муяссар бўлади?

Шафоат – Аллоҳ таолога илтижо қилиб, баъзи осий мўминларни авф қилишини сўрашдир. «Шафоат» луғатда бошқа бировга қўшилиб, унга ёрдам бериш ва ёнини олиб, бирор нарсани унинг учун сўрашни англатади. Қиёматдаги шафоат ҳам шундандир. Аллоҳнинг ҳузурида шафоат берувчилар ҳам гуноҳкорларга кўмак берадилар.

Қуръони Карим ва ҳадиси шарифларда қиёмат куни шафоат берилиши ҳақида бир қанча хабарлар келган.

Аллоҳ таоло «Бақара» сурасида қуйидагиларни айтади: «Унинг ҳузурида Ўзининг изнисиз ҳеч ким шафоат қила олмас» (225-оят).

«Тоҳа» сурасида эса: «У кунда Роҳман унга изн берган ва сўзидан рози бўлганлардан бошқага шафоат фойда бермас», деган (109-оят).

Қиёмат кунида ҳеч кимга шафоат фойда бермайди. Биров ўртага тушиб, бировни оқлай олмайди. Фақат, Аллоҳ бу дунёдаги сўзидан – «Лаа илааҳа Иллаллоҳу»ни айтганидан рози бўлиб, Ўзи шафоат қилинишига изн берган киши учунгина шафоат, иншааллоҳ, фойда беради.

Авф ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Менинг ҳузуримга Роббим ҳузуридан бир келувчи келди ва менга умматимнинг ярми жаннатга кириши ёки шафоат берилишидан бирини ихтиёр қилишимни сўради. Мен шафоатни ихтиёр қилдим. У, Аллоҳга ҳеч нарсани ширк келтирмай ўлган одамгадир, дедилар».
Термизий ривоят қилган.

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатлари мўмин ҳолида ўлган осий ва гуноҳкор мусулмонларгадир.
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мен жаннатга шафоат берувчи биринчи одамман. Мен Набийлар ичида эргашувчиси энг кўпиман", дедилар».
Муслим ривоят қилган.

Демак, шафоат Қуръони Карим ва ҳадиси шариф билан собит бўлган ёрқин ҳақиқатдир.
Яна уламоларнинг айтишича, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам, мен қиёматда Аллоҳга кўп сажда қилган ва суннатимга амал қилган умматларимни шафоат қиламан, дерканлар.

Аллоҳим, бизларга бу фоний дунёда Сенга Ўзинг хоҳлагандек банда бўлишликни ва ҳабибинг Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга лойиқ уммат бўлишликни, у дунёда эса Сенинг мағфиратинга, Набийимиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатларига сазовар бўлишликни насиб этгин. Омин.
Категория: Aqoid ilmlari | Просмотров: 1387 | Добавил: ÂţÎřGůL | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024 |