Ғийбатнинг луғавий маъноси, бир нарсанинг кўздан тўсилишидир. Уламо ахли ғийбатни қуйидагича таърифлайдилар: Журжоний: «Ғийбат инсоннинг бор айбларини унинг йўқлигида зикр қилишдир», деган. Муновий: «Ғойибнинг айбини зикр қилиш», деган. Аллох таоло Хужурот сурасида қуйидагиларни айтади: «Баъзиларингиз баъзиларингизни ғийбат қилманглар. Сизлардан бирорталарингиз ўзининг ўлган биродарининг гўштини ейишни яхши кўрурми? Ха, ёмон кўрасизлар. Аллохдан қўрқинглар! Албатта,Аллох тавбани кўп қабул қилувчи ва рахмлидир», деган , (12-оят). Хужурот сурасидаги бу оятда Аллох таоло мўмин-мусулмон банда-ларни ғийбатчиликдан қайтармоқда. Ғийбатнинг харом, гунохи каби-ралардан эканлигини хамма уламолар бир овоздан таъкидлаганлар. Бу иш нақадар қабих ва нақадар ёмондир. Ўликни гўштини тановул қилишни кўнглингиз қандоқ кўтармаса, бировни ғийбат қилишни хам шундоқ кўтармасин. Пайгамбаримиз алайхиссалом ўз хадисларидан бирида: «Эй тили билан иймон келтириб, дилида иймон келтирмаганлар, мусулмонларни ғийбат қилманг ва уларнинг камчиликларини қидир-манг. Кимки, уларнинг камчилигини қидирса, Аллох таоло ўша одам-нинг камчилигини қидиради. Аллох кимнингки, камчилигини қидир-са, унинг уйидан шарманда қилган холда чиқаради», деганлар. Охиратда хам ғийбатчилар жазосиз қолмайдилар. Расули акрам алайхисолату васаллом: «Мерожга чиққанимда мисдан бўлган тирноқлар билан юзларию кўк-силарини тирнаётган бир қавмнинг олдидан ўтдим. Мен: «Эй Жаброил, улар ким?» деб сўрадим. «Булар у дунёда одамларнинг гўштини еб, обрўларини тўкканлар», деб жавоб берди», дея кўрганларини хикоя қилиб берганлар. Кимки билмасдан ёки унутиб ғийбат қилиб қўйган бўлса, тезда ўтган ишга қаттиқ афсус қилиб, дилидан надомад қилиб, иккинчи бор бу ишни қилмасликка ахд қилиши ва ахдига вафо қилиши лозим. Аммо ғийбатчининг тавбаси бу билан тугамайди. Уламолар унинг тавбаси тўлиқ бўлиши учун яна бир мухим шарт қўйишган. У хам бўлса, қаерда, қайси мажлисда ғийбат қилган бўлса, ўша ерда, ўша мажлисда ғийбат қилинган киши хақида яхши гапларни гапириши керак. Мўмин-мусулмонлар ғийбатдан четланибгина қолмасдан, бошқа ғийбатчиларнинг оғзига уриб, ғийбатга йўл қўймасликка харакат қилишлари матлубдир. Имом Ахмад ривоят қилган хадисда Пайғамбар алайхиссалом: «Кимки, бир мўминни ғийбатчи мунофиқдан химоя қилса, қиёмат куни Аллох таоло унинг гўштини дўзах ўтидан химоя қилувчи фаришта юборади. Кимки, бир мўминни сўкмоқчи бўлиб, уни ғийбат қилса, Аллох таоло уни гапидан қайтмагунича жаханнам кўприги устида ушлаб туради», деганлар. Оиша розияллоху анходан ривоят килинади: «Набий соллаллоху алайхи васалламга: «София ундоқ-бундоқ», дедим. Яъни, пакана, дедим. Шунда у зот: «Батахқиқ,бир гап айтдингки, агар уни денгиз сувига аралашти-рилса, уни бузиб юборар эди», дедилар. У зотга бир инсонни тахқирлаб гапирдим. Шунда у зот: «Бир инсонни тахқирлаб гапирганим учун менга бунча, бунча дунё берилишини хохламайман», дедилар. Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган. Шарх: Бу хадиси шарифда ғийбатчиликнинг ёмонлиги икки хил йўл билан қораланмоқда.Ғийбатчилик шунчалар ёмон нарса эканки, агар уни денгизга аралаштирилса, денгизнинг суви қорайиб кетар ва унинг суви сассиққа айланар экан. Бир одам хақида ғийбатдан ўзини сақлаш эса, бу дунёнинг кўпгина бойликларига эга бўлгандан кўра яхширок экан. Бас. Шундоқ экан, бировни зинхор ғийбат қилмайлик.
|