Воскресенье, 24.11.2024, 20:00 | Главная | Регистрация | Вход |
Izoh FaollariАссалому алейкум. Нима учун кинолар курсатмаяпти. ШУ сылкага боссез скачат кила оласиз
|
Главная » 2013 » Январь » 22 » Менинг Қуръоним ёҳуд вақт қадри!
13:44 Менинг Қуръоним ёҳуд вақт қадри! |
Ўтган кундан бери ўғилчам бетоб
эди. Шу кеча ишдан қайтганимдан
сўнг чарчаганимга қарамай уни
касалхонага олиб боришга қарор
қилдим. У ерда беморлар жуда кўп
экан, бир неча соат кутишимиз
эҳтимоли катта. Шунинг учун ўз
навбат рақамимни олдим-у, кутиш
хонасига йўл олдим. У ерда ҳар хил
инсонларни кўрасан киши, ёш-қари,
лекин ҳамма жим эди. Баъзилар
ўзлари учун керак бўлган
китобларни кутиш залида ўқиб
ўтирибди, баъзиларнинг эса
кутавериб, кўзлари илинган, яна
баъзилар ўзларини чалғитиш учун
атрофга қараб ўтирибди. Лекин
уларнинг кўпи зериккан. Шу пайт
ҳамширанинг навбатдаги беморни
чақириши ўртадаги сукунатни бузди.
Аммо у тезда хонасига қайтиши
билан яна сукунат ҳукмронлик
қилди. Менинг диққатимни бир
йигит ўзига тортди. Унинг қўлида
кичкинагина чўнтак Қуръони карим
бор бўлиб, у бошини кўтармасдан
ўқиш билан банд эди. Аввалига у
ҳақда унча ўйламай, эътибор ҳам
бермадим. Орадан бир соат вақт
ўтди. Негадир тасодифан хаёлим яна
ҳалиги йигитга кетди. Унинг ҳаёт
тарзи ҳамда вақтдан унумли
фойдаланаётгани мени қаттиқ
таъсирлантирди. Ўйлай бошладим:
ҳаётимнинг бир соати зое кетди! Шу
ўтган бир соат ичида бирор
фойдали иш қилишим мумкин
бўлгани ҳолда, уни зерикиш билан
исроф қилибман. Шу пайт намозга
азон чақирилди. Биз касалхонанинг
масжидига бордик. Мен эса салгина
аввал кутиш залида Қуръони карим
ўқиётган йигитнинг олдида намоз
ўқишга ҳаракат қилдим. Намоздан
сўнг у билан бирга қайтар эканман,
унинг вақтдан унумли
фойдаланишга ҳаракат қилиши
менда катта таассурот
қолдирганини айтдим. У эса менга
бизнинг жуда кўп вақтимиз бефойда
ўтиши, ҳаётимизнинг бир- биридан
қимматли кунлари кўз очиб-
юмгунимизча ўтиб кетаётганлиги
ҳақида гапирди. Сўзида давом этиб,
унга яқин бир дўсти вақтдан имкон
қадар унумли фойдаланиш
ке�аклиги ҳақида насиҳат
қилганини айтиб берди. Шундан
буён у ёнида ҳамиша чўнтак Қуръон
олиб юришни одат қилганини
айтди. "Одамларнинг бўш вақтлари
фойдасиз ўтаётган пайтда, мен
чўнтагимдан кичиккина
Қуръонимни олиб ўқий бошлайман,
ҳаттоки мен уйда ҳам, масжидда ҳам
бунчалик кўп Қуръон ўқимайман.
Бундан ташқари, Қуръон ўқишнинг
савоблари билан бирга, уни доимий
ўқишликни одат қилиш одамларни
зерикишдан сақлайди”, деди у. Гап
орасида эса бир ярим соатдан бери
у навбат кутаётганини ҳам қўшиб
қўйди. Сўнг у мендан: "Яна қачон
Қуръон ўқишга бир ярим соат вақт
топа оласан?” деб сўради. Мен эса
ўйланиб қолдим. Қанчадан-қанча
бўш вақтимиз исроф бўлиб,
ҳаётимизнинг қанча онлари беҳуда
ўтиб кетяпти, унинг қандай
ўтаётганини эса ўйлаб ҳам
кўрмаганмиз. Ҳақиқатан ҳам
умримиз ўтиб кетяпти, биз эса ҳатто
бўш вақтимизда ҳам Қуръон
ўқимаймиз. Қаршимдаги шу инсон
менга жуда яқин бўлиб қолди ва мен
янги дўстимни ҳурмат қила
бошладим. У менга ўз қўлимда
бўлмаган қимматли вақтимни ҳисоб-
китоб қилишни бошлашимда туртки
ва сабабчи бўлди. Ҳўш, мен нимани
кутиб турибман?.. Шу пайт хаёлимни
ҳамширанинг овози бузди. У мени
чақираётган эди, шифокор ҳузурига
кирдим. Лекин мен бугун бир
нарсага эришишни жуда ҳам
хоҳлардим. Касалхонани тарк
этишим биланоқ тезда китоб
дўконига бордим-да, мўъжазгина
чўнтак Қуръон сотиб олдим. Ва шу
ондан бошлаб вақтимни қандай
унумли ўтказишни режа қилиб
олдим. Хўш, сиз ўзингиз учун қачон
чўнтак Қуръон сотиб оласиз?!
|
Категория: Hadisi sharif |
Просмотров: 1260 |
Добавил: Müšĺí₥ќâﷲ☝
| Рейтинг: 0.0/0 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
| |