Кўк чойнинг шифобахш хусусиятлари ҳақида кўп гапирилган. Унинг минг дардга даво эканлиги ҳам айни ҳақиқат.
Кўк чой: овқатни осон парчалайди, ҳазм бўлишини тезлаштиради; асабни тинчлантириши билан бир қаторда, чеҳрани очади, тана ҳароратини қишда оширади, ёзда эса салқин сақлайди; тўйиб ичган кишининг чарчоғи кетади. У ҳордиқни чиқаради ва мушакларни сўлимлаштиради; хотирани яхшилайди, фикрни равонлаштиради; қонни суюлтиради, томирларни кенгайтириб, қон юришини яхшилайди ва қондаги хилтларни тозалайди; қон босимини пасайтиради, чунки у бадандаги ёғларни эритади ва қон томирини кенгайтиради; нафас олишни яхшилайди ва нафас йўлларини тозалайди; қанд хасталигини даволайди, қон таркибининг бир меъёрда бўлишини таъминлайди; бадан териси рангини тиниқлаштиради, қон таркибидаги РОЭ моддасини мўътадиллаштиради; аксарият тери хасталигини даволашда, шунингдек темираткини йўқотишда ва бошқа яраларни ювишда энг фойдали воситалардан; оғиз бўшлиғига яралар тошганида у билан ғарғара қилинади, шунингдек, кўк чойдан тез-тез ичиб турилади; кўздаги қон босимини туширади; шамаси уйқуга ётишдан аввал қовоқларга боғланса, 5-10 кун ичида кўзнинг қон босими равонлашади..
|