Ассалому алайкум, Шайx ҳазратлари. Алҳамдулиллаҳ, Аллоҳнинг хоҳиши ва пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига мувофиқ оила қуриш ёшига кирдик. Совчилар қизнинг уйига бориб, уларнинг розилигини олишади ва келин-куёвни учраштиришади. Саволим шу: кўришганда қиздан қандай саволлар сўраш керак? Қандай саволлар сўраса, шариатга тўғри келади? ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Оила қуриш ниятидаги кишиларнинг бир-бирлари билан кўришишлари фақат шариат ҳукмига биноан ўтиши керак: ўзлари хилватда ёлғиз қолишлари мумкин эмас; маҳрамлардан бирор шахс улар билан бирга бўлиши шарт. Йигит қизнинг юзига, икки қўлига назар солса, бўлади. Ҳанафий мазҳабида, қадамига ҳам, дейилган. Юз – жамолнинг ойнаси, ундан кишининг чиройи ҳақида тўлиқ хулоса чиқариб олиш мумкин. Қўлдан эса баданнинг бошқа қисмлари, ориқлик, семизлик каби ҳолатлар тўғрисида хулоса чиқариб олинади. Ҳаракатдан, юриш-туришдан шундоқ ҳам тасаввур олса бўлаверади. Сўрайдиган саволлар турлича бўлиши мумкин. Дийн, диёнат, ибодат, баъзи вазиятларни қандай тушуниш ва бошқа одоб-ахлоқ доирасидаги гапларни гаплашса, бўлаверади. Валлоҳу аълам.
Payg'ambarimiz (s.a.v) aytdilarki xotin tanlawda Uni husniga, 4iroyiga, boyligiga emas balki iymoniga, odob axloqiga qarab uylanin. Ayol tanlawda yana bir narsaga ser farzand oilalardi qizlaridan uylanin zero oxirat kunida ummatimning k6pligi bilan faxrlanay. Farzandlaringa chiroyli ism qo'yinglar. Go'zal xulq, wirin so'z va xamda islomiy ilm berilar zero ular adawmasinla. Inwaalloh xammamizga mumina, muslima ayol xamda solix , solixa farzandla nasib qisin Amin.
|