Воскресенье, 24.11.2024, 20:24Главная | Регистрация | Вход

Hush kelibsiz

BUGUN KUNGA

ИСЛОМИЙ ТЕСТЛАР

FORUM

Namoz vaqti BO'LMA

Forumga kirish

Мини-чат

Izoh Faollari

Ассалому алейкум. Нима учун кинолар курсатмаяпти.


ШУ сылкага боссез скачат кила оласиз

Kalendar

«  Январь 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031

hatm.quron.uz

Закот ҳисоблагич

uzwebiston.

quran.uz

hadis.islom.uz

www.islom.uz

muslimaat.uz

oilam.uz

www.hilol.com

www.siyrat.uz

info.islom.uz

www.fiqh.uz

e-tarix.uz

e-adabiyot.uz

halol.org

arabic.uz

forum.islom.uz

tib.islom.uz

savollar.islom.uz

media.islom.uz

blog.islam.uz

islam.uz ru

masjid.uz

kamolon.uz

mumina.uz

muslim.uz

ziyo.uz

muxlis.uz

novza.uz

www.buxoriy

xatib.uz

www.islomtv.com

www.houseofquran.c

islom.ziyouz.com

ayol.uz

www.tiu.uz

www.hisnulmuslim.c

Ar.Ruqyah

Коран он-лайн

Info islom

mp3quran

taqvo.ucoz.net

www.ihsanilim.com/

Tavhid com

Qur'onshunoslik

Ислом овози

www.ahlisunnat.com

www.favvora.com

hikmatnuri.com

uzgen.jimdo.com

IslamHouse

Talaba Biz

Lug'ot

Исломий Китоблар

Наш опрос

Сайтнинг янги кўринишини қандай баҳолайсиз?
Javob berildi: 91

AllMuslims

Savol javob uz

islom uz

Поиск

Статистика

Главная » 2013 » Январь » 26 » Ғазабда бўлганда Аллоҳнинг оятлари тиловат қилинса тўхтайдиган одам ҳақида
17:37
Ғазабда бўлганда Аллоҳнинг оятлари тиловат қилинса тўхтайдиган одам ҳақида
Сиртдан қараганда, ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу дағал, унча-мунча нарсани писанд қилмайдиган киши бўлиб кўринадилар. Аммо у кишининг барча тасарруфотлари Ислом одоб-ахлоқлари доирасида бўлар эди. Аслини олганда, Ислом нуқтаи назаридан қараганда, Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу ҳусни хулқли инсон ҳисобланганлар. У кишининг ҳусни хулқлари бошқаларга ўрнак бўладиган даражада эди.





Ибн Саъд раҳматуллоҳи алайҳи Буҳайра розияллоҳу анҳодан ривоят қилади:

«Амаким Хаддош розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бир жомдан таом еб турганларини кўриб, ўша жомни ҳадяга сўраб олган эди. Ўша идиш бизникида турарди. Умар розияллоҳу анҳу келиб, «Уни менга олиб чиқинглар», дер эди. Биз унга замзам сувидан қуйиб, Умарга тутар эдик. У ундан ичар ва бошига ҳамда юзига қуяр эди. Кейинроқ уйимизга ўғри тушиб, бошқа нарсаларимиз билан ўша идишни ҳам ўғирлаб кетди. Ўша ўғриликдан кейин Умар розияллоҳу анҳу бизникига келиб, уни олиб чиқишимизни сўради. Биз:

«Эй мўминларнинг амири, бошқа нарсаларимиз билан бирга уни ўғри олиб кетди», дедик. У киши:

«Ҳа, Аллоҳ отасини, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг идишларини ўғирлаб кетибди-я!» деди. Аллоҳга қасамки, уни сўкмади ҳам, лаънатламади ҳам».



Имом Бухорий, Ибн ал-Мунзир, Ибн Абу Ҳотим, Ибн Мурдавайҳи ва Байҳақийлар Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар:

«Уйайна ибн Ҳисн розияллоҳу анҳу келиб, ўз акасининг ўғли ал-Ҳарр ибн Қайс розияллоҳу анҳуникига тушди. У Умар розияллоҳу анҳу ўзига яқин оладиган кишилардан бири эди. Қорилар қари бўлсалар ҳам, ёш бўлсалар ҳам Умарнинг мажлиси ва маслаҳати соҳиби эдилар. Уйайна жиянига:

«Эй жиян! Мана бу амирнинг ҳузурида сенинг обрўйинг бор. Менга у билан кўришишга изн олиб бер», деди. У изн сўраган эди, Умар изн берди. У эса, кириб бориши билан:

«Ҳой Умар! Аллоҳга қасамки, сен менга кўп нарса бермайсан! Орамизда адолат билан ҳукм қилмайсан!» деди.

Умарнинг ғазаби чиқди. Унинг адабини бериб қўйишга ўтмоқчи бўлди. Шунда ал-Ҳарр:

«Эй мўминларнинг амири! Аллоҳ таоло Ўз Набийига: «Кечиримли бўл, яхшиликка буюр ва жоҳиллардан юз ўгир», деган. Албатта, манави жоҳиллардан», деди.

Аллоҳга қасамки, у ўша оятни тиловат қилган эди, Умар дарҳол тўхтади. У Аллоҳ азза ва жалланинг Китобига тез тўхтайдиган одам эди».



Ибн Саъд раҳматуллоҳи алайҳи Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилади:

«Қачон Умарнинг ғазаби чиққанда унинг олдида Аллоҳ зикр қилинса, У Зотдан қўрқитилса ёки бирор киши унинг олдида Қуръондан бирор оят ўқиса, дарҳол қилмоқчи бўлиб турган ишини билмаганга олиб кетаверишини кўрар эдим».



Ибн Саъд раҳматуллоҳи алайҳи Асламдан ривоят қилади:

«Билол розияллоҳу анҳу: «Эй Аслам! Умар билан қандоқсизлар?» деди.

«Жуда яхши! Фақат унинг ғазаби чиққанда улуғ бир иш бўлади», дедим.

«Унинг ғазаби чиққанда олдида бўлсанг, ғазабидан тушгунича Қуръон ўқи», деди Билол розияллоҳу анҳу».



Ибн Саъд раҳматуллоҳи алайҳи Молик ад-Дордан ривоят қилади:

«Бир куни Умар менга қичқириб, устимга даррани кўтарди.

«Аллоҳни эсингга солурман», деган эдим, даррани отиб юбориб:

«Батаҳқиқ, Буюкни эсимга солдинг», деди».
Категория: Aqoid ilmlari | Просмотров: 1104 | Добавил: ÂţÎřGůL | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024 |