Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм
Аллоҳга ҳамдлар, Аллоҳнинг элчисига, унинг оиласи, ашоблари ва уни яхши кўрган кимсаларга салавот ва саломлар бўлсин. Сўнг ...
Ҳой жомадонларини сафар учун ҳозирлаган дўстим, бир оз тўхтанг. Айтингчи, бу сафарингиздан нимани мақсад қилдингиз?
Агар нийятингиз яхши бўлса, расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қуйидаги сўзларидан хурсанд бўлинг: "Яхшиликни мақсад қилган, бироқ, уни амалга ошира олмаган одамга Аллоҳ ўз ҳузурида (шу нарса учун) тўла бир яхшилик ёзади" (Имом Бухорий ривояти).
Агар нийятингиз бошқача бўлса, расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу сўзларидан эҳтиёт бўлинг: "Дунё тўрт нафар учундир:
1. Аллоҳ молу дунё ва илм берган банда. У бу нарсаларда роббисидан тақво қилади, қариндошлик алоқаларини узмайди ва бу нарсаларда Аллоҳнинг ҳаққи бор эканини билади. Бу банда энг юқори мартабададир.
2. Аллоҳ илм берган, бироқ, молу дунё бермаган банда. У садоқатли нийят билан: "Агар менинг молу дунём бўлса эди, фалончи кишиларнинг ишларини қилган бўлар эдим"- дейди. У ўз нийяти билан бирга ва у билан фалончининг савоблари баробардир.
3. Аллоҳ молу дунё ато этган, бироқ, илм бермаган банда. У молу дунёсида билимсиз ва роббисидан тақво қилмай ҳаракат қилади. яқинлари билан алоқада бўлмайди ва молу дунёсида улар учун ҳақ бор эканини билмайди. Бу энг ёмон мартабадир.
4. Аллоҳ молу дунё ва илм ато этмаган банда. У: "Агар молу дунём бўлса эди, (ёмон ишларни қилиб юрган) фалончи каби амаллар қилар эдим"- дейди. У ўз нийяти билан биргадир. У иккисининг гуноҳлари баробардир" (Имом Аҳмад ва Имом Термизий ривояти. Имом Термизий бу ҳадисни "саҳиҳ" деди).
Агар сиз ўз сафарингиз билан гуноҳ ишларни қилиш нийятида бўлсангиз, гуноҳ қилишингиз учун ўзингизнинг яшаб турган ерингиз қулайроқ эмасми?!
Агар гуноҳ ишларни Аллоҳ учун тарк қилсангиз, расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: "Ёмонликни нийят қилган ва уни амалга оширмаган одамга Аллоҳ таъоло ўз ҳузурида тўла бир яхшиликни ёзади"- деб айтган сўзларидан хушхабар олинг (Имом Бухорий ривояти).
* Азиз дўсрим ва муҳтарама синглим, Шайтон карвонида юрган фалончи ва фалончилардек бўлишни орзу қилманг ва "нийят амал этиб бормаган ерларга етиб боришидан" хабардор бўлинг.
Сиз қайси сафарни танладингиз?
Сафарлар уч турлидир:
1. Мақтовга сазовор ёки фарз бўлган ҳаж, илм излаш ва куфр ўлкасидан Ислом ўлкасига ҳижрат қилиш каби сафарлар.
Ёки яқин қариндошлар ва уламоларни зиёрат қилиш каби мустаҳаб сафарлар.
Ёки бировларга муҳтож бўлишдан қутилиш учун молу дунё орттириш учун чиқиш каби мубоҳ сафарлар.
2. Вабо тақалган ўлкалардан (бунда ҳар қандай нийят инобатга олинмайди) каби макруҳ сафарлар.
3. Фасодни мақсад қилиш ёки ота-онасига оқ бўлган кимсаларнинг сафар қилишлари каби мазамматли сафарлар.
Баъзи уламолардан: "Eнг афзал сафар қандай бўлади?"- деб сўралганида: "Динга ёрдам бергани"- деб жавоб берганлари ривоят қилинган.
Сиз ўзингизни муҳожирлар чодирларига диндор дўстларига ёрдам бериш, ҳаракатлари ва вақтларини Аллоҳнинг розилиги ва мусулмонлар манфаати учун сарф этаётган кишиларга таққослаб кўринг.
Сиз ўзингизни Африкадаги оч ва ёқсилларга молу дунёсини Аллоҳ учун сарф этишга отланган кишилар билан таққослаб кўринг.
Сиз ўзингизни Аллоҳ ёлига даъват, Исломни ёйиш, жаҳолат, ширк ва залолат кишанларини парчалаш учун отланган кишиларга таққослаб кўринг. Сиз у солиҳ кишилар билан бирга ютуқларга эришсангиз кошки эди!!
Сафардаги ҳамроҳларингиз ким?
Ҳой мусофир, сафарларга ёлгиз чиқиш яхши эмас. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Агар одамлар ёлгизлик ҳақида мен билган нарсаларни билсалар эди, отлиқ кечаси ёлгиз юрмаган бўлур эди"- дедилар. Чунки, ёлгизликнинг дин ва дунёда кўп зарарлари бор. Масалан: жамоат намозларидан маҳрум бўлиш, қўрқув остида қолиш, хатарларга рўбарў бўлиш, қариндошлар ва дўстларнинг ёқлиги ва ҳ.к.
Ҳамроҳларни танлаш учун расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу сўзлари этарлидир: "Солиҳ ва ёмон дўстларнинг мисоли мушк анбарни ташувчи ва босқонга дам урувчи кишиларга ўхшайди. Мушкни ташиган одам ё сизни жалб қилади ёки сиз ундан мушкни сотиб оласиз ва ёки (ҳеч бўлмаса) ундан ширин ҳидни топасиз. Босқончи (еса) ё кийимингизни ёқиб юборади ёки ундан сассиқ ҳидни топасиз" (Муттафақун алайҳ, яни, ҳадиснинг саҳиҳ эканига Имом Бухорий ва Имом Муслим қарор қилдилар).
Сиз қиёмат куни: "Кошки фалончи билан дўстлашмасам! У мени этиб келган зикрдан адаштирди. Шайтон инсонни ёрдамсиз ташлаб қўяди" (Фурқон: 28)- деб айтиб қолишингиздан сақланинг.
Сиз расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Киши дўстининг динида бўлади. ҳар бирингиз дўстлашган кишисини билсин"- дедилар (Имом термизий ривояти. У бу ҳадисни "ҳасан" деди).
Сиз сохта қиймат ва ёлгончи мақтовлардан эҳтиёт бўлинг. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Бир одам ҳақида: "Унинг ақлига, гўзаллигига ва зарофатига қаранг!" дейилади. Бироқ, унинг қалбида заррача ҳам иймон ёқдир"- дедилар (Муттафақун алайҳ).
Кофирлар яшаётган ўлкалар ёки фисқу фужур ва аёлларнинг очиқ-сочиқ юришлари ҳукмрон бўлган мусулмон ўлкаларга саёҳат ёки кезиш учун сафарларга чиқишнинг Ислом динидаги ҳукми
Шайх Абдуллоҳ ибн Жубрин ҳафизаҳуллоҳ шундай дейди: "Агар сафардан мақсад, фақатгина, айланиб, ёзилиб келиш бўлса, бу сафар макруҳдир ва фитна ва хатарларнинг кўплиги сабабли бу сафарга чиқмаслик керак. Агар мақсад даъват, таълим, Ислом динини ёйиш, насиҳат ёллаш бўлса, бизнингча бу сафар мустаҳабдир. Ва Ислом ананалараи ва гўзаллиларини қорсатиш, Исломдан чиққан ва Исломга мухолиф бўлган кишиларга раддия бериш учун чиқилган сафар савоблидир.
Агар сафар тижорат ва сармояни ўстириш учун бўлса, динни изҳор қилиш ва Ислом таълимотларига мала қилиш шарти билан кароҳиятсиз жоиздир. Бироқ, сафарингизда Ислом таълимотларига амал қила олмасангиз, масалан: соқолларни қириш, намозларни жамоат билан ўқимаслик, жамоат бўла туриб озон ва такбирни айтмаслик, баъзи шарийишлардан воз кечиш ёки мушриклар қилаётганидек қабрларга ибодат қилиш каби ишларни қилсангиз ёки қабрларга атаб ҳайвон сўйсангиз, бу сафарингиз, гарчи тижорат учун бўлсада, ҳаромдир" (ал-Муфийд фий тақриби аҳкамил-мусафир": 119).
Кофирлар яшаётган ўлкаларга сафар қилишнинг оқибатлари
Шайх Абдулазиз ибн Боз (раҳимаҳуллоҳ) шундай деди: "Аллоҳ таъоло: "(Кофирлар) сизларни, агар қодир бўлсалар, инингиздан қайтаргунларига қадар сизларга қарши уруш қиладилар"- деди. Кофирларнинг мусулмонларга қарши душманликларини батон қилган оятлар жуда ҳам кўп. Бу оятлардан мақсад, кофирлар мусулмонларга қарши бўлган мақсадларига эришиш учун имконларида бўлган барча ёлларга кириб кўрадилар. Уларнинг бу тўгрида хилма-хил услублари, ошкор ва яширин методлари бор. Булардан бири, баъзи саёҳат ва туризм муассасалари таътил кунлари мусулмноларнинг фарзандлари таътилларини Эвропа ва Америка қиталарида тил ўрганиш маъқсади билан ўтказишларига даъват қиладиган номалар тарқатиб, сайёҳларнинг барча вақтлари учун дастурлар тузмоқдалар. Бу номалар бир неча хатарли мақсадларни рўёбга чиқаришни мақсад қилмоқда. Шулардан:
1. Мусулмно ёшларни адаштириш.
2. Ахлоқни бузиш ва фасоднинг барча турлари учун қулайлик яратиш билан разолат ботқогига ботириш.
3. Мусулмонни ўз этиқоди ҳақида шубҳалантириш.
4. Кофирлар маданиятига бўлган муҳаббат ва ҳайратни тугдириш.
5. Мусулмонни кофирларнинг ананалари ва ёмон одатлари билан хулқланишга одатлантириш.
6. Ислом дини ҳамда Ислом одоби ва буйруқларига этиборсиз бўлишга одатлантириш.
7. Ушбу сафарларидан қайтганлари ва кофирларнинг ананалари ва турмуш тарзларига қонганларидан сўнг, кофир ўлкаларга саёҳат қилиш учун мусулмон ёшларни сафарбар қилиш.
Мен ўқувчиларнинг яқинларига ўз фарзандларини ҳимоя қилишлари, юқорида эйтиб ўтганимдек, динлари, ахлоқлари ва ватанларига зарарли бўлган фасодлар ва зарарлар бўлгани учун кофир ўлкаларга сафар қилишларига рухсат бермасликларига насиҳат қиламан" (Далилул-мусафир": 52, 53).
Ҳар ким экканини ўради
Жигарпора ўгиллари ва қизларини гуноҳлар ўлкасига сафар қилишга ўргатган кимсанинг ҳолига войлар бўлсин! Уларнинг фарзандларининг асосий вазифалари сафар қилиш бўлиб қолди. Таътил кунлари келмайди ҳамки, улар ота-оналарини саволларга кўмиб, кофир ўлкаларга сафар қилишга иштиёқлари ортмоқда.
Ҳой сиз фарзандларининг қалбини гуноҳлар ўлкасига сафар қилишга ўргатган кимса, ёшингиз қариб, фарзандларингиздан ажратиб қўядиган касалликка мубтало бўлсангиз ва улар сизни ташлаб кетсалар, бу дунё эккан нарсаларингизни ўзингиз ўриб оласиз! Охиратда эса Аллоҳнинг ҳузурида сизни: "Ҳар бирингиз этакчи қўли остидаги кимсалардан жавобгар эди"- деб сўроққа тутилган пайтда, жавобингиз фарзандларингизни чиройли тарбия қилишда сустлик қилганингиздан бошқаси бўлмайди. Охиратда ўрадиган нарсангиз расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи салламнинг: "Кишининг мартабаси қиёмат кунида юксалади ва у: "Бу менга қандай берилди"- деб сўрайди. Унга: "Фарзандингнинг сенга қилган истигфори сабабли"- деб жавоб берилади"- деб айтган сўзларидан зиён кўрган киши бўлишингиздир.
Зиммасига омонат қўйилган нарсасига риоя қилган кишининг қилган нарсаларининг ҳосилини нақд кўрган пайтларида табриклар бўлсин!
Бу сўзлар фақайгина хотин-қизлар учун
Аёллардан бири тайюорага чиқиб, ҳижобини чиқарди. Унга бир дўстимиз ҳижобини чиқармаслик ҳақида насиҳат қилганида: "Тайёрада ҳам отин ойи бўлайми?!"- деди.
Синглим, бу аёл нега ҳижоб лийганини билибдими? У ҳижобни одат ва ўзи мансуб бўлган жамиятнинг одатларига бўйинсуниш ҳамда бу жамиятдан ажраганим замон ҳижобни эча оламан, деб ўйламоқда.
У расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: "Умматимнинг икки тоифаси жаҳаннамдаддир ва мен уларни қормадим.... ва ярим ялангоч, бошқаларни ўзига жалб қиладиган, эшилиб юрадиган, бошлари туянинг эгилган ўркачлари каби аёллар. Улар жаннатга кирмайдилар ва жаннатнинг ҳидини ҳам билмайдилар. Ҳолбуки, жаннатнинг ҳиди фалон, фалон масофадан келиб туради" (Имом Муслим ривояти)- деб айтган ҳадисларида назарда тутган аёллардан эканини билади. Бироқ, унинг барқарорлиги бўлмайди.
Синглим, сиз ҳижобланишингиз керак. Чунки, сизни яратган ва сизга ризқ берган Аллоҳ таъоло: "Ҳой пайгамбар, рафиқаларингиз, қизларингиз ва мўминларнинг рафиқаларига айтинг, жулбобларини устларига ташласинлар" (Аҳзоб:59)- деб амр қилмоқда. (Жулбоб - аёлларнинг бошлари, кураклари ва элкаларини ўраб турадиган катта рўмол).
Сиз ҳар эрда ҳижобланишга буюрилгансиз. Чунки, сиз қаерга кетманг Аллоҳнинг мулкидасиз. Модомики, Аллоҳнинг мулкида экансиз, унинг амрларига итоат этишингиз керак.
Хотин-қизларнинг маҳрамсиз сафарга чиқишлари
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам хотин-қизларни маҳрамсиз сафар қилишларини таъқиқладилар. Абдуллоҳ ибн Масуд разияллоҳу анҳу деди: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: "Аёл ўз маҳрами билангина сафар қилсин. Ажнабий эркак (бегона) аёлнинг ҳузурига маҳрами бўлсагина кирсин" (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти)
Мусулмонларнинг киришлари таъқиқланган ерлар
(Театр, эркак ва хотин-қизлар аралашиб юрадиган ерлар, қаҳвахоналар, кино ...)
Агар сиз бу ерларнинг бирига кирмоқчи бўлсангиз, киришдан аввал ўзингизга ушбу сабволларни бериб кўринг:
- сиз у ерда сизга Аллоҳ таъолони эслатадиган юзларни кўрасизми?
- сиз у ерда турганингизда бошингизга ўлим келишини ҳоҳлайсизми?!
- фарзандингиз у ерларга кирса сизга яхшилик қилиш ва итоатни ўрганадими?
- фарзандингиз у ерларга кирса фазилат ва чиройли ахлоқни ўрганадими?!
- амал номаларингизга сизнинг ўша ерларга кирганингиз ёзилишини яхши қорасизми?!
Сизнинг ўнг ва чап тарафларингизда амалларингизни ёзиб турадиган котиблар борлигини унутманг!
Кейин эса Аллоҳ таъолонинг: "Дарҳақиқат, қулоқ, кўз ва қалб: буларнинг барчаси ҳақида сўралади" (Исрў: 36) оятини эслатмоқчиман.
Маст қилувчи ичимликларни ичиш ва гиёҳвандлик моддаларини истемол қилиш
Сафарга отланган дўстим, барча ифлосликларнинг онаси ва разолатга этакловчи маст қилувчу ичимликларга яқинлашманг ва Аллоҳ таъолонинг: "Ҳой мўминлар, арў, қимор, тош ва ёйлар билан фол очиш, Шайтоннинг ишларидан бўлган ифлосликдир. Ундан узоқ бўлингар, шояд нажот топсангизлар" (Моида: 90) оятини эсланг.
Маст қилувчи ичимликлрани ичишга муккасидан кетишга эҳтиёт бўлинг. Чунки, унинг бошланиши биринчи қадаҳдир!
- Сиз расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг тилларида лаънатланишни ҳоҳлайсизми?!
- Сиз сўроққа тутилган пайтда расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам маст қилувчи ичимликларни ичган кишилар учун ваъда қилган "тийнатул-ҳибал" га тоқат қила оласизми? Саҳобалар: "Тийнатул-ҳибал" нима деб сўраганларида, расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "У жаҳаннам аҳлининг томири ёки жаҳаннам аҳлининг йиринглари"- деб жавоб бердилар (Имом Муслим ривояти).
Қимор
Пул банкнотларини олиб, ахлат идишларига отган кишини кўрган вақтингизда, унинг ақлсиз эканида шубҳа қилмайсиз. Менимча, сиз менинг фикримга қўшилсангиз керак. Чунки, у одам пулларнинг қиймати ва фойдасини билмайди. Билингки, шу тоифадаги қплаб одамлар бор. Улар ўзларининг бутун ақллари билан шу ёлдан фойдаланадилар. Балки, бундан лаззат оладилар.
Қимор ўйнаётганлар шу тоифадан эмасми?
Ёқм улар бундан кўра ақлсизроқдирлар. Чунки, улар мол зарари ва охират жазоси ўртасини дунёнинг сафоҳати ва охиратнинг азоби ўртасини бирлаштирмоқдалар... Аллоҳ бизларга бу бойликларни ўта муҳим вазифани ўташ ва бу дунёда озуқа бўлиши учун берди. Наҳотки, биз шунчалар лоқайд бўлсак!!
Бу сўзлар ақллилар учун
Сиз фалончи эркак ва аёл хонандаларнинг қўшиқларини тинглайсиз. Менимча, сизга қўшиқларни тинглаш ҳаром эканини баён қилишимга ҳожат бўлмаса керак. Чунки, Аллоҳ таъоло шундай деган: "Баъзи одамлар билимсиз баъзи беҳуда сўзлар (қўшиқлар) ни Аллоҳнинг ёлидан адаштириш ва масхара қилиш учун сотиб олади. Уларга хўрловчи азоб бордир" (Луқмон:6).
Расулуллоҳу соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Умматимнинг ичидан зино, ароқ ва чолгу асбобларини ҳалол санайдиган кимсалар чиқади"- дедилар (Имом Бухорий ривояти).
Сиз менинг: "Барча қўшиқлар севги, маҳбубага этишиш ва зинога ёллайди"- десам сўзларимга қўшиласизми?!
Дўстим, сиз қўшиқларни эшитгандан сўнг, ишсиз одамнинг иш учун шошилганини кўрдингизми?
Дўстим, сиз ўз ота-онасига оқ бўлган кимсанинг қўшиқларни эшитганидан сўнг, ота-оналарига яхшилик қилганини эшитдингизми?!
Достим, сиз дарсларида қолоқ бўлган ўқувчининг қўшиқларни эшитганидан сўнг муваффақиятга эришганини эшитдингизми?!
Аллоҳга осий бўлган кимсанинг қўшиқ эшитганидан сўнг тавба қилиб, гуноҳлардан воз кечганини эшитдингизми?
Хонандаларнинг ишлари асосига барпо бўлган бирон бир халқни қордингизми?!
Сонг...
Сизнинг бу сафарингиздан мақсад нима?
Агар ҳақиқатан ҳам бу сафарингиздан совуқ минтақалар, жозибали манзаралар ва ям-яшил ерларни нийят қилган бўлсангиз, Аллоҳга ҳамдлар бўлсинки, азиз диёримизда ҳам бундай жойлар кўп. Агар найятингизда содиқ бўлмасангиз, шоирнинг ушбу сўзларига қулоқ солинг:
Гуноҳу маъсият-ла қувондингми?
Даҳшатли қиёматни унутдингми?
Гоҳо: "Бўш вақтим ва таътилимни қаерда ўтказсам экан"- деб деб савол бериб қоларсиз.
Дўстим, баъзи одамлар таътилни ўйин-кулгу вақти, уни тартиблаш ва ундан фойдаланич таътил низомига тўгри келмайди, деб ўйлайдилар.
Дўстим, уларнинг вақтни муаммо ва интиқом деб тушунишларида мен билан ҳамфикрмисиз?
Дўстим, бу дунёдаги умрингиз дақиқа ва сониялардан иборат. Бунинг маъноси эса, кетган ҳар бир дақиқа сизни дунёдан узоқлаштириб, охиратга яқинлаштирмоқда. Фойдасиз ўтаётган ҳар бир дақиқа эса, сиз учун зиён ва ҳалокатдир... гоҳо сиз баъзи молларингизда зарар кўрсангиз, кейин қайтариб олишингиз мумкин. Гоҳо бир нарсани ёқотсангиз, уни қайта топиб олишингиз мумкин. Бироқ, ўтказган вақтингизни ҳеч қачон қайтариб ололмайсиз!!
Нега сиз бу вақтларни:
- Қурон ўқиш ва ёдланган оятларни такрорлаш;
- солиҳ кишилар, қариндош-уруглар, қабрлар ва касалхоналар (қароялар уйи, ногиронлар уйи) ни зиёрат қилиш;
- Аллоҳ учун даъват қилиб қишлоқ ва ноҳияларга чиқиш;
- ёрдамларни этказиш учун фақир ўлкаларга сафар қилишда ўйказмайсиз?!
Мусофирлар учун муҳим ёлланмалар
1. Истихора қилинг (Аллоҳ таъолодан яхшиликни сўранг).
Чунки, Аллоҳ таъоло ўзидан яхшилкини сўралган пайтда тинчлик ва омонликни беради.
2. Сафарга чиқиш нийятингиз аниқ бўлса, тавбадан бошланг.
Одамлардан қилган зулмингиз учун кечирим сўранг. Зиммангиздаги қарзларни беринг. Бера олмасангиз, қарз берган одамдан сафарга чиқисг учун изн олинг.
3. Ота-онангизнинг розиликлари ва сафарга чиқишингизга бўлган изнларини сўранг.
4. Ҳамроҳларингиз учтадан кам бўлмасин.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сафарларидаги одатлари ва ёлланмалари
Рисоламизнинг сўнггида расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сафардаги одатларидан баъзи иқтибосларни кетирмоқчимиз.
Расулуллоҳ соллаллҳоу алайҳи ва салламнинг сафарлари тўрт турли эди: ҳижрат, жиҳод (кўпроқ сафарлари), умра ва ҳаж сафарлари;
- сафарга пайшанба куни эраталаб чиқиш;
- сафар учун ҳозирланган улов (ёки транспорт( га минилганидан сўнг дуо қилиш, баландликларга кўтарилар экан такбир, баландликдан пастга тушар экан тасбиҳ айтиш;
- сафардан қозланган мақсадларга эришилганидан сўнг орқага тезда қайтиш ва уйга тунда кирмаслик;
- сафарга чиқилган тўрт ракаатли намозларни қаср қилиб ўқиш, рамазон ойида огизнинг очиқ бўлиши.
Хорижга сафар қилаётган кишилар учун муҳим фатволар
Савол: Кофирлар диёрига ёки фасод ва гуноҳлар очиқ ёйилган мусулмонлар ўлкасига сафар қилаётган баъзи кимсалар рафиқаларининг юзларини, баъзида сочларининг бир қисмини: "Бу ерда бизни ҳеч ким танимайди" деган мулоҳаза билан очилишига этибор бермайдилар. Агар уларга насиҳат қилинса: "Агар рафиқам тўла ўраниб олса, одамларнинг диққатини тортади"- дейди. Бунинг Ислом динидаги ҳукми нима?
Жавоб: Унинг иши хато ва жоҳилликдир. У, гарчи бегона юртларга бўлса ҳам, рафиқасига юзи, сочлари, оёқлари ва болдирларини очмасликка, балки, у ерларни ўрашга буюриши керак. Сафарга чиқиши уни рафиқасини ўранишга ва имкони қадар ҳижобланишга буюришдан тўсмаслиги керак. Бироқ, баъзи давлатларда, ҳатто, ислом давлатларида ҳам, ҳижобли хотин-қизларни таълим олишларига ҳижобли бўлганлари учун монелик қилмоқдалар. Ҳижоблиларни ҳар ерда ёмон қилиб кўрсатмоқдалар. бу давлатлардаги ҳижобли хотин-қизлар юзларини ёки юзларининг баъзи қисмларини зарурат пайтида очишлари мумкин. Бироқ, бутунлай ҳижобни ташлашга ҳақлари ёқ.
Шайх Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон Жубрин.
Савол: Баъзи оилалалр маданият ва тараққиётни даъво қилиб, қизларини хорижга танҳо юборадилар. Бунинг Ислом динидаги ҳукми нима?
Жавоб: Бу ҳеч ҳам жоиз эмас. бу гуноҳлар олдидаги гайрат ва рашклар қаерда? Улар қизларини ҳамияти бўлмаган кофир эркаклар тарбия қилиб бериши учун жўнатаяптиларми? Ундай оталар қизларидан масул эканларини унутмасинлар! Агар қиз ёлгиз ўзи кетмоқчи бўлса, унинг бу кетиши ҳаромдир. Чунки, у маҳрамсиз кетмоқда. У ажнабий эркаклар қўлида ҳаёсизлик, ундан ёки у билан фитналаниш каби фитналар билан юзлашиши мумкин. Бундан ташқари қизнинг ўзи ҳам шубҳалар фитнасидан ўзини ҳимоя қила олмайди.
Шайх Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон Жубрин
|