Воскресенье, 24.11.2024, 19:33 | Главная | Регистрация | Вход |
Izoh FaollariАссалому алейкум. Нима учун кинолар курсатмаяпти. ШУ сылкага боссез скачат кила оласиз
|
Главная » 2013 » Февраль » 13 » «Қани футболчилар, «Қод қоматис солаҳ!»
21:09 «Қани футболчилар, «Қод қоматис солаҳ!» |
30.01.2012 й. Ўз маҳорати билан дунёни ҳайрон қолдирган, бутун оламга машҳур франциялик футболчи Тьери Анрининг бир фотосурати янгилик ва спортга оид сайтларда, интернет форум ва блоглардаги ташрифлар бўйича рекордлар ўрнатмоқда. Гап шундаки, бу суратда Анрининг футбол мактабида ўзи тарбиялаётган шогирд болалар билан бирга намоз ўқиб, имомлик қилаётгани тасвирланган. Жаҳонга машҳур бу спортчининг ёш болаларга имомлик қилиб намоз ўқиб бераётганлиги нақадар гўзал манзара! Тьери Анрининг муҳтож оилаларга, етимларга хайрия-эҳсонлар қилиб туриши ҳақида кўп ёзилган. Ушбу фотосурат эса мусулмон спортчи ҳақидаги тасаввуримизни янада бойитди. Асли жазоирлик Анри иймон келтирганлигини 2006 йилда маълум қилган эди. У араб телеканалларидан бирига берган интервьюсида Исломга бўлган қизиқишига командадош биродарлари – Абидал ва Рибери сабабчи бўлишганини айтиб, шундай деган эди: «Улар билан суҳбатлашар эканман, қалбим Исломга мойиллиги ҳис қилдим ва чин юракдан бу динга иймон келтирдим. Энди Ислом мен учун ҳамма нарсадан муҳимдир». Шундан буён Тьери Анри ҳар бир урган голи учун сажда қилиб шукрона изҳор қилади. Франция терма гуруҳи ҳамда «Барселона» ўйинчиси Эрик Абидалнинг Қуръон ўқиб ўтирган тасвири ҳам ижтимоий тармоқларда энг кўп кўрилаётган суратлардан бири бўлди. Мартиникада туғилиб ўсган Абидалнинг ҳар қандай сафарда қўлидан мусҳаф тушмаслиги ҳам жуда кўпчиликка маълумдир, деб хабар беради Ислам.ру сайти.
|
Категория: Ibratli hikoyatlar |
Просмотров: 1213 |
Добавил: ☛Solahuddin☚
| Рейтинг: 0.0/0 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
| |