Воскресенье, 24.11.2024, 19:26Главная | Регистрация | Вход

Hush kelibsiz

BUGUN KUNGA

ИСЛОМИЙ ТЕСТЛАР

FORUM

Namoz vaqti BO'LMA

Forumga kirish

Мини-чат

Izoh Faollari

Ассалому алейкум. Нима учун кинолар курсатмаяпти.


ШУ сылкага боссез скачат кила оласиз

Kalendar

«  Март 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

hatm.quron.uz

Закот ҳисоблагич

uzwebiston.

quran.uz

hadis.islom.uz

www.islom.uz

muslimaat.uz

oilam.uz

www.hilol.com

www.siyrat.uz

info.islom.uz

www.fiqh.uz

e-tarix.uz

e-adabiyot.uz

halol.org

arabic.uz

forum.islom.uz

tib.islom.uz

savollar.islom.uz

media.islom.uz

blog.islam.uz

islam.uz ru

masjid.uz

kamolon.uz

mumina.uz

muslim.uz

ziyo.uz

muxlis.uz

novza.uz

www.buxoriy

xatib.uz

www.islomtv.com

www.houseofquran.c

islom.ziyouz.com

ayol.uz

www.tiu.uz

www.hisnulmuslim.c

Ar.Ruqyah

Коран он-лайн

Info islom

mp3quran

taqvo.ucoz.net

www.ihsanilim.com/

Tavhid com

Qur'onshunoslik

Ислом овози

www.ahlisunnat.com

www.favvora.com

hikmatnuri.com

uzgen.jimdo.com

IslamHouse

Talaba Biz

Lug'ot

Исломий Китоблар

Наш опрос

Сайтнинг янги кўринишини қандай баҳолайсиз?
Javob berildi: 91

AllMuslims

Savol javob uz

islom uz

Поиск

Статистика

Главная » 2013 » Март » 17 » Фақатгина сажда излари қолади холос
03:07
Фақатгина сажда излари қолади холос
Азиз мусулмон дўстим. Биламан, сиз жаннатга киришни хоҳлайсиз, Аллоҳнинг дийдорини кўришни истайсиз. Яна шуни биламанки, сиз ким ва қандай инсон бўлишингиздан қатъий назар ҳеч бўлмаса умрингиз давомида бир маротаба бўлса ҳам: "Кошки эди мен ҳам жаннатга кирсам" деб орзу қилгансиз, ўтириб ўйлагансиз. 

Шунинг учун қуйидаги сатрларни ёзаяпман. Аслида бу сўзларни ёзишга мени ундаган нарса, бу «Ўзинг яхши кўрган нарсани бошқага ҳам раво кўр», деган маънодаги муборак ҳадисдир.



Имом Бухорий китобларини ўқиб турганимда бир ҳадис диққатимни ўзига тортди. Уни ўқиб ич-ичимдан йиғлаб, жаннатга киришни орзу қилиб қолдим. Бу китобни Рамазон ойи яқинлашиш арафасида ўқиганим учунми, ичимда қандайдир бошқача ҳис-туйғу пайдо бўла бошлади. Ўзимга ўзим, «мана, сен орзу қилган ва истаган нарсани қўлга киритиш учун Аллоҳ томонидан берилган катта фурсат», дедим.



Балки бу китобни Рамазон ойи арафасида қўлимга олиб ўқишим, Аллоҳ томонидан мен гуноҳкор бандага: «Эй бандам, энди шу кунгача қилган хатоларингни ювиш вақти келди. Қилиб юрган гуноҳларингдан тўхтарсан энди. Ҳеч бўлмаса сенга кўрсатган ишорамдан хулоса чиқариб, Рамазон ойи муносабати билан намоз ўқишни бошларсан», дегандек бўлди.



Келинг, яхшиси мени намоз ўқишимга сабаб бўлган ҳадис мазмуни билан сизларни таништирай.



Пайғамбаримиз соллаллоху алайҳи васаллам дедилар: «Сирот кўпригидан биринчи бўлиб мен ўз умматим билан бирга ўтаман. Аллоҳ бандалари орасида ҳукм қилишдан фориғ бўлиб, дўзахдан чиқарадиганларини чиқариб бўлгач, фаришталари ва пайғамбарларини шафоат қилишга буюради. Улар шафоат қилиниши керак бўлган кишиларни белгиларидан билиб оладилар. Дўзахдаги олов одам боласини барча жойини куйдириб кул қилади, фақатгина сажда қилган жойи (пешонаси) қолади. Сўнгра уларнинг устидан жаннат суви қуйилади. Жаннат суви қуйилгач, улар худди сел ўзи билан олиб келган донларни қандай ундирса, улар ҳам худди шундай унадилар».



Шундан кейин ўзимга ўзим айтдим: "Мана Рамазон ойи. Энди шу ойда намоз ўқиб, ҳаётимнинг қолган умрида беш вақт намозимни канда қилмайман,рўзамни тутиб, Аллоҳга яқинлашаман".



Ўша сирот кўпригидан пайғамбаримиз соллаллоху алайҳи васаллам билан ўтадиган уммат ичида бўлгим келяпти. Дўзахга кирмаслик, унда қолиб кетмаслик учун намоз ўқиб, пешонамда сажда изларини қолдиргим келяпти. Аллоҳим барчамизни сажда қилувчилардан қилсин.
Категория: Hadisi sharif | Просмотров: 1201 | Добавил: ☛Solahuddin☚ | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024 |