Савол: Бизга маълумки Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло мўмин бандаларига Қиёмат куни Жаннатда ҳурул айнларни ҳозирлаб қўйган. Агар мўмина аёл Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг раҳмати билан жаннатга кирса, бироқ эри бу дунёда ёмон одам бўлган бўлса ва шу сабабдан жаннатга кирмаган бўлса, унинг эри ким бўлади? Илтимос (жавобингиз билан) бизни фойдалантирсангиз, Аллоҳ сизни мукофотласин!
Жавоб: Сизнинг саволингизга жавоб Аллоҳ таолонинг мана бу умумий сўзларидан келиб чиқади: «Бизлар ҳаёти дунёда ҳам, охиратда ҳам сизларнинг дўстларингиздирмиз. Сизлар учун (жаннатда) кўнгилларингиз тилаган нарсаларингиз бордир ва сизлар учун у жойда истаган нарсаларингиз бордир. (Бу) мағфиратли ва меҳрибон зот томонидан бўлган зиёфатдир» (Фуссилат: 31-32).
Яна Аллоҳ таолонинг мана бу қавли: «У жойда кўнгиллар тилайдиган ва кўзлар лаззатланадиган (барча) нарса бордир. Сизлар у жойда мангу қолурсизлар» (Зухруф: 71).
Агар аёл жаннат аҳлидан бўлса, у турмушга чиқмаган бўлса ёки агарда унинг эри жаннат аҳлидан бўлмаса, бундай ҳолатда жаннатда уйланмаган эркаклар бўлади – мен бу дунёда уйланмаган эркакларни назарда тутмоқдаман – уларнинг ҳурлардан ва бу дунё аҳлидан бўлган хотинлари бўлади, агар улар буни истасалар ва уларнинг қалби истаса. Эри бўлмаган ёки эри бўлганку, аммо у билан бирга жаннатга кирмаган аёлга нисбатан ҳам худди шундай дейишиз мумкин. Агарда бу аёл эрга тегишни истаса, оятларнинг умумий маъносига кўра, шубҳасиз унга эрликка у истаган эркак таклиф қилинади. Шундай бўлсада, мен ушбу масала борасида хос далил борлигини эслай олмайман. Барча нарсанинг илми Аллоҳнинг ҳузуридадир.
Шайх Муҳаммад ибн Солиҳ ал-Усаймийн
«Мажмуъ ал-фатава» (2/52).
|