Воскресенье, 24.11.2024, 19:24 | Главная | Регистрация | Вход |
Izoh FaollariАссалому алейкум. Нима учун кинолар курсатмаяпти. ШУ сылкага боссез скачат кила оласиз
|
Главная » 2012 » Ноябрь » 28 » Ал-Ҳижома (қон олдириш)
15:24 Ал-Ҳижома (қон олдириш) |
Араб тилида ҳижома сўзи "ал-ҳажм” ўзагидан келиб чиққан бўлиб, у "сўриш” деган маънони англатади. Ал-Ҳижома термини қон олдириш борасида ишлатилиб, Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг муҳим суннатларидан бири ҳисобланади. Бугунги кунда организмимиз турли хил токсинлар билан сув, ҳаво, озиқ-овқат ҳамда вакцина ва дори-дармонлар орқали заҳарланмоқда. Ана шу бизни ўраб олган сон-саноқсиз токсинлар мавжуд даврда организмни тозалаш борасида ҳижома янада актуал бўлиб қолмоқда. Саҳиҳ ҳадисда хабар берилишича: "Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: "Уч нарсада дардга даво мавжуддир — асал ичмоқ, қон олдирмоқ ҳамда ярага тамға қиздириб босмоқ”. (Бухорий ривояти) Анас ибн Молик разияллоҳу анҳуривоят қиладилар: "Набий саллаллаҳу алайҳи ва саллам айтдилар: "Исро кечасида ҳар осмонда менга айтилди: "Эй Муҳаммад, умматингга ҳижома (қон олдиришни) қилдиришни амр эт…”. (Ибн Мoжа ривояти). Ибн Аббос разияллоҳу анҳу Расулуллоҳ саллаллаҳу алайҳи ва саллам ҳижома қилдирганликлари ва ҳажжомга ҳақ тўлаганликлари ҳақида ривоят қиладилар. (Бухорий ва Муслим) Анас разияллоҳу анҳу ривоят қиладирлар: "Мен Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламдан қортиқчига (ҳажжом) ҳақ тўламоқ борасида сўраган эрдим, ул зот Абу Таййибаға қон олдирдилар-да, ҳақига икки соъ хурмо бердилар ва мавло (озод қилинган қул)ларига унинг қабиласидан олинадирган хирожни бироз камайтиришни тайинладилар”.(Бухорий ривояти). Пайғамбаримиз саллаллаҳу алайҳи ва саллам сўзларига биноан: "Сизлар қила оладиган даво муолажаларининг энг яхшиси – бу ҳижома (қон олдириш)дир”. (Бухари ва Муслим ривояти).
Қон олдирадиган вақт борасидаги тавсиялар
Ибн Аббос разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: "Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: "(Ойнинг) 17-, 19-, 21-чи кунлари қон олдириш учун энг яхши вақтдир”. (Термизий ривояти). Шунга ўхшаш хадисларни бироз ўзгаришлари билан Ибн Можа, Абу Довуд ва Байҳақий ривоят қиладилар. Гарчи бу ҳадислар турли манбалардан келтирилган ва қайсидир даражада заиф бўлса-да, улар бир бирини қувватлаб келмоқда. Имом Ибн ал-Қоййим (рахимуҳуллаҳ) айтади: "Бу ҳадислар уламолар ўзаро келишган фикрга тўғри келмоқда. Уларнинг фикрига кўра қон олдириш учун энг қулай вақт ойнинг иккинчи ярми бўлиб, ойнинг учинчи чорагида қон олдириш ой боши ва охирига нисбатан яхшироқдур. Аммо зарурият туғилган вақтда ой боши ёки охири бўлишидан қатъий назарҳижомат қилдирмоқ организм учун фойдалидур. Ойнинг қайси даври бўлмасин ҳар гал қон босими ошганида Адмад ибн Ханбал ўзларига ҳижомат қилдирганлар. Бундан ташқари уламолар тўқ қоринда ҳижома қилдиришни тавсия этмайдилар, чунки бу меъда-ичак йўлларининг беркитилишига ва шу сабабли қаттиқ оғриқлар пайдо бўлишига олиб келиши мумкин, хусусан агар овқат оғир ҳазм бўладиган ва сифатсиз бўлса. Юқорида тавсия этилган қон олдириш кунлари – бу қўшимча эҳтиёткорлик чораси бўлиб, у адашиб соғликка зарар етказмаслик учун керакдур. Аммо агар бирон бир дардни даволаш зарурияти туғилса, ҳижомат қилмоқ лозимдур”. Ал-Хафиз ибн Хажар (раҳимуҳуллаҳ) айтадилар: "Табиблар сўзига биноан энг мутаасиб ҳижома –бу чўмилиб чиққандан сўнг икки ёки уч соат ўтганда, қорин на тўқ ва на оч бўлганда қилинган ҳижомадир. Қон олдириш кунлари борасида Ибн Можа ривоят қилади: "Ибн Умар разияллоҳу анҳуривоят қиладилар: "Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: "Қон олдиришни, барокаллоҳу фикум, пайшанба ҳамда душанба ва сешанба кунларига белгиланглар, аммо чоршанба, жумъа, шанба ва якшанба кунлари қон олдирманглар”. Шу аснода ал-Халлол ривоят қиладики, Имом Ахмад юқорида зикр қилган кунларда қон олдиришни ёқтирмас эдилар, ҳолбуки ушбу ҳадис сахиҳлиги тасдиқланмаган эди”. Абу Довуд ривоят қиладики, Абу Бакр разияллоҳу анҳусешанба кунлари қон олдирмас ва: "Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам сешанба куни қон олдиришдан наҳий қилар ва:”У кун, қон кунидир. Унда бир соат бор, унда (қон) тўхтамас”, – дер эдилар”- деб айтди”. Ойнинг иккинчи ярмида, хусусан учинчи чорагида, қилинган ҳижома ойнинг боши ёки охирида қилинган ҳижомадан кўра фойдалироқ эканлигини шифокорлар ҳам ўз навбатида тўғри деб топишди. Ал-Муваффақ ал-Боғдодий айтади: "Қамарий ойнинг бошида қон тез ва кўп оқади, охирида эса секин. Шунинг учун қон олдириш учун энг қулай вақт – ойнинг ўртасидир”. Ушбу сўзлар ҳижома учун муайян кунларни тавсия этувчи ҳадислар қандайдир асосга таянганлигидан далолат бермоқда.Ўз навбатида шифокорлар ҳам буни тасдиқламоқда. Агар хижрий ойнинг 17-, 19- ёки 21-кунлари пайшанбага тўғри келса, унда бу қон олдириш учун энг қулай пайтдир. Бироқ бундан ҳижомани бошқа пайтда қилдирмоқ макруҳ деган хулоса чиқариш нотўғри. Даволаниш усули сифатида қон олдиришни муайян вақт билан чегарамаслик керак. Бемор учун бунга зарурият пайдо бўлгандаёқ уни ҳижома қилиш лозимдир. Аммо аввал ҳижомани тўғри амалга ошираётганингизга амин бўлишингиз зарур. Ҳижомани тажрибаси бор киши керакли анжомлар ёрдамида амалга ошириши лозим. Бундан ташқари ҳажжом бемор ошқозонига қон кириб қолмаслиги учун керакли эҳтиёткорлик чораларини кўриши керак. (Шейх Мухаммад Салих ал-Мунаджид) http://tib.islom.uz
|
Категория: Tabobat olami |
Просмотров: 1307 |
Добавил: Taqvo
| Рейтинг: 0.0/0 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
| |